Росулуллоҳнинг чошгоҳ намозлари ва хонадонларидаги нафл намозлари ҳақида келган ҳадислар.
] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [
Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо Термизий
Таржимон: Абдуллоҳ Шариф
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2013 - 1435
باب ما جاء في صوم رسول الله ﷺ
« باللغة الأوزبكية »
محمد بن عيسى الترمذي أبو عيسى
ترجمة: عبد الله شريف
تحرير: شمس الدين درغامي
2013 - 1435
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين والعاقبة للمتقين والصلاة والسلام على سيدنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين وبعد:
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокотуҳ! ҳурматли мўъмин биродарлар! Бу "шамоили муҳаммадия"дан йигирма учинчи дарс бўлиб, бу дарсда аввалги бобдаги ҳадислар давоми, ва яна ундан кейинги икки бобнинг ҳадислари билан танишиб чиқамиз.
283 - حدثنا احمد بن منيع ثنا إسماعيل بن إبراهيم عن أيوب عن نافع عن ابن عمر رضي الله عنهما قال صليت مع رسول الله ركعتين قبل الظهر وركعتين بعدها وركعتين بعد المغرب في بيته وركعتين بعد العشاء في بيته
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади айтадиларки: Мен Пайғамбар алайҳиссалом билан пешиндан аввал –яъни пешиннинг фарзидан аввал-икки ракаат, пешиндан кейин –пешиннинг фарзидан кейин-икки ракаат намоз ўқидим. Шомдан кейин ҳам, хуфтандан кейин ҳам уйларида икки ракаат намоз ўқидим.
Изоҳ: Мулла Али қори айтадиларки: "Бу ҳадис суннат намозларни масжидда ва уйда ҳам ўқиш дурустлигига ҳужжат бўлади. Бошқа саҳиҳ ҳадисларда суннатларни уйда ўқиш масжидда ўқишдан афзаллиги ҳам баён этилган".
284 - حدثنا احمد بن منيع ثنا إسماعيل بن إبراهيم ثنا أيوب عن نافع عن ابن عمر رضي الله عنهما قال ابن عمر حدثتني حفصة أن رسول الله كان يصلي ركعتين حين يطلع الفجر وينادي المنادي قال أيوب وأراه قال خفيفتين
Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отиб, муаззин азон айтгандан кейин икки ракаат намоз ўқир эдилар. Аюб айтадиларки: Назаримда ровий енгил икки ракаат -деган эдилар.
Изоҳ: Бу бомдод намозининг суннати эди.
285 - حدثنا قتيبة بن سعيد ثنا مروان بن معاوية الفزاري عن جعفر بن برقان عن ميمون بن مهران عن ابن عمر رضي الله عنهما قال حفظت من رسول الله ثماني ركعات ركعتين قبل الظهر وركعتين بعدها وركعتين بعد المغرب وركعتين بعد العشاء قال ابن عمر وحدثتني حفصة بركعتي الغداة ولم أكن أراهما من النبي
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан саккиз ракаат намозни ўрганиб олдим: Пешиндан аввал –фарздан аввал-икки ракаат, пешиндан кейин -фарздан кейин-икки ракаат, шомдан кейин икки ракаат, хуфтандан кейин икки ракаат. Ибн Умар айтадиларки: Ҳафса менга айтишларича бомдоддан аввал ҳам икки ракаат бор экан, мен уни Пайғамбар алайҳиссалом ўқиганликларини кўрмаган эканман.
Изоҳ: Мулла Али қори айтадиларки: "Ибн Умар бу намозни Пайғамбар алайҳиссалом ўқиганликларини кўрмаган эканман –дедилар. Чунки Пайғамбар салаллоҳу алайҳи васаллам у намозни уйда ўқир эдилар".
Ҳафса розияллоҳу анҳо ибн Умарга опа, Пайғамбар алайҳиссаломга эса хотин эдилар. Шунинг учун бу онамиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйда қилган ибодатларини иниларидан кўра яхшироқ билар эдилар.
