ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ
МАВЗУ: “ГИМНАСТИКАНИНГ СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ ТУРЛАРИ”
ТОШКЕНТ
РЕЖА:
-
Гигиеник гимнастиканинг вазифалари, воситалари.
-
Эрталабки Гигиеник гимнастиканинг қоидалари аҳамияти.
-
Гигиеник гимнастика комплексларини тузиш усулиёти.
-
Гигиеник гимнастика дваомида совуқликка чиниқиш.
-
Ишлаб чиқариш гимнастикаси аҳамияти, вазифаси, воситалари, мазмуни.
-
Ишлаб чиқариш гимнастика машғулотларининг асосий шакллари. Кириш гимнастикаси, физкултьпауза, физкултьминутка, микропауза.
-
Ишлаб чиқариш гимнастикасида касб гурухларига бўлиниш.
-
Ишлаб чиқариш гимнастика комплексларини тузиш схемаси.
-
Машғулотларни ташкил қилиш ва ўтиш усулиёти.
-
Ритмик гимнастика тарихий маълумот, вазифалари, воситалари, мазмуни, машғулотларнинг асосий шакллари, ўтказиш методикаси.
-
Даволаш гимнастикаси. Вазифаси, мазмуни, асосий воситалари.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
-
Гимнастиканинг соғломлаштирувчи турларининг мохияти нимада?
-
Соғломлаштирувчи турларига гимнастиканинг қандай хиллари киради?
-
Соғломлаштирувчи гимнастика машғулотларининг шакллари.
-
Ишлаб чиқариш гимнастикасининг вазифалари.
-
Ишлаб чиқариш гимнастикасининг назарий асослари.
-
Ишлаб чиқариш гимнастика машғулотларининг шакллари.
-
Физкултьпауза комплексини тузиш методикаси.
-
Асосий касб группаларига характеристика.
-
Машқларни танлаш ва комплексларни тузиш методикаси.
-
Ишлаб чиқариш гимнастикаси машғулотларини уюуштириш ва ўтиш методикаси.
-
Ритмик гимнастиканинг характеристикаси ва тарихий маълумот.
-
Ритмик гимнастиканинг вазифалари.
-
Ритмик гимнастика машғулотларининг мазмуни ва методик хусусиятлари.
-
Ритмик гимнастиканинг киши организмига бўлган тасири.
-
Гигиеник гимнастика машғулотларининг мохияти, тасири.
-
Гигиеник гимнастика комплексларини тузиш методикаси.
-
Гигиеник гимнастика машғулотларининг воситалари.
-
Гигиеник гимнастика давомида совуқликка чиниқиш.
-
Даволаш гимнастикаси вазифаси, мазмуни.
-
Даволаш гимнастикаси воситалари.
АДАБИЁТЛАР
-
Гимнастика и методика преподования. Физ-ра институтлари учун дарслик / В.М.Смолевскийнинг тарихида. М ф ва С, 1987Г.
-
Гимнастика физ-ра институтларининг пед. Факультетлари учун дарслик. Тошкент, ўқитувчи нашр, 1982. Ўзбек тилида, таржима.
-
Готовцев П.И.Долголетие и физическая культура М,Ф ва С, 1985. стр-96.
-
Лисицкая Т.С ритмическая гимнастика (230 машқлар) М,Ф ва С, 1986.
-
Попова Е.Г, Производственная гимнастика. Методик кўрсатма. Лен-д 1986.
-
Михайлова Э.М, Иванова Ю.И ритмическая гимнастика, справочник, М, 1987.
-
Рекомендации к проведению занятий ритмической гимнастикой. Ташкент, ТашГу, 1988.
-
Полиевский С.А, Старцева И.Д, физкултура и професия. М, Ф и С, 1988 .
-
Усманалиев Т.Б ва бошқалар. Ритмик гимнастика. Чимкент, 1987.
-
Черняевский В.Д физкултура на отдихе. Ташкент, медицина, 1988.
-
Черняевский В.Д. Пособие по организации и методике проведения производственной гимнастики. Ташкент, Медицина, 1986.
ГИГИЕНИК ГИМНАСТИКА
1855 йилда немис врачи Даниил Готлиб Мориц Шребер биринчи бўлиб уй гимнастикаси бўйича қўлланма чиқарди. У “Тиббий-уй гимнастикаси ёки снарядларни, қўлланмаларни талаб етмайдиган турли ёш ва жинсдаги кишилар учун хар доим ва турли шароитда ижро этиш қулай бўлган тиббий-гимнастика ҳаракатларнинг ифодаси” деб номланган. Қисқа вақт ичида бу китоб кўпгина тилларга таржима қилинди. Рус тилида 10 марта нашр етилган.
Бу гимнастикага қизиқиш катта бўлишига қарамасдан, тезда шуғулланмай қўйишди. Асосий сабаби бу комплекс 45 машқдан иборат бўлиб, у шу машқлардан хохлаганларини танлаб бажариши тавсия этган. Аммо кишилар танлашни хохламайди, уларга тайёр система зарур.
Бундай системани 1904 йилда даниялик инженер-харбий хизматчи Йоган Мюллер яратди. Ўз китобини “Менинг системам” деб номлаб, “кунига 15 минут ва сиз соғлом бўласиз” деб ваъда қилган. Унинг системаси 18 та қулай танланганмашқлардан иборат бўлиб, уларнинг организмга таъсири хисобга олинган. Шунингдек у зарядкага сув процедураларини киритишни тавсия этган.
Шунга ўхшаш кўп сонли эрталабки гимнастика системаларининг пайдо бўлиши натижасида кишиларни ўз соғлиги хақидағамхўрлик қилишга ундади. Ҳозирги вақтда миллионлаб кишилар ўз кунини зарядкадан бошлайдилар. Шундай қилиб зарядка тетиклик ва яхши кайфият бахш этади.
ГИГИЕНИК ГИМНАСТИКА. ВАЗИФАСИ, ВОСИТАЛАРИ, АХАМИЯТИ.
Гигиеник гимнастика, юқорида айтилганидек, кишиларни соғломлаштириш ва жисмоний тарбиялашнинг воситаси, шунингдек уларнинг кучи, тетиклиги ва харакат фаолиятининг битмас-туганмас манбаидир. Ҳозирги даврда гимнастика соғайишни тезлаштириш, касалланишни олдини олиш, тетиклик ва куч-ғайрат келтириши, киши соғлигини сақлаб, унинг умрини узайтириши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат бўлиб қолди.
Врач назорати маълумотлари орқали аниқланганки, киши организми учун гигиеник гимнастика мухим ахамиятга эга. Гигиеник гимнастика машғулотлари маунтазам ўтказилса, унинг таъсирида тўқималарда қон айланиш яхшиланади, артериал босим пасаяди, юрак-қон томир системасининг фаолияти яхшиланади, ўпкаларнинг нафас олиш сиғими ошади, модда алмашинуви яхшиланади, марказий нерв системаси ва нерв-мускул аппаратининг рухий холатига ижобий таъсир лўрсатади, унинг тетиклигини, ўз кучига бўлган ишончини оширади ва рухлантиради. Профессор А.Н.Крестовников, В.Н.Машков, И.М.Саркизов-Серазини ва бошқаларнинг маълумотларига қараганда гигиеник гимнастика машғулотлари натижасида пульс 50-60 проц.га тезлашади, қоннинг максимал босими 5-200 мм. Кўтарилади, ютилаётган кислород миқдори 10-30 проц. Ошади. Ҳозирги замон физиологик нуқтаи назардан олганда, гигиеник гимнастика бутун организмни тетиклаштиради ва чарчоқни йўқотади.
Гигиеник гимнастика якка холда ва шунингдек группа бўлиб ўтказилади. Бу гимнастика билан фақат эрталаб эмас, балки кундузи хам (овқатлангандан1,5-2 соатдан кейин) ёки кечқурун (уйқу олдидан 1,5-2 соат илгари) шуғулланиш мумкин. Болалар, ўсмирлар ва ўрта ёшдаги кишилар радио орқали эшиттириладиган умумривожлантирувчи машқлар комплексини бажаришлари мумкин. Мунтазам хар хил спорт турлари билан шуғулланадиган кишилар учун бу комплекслар нагрузка бўйича камлик қилади.
Бази бир қоидаларни билган тақдирда, ўз шахсий хусусиятларини ҳисобга олган холда умумривожлантирувчи машқлар комплексини тузиб олса бўлади. Комплексларни тузишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим:
-
Машқлар шуғулланувчиларнинг ёши ва жисмоний
тайёргарлигига мос бўлиш ва бажариладиган кишилар учун мансуб
бўлиши керак. Қийин машқ кўнгилдагидек бажарилмайди ва
уларнинг самараси юқори бўлмайди.
Гигиеник гимнастика ҳаётга фойдали одатларни тадбиқ қилишга
ёрдамлашади: хонани шамоллатиш, гигиеник қоидаларга ва кун тартибига риоя қилиш, бадан тарбияси (сув процедуралари).
Одамнинг иш фаолияти учун зарур бўлган, организмнинг пассив холатидан (уйқудан) актив холатга ўтишга ёрдамлашадиган эрталабки гигиеник гимнастика жуда катта ахамиятга эгадир.
Уйқу пайтида бош мия қобиғининг нерв хужайралари дам олади ва уларнинг иш қобилияти тикланади. Уйғонгандан кейин эса хали тарқалмаган уйқу таъсирида организм ишга тез киришиб кета олмайди, чунки аосий система ва органларнинг функцияси суст холатда бўлади. Эрталабки гимнастика одамнинг бутун орган ва ситстемаларини ишга фаол киришишига ёрдамлашади.
Фақат тўғри бажариладиган машқлар (белгиланган меъёрда амплитудага ва мускулларнинг зўр бериш характерига риоя қилиш) шуғулланувчиларнинг организмга ижобий таъсир кўрсатади.
Катта ёшдаги кишилар нафас тўхтаб турадиган, зўр келадиган, чўзиладиган, сакраш ва тез егилиб турадиган холатларни талаб қиладиган машқларни бажармасликлари лозим. Улар машқларнинг таъсир қилиш даражаси ва ҳар бир машғулотда машқлар нагрузкаси меъёри тўғрисида врачдан мунтазам маслахат олиб туришлари керак, жисмоний тарбия мутахассисларидан эса машқларнинг характери, уларнинг хусусият ва қўлланиш методикаси тўғрисида маслахат олишлари даркор.
-
Танлаб олинган машқлар шуғулланувчиларга хар томонлама
таъсир кўрсатиши керак. Уларнинг тананинг турли қисмлари билан
хар хил йўналишда, тезлиги ва мускул зўриқишини ўзгартириб
бажариш керак.
-
Комплексга тўғри қомат холатини ҳис қилиш учун,
шунингдек хар хил нафас олиш турлари (кўкрак, диафрагма, аралаш
нафас олиш, ма) учун махсус машқлар киритиш зарур.
4.Комплексга шуғулланувчиларнинг тайёргарлиги ва уни бажариш вақтига қараб 8 тадан 15 тагача машқ киритилади. Эрталабки гигиеник гимнастика 8-10 машқдан иборат бўлади. Кундуз куни бажариладиган гигиеник гимнастика эса 10-15 та машқдан иборат бўлади. Гигиеник гимнастика билан шуғулланишни эндигина бошлаганлар учун машқлар миқдори оз бўлгани мақул.
ЭРТАЛАБКИ ГИГИЕНИК ГИМНАСТИКА КОМПЛЕКСЛАРИНИ ТУЗИШ
МЕТОДИКАСИ.
Танлаб олинган машқларни комплексларга қўшганда қуйидаги қоидаларга биноан жойлаштирган мақул:
А) Комплексда биринчи ва охирги машқлар тўғри қоматни хис қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқдир (тўғри қоматни сақлаш учун бунинг ахамияти мухим).
Б) Комплексдаги иккинчи мухим жихат умуман таъсир кўрсатадиган ва одамнинг барча орган ва системаларининг фаолиятини оширадиган машқ (ёки иккита машқ) бўлиши керак.
Булар қоида бўйича, бутун баданнинг катта группа мускулларини ишга соладиган оддий, шиддати камроқ машқлардир. Улар организмни бўлажак ишга таёрлаш учун жуда зарурдир.
В) Комплекснинг навбатдаги машқлари турли мускул группалари учун, (қўл, елка бўғини, бел, қорин пресси, оёқ) зарур бўлган серияли бажариладиган машқлардир. Бунда гавданинг турли қисмлари бирин-кетин ишга киришиши керак.
Бу машқларнинг иккинчи ва учинчи сериялари шиддатлироқ бажарилади. Машқлар шу тарзда бажариб борилар экан, нагрузка хам аста секин ошириб борилади ва турли мускул группалари ишга киришади, бу эса мускул кучи самарадорлигини оширади ва фаол дам олишга шароит яратади.
Г) Кейинги 2-3 машқ гавданинг барча қисмлари учун танланади. Одатда, куч талаб қиладиган машқлар қайишқоқлик машқларидан олдин келиши керак, яъни қайишқоқлик машқларини бажаришдан олдин мускулларни қизитиб олиш зарур. Мускулларнинг фаол харакатидан кейин мускулларни бўшаштирадиган 1-2 та машқни бажариш мақсадга мувофиқдир.
