Юрт қайғуси (шеърлар). Абдурауф Фитрат
www.ziyouz.com kutubxonasi
8
ЯНА
ЁНДИМ
Юрагимнинг қалин, қизғин олови-ла қайнаған
Кўз ёшларим! Қайдасиз?!
Куним каби узун, қора шу кечада кутиб мен
Эришмадим сира сизга... Нега бўйла қочасиз?!
Нечун мени сабабсизча унутдингиз— айтингиз?
Ўтинамен... ялинамен, қочмангиз — қайтингиз!
Яна бутун борлиғимнинг негизлари емирилди,
Умидимнинг кўп чидамли тераклари йиқилди,
Хаёлимнинг тотли, чучук соатларн бутунлай
Узоқлашиб кетди мендан..! Тўсиб турар йўлимни
Умидсизлик қайғулари тонги отмас бир тундай,
Ўлим даҳи қутқарғали келиб тутмас қўлимни.
Қеча унинг нур тенгизи бўлған гўзал манглайи
Толғаланмиш кўргач мен...
Ер юзида борлиғимни кўрсатмакдан уялдим.
Ютдим бутун қайғуларнинг, мотамларнинг оғусин.
Жон тортғуси бўлган кўзи оғир, нозли сузиларди,
Бир оз бурун чоғир ичкан париларға ўхшарди.
Билмам нечун ўйларди..!
Каъба узра айланғувчи кўгарчиндек* юрагим,
Соатларча шул кўзларнинг теграсида айланди.
Бироқ у.
Менга сира боқмади,
Йиғладим,
Кулдим,
Ялиндим —
Тушундим:
Биртаси ҳам мизожига ёқмади.
Йиғла, бир оз ўксузланган тилагим:
Мен ҳам сендай бахтсизликка тутундим,
Умидсизлик ора тушиб йўқсул жоним ўртанди.
Достарыңызбен бөлісу: