Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси



бет1/3
Дата11.06.2016
өлшемі0.55 Mb.
#127424
  1   2   3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ВА ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

УМУМИЙ ТАРИХ КАФЕДРАСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
4-курс “Г” гуруҳи талабаси

Тўйчиев Мансур
Рус харбий флотини ташкил топиши тарихидан (XVII-XIX асрлар)

5220200 – “Тарих” (минтақалар ва мамлакатлар бўйича) таълим

йўналиши бўйича бакалавр академик даражасини олиш учун ёзилган
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ

иш раҳбари: катта ўқитувчи А.Тургунов


Андижон – 2013 йил

РЕЖА

КИРИШ
1. Петр I даврида Россия Ҳарбий Денгиз Флотининг тараққиёти.
2. XVIII асрнинг иккинчи ярми - XIX асрда Рус Ҳарбий Денгиз Флоти.


3. Рус Ҳарбий Денгиз Флотининг XIX асрдаги илмий экспедициялари


ХУЛОСА

КИРИШ

Ўзбекистон Россия, Украина, Беларусь ва бошқа давлатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлади. Ўрта Осиё республикалари ва Қозоҳистон — қондош-қариндош қўшниларимиз билан янада яқинроқ бўлдик. Бугун шуни комил ишонч билан айтишим мумкинки, мустақил давлатлар даврасида Ўзбекистон ўзининг ўрнини эгаллади. Ўзбекистон тенглараро тенг бўлди. Ана шунинг ўзи ҳам умид юлдузидир1.



Мавзунинг долзарблиги. Россия – буюк денгиз мамлакатидир. Унинг қирғоқларини 12 та дарё ва 3 та океан Тинч, Атлантика ва Шимолий Муз океанлари ювиб туради. Мамлакат ҳудудида жуда кўп сондаги дарё ва кўллар мавжуд. Мамлакатда фан ва савдо – сотиқни ривожлантириш учун ўзининг денгиз кемалари ва мунтазам Ҳарбий Денгиз Флотисиз тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас.

Россия Ҳарбий Денгиз Флоти тарихини сув ости ва сув усти кучлари, денгиз авиацияси, денгиз пиёдаси ва қирғоқ қўриқчи қўшинлари тарихидан иборатдир. Махсус вазифаларга мўлжалланган кемалар ҳам шу тизимга киради.

Бутун Ҳарбий Денгиз Флоти стратегик - оператив бўлимларга: Шимолий Флот, Тинч океани Флоти, Қора денгиз, Болтиқ ва Каспий денгиз флотларига бўлинади.

Россия денгизчилиги жуда қадим замонларда вужудга келган бўлиб, у асосан денгизда овчилик ва балиқчиликдан иборат бўлган. Ўтган аждодлар уста денгизчилар бўлишган ва яхши кемалар қурганлар.

Сибирнинг кенг майдонлари ва Узоқ Шарқни ўзлаштириш учун рус тадқиқотчилари ва саёҳатчилари фақат қуруқликдагина эмас, балки денгиз йўлларидан ҳам фойдаланишган. Россияда жанговор кемалар қуришни Александр Михайлович Романов подшоҳлик давридан бошланган.

Битирув малакавий ишниг мақсад ва вазифалари. Бу мавзунинг белгилаб ўтилган даврлар давомида Россияда Ҳарбий Денгиз Флотининг ташкил этиши унинг Пётр I хукмронлигида ривожланиши ва Пётр I вафотидан сўнг эса унга эътиборининг пасайиши, кейинчалик бу соҳанинг тараққиёти ҳақида атрофлича тўхталиб масалаларини ёритишда қуйидагича вазифаларга бўлиб олдик:

1. Петр I даврида Россия Ҳарбий Денгиз Флотининг тараққиёти. Ислоҳотларнинг биринчи босқичида очилган ўқув юртлари 1701 йилда Навигация денгизчилик, Артиллерия мактаблари, 1712 йилда Инженерлик мактаби, 1707 йилда Медицина мактаби билан бир қаторда мактаблар тармоқлари кейинчалик 1714 йилда губерналарда очилган ибтидоий абжад мактаблари билан тўлдирилди.

2. XVIII асрнинг иккинчи ярми - XIX асрда Рус Ҳарбий Денгиз Флоти. Пётр I вафотидан сўнг, флотга унча эътибор берилмаганлиги сабабли XVIII асрнинг 20 – йилларининг охирига келиб флотлар иши анча оқсаб қолади. Аммо шунга қарамасдан Рус Ҳарбий Денгиз Флотининг тарихида бир қанча ёрқин рус саркардаларига алохида тўхталиб ўтамиз.

3. Рус Ҳарбий Денгиз Флотининг XIX асрдаги илмий экспедициялари. География фанидан асосий ютуқларга ҳар бир ўнлаб йиллардан кейин тобора камайиб бораётган ўрганилмаган ерларни кашф этишда эмас, балки маълум бўлган территорияларни текшириш ва таърифлаб беришда ва уларни харитага киритишда эришиши тўғрисида атрофлича тушунтириб ўтиш.

4. Барча масалаларни мужассамлаштирган ҳолда хулосалаш ва мантиқий якун ясаш

Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат шарқ балки цивилизацияси бешикларидан бири бўлгани халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда. Бу табаррук заминда не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий диний илмларнинг айниқса илом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида Она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ғурур бағишлайди.1



Мавзунинг илмий янгилиги. Аввалам бор бу мавзунинг айнан сиёсий ва иқтисодий жабҳада кам даражада ўрганилганлиги, деярли ўзбек тилида бу мавзуга оид манба ва маълумотларнинг камлиги сабабли, аксарият русча илмий адабиёт, даврий матбуот ва интернет тармоқларидан олинган фикрларни янги маълумот сифатида киритдик.

Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти. Битирув малакавий иши материалларидан мактаб, академик лицей ва касб - ҳунар коллежларида ташкил этилган тўгаракларда факультатив дарсларда, олий ўқув юртларда, жаҳон тарихидан семинар машғулотлари ўтказишда фойдаланиш мумкин.

Жуда кўп йиллар давомида Қадимги Русь ва кейинчалик эса Россияда ривожланган кемасозлик мавжуд эмас деган тушунча юрар ва рус кемасозлиги асосан чет элдан кириб келган эди. Бироқ кўзга кўринган тарихчилар А.В. Висковат, Ф.Ф. Веселаго, В.В. Мавридин, С.С. Елагин ва бошқалар бу тушунчани рад этадилар. Улар Русда жуда қадим замонлардан буён кемасозлик ўзига хос усулда мавжуд эканлигини исботлаб берадилар.

Рус денгизчиларининг биринчи денгиздаги юришлари тўғрисидаги маълумотлар VI асрга тўғри келади. Бу даврларда славянлар Қора денгизнинг шимоли – ғарбий қисмидан то Эгей денгизигача ва ундан Торонто (Италия) портигача киришади ва 626 йили денгиз орқали Византияга етиб боришади. Аскольд, Дир ва Олегнинг Днепр этакларидан Константинополга юриши (860, 907, 941 ва 945 йй) ҳамда Волга этакларидан Эронга (880, 909, 910, 913, ва 940 йй) юришлари ҳам жуда ҳам дунёга машҳур бўлган. Шу ўринда XIX асрда инглиз денгиз тарихчиси Дженнинг минг йиллар аввал ҳам жуда қаттиқ денгиз жангларида ҳам рус денгизчиларининг жанговор ҳаракат қилганликлари тўғрисида ёзганликларини эслаб ўтишимиз даркор.

Қадимий Русь давлати IX асрдаёқ ўзининг ҳарбий денгиз флотига эга эди. буни 860 йилдаги Константинополга қилинган муваффақиятли юришида кўришимиз мумкин. Бироқ, флот доимий эмас, балки бир марта ёки бир неча бор фойдаланиш учунгина қурилар эди. Феодал тузумнинг тарқоқлиги, мўғил ўрдаларининг бостириб киришлари оқибатида Киев Руси Мўғул империясининг вассалига айланиб қолади. Ҳатто қадимги Русь князликларида номунтазам ҳарбий – денгиз флоти ҳам мавжуд эмас эди. ягона Новгородгина бундан мустасно бўлиб, у Болтиқ ва Оқ денгизларга чиқиши мумкин эди. Шведлар экспансиясига1 қарши ҳаракатларда новгородликлар ҳарбий операцияларда қатнашиш учун кемалар қурарадилар. (масалан, 1349 йили Новгород – Псков қўшинларининг Орешек қалъасини озод қилишида).

Москва князлиги базасида янги Россия давлатини мустаҳкамлаш ва денгизларга кириш ҳуқуқини киритиш учун ҳарбий – денгиз кучларига эҳтиёж туғилади. Шундай қилиб, 1570 йил Иван Грозный Русь кемачилигини қўриқлаш учун Болтиқ денгизида флотилия тузади. Флотилия икки йилгина фаолият кўрсатади холос.

XVI асрда казаклар Қора денгизга бемалол чиқиш учун турклар билан жангларда флотдан фойдаланадилар (масалан, 1545 йили Очаков қалъасини забт этишда).

XII – XIII асрларда рус денгизчилари шимол томонда новгородликлар Болтиқ ва Оқ денгиз ҳамда Шимолий Муз океаниларида сузганлар. Худди шу даврда Болтиқ денгизи орқали Готланд ороли ва Данияга савдо йўллари тикланади. Қачонки шведлар Нева, Орешек ва Ладога кўлларини эгаллаб олганларидан сўнг рус денгизчилари Болтиқ денгизидан сиқиб чиқарадилар. Бу ҳолат то Пётр I бу савдо алоқаларини тиклаб олгунга қадар давом этади.

Россиянинг шимолий вилоятларида Садко тўғрисидаги достон ўша давр денгизчилик ҳаракатига жуда ката таъсир кўрсатади. Бошқа достонлардан эса славян – русларнинг “иссиқ” (“Қора”) денгизгача кириб борганлари тўғрисида ҳам маълум. Афанасий Никитин (1466 – 1472йй)нинг Каспий, Араб ва Қора денгизларга қилган саёҳатлари тўғрисида ҳамма билади.

Рус кемасозлигининг ривожлиниши татарларнинг бостириб кириш ва Иван Грозний вафотидан кейинги алғов –далғов даврларда анча сустлашиб кетади. Шу даврларда кемалар қурилиши мамлакатнинг фақат шимолидагина давом этарди. У ерда к о ч а – яъни бир палубали елкан ва эшкакли узунлиги - 20 м, 30та одам ва 30 тн юкни кўтара оладиган кемалар пайдо бўла бошлайди.

XVI –XVII асрлар Дон ва Запрожье казакларининг елканли – эшкакли кемаларида қилган узоқ юришлар қилишган. Бу кемаларга 50 – 60 киши сиғар ва 20 – 30 та эшкаги бор эди.

Пётр I гача Россиянинг қуйидаги нусхадаги кемалари бўлганлигини айтиб ўтишимиз керак:

Скедий – унча катта бўлмаган енгил кемалар

Ладья – 40 – 60 одам сиғадиган ўйма қайиқ (XV асрдаёқ дарахтни ўйиб, 80 – 10 та от ва 8 – 10 та одам сиғадиган кемалар ясашган)

Дарё орти ладьялари - ўта йирик ва денгизда сузувчи кемалар ва струг, набойни, челнок ва ҳ.к.лар.

Эшкакчилар учун ёпиқ палубали кемалар, чамаси XII аср бошларида бинога келган бўлса керак деб фараз қилишади. Кўриниши жиҳатидан қирра бурунли балиққа ўхшаш, ўртаси кенг бўлган Каспий кемалари тўғрисидаги ёзувлар сақланиб қолинган. Бу кемалар тўғри тўртбурчакли елканларга, 6 та эшкакли ва иккита руль бошқаруви билан жиҳозланган. Уларга 30 тагача одам жойлашар ва сузишни юлдузларнинг жойлашишига қараб бажаришар эдилар.

Рус кемасозлиги Пётр I даврида жуда кенг равишда ривожланди. Жуда қисқа муддат ичида Россиянинг кемасозлик бўйича қолоқлигини енгиб чиқилди. Албатта Пётр I гача ҳам денгизда сузиш учун кемалар қурилган. Агар шундай бўлмаганида XVII аср рус денгизчиларининг буюк географик кашфиётлар қилишларига имконият бўлмас эди. ҳозир биз ўша даврнинг буюк экспкдицияларидан бир нечталаринигина санаб ўтишимиз мумкин. Илья Перфирьев 1633 – 1635 йилларда Лена дарёси этаклари ва Шимолий Муз океани орқали Яни дарёси этакларигача саёҳат қилган. Михаил Стадухин 1644 йилда Индигирка дарёсининг этакларидан Колим дарёсининг этакларигача сузиб борган. Василий Поярков 1646 йилнинг баҳорида Амур дарёси этакларидан Охота денгизигача саёҳат қилган. Семен Васильевич Дежнёв 1648 йили ҳатто Беринггача Колим дарёсидан Осий ва Шимолий Африкагача кемада саёҳат қилган. Бу рўйхатга яна Ерофей Хабаров, Тимофей Булдаков ва бошқа кўпгина ҳориб – чарчамас тадқиқотчиларни қўшиишимиз мумкин бўлади.

Бугун орадан неча йиллар ўтганидан кейин ўзига хос миллий тараққиёт йўлини танлаган дастлабки даврни кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, бизнинг ислоҳотлар сиёсатимизда маънавий мезонлар доимо ҳал қилувчи омил бўлиб келаётгани янада яққол аён бўлади. Ўша пайтда собиқ иттифоқ ҳудудидаги айрим мамлакатларда “шок терапияси” деган усул билан бир сакраб бозор иқтисодиётига ўтиш ёки алоҳида бир давлатда “демократия оролчаси” барпо этиш ҳақида қанча-қанча шов-шувлар кўтарилган эди1.

Россиянинг ғалаёнлар давридан кейинги XVII асрдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига назар солиб, унинг территорияси Сибир, Жанубий Урал бўйи ва Сўлқанот Украинани қўшиб олиниши хисобига кенгайди. Мамлакатда 250 та уездлар мавжуд бўлган, улар эса ўз навбатида волост ва станицаларга бўлиниб, уларнинг марказлари эса кишлоклар бўлган.

Биринчи уч мачтали кема 1636 йили Михаил Федорович подшоҳлик қилаётган даврда Россияда қурилиб сувга туширилган бўлиб, унга «Фредерик» деб ном берилган эди. Кема Гольштейндан келган даниялик кемасозлар томонидан европача усулда қурилганди. Бахтга қарши “Фредерик” Каспий денгизида биринчи сузишдаёқ чўкиб кетади.

1656 – 1658 йилларда рус – швед уруши даврида руслар Ғарбий Двинадаги Даугавгрива ва Кокенхаузен қалъаларини забт этадилар. Бу қалъалар Царевич – Дмитриев деб қайта номланган. Бояр Афанасий Лаврентьевич Ордин – Нашокин Царевич – Дмитириевда кемасозлик верфига асос солади ва Болтиқ денгизида сузиш учун кемалар қуришни бошлаб юборади. Уруш тугагач, 1661 йили Россия билан Швеция ўртасида Кардисск тинчлик битими тузилади ва натижада Россия Швецияга тортиб олган ерларини қайтариб беришга ва Царевич – Дмитриевдаги барча кемаларни йўқ қилишга мажбур бўлади. Аммо бояр Ордин – Нашокин умидини узмайди, Волга дарёси ва Каспий денгизига қайтиб, 1667 йилнинг қишида подшоҳдан Ока дарёси ёнида жойлашган Дединово қишлоғида кема қуриш учун рухсатнома олади. Икки йил давомида тўртта кема қуриб битирилади. Улар 1 та фрегат ва 3 та кичикроқ кемалар эди.

Рус денгизчилик тарихидаги иккинчи ҳарбийлаштирилган “Орёл” кемаси ҳам худди “Фредерик”ка ўхшаб, биринчи марта сувга тушиши биланоқ - Астраханда Степан Разин бошчилигидаги қўзғолончилар томонидан қўлга олинади. Казаклар аввало кемадаги ҳамма нарсани талон – тарож қиладилар, сўнгра эса кемага ўт қўйиб юборадилар. XVII асрда рус савдогарлари ва казаклар илк кемаларда Оқ денгизни сузиб ўтиб Лена дарёлари орқали Колим ва Индигирка пастликларигача етиб боришади ва Амур тепаликларида қўним топадилар. Бу жойларга биринчи бўлиб борганлар ичида энг таниқлиси Семён Иванович Дежнёв эди. У 1648 йили Шимолий Муз Океани орқали ҳозирги Россияни бутунича денгиз орқали сузиб ўтиб, Чукотка ярим оролини, Беринг денгизини кесиб ўтиб, Тинч Океанигача етиб боради. 1648 йилда С.Дежнёв Аляска ва Чукотка ўртасидаги бўғозни очди. XVII-асрда Енисейск(1618), Красноярск(1628), Братск(1631), Якутск(1632), Иркутск(1652) каби Сибир шахарларига асос солинди.

1. Петр I даврида Россия Ҳарбий Денгиз Флотининг тараққиёти

Пётр I даврида рус кемасозлиги жуда катта сонда ва сифатда ривожланди. XVIII асрнинг бошларидаёқ Россиянинг Ғарб билан ташқи савдо алоқалари чет элликлар қўлида эди, чунки Россия ўзининг йирик денгиз кемаларига эга эмас эди. яқин 20 йил давомида вазият тубдан ўзгарди. XVIII асрнинг биринчи чорагида 1 000 га яқин ҳар хил кемалар, шулар жумласидан 50 та йирик ҳарбий кемалар, 800 га яқин йирик “эшкакли! Галера ва ҳ.к.лар қуриб ишга туширилди. Барча кемалар техник жиҳатдан ҳам Россия кемасозлиги ва денгиз санъатининг нормал ривожланиши учун барча замонавий талабларга жавоб берадиган даражада қурилган эди.

Тарихчиларнинг Россия давлати учун Пётр I нинг фаолиятини баҳолаб шундай ёзадилар: “Денгиздан узоқда жойлашган бирорта буюк миллат ҳеч қачон Пётр I давлатидек натжаларга эришмаган”. Россия Нева қирғоқларини шведлар қўлида қолдира олмас эдилар, чунки бу мамлакатни таъминлайдиган ягона савдо йўли эди. Россия Пётр I даврида ярим осиёлашган давлатдан Болтиқ бўйидаги энг кучли денгиз давлатга айланишга улгурган эди1.

Пётр I даврига келиб қўйидаги кўринишдаги кемалар ихтиро қилинди:



1. Мунтазам кема – 3 мачтали 5 минг тн.гача сув сиғимига, 80-130 та артиллерия замбараклари билан қуролланган кильватер колонна қилиб денгиз жангларини олиб боришга мўлжалланган елканли кема

2. Кильватер колонна – изма – из тизилиб бораётган кемалар колоннаси

3. Фрегат - 3 мачтали 60 тагача артиллерия замбараклари билан денгиз йўлларида денгиз юришларини бажариш учун қуролланган елканли кема

4. Шняв - 2 мачтали 150 тн.гача сув сиғимига, 14 – 18 та замбарак билан қуролланган разведка ва почта ишларини бажариш учун мўлжалланган елканли қайиқ

5. Брандер – душман кемаларини ёқиб юбориш учун ёниллғи ва портловчи моддалар билан тўлдирилган кема.

Бундан ташқари XIX асрга келиб Рус ҳарбий флотида ҳам илм-фан тараққиёти туфайли кемаларнинг ўша даврдаги энг замонавий кўринишига эга бўлиб биз бу масалага қўйида мурожат этишга жазм этдик.

Шахзода Пётр Алексеевич болалик ва ўсмирлик йилларида онаси билан Москва яқинидаги Преображенск, Коломенск ва Семеновск қишлоқларида яшаб, харбий сохага қизиқиб, ўз тенгқурларидан «болалар қўшинлари» тузиб ўйнаган. Кейинчалик айнан шулардан Преобреженск ва Семеновск мунтазам биринчи гвардиячи полклар ташкил этилди. У фақатгина 204 см бўлган бўйи билан эмас, балки интеллекти ва билимлари билан хам замондошларини лол қолдирган

Россиянинг ёш ва ғайратли подшоҳи Петр I га денгиз ҳарбий сафарлари тўғрисидаги фикр ҳеч тинчлик бермас эди. у болалик давридаёқ ҳарбийликка қизиқар, ўзича полк йиғиб, маневрлар қилар ҳамда ҳарбий жанглар уюштирар эди.

1688 йил Измайловода эски омборхонада бувасининг йиртилиб кетган ботикни топиб олган Петр, жуда ғайрат билан уни тузатишга киришади ва денгиз ишларида биринчи қадамни қўяди. Петр “рус флот отаси” деб номлаган худди шу ботикда ўзининг биринчи денгиз қадамларини қўяди. 1693 йилдан бошлаб ҳукмдор Архангельскка бориб келади. У ерда ҳарбий кемалар қуриш режаларини тузади ва ўзи ҳам денгиз сафарларида бўлади ҳамда кемасозлик ишини ўрганади. 1693 йили Петр I иштирокида Адмиральтейсиво идораси қурилади.

Пётр I нинг бевосита раҳбарлиги остида мунтазам армиянинг тузилиши билан бир қаторда рус Харбий Денгиз Флотини қуриш жараёни ҳам бошлаб юборилади.



Пётр I олдида турган мухим вазифалардан бири Қрим билан урушни давом эттириш эди. 1695 йилда рус қўшинлари Донни қуйилишидаги Азов турк қалъасини қамал қилишди. Қуролларни етарли эмаслиги, куникма ва малакани камлиги, қамал техникасини ёмон тайёрлангани ва флотни йўқлиги сабабли Азовни эгаллаб бўлмади. Бу муваффақиятсизликдан кейин Пётр флот қуришга киришди. Флот Воронеж дарёсини Донга қуйилиш жойида қурилди. Бир йил мобайнида иккита йирик кема, 23 та галера ва мингтадан зиёд майда кемалар қурилиб, Дон бўйлаб денгизга туширилди. Курукликдаги армиянинг сони икки бараварга кўпайтирилди. 1696 йилда Азовни денгиздан қамал қилиб рус қўшинлари шахарни эгаллашди. Рус қўшинларини Азов денгизидаги мавқеини мустахкамлаш мақсадида Таганрог қалъаси барпо қилинди.

Рус мунтазам Ҳарбий Денгиз Флотининг тузилиши XVII асрнинг охирларига тўғри келади. Азов вав Қора денгизларга чиқиш учун Воронежда 1695 – 1696 йилларда Пётр I фармони билан Азов флоти тузилади. Худди шу даврдан бошлаб Россиянинг елканли флоти даври бошланади. 1696 йили Туркияга қарши иккинчи Азов юриши пайтида руслар Воронежда қурилган 4та мунтазам кема, 4та брандер, 23 та галера ва 1300 та қадимги давридаги кемаларни ишлатишди.

Азов қалъасини қўлга киритгандан кейин, бу юриш тўғрисида Пётрнинг рапортини тахлил қилган боярлар Думаси 1696 йилнинг 20 (ҳозирги ҳисобда 30) октябрда Ҳарбий Денгиз Флоти тузиш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Худди шу сана Россия Ҳарбий Денгиз Флотининг ташкил этилган куни деб расман эътироф қилинган.

1698 йили Таганрогда янги Троицк қалъасини ва катта флот тузишга қарор қилинади. 1702 йили Таганрог ярим оролида 3 та Семеновская, Павлов ва Черепахин қалъалари қуриб битирилади. 80 та кема Воронежда қурилган бўлса, қолган кемалар Қозонда қурилди. 1699 йилнинг баҳорида бу флотнинг бир қисми тайёр бўлиб, Дон орқали Таганрогга жўнатилади.



Азовни олингани билан хали уруш тугамаганлигини тушунган Пётр, кучлар нисбатини яхшироқ билиш, Россияни ахволини ва европа давлатларини Туркияга қарши иттифоқини мустахкамлаш мақсадида, Европага «Буюк элчилик»ни уюштирди. Бундан ташқари Пётр ривожланган европа давлатлари билан савдо, техникавий ва маданий алоқаларни йўлга қўйишга, уларнинг турмуш тарзи тўғрисида тасаввурга эга бўлишга интилди.

1697 йил бахорида 250 кишилик элчихона ғарбга жўнади. Унинг таркибида Преображенск полкининг урядниги Пётр Михайлов номи остида Пётрнинг ўзи хам бор эди. Шунингдек, уларнинг таркибида харбий иш ва кемасозликни ўрганиши лозим бўлган бир нечта ёш дворянлар хам бор эди. Элчилик вакиллари Голландия ва Англияда бўлиб, Венага кайтишган. 1698 йилда Венада туриб, Пётр Москвада стрелецлар қўзғолони бошлангани туғрисида хабар олиб, дархол Москвага қайтди. У келгунча хукумат қўшинлари томонидан стрелецлар қўзғолони бостирилди. Унинг иштирокчиларининг 1000 ортиғи қатл қилинди. Булар билан Софьянинг хам алоқадорлиги аниқланиб, уни сочи олиниб, монахиня Сусанна номи остида умрининг охиригача(1704) Новодевичий монастирида ушлаб турилди.

1702 – 1703 йиллар руслар шведларнинг Нотебург (Шлиссельбург) ва Ниеншанц қалъаларини эгаллаб олганларидан кейин, Невада ўрнашиб олиб, Фин кўрфазига чиқишади. Яни – Сари (Заячий) оролида Пётропавловск қалъасини ва Россия империясининг бўлғуси пойтахти Санкт – Петербург {16(27) май 1703й}ташкил қилинди. Шаҳар ҳимояси учун денгиз тарафдан Фин кўрфази шарқий қисмида Котлин оролига яқинроқ жойда Кроншлот (1723 йилдан Кронштадт деб аталади) форти – “Коронный замок” қурилади.

Россиянинг Болтиқ флоти 1700 – 1721 йиллардаги Шимолий уруш даврида барпо этилди. Галералар қурилиши 1702 – 1704 йилларда Сясь, Луга ва Олонкада дарёлари қирғоқларида жойлашган бир неча верфларда бошланди.

Эгаллаб олинган қирғоқларни ва душманнинг денгиз йўлларидаги ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун Болтиқ денгизида парус (елканли) флоти тузилди. Бу флот асосан Россияда қурилган ва бошқа давлатлардан сотиб келтирилган кемалардан иборат эди. 1703 – 1723 йилларда Болтиқ флоти бош базаси Санкт – Петербургда кейинчалик эса Кронштадтда жойлашган эди. Виборг, Гелсингфорс, Ревел ва Абода шавхарларида ҳам янги базалар ташкил этилди. Аввал бошида кемасозлик ишларини Владимир давридаги фармон (владимирский приказ) асосида бошқарилган бўлса, кейинроқ эса, бу вазифани махсус фармон (адмираллик приказ) асосида фаолият олиб борилган..

1710 йилга келиб Болтиқ флоти тасарруфида 12 та мунтазам кема, 8 та фрегат, 6 та шняв, 6 та брандер, 8 та галера, 20 та бригантина ва бир қанча майда кемалар бор эди.

1714 йилга келиб эса, флотда 17 та мунтазам кема, 4 та фрегат, 5 та шняв, 288 та галера ва скампавей (полугалера)лар мавжуд эди.

1722 йилга келиб эса, флотда 130 та елканли кема (шу жумладан 22 та мунтазам ва 5 та бомбардировкачи кема, 16 та фрегат, 3 та шняв ва 77 та ёрдамчи кема ва 350 (шу жумладан 253 та галера ва скампавейлар, 143 та бригантина)та эшкакли кемалар мавжуд эди.

Болтиқ флоти 1 тадан 3 тагача доимий бўлмаган эскадрадан тузилган эди. Уларнинг ҳар бири яна 3 қисмга: авангард (олд қисм), марказ (бош кучлар) ва арьергардга (орт қисм) бўлинади. Эскадрани марказ билан биргаликда адмирал бошқаради. Вице – адмирал авангардни, арьергардни эса шаутбенахт (контр - адмирал ) бошқарарди1.

Ҳарбий денгиз офицерлари дворянлардан, матрослар эса оддий халқ рекрутларидан иборат эди. Флотда хизмат қилиш уларнинг ҳар бири учун умрининг охирига қадар эди. Ёш офицерлар 1701 йилда асос солинган математика ва новигация фанлари мактабларида билим олишар эди, кўпроқ чет элга ўқишга ёки малакаларини оширишга боришар эдилар. Ҳарбий денгиз флотига кўпинча чет элликлар хизматга ёлланишарди. Масалан, шотландиялик Томас Гордон – Кронштадт портида командирлик қилган.