286 - حدثنا أبو سلمة يحيى بن خلف ثنا بشر بن المفضل عن خالد الحذاء عن عبد الله بن شقيق قال سألت عائشة رضي الله عنها عن صلاة النبي قالت كان يصلي قبل الظهر ركعتين وبعدها ركعتين وبعد المغرب ركعتين وبعد العشاء ركعتين وقبل الفجر ثنتين
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади айтадиларки: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан аввал –фарздан аввал-икки ракаат, пешиндан кейин –фарздан кейин- икки ракаат, шомдан кейин икки ракаат, хуфтандан кейин икки ракаат, бомдоддан аввал ракаат намоз ўқир эдилар.
Изоҳ: Бу фарздан аввал ёки кейин ўқиладиган намозлар уларнинг суннатларидир. Бундан кейинги ҳадисда пешиндан аввал тўрт ракаат суннат деб ривоят қилинади. Ҳанафий уламолар ўша ривоятга суяниб, пешиндан аввалги суннат тўрт ракаатдир -дейдилар.
287 - حدثنا محمد بن المثنى ثنا محمد بن جعفر حدثنا شعبة عن أبي إسحاق قال سمعت عاصم بن ضمرة يقول سألنا عليا كرم الله وجهه عن صلاة رسول الله من النهار قال فقال إنكم لا تطيقون ذلك قال فقلنا من أطاق ذلك منا صلى فقال كان إذا كانت الشمس من ههنا كهيئتها عند العصر صلى ركعتين وإذا كانت الشمس من ههنا كهيئتها عند الظهر صلى أربعا ويصلي قبل الظهر أربعا وبعدها ركعتين وقبل العصر أربعا يفصل بين كل ركعتين بالتسليم على الملائكة المقربين والنبيين ومن تبعهم من المؤمنين والمسلمين
Осим ибн Замрадан ривоят қилинади, айтадиларки: Али каррамаллоҳу важҳадан Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кундузида ўқийдиган нафл намозлари ҳақида сўрасак. У зот сизлар бунга тоқат қила олмайсизлар! -дедилар. Биз шоят бизлардан тоқат қила оладиган кимса чиқиб қолса, ўқиб қолар.-дедик. Шунда у зот айтдиларки: Агар қуёш манабу ердан аср вақтидаги ҳолатига ўхшаб чиқса, икки ракаат намоз ўқир эдилар. Агар қуёш анабу ердан пешин ҳолатидагидек бўлиб чиқса, тўрт ракаат ўқир эдилар. Пешиндан аввал –яъни пешин намозининг фарзидан аввал-эса тўрт ракаат, пешиндан –фарздан кейин-кейин эса икки ракаат ўқирдилар. Асрдан аввал тўрт ракаатни иккига бўлиб ўқиб, ҳар икки ракаатдан сўнг, муқарраб малоикалар, пайғамбарлар, ва уларга эргашган муъмин-мусулмонларга салом берар эдилар. -
Изоҳ: Яъни салом вақтида дилида манашу зотларни ният қилмоғи керак.
Мулла Али қори айтдиларки: Али розиллоҳу анҳудан Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини сўраган одамлар, у зотнинг ибодатларини билиб олишнигина кўзда тутмаганлар, балки бу саволдан бўлган мақсадлари Пайғамбар алайҳиссаломга иқтидо қилиш бўлган. Али розиллоҳу анҳу ҳам бу мақсадларини тўғри тушунганликлари учун, уларга сизлар тоқат қила олмайсизлар -деб жавоб қилдилар. Бу ҳам бўлса у зотдан бўлган насиҳатдир, чунки бу сўзнинг остида Пайғамбар алайҳиссаломнинг амаллари мудом бўларди, агар у зотга эргашмоқчи бўлсаларингиз, сизларнинг ибодатларингиз ҳам, у зотнинг ибодатларига ўхшасин! -деган мазмун ётибди. Кейин эса улардаги жиддийликни кўриб, у зотнинг ибодатларини баён қилиб бердилар. Қуёшнинг аср ҳолатидаги вақтда ўқиладиган намоз чошгоҳ намози -деб аталади. Кейинги бобда у ҳақда батафсил сўз юритилади. Пешиндан аввалги ва кейинги намозлар пешиннинг суннатлари бўлиб, улар суннату муаккададир. Аммо асрдан аввалги тўрт ракаат эса, мустаҳаб суннат бўлиб, гоҳо ўқилиб гоҳо ўқилмайдиган нафл ибодатдир.