Д) Комплекснинг охирида махсус машқлар бажарилади: нафас олишга оид 1-2 та машқлар бажарилади, улар воситасида шуғулланувчилар қорни, кўкрак ва аралаш нафас олишларни ўзлаштириб, тўғри нафас олишга ўрганадилар.
Е) Коплекснинг охирида тўғри қомат холатини хис қилиш машқи қўйилади. Ундан кейин артиниш, ювиниш, душ қабул қилиш ва ўз-ўзини массаж қўлланилади.
Комплексдаги машқлар 4-8 марта такрорланади; кучни ривожлантирувчи машқлар енгил чарчашни сезганга қадар бажарилади, қайишқоқлик машқлари эса, сал-пал оғриқ хис қилгунга қадар бажарилади.
Машқлар комплексини 2-3 хафтадан кейин алмаштирилади. Жисмоний нагрузка аста-секин 2-3 хафтадан кейин ошириб борилади.
Кундалик гигиеник гимнастика билан хамма шуғулланиши зарур. Зарурий гигиеник процедура сингари у ҳар бир кишининг кн тартибига киритилиши ва хаётий зарурат бўлиб қолмоғи керак. Нафас олишга ўрганадилар.
Комплекснинг охирида тўғри қомат холатига ҳис қилиш машқи қўйилади. Ундан кейин артиниш, ювиниш, душ қабул қилиш ва ўз-ўзини массаж қўлланилади.
Комплексдаги машқлар 4-8 марта такрорланади; кучни ривожлантирувчи машқлар енгил чарчашни сезгунга қадар бажарилади, қайишқоқлик машқлари эса, сал-пал оғриқ хис қилгунга қадар бажарилади.
Машқлар комплексини 2-3 хафтадан кейин алмаштирилади. Жисмоний нагрузка аста-секин 2-3 хафтадан кейин ошириб борилади.
Кудалик гигиеник гимнастика билан хамма шуғулланиши зарур Зарурий гигиеник тадбир сифатида у хар бир кишининг кун тартибига киритилиши ва хаётий хаётий зарурат бўлиб қолмоғи зарур.
ГИГИЕНИК ГИМНАСТИКА МАШҒУЛОТЛАРИДА СОВУҚЛИККА ЧИНИҚИШ
Маълумки, эрталабки гимнастика фақат унинг билан совуққа чиниқтирувчи тадбирлар катта соғломлаштирувчи ахамиятга эга бўлади. Жисмоний машқлар билан биргаликда чиниқтирувчи совуқликлар организмни иш фаолиятини нормаллаштиришдан ташқари шамоллаш касалликларининг олдини олишни самарали воситаси хисобланади. Гигиеник гимнастика машқларини бажаришдан сўнг, организмни совутиш мақсадга мувофиқ деган фикр мавжуд (Подшибякин А.К, Кайро И.А, 1980). Аммо бу масала бўйича ўрганилган адабиётлар шуни такидладики, жисмоний машқлар билан совуққа чиниқтиришни навбатланиши тўғрисида фикрлар бўлинади (Бажнов Ю.И, 1981).
Олимлар Шестаков В.А. Степанов А.Я ва эрталабки гигиеник гимнастикагача, унинг ўртасида ва ундан сўнг чиниқтириш тадбирларини қўллаб илмий текшириш ўтказганлар ва совуққа чиниқтириш иадбирларини гигиеник машқлардан сўнг ўтказилганда кўпроқ самара бериши аниқланган. (Т и ПФК №1, 1989-13 бет).
РИТМИК ГИМНАСТИКА
Тарихи, вазифалари, воситалари, мазмуни.
Машғулотларнинг асосий шакллари.
Ритмик гимнастика гимнастиканинг соғломлаштирувчи турига киради. Унинг асосий мазмунини УРМлар, югуриш, сакраш, рақс элементлари ташкил қилиб, асосан узлуксиз усулда оханглар-ритмик музика жўрлигида ижро этлади.
Ритмик гимнастика махсус машқларнинг анкетасини ташкил қилиб, шуғулланувчиларнинг соғлигини яхшилайди кайфиятини оширади, мускул харакатидан рохат бағшлайди, нерв системасининг тонусини оширади.
Бунинг хаммаси кишининг соғлигини мустахкамлайди, иш қобилиятини оширади. Ритмик гимнастика билан хамма хам шуғулланиши мумкин, у юқори самарали таъсир кўрсатади ва қизиқарлидир.
Ритмик гимнастика машқлари тананинг барча қисмлари ва чаққонлик, эгилувчанлик ва бардошлик каби жисмоний сифатларнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Музика жўрлиги харакат ритмига таъсир кўрсатиб, шуғулланувчиларнинг рухий холатини кўтаради. Шуғулланувчилар харакатни кескинроқ қилишга харакат қилишади бу эса уларнинг организмига таъсирини оширади.
Ритмик гимнастика атлетик ривожланишга қаратилган бўлиши мумкин, бунда машқлар бардошлик, куч ва қайишқоқликни ривожлантиришга қаратилган бўлади. Ритмик гимнастика комплекслари кўпроқ рақс харакатларидан иборат бўлиб, хотин-қизларнинг рқсларга бўлган эхтиёжини қондиради.
Гимнастика комплекслари ўз хусусиятига эга. Биринчидан, бу комплексларда айробик хусусиятларга эга бўлган (югуриш, сакрашлар) харакатлар ва шунингдек чўзиш, қайишқоқлик, бўғин харакатларини оширувчи машқлар қўлланилади.
Иккинчидан, музика жўрлиги учун фақат диско охангларигина эмас, мллий композиторларнинг музикалари ва ҳалқлар рақслари қўлланилади. Чиройли харакат шакллантириш билан бирга биз кишининг руҳий дунёсига таъсир кўрсатамиз. Шунинг учун ёш кишини тарбиялашда кишиларнинг дам олиши учун самарали воситадир.
РИТМИК ГИМНАСТИКАНИНГ ТАРИХИ.
Гимнастик ўз илдизи билан узоқ ўтмишга кетади. Хитой ва Хиндистонда эрамиздан 4 минг йил илгари ритмик машқлар даволаш мақсадида кенг қўлланган. Хитойда гимнастика билан эрталаб ва кечқурун шуғулланишган. Машқларнинг янги системаси ва янги рақсларнинг пайдо бўлиши, чиройли тана махоратининг асосчиси Франсу Дельсартга боғлиқдир. 19 асрнинг француз педогоги Жорж Демени гимнастика машқларининг ўзига хос системасини яратган. У мусклларнинг ритмик қисқартириш ва бўшаштиришга асосланган.
Кейинроқ Женева консерваторияси профессори Эмил Исак-Дельпрос ўзининг ритмик гимнастикасини яратган. У тана билан хис этлган ритм бутун организмга ижобий таъсир кўрсатишини англаган.
