Ўзгаришларни муваффақиятли ўтказиш раҳбари-
ят уни қандай амалга оширишига боғлиқ. Менежер
лар ўзгаришларни ўтказаётганда юқори ишонч билан
тушунтиришлари керак.
6.3.4. Стратегиянинг бажарилиши учун салоҳиятни
жалб этиш
Стратегик ўзгаришлар ва ташкилотга лозим бўлган
иқлимни яратиш билан бир қаторда ташкилот раҳ-
барлари учун муҳим масалалардан
бири стратегияни
бажариш босқичида ташкилот ресурсларини шакл
лантириш ва ишга солиш ҳамда инсон салоҳиятини
стратегиянинг рўёбга чиқишига йўналтиришдир.
Бу борадаги стратегиянинг инсон салоҳиятидан
фойдаланиши учун икки нарсага эътибор бериш ло
зим. Биринчидан, стратегияни амалга оширишнинг
муҳим шарти фирма аъзоларининг ташкилот олиб бо-
раётган ишга, яьни хусусан олганда ташкилот стра
тегияни амалга ошираётган ишига берилганлик, со-
диқликларидир. Берилганлик, тарафдорлик, муҳлис-
лик, содиқлик хисларини ўстириш ва ривожлантириш
ўта мураккаб. Стратегияни бажариш босқичида раҳ-
барият барча мумкин бўлган чора-тадбирни қўллаши
лозим ва оқибатда ташкилот
аъзоларида ташкилот
стратегияси ўзининг шахсий ишига ва доимий хис
қилишига айлансин. Иккинчидан, стратегияни му-
ваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан ташки
лотнинг ҳар бир аъзоси ўз ишчи жойида юқори на
тижаларга эришишга интилишига боғлиқ.
Одамлар-
нинг яхши ишлашни билишлари ва яхши ишлашга
интилишлари рақбариятнинг диққат марказида бўли-
ши керак, хусусан стратегияни бажариш босқичида
алоҳида эътибор предмети бўлмоғи лозим.
Ресурс (неъмат)ларни жалб қилиш жараёни
амал
Достарыңызбен бөлісу: