ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ЮКЛАШ СТАНЦИЯЛАРИДАН ТЕХНИК
ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 19 сентябрда
рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2825]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон
«Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини
молиявий соғломлаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига
мувофиқ буюраман:
1. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан
техник фойдаланиш қоидалари
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 18 август,
99-сон
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2016 йил 18 августдаги 99-сон
буйруғига
ИЛОВА
Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги
Қонуни
,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон
«
Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида
»ги ва 2014 йил 15 июлдаги 194-сон «
Коммунал
хизматлар
кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
»ги қарорларига мувофиқ, чиқиндиларни қайта
юклаш станцияларидан техник фойдаланиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
чиқиндилар — ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё,
материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган
қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);