( 41 ) باب صلاة الضحى وفيه ( 9 ) أحاديث
Чошгоҳ намози ҳақидаги боб, бу бобда тўққизта ҳадис ривоят қилинади.
Изоҳ: Мулла Али қори айтадиларки: Чошгоҳ намозининг вақти бомдоддан кейин, нафл намоз учун бўлган кароҳият вақти тугаши биланоқ бошланиб, охирги вақти кун оғишигачадир. Кейин бу намозни эрта вақтида, яъни қуёш чиққандан сўнгра ўқилса, ишроқ намози ҳам –деб номланади. Агар заволдан –қуёш оғишидан аввал- озгина аввал ўқилса, завол намози –дейилади. Агар шу икки вақтнинг орасида ўқилса, чошгоҳ намози -деб аталади. Чошгоҳ намози нафл намозлар ичида таҳажжуд намозидан сўнг иккинчи мартабада туради. Бу намознинг фазилати ҳақида ҳам Пайғамбар алайҳиссаломдан кўп ҳадислар ворид бўлган.
288 - حدثنا محمود بن غيلان ثنا أبو داود الطيالسي أنا شعبة عن يزيد الرشك قال سمعت معاذة قالت قلت لعائشة رضي الله تعالى عنها أكان
النبي يصلي الضحى قالت نعم أربع ركعات ويزيد ما شاء الله عز و جل
Язид ибн ал-Ришкдан ривоят қилинади айтадиларки: Муозадан эшитдим, у айтдики: Оиша розияллоҳу анҳодан Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам чошгоҳ намози ўқирмидилар? -деб сўрадим. Оиша онамиз айтдиларки: Ҳа! тўрт ракаат ўқир эдилар ва яна Оллоҳ ҳоҳлаганича зиёда қилар эдилар.
Изоҳ: Мулла Али қори раҳимҳуллоҳ айтадиларки: Оллоҳ ҳоҳлаганича дейишларидан мақсад Оллоҳ таоло тақдирда битганича,насибга яраша деганларидир.
289 - حدثنا محمد بن المثنى حدثني حكيم بن معاوية الزيادي ثنا زياد بن عبيد الله بن الربيع الزيادي عن حميد الطويل عن أنس بن مالك أن النبي كان يصلي الضحى ست ركعات
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам олти ракаат чошгоҳ намози ўқир эдилар.
290 - حدثنا محمد بن المثنى ثنا محمد بن جعفر أنا شعبة عن عمرو بن مرة عن عبد الرحمن بن أبي ليلى قال ما أخبرني احد أنه رأى النبي يصلى الضحى إلا أم هانئ رضي الله تعالى عنها فإنها حدثت أن رسول الله دخل بيتها يوم فتح مكة فاغتسل فسبح ثمان ركعات ما رأيته صلى صلاة قط اخف منها غير انه كان يتم الركوع والسجود
Абдураҳмон ибн аби Лайло айтадиларки: Мен умму Ҳонийдан бошқа бировни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам чошгоҳ намози ўқиганларини кўрдим! -деганини билмайман. Умму Ҳоний хабар беришларича: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи куни у кишининг уйларига кириб, ғусл қилиб саккиз ракаат намоз ўқиган эканлар. Айтадиларки: Мен у зотни бундан кўра енгилроқ намоз ўқиганликларини кўрмаганман, лекин рукуъ ва саждаларни комил равишда адо этар эдилар.
291 - حدثنا ابن أبي عمر ثنا وكيع ثنا كهمس بن الحسن عن عبد الله بن شقيق قال قلت لعائشة رضي الله تعالى عنها أكان النبي يصلي الضحى قالت لا إلا ان يجئ من مغيبه
Абдуллоҳ ибн Шақиқдан ривоят қилинади айтадиларки: Оиша розияллоҳу анҳога Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам чошгоҳ намозини ўқирмидилар?-дедим. У зот йўқ! магар сафардан қайтсалар ўқирдилар -дедилар.
Изоҳ: Мулла Али қори айтадиларки: "Оиша онамизнинг ўқимасдилар -дейишлари, яъни агар уйда бўлсалар яъни сафарда бўлмаган чоғларида, у намозни масжидда ўқимас эдилар. Балки уйда ўқир эдилар, аммо сафардан қайтсалар масжидда ўқир эдилар. –деганларидир".
Албатта Пайғамбар алайҳиссаломнинг одатларидан қачоники сафардан қайтиб келсалар, аввало масжидларининг зиёратига келиб, масжидда намоз ўқир эдилар, сўнг уйларига оила аъзоларининг ҳузурига кирардилар.
292 - حدثنا زياد بن أيوب البغدادي ثنا محمد بن ربيعة عن فضيل بن مرزوق عن عطية عن أبي سعيد الخدري رضي الله تعالى عنه قال كان النبي يصلي الضحى حتى نقول لا يدعها ويدعها حتى نقول لا يصليها
Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади айтадиларки: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам чошгоҳ намозини ўқир эдилар, ҳатто биз у намозни ташламасалар керак -деб ўйлардик. Гоҳо бу намозни тарк қилардилар, ҳатто биз энди бу намозни ўқимасалар керак -деб ўйлардик.
Изоҳ: Яъни Пайғамбар алайҳиссалом умматларининг манфаатларини кўзда тутиб, уларга оғир бўлиб қолишидан қўрқиб, манашундай нафлларни гоҳ ўқиб гоҳ ўқимай машаққатсиз, бетакаллуф йўл тутар эдилар.
293 - حدثنا احمد بن منيع عن هشيم أنا عبيدة عن إبراهيم عن سهم بن منجاب عن قرثع الضبي أو عن قزعة عن قرثع عن أبي أيوب
الأنصاري رضي الله تعالى عنه أن النبي كان يدمن أربع ركعات عند زوال الشمس فقلت يا رسول الله إنك تدمن هذه الأربع الركعات عند زوال الشمس فقال إن أبواب السماء تفتح عند زوال الشمس فلا ترتج حتى تصلى الظهر فأحب أن يصعد لي في تلك الساعة خير قلت أفي كلهن قراءة قال نعم قلت هل فيهن تسليم فاصل قال لا
Абу Аюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш оғиган вақт тўрт ракаат намоз ўқирдилар. Мен ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам сиз қуёш оғиган вақт манабу тўрт ракаат намозни мудом ўқиб келаяпсиз! –дедим. –яъни сабабини билмоқчи бўладилар- У зот айтдиларки: Қуёш оғиган вақт осмон эшиклари очилиб, пешин намозини ўқигунингча ёпилмайди.
Шунинг учун мен манашу вақтда менинг яхши амалим кўтарилишини-Оллоҳ таолога етиб мақбул бўлишини- ҳоҳлайман. Ровийлардан бири бу намозларини ҳар ракаатида қироат қилганмидилар? -деб сўради. Шунда ҳа! -деб жавоб қилдилар. Кейин ҳар икки ракаатда салом берганмидилар? –деган эди. Йўқ! –дедилар.
Изоҳ: Бу намоз пешиннинг тўрт ракаат суннати эди.
294 - حدثنا احمد بن منيع ثنا أبو معاوية ثنا عبيدة عن إبراهيم عن سهم ين منجاب عن قزعة عن قرثع عن أبي أيوب الأنصاري رضي الله عنه عن النبي نحوه
Абу Аюб ал-Ансорийдан яна бошқа ровийлар шу ҳадисни ривоят қилган эканлар.
295 - حدثنا محمد بن المثنى أنا أبو داود ثنا محمد بن مسلم بن أبي الوضاح عن عبد الكريم الجزري عن مجاهد عن عبد الله بن السائب أن رسول الله كان يصلي أربعا بعد أن تزول الشمس قبل الظهر وقال إنها ساعة تفتح فيها أبواب السماء فأحب أن يصعد لي فيها عمل صالح
Абдуллоҳ ибн ал- Соибдан ривоят қилинади айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш оғигандан кейин, пешиндан аввал –фарздан аввал-тўрт ракаат намоз ўқир эдилар. Ва айтардиларки: Бу вақтда осмон эшиклари очилади. Мен шу вақтда солиҳ амалларим қабул бўлишини ҳоҳлайман.
Изоҳ: Мусулмон киши вақтига ғайур бўлиб, фурсатни қўлдан бой бермай, манашундай ибодатлар қабул бўладиган вақтларни ғанимат билиши керак.
296 - حدثنا أبو سلمة يحيى بن خلف ثنا عمر بن علي المقدمي عن مسعر بن كدام عن أبي إسحاق عن عاصم بن ضمرة عن علي انه كان يصلي قبل الظهر أربعا وذكر إن النبي كان يصليها عند الزوال ويمد فيها
Осим ибн Замура Али розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Али розияллоҳу анҳу пешиндан аввал –яъни фарздан аввал- тўрт ракаат намоз ўқиб, кейин Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қуёш оғиган вақтда бу намозни ўқишларини ва бу намозни узун ўқиганликларини зикр қилган эканлар.
Изоҳ: Мулла Али қори айтадиларки: Бу охирги ҳадисларга бир қараганда бобга тааллуқли ери кўринмайди, лекин озгина тафаккур қилсак, бу ҳадислардан чошгоҳ намозининг вақти заволгача эканлигига ишора борлигини билиб оламиз. Валлоҳу аълам.
( 42 ) باب صلاة التطوع في البيت
Қирқ иккинчи боб нафл намозни уйда ўқилиши ҳақидадир.
297- حدثنا عباس العنبري ثنا عبد الرحمن بن مهدي عن معاوية بن صالح عن العلاء بن الحارث عن حرام بن معاوية عن عمه عبد
الله بن سعد قال سألت رسول الله عن الصلاة في بيتي والصلاة في المسجد قال قد ترى ما اقرب بيتي من المسجد فلأن أصلي في بيتي أحب إلي من أن أصلي في المسجد إلا أن تكون صلاة مكتوبة
Абдуллоҳ ибн Саъддан ривоят қилинади айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан уйимда ўқийдиган нафл намоз ва масжидда ўқийдиган нафл намоз ҳақида сўрадим. У зот айтдиларки: Сен мени уйимни масжидга қанчалик яқинлигини кўриб турибсан. Шундай бўлса ҳам, мен фарз намоздан бошқа нафлларни масжидда ўқиганимдан кўра, уйда ўқиганим менга яхшироқдир.
Изоҳ: Мулла Али қори айтадиларки: Албатта нафл намозлар уйда ўқилиши масжидда ўқилишидан кўра афзалдир, чунки кишининг уйда ўқиган намози масжидда ўқиган намозидан афзал эканлигини, магар фарз намози ундай эмаслигини, баён этувчи саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Ва яна баъзи ривоятларда Пайғамбар алайҳиссаломдан уйларингизни қабристон қилиб қўйманглар!- деган наҳийлар ҳам ворид бўлган, яъни намоз ўқилмайдиган уйлар бамисоли қабристон каби бўлиб қолади. У уйдагилар ҳам гўё ўликдирлар. Аммо фарз намозлар масжидда ўқилиши лозим.
Оллоҳ таоло барчаларимизни ўқиган ва эшитган ҳадисларга амал қиладиган, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб, у зотнинг ибодатларидан ўзига андоза олиб, Оллоҳ таолога мудом тоату ибодатлар билан вақтларини ўтказадиганлардан қилсин! Омин.
وصلى الله وسلم على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
Достарыңызбен бөлісу: |