Йигирманчи йилларнинг бошларида Айседоро Дункан Москвада рақс студиясини ташкил қилган. Ўзининг рақслари эркин қайишқоқликка асосланган бўлиб, бу харакатлар орқали раққаосалар ўз хиссини ва ички кечинмаларини ифодалашга харакат қилган. Россияда қайишқоқлик, еркин рақс, ритмика ва хоказо студияларнинг пайдо бўлиши хар хил йўллар билан кишини гармоник ривожлантиришга, жисмоний чиройликка ва рухий бойитишга қаратилган.
Ритмик гимнастика 800-йилларнинг бошларида кенг ривожланди. 1984-йилдан бошлаб, ритмик гимнастика машғулотлари мунтазам телевидиния орқали намойиш қилинмоқда.
Ғарб мамлакатларида аэробиканинг аосчилари Дшейн Фонд (АҚШ), Сидне Ром (ГФР). Марлен Шарел (ГФР) хисобланади.
Улар систкмасининг хусусияти нмада? Дшейн Фонд ритмик гимнастикасининг системаси атлетик гимнастика йўналишида бўлиб. У асосан жисмоний яхши ривожланган кишилар учун белгиланган. Жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар жуда кўп марта такрорланиб, кенг амплитудада ижро этлади. Юрак, қон томир системаси ва нерв мускул аппаратига кучли таъсир кўрсатади. Сидне Роммашғулотларнинг программаси гимнастика машқларидан иборат, Марлен Шарль машғулотлари эса, рақс харакатларидан иборат.
Иккала усулда хам югуриш, скараш машқлари кенг қўлланилиб, 6дан 12-15 минутгача давом этган. Чет элда ритмик гимнастиканинг ПОП-мобиллик ва бошқалар.
Мамлакатимиз ритмик гимнастика муттахассисларидан Т.С.Лисцкая ва О.Иванова номларини айтиш мумкин.
РИТМИК ГИМНАСТИКАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
-
Соғлиқни сақлаш ва мустахкамлаш, жисмоний
ривожланишни ошириш, чиниқтириш, киши организмининг ноқулай иқлим шароитига қаршилигини ошириш.
-
Катта ёшдаги ахолини ГТО комплексини топширишга
тайёрлаш.
-
нисбатан юқори ва қобилиятини ушлаб туриш ва ошириш,
актив ижодий хаётни узайтириш.
-
Шахснинг жисмоний ва рухий қобилиятини гармоник
ривожлантириш, ўз кучига ишонч хосил қилдириш, ирода, коллективизм ва ўзаро ижодий ёрдам хиссини тарбиялаш. Жисмоний машқларни қўллай билиш учун жисмоний тарбия асослари ва меътодикаси бўйича маълум билимга эга бўлиш.
-
Мунтазам жисмоний машғулотларга хавас уйғотиш,
жисмоний тарбияни кун тартибига киритиш.
РИТМИК ГИМНАСТИКАНИНГ ХУСУСИЙ
ВАЗИФАЛАРИ.
-
Қайишқоқлик, бўғин харакатларини ривожлантириш.
-
Динамик ва статик кучларни ривожлантириш.
-
Бардошликни тарбиялаш.
-
Харакат координацияси ва харакат тезлигини
ривожлантириш.
-
Юрак: қон-томир, нафас системаларини ривожлантириш.
-
Эстетик тарбиялаш, харакат нафислигини ривожлантириш.
ритмик гимнастика группаларида шуғулланувчилар ўзининг жисмоний ривожланиши соғлигининг холати, юқори иш қобилияти, жисмоний нагрузкасига кўникиши билан ажралиб туришади.
МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
Ритмик гимнастика комплекслраи анатомик кўриниши билан туркумланадиган умумривожлантирувчи машқлардан иборат: қўэл ва едка бўғини, оёқлар, гавда ва бўйин учун машқлар. Маълумки, харакатларнинг характери, у ёки бу машқларнинг кўпроқ таъсир кўрсатиш хусусиятларии қараб турли жисмоний сифатлар ривожлантирилади. Шунинг учун комплекс тузишда машқларни тўғри танлаш ва уларнинг таъсир кўрсатишига қараб, куч, қайишқоқлик, мускулларни бўшаштириш, харакат уйғунлиги, тезлигини, бардошликн ривожлантирувчи машқларга бўлинади. Тос-сон бўғин учун машқлар алохида машқлар группасига ажратилган, улар машғулот асосий қисмининг катта хажмини ташкил қилади. Қорин пресси, думба, бел қисмлари учунмахсус машқлар назарда тутилган. Цикллик характердаги машқлар-югуриш, сакраш ва рақс харакатлари ва шунингдек рухий холатни бошқарувчи машқлар алоҳида ўрин эгаллайди.
МАШҒУЛОТЛАРНИНГ МЕТОДИК ХУСУСИЯТЛАРИ.
Ритмик гимнастика билан группа бўлиб ёки мустақил шуғулланиш мумкин. Албатта, группа машғулотлари харакатларни бор куч билан ижро этишга ундайди, ўзаро фикр алмашишдан киши рағбатланади. Мустақил машғулотлар шахсий интизомни талаб этади. Машғулотларнинг самараси шуғулланувчилар катта хохиш, юқори шиддат билан, кўтвринки рухда машқларни ижро этиш орқали эришилади.
Илмий текширишлар орқали тасдиқланган ритмик гимнастиканинг самараси эришиш учун, машғулотлар хафтасига 5-6марта 15-20 минутдан, ёки хафтасига, 3марта 30-45 минутдан ёки 2марта 45-60 минутдан ўтказилиши керак. 3-4 ой машғулотлардан сўнг кўринарли натижага эришиш мумкин: Иш қобилияти ошади, тана оғирлиги камаяди, кучи, бўғин харакатчанлиги ошади.
Ёш хусусиятларини хисобга олган холда машғулотлар 90минутдан давом этиш мумкин. Ритмик гимнастика билан ишдан сўнг шуғулланган мақсадга мувофиқ. Сиз учун қулай бўлган бўш вақтда хам шуғулланиш мумкин, фақат машғулотдан кейин бироз дам олиш зарур.
Ритмик гимнастика машғулотларини турли ёшдаги кишилар: мактаб ўқувчилари студентлар, ишчилар, хизматчилар, хотин-қизлар сингари эркаклар билан хам ўтказиш мумкин. Ритмик гимнастика зарядка, физкулъпауза, спорт разминкаси (10-15 минут)(ёки дарс)(25-30, 45-60 минут) шаклида ўтказилади. Ҳар қандай комплекс ўтказишда 15 ёки 60 минутлик машғулот бўлса хам маълум структура сақланади. Яъни, тайёргарлик, асосий ва якунловчи қисмлар.
Биринчи – тайёргарлик қисм 5-10 минут давом этиб, терлаган холатгача яхшилаб бадан қиздиришни хал этади. Бунда ўтириб туришлар, энгашишлар ва қўл харакатлари, энгашиб оёқлар билан ташланишлар, юриш, югуриш қўлланилади.
Иккинчиси – асосий қисм узоқроқ давом этади. Машғулот учун кетган вақтнинг 80-85% ни олиб бирнеча сериядан (одатда 2тадан 6тагача) иборат бўлади. Машқ сериаларининг сони машғулотнинг давом этиш, шуғулланувчиларнинг тайёргарлиги, ёшига боғлиқ бўлади. Машғулот 15-20 минут давом этганида икки серияли шакл қўлланилади. Биринчи серия бўйин, қўл, елка бўғини, гавда ва оёқ учун белгиланган машқлар.
Иккинчи серия югуриш машқлари.
Дарснинг якунловчи қисмида мускулларни бўшаштириш, нафасни ростлаш машқлари қўлланилади. Организм тиклашнинг психологиг методлари масалан, аутоген тренировка қўлланилади.
Тайёргарлик қисмда ЮҚТ (юрак қисқариш тезлиги) максимал юрак уришининг 60-65% ташкил этади. Асосий қиисмда максима юрак уришининг 80-85% ташкил этади, айрим холларда эса, максимал юрак уришга яқинлашади.
Ритмик гимнастика машғулотлари муаййан шуғулланувчилар учун тавсия этиладиган максимал юрак уришининг 65-90% га тенг келадиган шиддатдаги нагрузка билан ўтказилиши керак, табиатли, шуғулланишни энди бошловчилар учун нагрузканинг хажми максимал юрак уришидан 60% ни яхши тайёргарликга эга бўлганлар учун 75-80% ташкил қилади. Машғулот хафтасига 2-9 марта 30-45 минутдан, нагрузканинг шундай шиддатлигида ўтказилса, ярим йилдан сўнг аниқ ижобий самара беради.
КОРХОНАДАГИ ГИМНАСТИКА ГИМНАСТИКАНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ ВА АХАМИЯТИ.
Гимнастиканинг мехнат режимига жорий этилиши – оддий кишиларнинг соғлигини сақлаш ва мустахкамлаш тўғрисида давлатимиз кўрсатаётган ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.
1930 йилдаги жисмоний тарбияни мехнаткашларни соғломлаштириш ва мехнат унумдорлигини ошириш тадбирлари қаторига киритиш тўғрисидаги қарори гимнастикадаги гимнастикадаги янги йўналишнинг ривожланишида ва уни мехнат фаолияти режимига жорий этилганда катта таъсир кўрсатади.
Олиб борилган тадқиқотлар ишлаб чиқариш гимнастикасининг мехнаткашлар соғлиги ва жисмоний ривожланишига, уларнинг иш қобилиятларини оширишга, жарохатланиш ва ишлаб чиқаришда бракнинг камайишига ижобий таъсир кўрсатишини ишонарли қилиб тасдиқларди. “Правда”нинг 1934 йил 24 июлдаги сони бош мақоласида ”... мехнат унумдорлигини оширишда, корхонада ишнинг маданий усулларини жорий этишда физкултуранинг катта ижобий ахамияти амалда тасдиқланди” де ёзилган эди.
Урушдан кейинги даврда гимнастика ишлаб чиқаришда яна хам кенгроқ тарқала бошлади. ВЦСПС 1956 ва 1958 йиллардаги қарорларнинг бу хақдаги ахамияти катта бўлди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, гимнастиканинг иш режимига жорий этилиши билан мехнат унумдорлиги 1,5-2,5 процень ошган. Гимнастиканинг фойдали тасирини хис этиб, синаган кишиларнинг хам айтганлари хам бу фикрни тасдиқлайди.
Иш режимидаги гимнастика машғулотлари мускул қувватининг тежалишига, юқори иш қобилиятини сақлашга, шунингдек уюшқоқлик, интизом ва шунингдек бошқа мухим сифатларни тарбияланишига кўмаклашади.
Кўпчилик учун жисмоний такомиллашишнинг бошланғич босқич бўлган ишлаб чиқариш гимнастикаси, меҳнаткашларни, айниқса ёшларни уйда бажариладиган эрталабки гимнастикага “соғломлаштириш группаларига”, шунингдек, мос келган спорт турларининг мунтазам машғулотлари жалб қилишга ёрдамлашади.
Мехнат режимида гимнастика хзаракат фаолиятининг яхшиланиши ва шунга мувофиқ, мехнат унумдорлигининг ошишига ёрдам беради. Бажариладиган машқлар одам организмида бўладиган физиологик ва психологик жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади. Улар одам организмининг турли функцияларига маълум мақсадга таъсир қилади: марказий нерв системаси, нафас олиш, қон айланиш системаларининг фаолиятини яхшилайди, куч, қайишқоқлик ва чаққонликни ривожлантиради, харакат уйғунлигини такомиллаштиради.
КОРХОНАДАГИ ГИМНАСТИКАНИНГ ВАЗИФАСИ ВА ВОСИТАЛАРИ.
Ишлаб чиқариш гимнастикаси бевосита цехда, бўлимларда, лабаратория ва бошқа жойларда смена олдидан ёки иш куни давомида махсус танафусларда ўтказилади. Уни ўтказиш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:
-
Кишини ишлаб чиқариш фаолиятига киришишига кўмаклашади.
-
Организмнинг бир маромдаги иш қобилияти оширилади ва мехнат жараёнидаги дам олиш имконияти яратилади.
-
Мехнаткашларнинг соғлиги ва уларнинг жисмоний ривожланиши яхшиланадаи.
-
Коллективизм, уюшқоқлик ва интизомлилик сифатларини тарбиялашга ёрдам беради.
-
Мехнаткашларни соғломлаштириш тадбирлари ва ўзларига мос.
-
Комплексда турли мускул группалари машқларни навбатма- навбат алмаштириб бориши керак.
Қўлланилган умумлаштирувчи машқларни уларнинг характери ва асосий таъсир қилиш жихатларига қараб қуйидаги беш группаларга:
А) Бажарганда энг кўп мускул группалари қатнашадиган, умумий таъсир кўрсатувчи машқлар (юриш, югуриш, сакраш ва бошқалар)га.
Б) Гавда бир хил холатда узоқ сақланганда кам харакатли ўтироқ ишларда чўзилиш, керишиш ва чуқур нафас олишга табиий эхтиёж сезилгандаги чўзилиш машқларига.
В) Гавданинг йирик мускул группаларини ривожлантирувчи машқлар (эгилишлар, бурилишлар ва айланма харакатлар)га.
Г) Гавда харакатлари қўл ва оёқ харакатлари ўтириб туришлар, бурилишлар ва хоказолар билан уйғунликда бажариладиган аралаш машқларга.
Д) Харакатларни бошқаришни яхшилашга кўмаклашадиган машқларга (коссиметрлик харакатининг йиғиндиси) бўлинади.
Кейинги пайтларда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар асосида гимнастикани турли касб вакилларини мехнат режимига киритиш, унинг мазмуни ва харакат фаолиятининг хусусиятларини хиллиги.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ГИМНАСТИКА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ШАКЛЛАРИ.
КИРИШ ГИМНАСТИКАСИ 7-10 мин. давом этади.
Комплекснинг машқлари зўр бериш характери, ритми ва сурати жихатидан иш вақтидаги бажариладиган характерларгаяқин бўлиши керак. Улар ёрдамида мускул системаси мустахкамланади, нафас олиш ва қон айланиш органларининг фаолияти кучаяди, нерв системасининг фаолияти яхшиланади.
Кириш гмнастикасининг схемаси: 1 машқ –юриш, 2 машқ –қадни чўзиш / чуқур нафас олиб, 3 машқ –гавдв мускуллари учун машқлар, 4 машқ –сакрашлар, турган жойида югуриш йки тез ўтириб-туришлар, 5 машқ –елка бўғини, қўл ва бармоқлар учун машқлар, 6-7 машқ – мускулларнинг кучланиши, амплитудаси, харакатларнинг характери ва бажариш сурати жихатидан ишлаш пайтидаги харакатларга яқинлаштирилган махсус машқлар.
Машқларни мехнат пайтидаги машқларнинг ўртача суратидан юқорироқ суратда бажариш тавсия қилинади.
Мехнат харакатларининг аниқлиги ва уйғунлиги қанчалик кам ва оддий бўлса, машқларнинг супат ва шиддати шунчалик юқори бўлади. Жисмоний нагрузка машғулотнинг ўрталарида оширилади (тўртинчи машқгача), кейинчалик бир қанча пасайтирилади, аммо бошланғич даражага туширилмайди.
Кириш гимнастика машғулотлари иш бошлашга берилган сигналдан кейин ўтказилади, шунинг учун хам бу гимнастика барча ишчилар учун мажбурийдир. Конвейр ишларида эса уларни иш олдидан эмас, балки конвейрни кўздан кечириб, бир ишлатиб кўрилгандан кейин ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
МАШҚЛАР КОМПЛЕКСИНИ ТУЗИШ.
Шуғулланувчиларнинг касб фаолиятларининг хусусиятларини яхши ўрганиш ва эътибор билан хисобга олиш натижасидагина ишлаб чиқариш гимнастикасини рационал ташкил қилиш мумкин.
Комплексни тузиш учун иш шароити қандайлигини, иш кунининг тартибини, харакат фаолиятининг табиатини ва ишчининг қомат холатини, шунингдек, муайян касб хамда мехнат шароитини соғлиққа ва иш қобилиятига таъсирини билиш зарур. Бу эса машғулотларнинг вазифаси ва мазмунини аниқроқ белгилашга, машқларни яхшироқ танлаш хамда кириш гимнастикаси ёки физкультура паузаси комплексини тузишга имкон яратади.
Ўз табиатига кўра ўхшаш ихтисослар қуйидаги 4 группага жамланган:
1 группа –Нерв зўр бериш, жисмоний нагрузканинг озлиги, иш харакатлари бир хил бўлган касблар, майда механизм йиғувчилар, электр чироғи йиғувчилар, перфараторчи аёллар, тикувчилар, конвейерда, Масалан: соатсозлик заводлари, пояфзал фабрика ишчилари.
2 группа –жисмоний ва ақлий мехнат бирга иштирок этадиган хар хил харакатлар бажариладиган ўртача нагрузкали иш турлари (токарлар, фрезерчилар, рандаловчилар, мотоп йиғувчилар).
3 группа –Катта жисмоний зўр беришни талаб этадиган турли касблар (қолипчилар, прокатчилар, шахтачилар, қурилиш ишчилари.)
4 гурппа – доимий аклий зарур беришни талаб этадиган асблар /хисобчи ходимлардиспечерлар шифокорлар инжинерлар/.
5,2 иш давомида иккита физкультура паузаси утказиш фойдалидир: биринчиси тушки танафусдан 1,5-2 соат олдин иккинчисини эса тушдан кейин, смена тугашига тахминан 1,5-2 соат вакт колганда утказилади. Шахсий физкултура паузаларини кунига 3-5 мартадан утказилади: тушгача 1-2 марта ва тушдан кейин 2-3 марта.
5,3 «Физкультминутлар» деб аталувчи кискартирилган Физкултура паузалари хам булиши мумкин. Бундай машгулотлар утириб ишловчилар /моторист – тикувчилар, йигувчилар ва бошкалар/ учун айникса фойдалидир. Айрим ходимлар физкулминуткаларни ишлаб чикаришдан ажралмасдан бажарилиши мумкин / масалан, болванка ишлаб чикараётган станокчилар/.
Физкултура паузаларини бутун цех учун ташкилий равишда утказишнинг иложи булмаганда ёки айрим ишчи ва хизматчилар ишидан 5-7 минутга узила олмасалар, икки уч машкдан ташкил топган фикулт минутларни утказишни тажриба килиб куриш мумкин.
Смена давомида салмок жихатидан енгилрок хар хил ишларни бажарадиган кишилар учун кириш гимнастикасини иш олдидан ва физкултпаузаларни смена тугашидан 1,5 -2 соат олдин утказиш керак.
Физкултура пауза машклари комплексининг сехмаси: 1 машк, 2,5 гавда кул оёк учун машклар, 6 машк характа уйгунлиги учун машклар, 7 машк якунловчи машк.
Хар бир машк шугулланувчиларнинг тайёргарлигига караб 4-8 марта такрорланади. Машклар коплексига мехнат харакатларида катнашмайдиган ва харктери жихатдан ва улардан фарк киладиган мускул гурппалари учун хам машклар киритиш тафсия этилади. Масалан, утирган холда, кам харакатни талабклувчи ишни бажарувчилар учун бутун мускулларни харакатга киритадиган машкларни бажариш зарур: огир жисмоний мехнат билан шугулланувчи шахслар учун коплексда етарли апилитудали, фаол харакатлар, коматни хисобга олган машгулотлар утиш методикасини белгилаш тугрисида конкрет тадбирлар ишлаб чикилсокда. А.Г.Даншин ва бошка афторларнинг материаллари, жумладан, бизнинг маълумотларимиз хам /Н.Решетников ва Брикин/ шуни тасдикладики, масалан, валтсовшик ва иссик цехларда ишлайдиган бошка касб кишилари учун физкултура паузаси жуда фойдали экан. Улар чарчашни камайтириш, мускул огрикларини йукотиш, ишчиларнинг тетик кайфиятини саклаб туришнинг самаралий воситасидир. Уларнинг ижобий таъсири купдан куп объектив курсаткичлардан сезилиб турибди, иш оператциялари мухлатининг кискаришида демак, улар орасидаги дам олиш микропаузаларнинг узайишида, харакат.
6. Кул мускулларини бушаштирувчи машклар
7. Харакат уйгунлиги учун машклар.
2 ГРУПА КАСБЛАРИ УЧУН
1. Кадни чузиб, елка камари в акул мускулларини бушуштириш
2. Гавда кул, оёк мускуллари учун /Букуш, чузиш, бушаштириш,/ машклари.
3. танинанинг купрок мускул гурппалари иштрок этадиган силташ машклари.
4. югуриш, сакраш, утириб туриш, сунг юриш.
5. Болдир ва товон мускулларини бушаштиришга имкон берадиган силта харакатлар.
6. тананинг бошка кисмларини бушаштирадиган кул, оёк ва бошка харакатлар.
7. харакат уйгунлиги машклари.
3 ГРУПА КАСБЛАРИ УЧУН
1. кадни рослаб, чукур нафас олиб кул ва елка камари мускулларини бушаштириш.
2. Гавданинг энгаштириш, буриш, айлантириш машклари
3. Утириб туриш, сакраш югуриш.
4. кул ва елка камари учун машклар /Кукрак умров бугинларини ва курак кафаси харакатчинлигини ошириш/.
5. Харакат уйгунлиги машклари.
4 ГРУПА КАСБЛАРИ УЧУН
1. Кадни рослаш машклари.
2. Гавда, кул оёк мускуллари учун машклар.
3. Шунга ухшаш, аммо жададрок Бажариладиган машклар.
4. Утириб туриш, югуриш, сакрашдан сунн юришга утиш.
5. Гавда в акул мускуллари учун машклар.
6. Кул мускуллларини бушаштирувчи машклар.
7. Характ угунлиги машклари.
Кат тезлигини билан кучининг статик чидамлилиги ва диккатнинг мустахкамлигини ва бошкаларни оширишда ифодаланади.
МАШГУЛОТЛАРНИ УЮШТИРИШ ВА УТИШ МЕТОДИКАСИ.
У ёки бу цехда, булимда ишлаб чикариш гимнастика машгулотларини уюштиришдан олдин талабга мос келадиган гигеник шарт шароитни яратиб олиш зарур. Бунинг учун аввало куйидагиларни бажариш керак:
- ишлаб чикариш жараёнининг хусусиятлари ва мехнат шароитини урганиш;
- цехда. Шунингдек, машгулот утказиладиган жойларда гигеник шароитни яхшилашга эришиш/ вентиляцияни кучайтириш, бошдан - оёк ораста тутиш, тувакларга кучатлар утказиш ва хоказо/;
- иш холати ва иш кобиляти динамикасининг хусусиятларига караб, машгулотлар шаклини белгилаш/ кириш гимнастикасими ёки физкультура паузасими / ва уларнинг утиш вактини белгилаш;
- Машклар комплексини тузиш;
- гимнастика машгулотлари хакида буйрук чикартириш;
- ишчилар орасидан машгулотларни бошкариш учун жамоатчи инструкторлар тайёрлаш;
- хамма ишчиларни комплекс машкларининг мазмуни билан таништириш;
Иш куни режами давомида гимнастика машгулотларнинг ташкил килиниши ва утказилишига корхона бошликлари маъсулдир. Методислар, шунингдек,, цех, булим бошликлари ва бошкалар унинг бевосита уюштирувчилари хисобланадилар.
Методист куйидагиларни бажариш: 1/ гимнастикани таргиб килиши, унинг вазифаларини тушунтириш ва ишчиларда унга нисбатан онгли муносабатни тарбиялаш;
2. гимнастикани иш куни режамига татбик килишга оид тадбирларни олиши;
3. комплексларни тузиш ва уларни радио оркали эшиттирш учун ёзиб олиши;
4. машгулотлар учун жой тайёрлаш;
5. машгулотларни утиш жойларида санитария-гигиена шароитини яхшилаш тугрисидаги таклифларни ишлаб чикиши;
6. ишлаб чикариш гимнастикасининг самарадорлиги жихатларини утганиш;
7. ишлаб чикариш гимнастикасидан утказиладиган тадбирларни планлаштириш ва уларни хисобга олиб бориши;
8. оммавий физкультура-согломлаштириш ишларини ташкил килиш; туристик походлар, конкурслар, мусобокалар, ГТО нормаларини топшириш, согломлаштириш, спартакиадалар ва бошкаларда катнашиш учун командаларни тайёрлаш;
9. физкультура коллективи совети билан / ёки завод спорт клуби билан/ якин алока боглаб, завком, жамоатчи инструкторлар билан бирга иш олиб бориши керак.
Энг яхши ин инструкторлар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, цех бошликлари ёки мастерларидан корхона директорининг уринбосари рахбарлигида метолист совет / ёки согломлаштириш совети/ тузилади. Бу консультация утказиладиган ва контроль килиб бориладиган орган булиб, унинг карорлари худи завод директорининг фармойишидек бажарилади. Совет умумий рахбарликни олиб боради, жамоатчи инструкторлар тайёрлашни уюштиради, оммавий тушунтириш ишларини олиб боради, цехлардаги ишларни текширади, цех бошликлари ва методистнинг хисоботини танглайди, ишлаб чикариш гимнастикаси кабинетларини ташкил килади жихозлайди ва хоказо.
Бу борадаги ишнинг яхшиланишига мехнаткашларнинг ташаббуси ва фаоллиги ёрдам беради. Чунончи уралмашда заводнинг согломлаштириш совети ишлаб чикариш гимнастикасининг утказилиши контрол килиб боради, шунингдек, урта ва кекса ёшдаги кишилар учун согломлаштириш группаларини уюштиради, курик-конкурслар, согломлаштириш спартакиадалари ва бошка оммавий согломлаштириш тадбирларини утказади. Шу каби совет цехларда хам тузилган. Бундай тажриба бошка заводларда хам мавжуд.
Иш куни режими давомида утказиладиган гимнастика машгулотлари мамлакатимиздаги жисмоний тарбия системасида белигланган дарс бериш принцип ва методлари асосида утказилади. Бирок уларда бир катор узига хос хусусиятлар мавжуд.
Энг аввало, машклар цехда / дастгох ёнида/ одатий иш кийимида, мехнат харакатларидан / ишдан/ кейин бажарилади.
Утказувчи / методис ёки жамоатчи инструктор/ комплекс машкларни намуна тарзда курсатиб колмасдан, уларнинг бажарилиш сифатини хам кузатиб бориш керак.
Кириш гимнастикаси хамда физкультура паузаларини машклар орасида деярли тухтамасдан, жадвал суръатда жозибали утказиш керак. Гимнастика радиодан эшиттирганда, утказувчи уни шугулланувчиларга киска тушунтиришлар беришга вакт топиш учун тест ва музикани яхши урганиб олмаги зарур.
Масалан: «Оёкларни баландрок кутаринг», «пастрок энгашинг», «купрок бурилинг», «оёкларни / кулларни/ букинг» ва хоказо. Машгулотдан сунг машклар бажараётган пайтда йул куйилган камчилик ва хатолар курсатиб утилади.
Машгулотларни трансляциясиз утказганда гимнастикада мавжуд булган методик усуллардан фойдаланиш керак. Машгулот утказувчини ишчилар яхши кузатиб туришлари учун ва айни пайтда у ишчиларни кузатиб бориши учун махсус супачада туриши керак.
Шугулланувчиларнинг кайфиятини мунтазам кузатиб туриш зарур, комплеснинг айрим машкларига уларнинг муносабатини аниклаш ва янги комплекс тузганда ёки машкларни кисман алмаштирганда буларни хисобга олмоклик керак.
Ишлаб чикариш гимнастикаси машгулотлари мунтазам утказиб борилар экан, хар 4-5 ундаги айрим машклар мазмунига бир оз узгаришлар киритиб борилади. Бутун комплекснинг эса одатда 3-4 хафталик машгулотдан кейин алмаштирилади ишчиларни янги билан олдиндан таништириш тавсия килинади.
Машгулотларнинг жозибалиги ва самарадорлигини ошириш максадида, машклар журлигида олиб борилади. Айникса кириш ёркин, дилларни чорлайдиган, кунгилни яратадиган булиши керак. Музика билан утилганда харакат динамикасига, суръати ва ритмига мос келадиган аник, охангдор куй танланади. Музиканинг якунловчи кисми шугулланувчиларнинг дастгох олдида уз жойларини эгаллаб, тинчгина, хатосиз ишга киришишлари учун мулжалланади.
Машклар поток усулида хам утказилиши мумкин.
Бу холда машкларга тугалланган / бутун / музика асари танланади. Янги нагрузкага аста-секин мослашмокда, артерия босими пасаймокда деб белгилар эканлар, демак, иш куни давомидаги мунтазам машгулотларнинг фойдаси булаяпти албатта.
Комплексларнинг мазмуни ва уларни утказиш усулларига уз вактида зарур узгартиришларни киритиш учун машгулот самарадорлигини мунтазам равишда хисобга олиб бормоклик керак. Бундай ишни, одатда, ишлаб чикариш гимнастикасининг методисти хамда врачни кузатиш, текшириш ва эксперимент методларидан фойдаланган холда олиб борадилар.
Ишлаб чикариш гимнастикаси туфайли эришиладиган иктисодий самарадорликни ишлаб чикилган махсулотни хронометрлаш методи билан аникланади / ярим соатда, бир соатда, ёки бутун сменади/. Ишлаб чикариш гимнастикаси самарадорлигини хисобга олишнинг асосий кисмлари: иш кобиляти, ишлаб чикариш унумдорлиги ва саломатлик холатининг динамикаси; жисмоний тайёргарликнинг олга жилиб бориши; ишчиларнинг машгулотга булган муносабати.
Текшириш ва кузатиш натижаларини диаграмма, жадвал, фотовитриналар шаклида ифодалаш зарур. Уларнинг цех ва булимларнинг кизил бурчакларида, ишлаб чикариш гимнастикаси кабинетида жойлаштириш керак / завод ёки муассаса стентларида/, шунингдек, улардан лекция, сухбатлар уюштирганда, махаллий матбуот ва хоказоларда фойдаланиш керак. Гимнастиканинг шугулланувчилар соглиги ва уларнинг иш кобилятини оширишга булган таъсири тугрисида муайян маълумотга эга булган методист, врач, хавфсизлик техникаси инженери, жамоатчи инструктор тушунарли формада, аник мисол, ракам ва фактлар ёрдамида кириш гимнастикаси ёки физкультура паузасининг ижобий ахамиятини уз муассасада курсатиб бериши мумкин.
Ишлаб чикариш гимнастикаси билан шугулланувчиларнинг соглигини мунтазам медицина назоратида тутиш билан бирга, уз-узини контрол килиб бориш хам зарурдир. Шугулланувчиларни уз-узини контрол килишнинг энг оддий усуллари билан таништириш лозим: томир уришни хисоблай олишни, гимнастикадан кейин дархол ва машгулотлардан кейин муйян вакт утгач пайдо буладиган турли хисларни /уйку, иштаха, чарчаш, даражаси, умумий холат бахолаш олишларни урганиб олиш зарур.
ДАВОЛАШ ГИМНАСТИКАСИ.
Даволаш гимнастикаси – амалий гимнастика турларидан бири булиб даволаш жисмоний тарбия воситаларидан са599налади.
Махсус танлаб олинган гимнастик машклари жарохатланиш ва даволанишдан кейин йукотилган харакат функцияларини кайта тишлаш учун, бемор одамнинг ривожланиши ва жисмоний тарбиялаши учун, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш учун врач маслахатига кура / кулланилади.
Даволаш гимнастикасининг тараккиёти учун П.Ф.Лесгафт, В.В.Горневский, Н.И.Пирогов, И.М.Сеченов, И.П.Павлов ва бошка олимларнинг фаолияти ката ахамиятга эга булди. Даволаш гимнастикаси кишиларни даволаш ва мехнат кобилятини тез тиклашнинг таъсирчан восита сифатида кенг таркалди. У айникса улуг ватан уруши йилларида гуркураб ривожланди. Госпиталлар иш тажрибаси шуни курсатдики, даволаш гимнастикасини кушган холдаги комплекс даволаш ярадор ва касал аскар ва офицерларнинг согайишига ёрдам бериб колмасдан, балки уларнинг жангавор кобилиятини хам тез тиклашга; ватан химоячилари каторига кайтишларига кумаклашди.
Хозирги вактда даволаш гимнастикаси – даволашнинг синовдан утган ва ишончли метотидир. Купгина район поликлиникаларида даволаш гимнастикаси кабинетлари ташкил килинган, уларга жисмоний заиф, кон алмаштириш, нафас олиш, овкат хазм килиш органлари, асаб системаси бузилган ва хоказо камчиликлари булган ва шунингдек жарохатланган шахслар катнаб турадилар.
Достарыңызбен бөлісу: |