1718 йили Россия Ҳарбий Денгиз Флоти коллегияси тузилади. Россия Ҳарбий Денгизи Флоти ташкилотининг принциплари қуйидагидан иборат эди: кадрларни ўқитиш ва амалиётга тайёрлаш, 1720 йилда тузилган ва чет элликлар тажрибасига таянган ҳолда тузилган низомга асосан ҳарбий ҳаракатларни олиб бориш методларини ўргатишдан иборат эди.

Пётр I хукмронлиги даврида Федор Апраксин, Алексей Синявинлар дек Россия денгиз жанги ҳарбий санъати асосчилари бўлиб ҳисобланадилар. Ҳарбий Денгиз Флоти ишлари принципларини кейинчалик Григорий Спиридов, Федор Ушаков ва Дмитрий Синявинлар томонидан такомиллаштирилганди.

Эшкакли кемалар (галера)лар мустақил флотга бирлашган бўлиб, улар асосан ҳар – хил кемалардан иборат эди. Бундан ташқари флотга яна бир неча минг кишидан иборат бўлган десантчилар корпуси ҳам кирар эди. 1704 йилдаёқ, Пётр I “денгиз солдатлари полки”ни тузади ва денгизчилар пиёдасига асос солади. Шимолий уруш охирларида 1725 йил Каспий денгизи флотида 4 та шняв, 137 та майда елканли кема ва 19 та эшкакли кема бор эди.



Россиянинг Болтиқ денгизига чиқиши учун Швеция билан 1700-1721 йилларда бўлиб ўтган Шимолий уруш, 1700 йилда бошланди. 1709 йил 27-июнда Пётр I ва Карл ХII қўшинлари ўртасида Полтава жанги бўлиб ўтди, 30 минг швед солдатидан 9000 таси ўлдирилди ва 3000 таси асир олинди. Карл ХII эса Туркияга қочди1.

Шимолий урушда 1714 йил 27-июл куни Болтиқ денгизидаги Гангут бурнидаги жангда Пётр I галера кемаларини парусли кемалардан устунлигини намойиш этди ва ғалаба қозонди. 1720 йилда Гренгам ороли яқинидаги жангда рус харбий-денгиз флоти кемалари шведларни кемаларига абордаж қилиб, туртта йирик швед кемаларини аъзолари билан асирга олишди. 1721 йил 30-августда фин шахри Ништадтда тузилган Россия ва Швеция ўртасидаги сулхга кўра, Болтиқ денгизини Виборгдан Ригагача бўлган сохиллари, Карелияни бир қисми, Эстландия (Эстония), Лифландия (Латвия)ни бир қисми Россия таркибига ўтди. Бу эгалланган ерлар учун Россия 1,5 млн рубл тўлади. Аммо Финландия Швеция таркибида қолди.



Пётр I хукуматининг ташқи сиёсатдаги мухим тадбирларидан яна бири 1722-1723 йиллардаги Каспий юришлари бўлди. Натижада Каспийнинг ғарбий кирғоғи Боку, Решт, Астраобод билан бирга эгалланди. 1724 йил 30-августдаги Туркия ва Эрон билан тузилган Константинопол тинчлик сулхига кўра Каспий юришида эгалланган ерлар Россия қўлида сақланиб қолди.

Пётр I томонидан XVIII- асрнинг биринчи чорагида амалга оширилган ислохотлар хақида сўз борганда, аввало, заводлар қурилишини, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга эътибор берилганини, ички ва ташқи савдони ўсиб борганлигини таъкидлаш лозим. Давлат тузумида 1721 йилда Пётр I император деб эълон қилинди.

Бундай даражага эришишда Армия ва флотда ижобий ўзгаришлар амалга оширилди ва уларнинг хизматлари беқиёсдир. 1722 йилда Пётр I фармонига кўра император тахтини меросга қолдириш мумкин эди. Унинг ислохотлари Россия тарихи учун мухим ижобий ахамиятга эга бўлди.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет