Кафиллик шартномаси



бет1/3
Дата27.05.2023
өлшемі56.5 Kb.
#474360
  1   2   3
КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ Ирригация мелиорация Уникио5


КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ
2023 йил «27» апрел № 1 Қувасой ш.

Ўз Устави асосида иш юритувчи “VODIL XAYOTBEK BIZNES ” МЧЖ (кейинги ўринларда “Кафил” деб юритилади) номидан раҳбар Х.Махкамов бир томондан, Корхона Устави асосида иш юритувчи “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонасиси (кейинги ўринларда “Лизинг берувчи” деб юритилади) номидан Ижро этувчи директор в.б. Б.Бегматов иккинчи томондан, UNIQUE STATE INVEST МЧЖ (кейинги ўринларда “Лизинг олувчи” деб юритилади) номидан раҳбар И.Холиков учинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1.Шартноманинг моҳияти
Ушбу шартномага мувофиқ Кафил, Лизинг олувчи ва Лизинг берувчи ўртасида 27 апрел 2023 йилда тузилган 025-сонли лизинг шартномаси бўйича лизинг тўлови мажбуриятлари Лизинг олувчи томонидан шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорларда бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган тақдирда, унинг тўлов мажбуриятларини тўлаб беришни ўз зиммасига олади.
2. Шартноманинг амал қилиш муддати
Ушбу шартнома, тарафлар ўртасида имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчи томонидан барча лизинг тўловлари тўлиқ тўланган кунга қадар амалда бўлади.
Лизинг шартномаси бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги туфайли лизинг шартномасининг муддати узайтирилган тақдирда ушбу шартноманинг амал қилиш муддати ҳам шунча муддатга узайтирилган ҳисобланади.
3. Кафиллик суммаси
Кафил, ушбу шартнома асосида Лизинг шартномасида белгиланган Лизинг олувчининг жами лизинг тўловларидан қисман яъни 70 000 000,00 (етмиш миллион сўм, 00 тийин) сўмни 2023 йилда Лизинг берувчига тўлаб бериш мажбуриятини олади.
4. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Кафилнинг мажбуриятлари:
4.1.1. Лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси бўйича олинган тўлов мажбуриятлари лизинг шартномасининг Иловаси (Лизинг тўловларини хисоблаш ва тўлаш жадвали)да белгиланган му ддат ва миқдорларда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, Лизинг берувчининг талабига асосан тўланмаган лизинг тўловларини хар ойда келишилган муддатда тўлаб беради;
4.1.2. Лизинг берувчи олдида Лизинг олувчининг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида келиб чиққан қарзларни ундириш бўйича Суд харажатлари ва Лизинг берувчининг кўрган бошқа зарарларини қоплашда Лизинг олувчи билан солидар жавобгар ҳисобланади;
4.1.3. Кафилнинг мустақил юридик шахс сифатидаги фаолияти тўхтатилган ёки юридик мақомига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, мазкур шартнома бўйича ҳамма мажбуриятларнинг бажарилиши унинг ҳуқуқий вориси зиммасига ўтади ёки Кафил ушбу шартнома бўйича белгиланган сўммани олдиндан тўлаб беришни ўз зиммасига олади.
4.2. Кафилнинг ҳуқуқлари:
4.2.1. Лизинг олувчидан, ўзи томонидан Лизинг берувчига тўланган сўммани тўлаб берилишини ва Лизинг олувчи учун ўз зиммасига олинган жавобгарлик натижасида кўрилган бошқа зарарларнинг қопланишини талаб қилиш;
4.2.2. Исталган вақтда Лизинг олувчидан унинг молиявий аҳволи хақидаги маълумотларни талаб қилиб олиш;
4.2.3. Лизинг шартномасининг нусхасини ва тўланган лизинг тўловлари тўғрисидаги маълумотларни Лизинг олувчидан ёки Лизинг берувчидан талаб қилиб олиш;
4.2.4. Кафилга нисбатан даъво қўзғатилган тақдирда Лизинг олувчини иш жараёнига жалб этиш;
4.2.5. Лизинг олувчи ушбу шартноманинг 4.3.2 бандида кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, унинг банкдаги ҳисоб-китоб рақамига тўлов талабномасини қўйиш орқали тўланмаган сўммани сўзсиз равишда ундириш;
4.3. Лизинг олувчининг мажбурияти:
4.3.1. Лизинг олувчи кафиллик билан таъминланган ўз мажбуриятларини бажарган тақдирда, бу ҳақда Кафилни зудлик билан огохлантириши;
4.3.2. Кафил унинг мажбуриятларини Лизинг берувчи олдида бажарган тақдирда, Кафил томонидан тўланган сўммани ва кўрилган барча зарарларни тўлаб бериши;
4.3.3. Кафилнинг талаби билан, унга ўзининг молиявий аҳволи хақидаги маълумотномаларни тақдим қилиши шарт.
4.4. Лизинг олувчининг ҳуқуқлари:
4.4.1. Кафилга нисбатан даъво қўзғатилганда иш жараёнида иштирок этиш;
4.4.2. Кафиллик шартномасига нисбатан даъвони кўриб чиқиш жараёнида Лизинг берувчига нисбатан талаблар ва эътирозларни билдириш;
4.5. Лизинг берувчининг ҳуқуқлари:
4.5.1. Лизинг олувчи томонидан ўз вақтида тўланмаган лизинг тўловлари сўммаси миқдори кўрсатилган Талабнома хатини Кафилга юбориш;
4.5.2. Кафил ушбу шартноманинг 4.1.1. ва 4.1.2 бандларида кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Кафилнинг банкдаги ҳисоб-китоб рақамига тўлов талабномасини қўйиш орқали тўланмаган сўммани сўзсиз равишда ундириш;
4.6. Лизинг берувчининг мажбуриятлари:
4.6.1. Кафилнинг талабига кўра, унинг вакилини лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчи томонидан тўланган лизинг тўловлари тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет