Молия тизими



бет1/2
Дата03.01.2022
өлшемі131 Kb.
#450117
  1   2
Молия тизими ва унинг бўғинлари.


Молия тизими ва унинг бўғинлари.
Режа:


  1. Молия муносабатлари ва унинг мохияти.

  2. Молия тизими: «Микро ва макро микёсда молия».

  3. Сугурта ва унинг молия тизимидаги урни.

  4. Молия бозори ва унинг Узбекистонда шаклланиши.

  5. Соликлар ва уларнинг вазифалари

  6. Давлат бюджети

Бозор иктисодиётида молия алохяда урин тутади, чунки улар пул маблаглари билан боглик муносабатлардир. Бозор иктисодиётининг асосини эса товарпул муносабатлари ташкил этади. Молия эса уларга хос тушунчадир.

Молия тарихий характерга эга булиб, унинг вужудга келиши товарпул муносабатлари, давлат ва унинг эхтиёжлари, функциялари (вазифалари) билан богликдир.

Халкаро микёсда финанс тушунчаси ишлатилади, У лотинча "finansia" сузидан келиб чиккан булиб, тулов, даромад деган маънони англатади. Дастлаб, бу ибора "пул тулови" маъносида XIII-XIV асрларда Италияда кенг ишлатила бошланган. Кейинчалик бу термин халкаро микёсда таркалиб, давлат томонидан унинг сиёсий ва иктисодий вазифаларини бажариш учун зарур пул ресурсларини, пул муомаласи тизимини вужудга келтириш билан боглик булган тушунча сифатида кулланила бошланади. Узбек тилида finansia сузига мос суз молия сузи кулланилади.

Молия куп киррали, куп томонли тушунча булиб, ягона термин сифатида узида, уни характерловчи уч сифатни мужассамлаштирган.

Биринчидан, молия деганда биз куз унгимизда пул ва пул маблаглари (воситаларини)ни келтиришга урганиб колганмиз. Хакикатан хам молия иктисодий ресурсларнинг бир куриниши тарзида ишлаб чикариш ва истеъмолни таъминловчи пул маблаглари сифатида намоён булади. Хужалик юритувчи субъектлар ва давлатнинг турли шаклдаги пул даромадлари, туловлар, йигимлар асосида шаклланади. Кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш ва жамиятнинг бошка эхтиёжларига ишлатилади.

Иккинчидан, молия деганда зарур булган биронбир фаолинтни юритиш учун пул фондларини ташкил этиш, пул маблаглари билан таъминлаш тушуниладики, у молиялаштириш тушунчаси билан чамбарчас богланиб кетади. Бу маънода молия дегавда иктисодий объектлар, гадбиркорлик, уй хужалиги, регионлар социал-иктисодий дастурларни молиялаштиришнинг манбаи, хажми, турлари ва таъминлаш усуллари кузда тутилади. Шундай килиб, молия эхтиёжларни кондирмш учун зарур булган пул окими йуналишини бошкариш йули билан уни маблаг билан таъминловчи дастак сифатида намоён булади. Лекин пул окими йуналишини тартибга солиш оркали маблаг билан таъминловчи сифатида молняга таъриф бериш хам етарли эмас.

Учинчидан, молия пул маблагларини таксимлаш муносабатини ифодалайди. Айтайлик, новвойхонада 1000 дона нон ёпилди. Хар бирининг нархи 100 сум булса, унда 100000 сумлик махсулот ишлаб чикарилган.

Молия муносабатлари пул муносабатларидан шуниси билан фарк киладики, унинг таркибига шахсий истеъмол хизмати муносабатлари кирмайди, хамда пул харакати товар харакати билан бир вактда юз бермайди.

Жамият тараккиётининг маълум бир боскичига келганда пулнинг товарсиз, мустакил, товардан ажралган холда харакат килиши объектив зарурат булиб колади. Натижада "товар муомаласи билан боглик булмаган пул харакати" содир буладики, ана шу жараёнда юз берадиган "муносабатлар молия муносабатларини " ифодалайди.

Молия куйидаги белгилари:


      • пул шаклида ифодаланиши;

      • эквивалент алмашинувчи иштирокисиз таксимлаш;

      • ялпи миллий махсулот (ЯММ) ва миллий даромад (МД) ни махсус фондларга таксимланиши билан характерланади.

Шундай килиб, молия тушунчаси нихоятда пул тушунчаси билан чамбарчас боглик. Пул молиянинг мавжудлиги шарти, сабабчиси, лекин бирбиридан фарк киладиган, мустакил категориялардир.

Пул оркали бевосита сотиш ва сотиб олиш, яъни товар муомаласи билан бир вакмда синхроник тарзда юз берадиган муносабатлар пул муносабатлари булади. Бунда пулнинг харакати товар харакати билан бир вактда юз беради.

Иккинчидан, молия уз мулки булган пул ресурсларини хохлаган вактда хеч кандай харажатсиз ишлатилишини англатса, кредит узгалар пул маблагини хак тулаш шарти билан вактинча ишлатиб туриш ва муддати келганда кайтариб бериш муносабатларини ифодалайди.

Молия - бу пул маблатари фондларини ташкил этиш, таксимлаш ва ишлатиш юзасидан руй берадиган муносабатларнинг назарий ифодасидир.

Молия муносабатлари иктисодий муносабатларнинг мухим таркибий кисмини ташкил этади. Молия механизми оркали давлат пул маблаглари фондларини ташкил этади, таксимлайди, ишлатади, турли сиёсий, иктисодий ва ижтимоий сохаларда куплаб вазифаларни бажаради.

Молиявий муносабатлар:



  • давлат ва горидик, жисмоний шахслар;

  • жисмоний ва юридик шахслар;

  • юридик шахслар;

  • алохида давлатлар уртасида юз беради.

Молия муносабатларининг мазмунини жисмоний ва хукукий шахслар уртасидаги икгисодий алокалар оркали амалга ошадиган пул ресурслари харакатининг турли шаклларини ифодаловчи даромадлар ва харажатлар, бевосита (турри) ва билвосита (эгри) соликлар, дотация, субвенция, субсидия, бюджетдан ажратилган пул ва бошка категориялар очиб беради.

Молиянинг зарурлиги давлатнинг мавжудлигидан келиб чикади. Шубхасиз молия субъектлари хар хил, лекин молияни молия кшгадиган умумий асос бор. Бу яратилган махсулотларнинг таксимланишидир. Таксимот юз бермаса, истеъмол бутайди, бинобарин жамият эхтиёжлари кондирилмайди. Жамиятда яратилган махсулот харакатининг мавжудлиги молияни заруратга айлантиради. Мана шу махсулотнинг таксимланиб ишлатилиши молия алокаларини юзага чикаради. Махсулот ишлатиш учун таксимланганда пул шаклидаги молиявий фондлар шаклига киради, молиявий ресурс хосил этади. Мазкур фондлар маълум субъектларга бириктирилган булади. Масалан, сугурталаш учун кетадиган махсулот молиявий жихатидан сурурталаш фонди шаклига киради, у маълум субъект, яъни корхона, ташкилот, давлат ёки шахс кулида булади.

Молиявий ресурсларни ташкил этишда ва ишлатишда иштирок этувчилар молиявий муносабатларни субъекти хисобланади. Улар уз манфаатларини кузлаб молиявий алокада буладилар. Молиявий муносабатларнинг умумийлиги шундаки, у пул ресурслари юзасидан вужудга келади.

Унинг иштирокчилари булмиш корхона, ташкилот, фукаро ёки давлат махсулот таксимланганда олган хиссаларига тенг микцорда пул фондларини уюштирадики, бу маълум максадни кузлайди. Яъни ишлаб чикаришни устириш, ахолини химоя килиш, давлатни бошкариш, мудофаани мустахкамлаш, резерв хосил этиш кабиларни кузлайди. Молиявий муносабатлар иктисодий субъектларни ишлаб чикариш ёки ноишлаб чикариш сохасида фаолият курсатишига караб пайдо булади.

Таксишаш функцияси - бунда молия воситасида жамиятда яратилган ялпи миллий махсулот, унинг асосий кисми булмиш миллий даромад, хужалик субъектлари ичвда, сунгра субъектлар уртасида таксимланади. Ишлаб чикаришнинг узида юз берадиган таксимот бирламчи таксимот дейилади. Унинг натижасида бирламчи даромадлар юзага келади: Иш хаки, социал сугурталар учун ажратмалар, коплаш фонди, амортизация фонди, фойда ва бошкалар.

Молиянинг таксимлаш функцияси оркали коплаш фондининг мухим кисми булган амортизация фондини ташкил этиш ва фойдаланишта хам катта ахамият берилади. Бу фонд маблагларини ишлатиш маълум бир максадни амадга оширишга каратилган.

Бирламчи таксимотдан сунг иккиламчи таксимот ёки кайта таксимлаш амалга оширилади.

Молиянинг мухим функцияси назорат килиш мамлакатдаги кабул килинган хукукий нормативлар асосида амалга ошади. Бозор иктисодиёти шароитида хукукий давлатда молиявий иктисодий назорат жуда зарур. У хукумат органларидан молия, солик, божхона ва бошка ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда соликларни ва бошка туловларни амалдаги конунлар буйича тугри туланишини, ташкил этилган фондларнинг маблагларини белгиланган максад буйича ишлатилишини таъминлаш назарда тутилади. Корпоратив хусусий мулк, яъни акционерлик жамиятлари вужудга келиши мустакил ташки молиявий назорат институти аудитни вужудга келишига олиб келди. Аудиторлик фирмалари ёрдамида бозор иктисодиёти принципларига таянган холда, мамлакатда амалдаги конунлар ва хукукий хужжатлар асосида молиявий назорат урнатилади.

Молия унинг мохиятларини ифодалайдиган асосий икки функциядан ташкари катор вазифаларни хам бажаради.

Иктисодчиларнинг молия бажарадиган функция ва вазифалар хакидаги фикрлари хар хил. катор иктисодчилар молиянинг функцияси билан вазифасини бир хил десалар, иккинчи гурух иктисодчилар унинг фарки бор деган фикрни билдирадилар. Молиянинг функцияси унинг мохиятини ифодаласа, вазифаси эса, бор ёки йуклигидан катьи назар унинг мохиятини узгартира олмайди.

Булар рагбатлантириш, ижтимоий химоя килиш, иктисодий ахборот бериш ва бошка вазифаларидир.

Таксимлаш: Пул маблагларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишга мувофик равишда фондлар ташкил этиш: корхона фондлари, ижтимоий сугурта фонди, махсус фондлар, давлат бюджети.

Назорат килиш: Соликлар, туловлар, йигимларни амалдаги конунлар буйича тугри туланишини, ташкил этилган фондларнинг маблагларини белгиланган максад буйича ишлатилишини таъминлаш.

Рагбатлантириш: Фантехника тараккиётини таъминлаш, у ёки бу турдаги иктисодий фаолиятни куллабкувватлаш, имтиёзлар бериш.

Ижтимоий химоя: Жамият аъзоларининг ёрдамга мухтож катламларини химоя килиш, турли ижтимоий муаммоларни хал этишни амалга ошириш.

Иктисодий ахборот: Турли хужалик субъектлари молиявий фондлар фаолияти буйича ахборот тупланади.

Рагбатлантириш, тартибга солиш вазифалари бу молия воситалари оркали хужалик субъектларини иктисодий фаолликка ундашга каратилган. Иктисодий рагбатлантириш соликлар, туловлар, субвенциялар ва субсидиялар оркали амалга оширилади, хамда улар ёрдамида тартибга солинади. Субвенция давлатнинг молиявий ёрдам шакли булиб, у махаллий хокимият органларига давлат маъкуллаган иктисодий, ижтимоиймаданий дастурлар учун ажратилади.

Субсидия - давлатнинг корхона, ташкилотларга ёрдами, куллабкувватлашидир.Соликлар ва туловлардан имтиёз берилиши корхона ва ташкилотлардан ишлаб чикаришни кенгайтириш учун сарфланадиган маблагни купайтириш, ишловчиларга мукофот беришни купайтириш уларни яхши ишлашга ундайди. Бож пулини камайтириш ёки купайтириш оркали экспорт, импорт усади ёки кискартирилади. Зарарни коплаш учун субсидия бериш корхонанинг молиявий сорломлаштириш воситаси булади. Бозор иктисодиётини тартибга солишда бу молиявий воситаларнинг ахамияти катта.

Ижтимоий химоя вазифаси - бу жамият аъзолари маълум катламларини минимал тирикчилик юритишга молиявий жихатдан таъминлаб турилиши, яъни молиявий кафолатланишидир.

Иктисодий информация - ахборот вазифаси - бу хужалик субъектлари ва умуман жамият иктисодий фаолиятининг молиявий якунлари хусусида маълумот ва ахборотлар бериб туришдирки, у иктисодий бошкаришга кул келади. Молиявий курсаткичлар оркали ишлаб чикаришни кандай боришини кузатиш мумкин. Молиявий фондлар харакатига караб ишлаб чикариш, таксимот ва истеъмол бирбирига монандлигини англаш мумкин. Корхона ва ташкилот ишлаб чикариш молиявий ахволига караб, хужалик фаолиятининг яхши ёки ёмон булишини билиш мумкин. Молиявий информацияга караб тадбиркорлар уз ишининг кандай кетиши, уз шерикларининг ахволи, ракобатчиларнинг имкониятидан огох буладилар. Улар узини узи назорат киладилар. Давлат олдидаги мажбуриятларини уз вактида тулаб туриши ёки турмаслигига караб тартиблаш чораларини кура олади. Иктисодни каерида узилиш бор, уни кандай тузатиш мумкинлигини била олади. Тадбиркорлик учун холис молиявий ахборот керак булади ва уни аудиторлик хизмати етказиб туради.

Аудиторлик хизмати - бу корхоналар, фирмалар, компаниялар хужалик фаолиятини тахлил етиб, хисоботлар экспертизасини утказиб, уларнинг молиявий ахволи. алохида объектив (холисона) информация етказиб туриш, у хакида хулосалар чикаришдир. Молиявий информация молия менежменти (молияни бошкариш)га хизмат килади. Унга караб мухим иктисодий танлов, карор кабул килиш амалга оширилади. Пулни каерга куйиш, кандай килиб зарарсиз ишлаб фойдани купрок олиш, ким билан шерик булиш, ким билан молиявий алокани калинлаштириб ёки узиб куйиш каби ишлар амалга оширилади. Давлат бюджети, давлатнинг ички ва ташки карзи тугрисидаги информация иктисодиётни умумий ахволдан, давлатнинг молиявий ахволидан хабардор килади. Молия информацияси иктисодий информациянинг энг мухим ва умумлашган кисми булади.

Молия муносабати бугинлари (унсурлари) бир-бирини такозо этиши, узаро богланиши ва яхлитлиги молия тизимини юзага келтарадики, у бозор иктисодиётининг таркибий кио мини ташкил этади. Молия тизими - бу жамиятдаги турлитуман молия муносабатларининг мажмуасидир. Молия тизими мураккаб, унга турлича ёндошиш мумкин. Молия тизимига назарий жихатдан карасак, у таркибан объектив, хар хил даражадаги молиявий муносабатлардан, уларни ифодаловчи молия механизмидан, молия воситаларидан ва молия сиёсатидан иборат.

Молиявий сиёсат давлатнинг иктисодий сиёсатининг асосини ташкил этади.

Давлатнинг молия сиёсати, унинг шу сохадаги стратегия ва тактикасида ифодаланади.

Молия стратегияси узок мудцатга мулжалланган асосий максадни амалга ошириш дастури. Молия тактикаси эса аник муддат давомида бажарилиши зарур чоратадбирларни амалга оширишни кузда тутади.

Молиянинг иктисодга таъсири бир катор воситалар ёрдамида борадики, улар биргаликда молия механизмини ташкил этади. Молия механизми деганда, молиявий муносабатлар, молиявий ресурсларни уюштириш шакли, услуби тушунилади.

Молия механизми иктисодиётни бошкариш, умумиктисодий механизмнинг таркибий кисми булиб, юкорида курсатилганидек, икки: микро хамда макро даражада ташкил этилади.

Молия таксимлаш муносабатларини мужассамлаштирувчи тизим сифатида эса уз ичига куйидаги сфера молиясини олади:

1. Корхона, фирма, жамоа, фермер хужаликлари, муассаса, ташкилотлар молияси.

2. Сугурта тизими.

3. Давлат молияси.

Бозор иктисодиёти шароитида карз эвазига молиялаштириш (кредитлаш) хам алохида тизим сифатида киритилади.

Агар давлатга тегишли корхона молияси амалда микромолия булса, бошкалари макромолияни ташкил этади. Давлат молияси унинг даромадлари ва харажатларининг яхлитлигидан иборатдир.

Молия тизимига иктисодий субъектлар уртасида белгиланган конуний нормативлар асосида пул маблаглари фондларини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш муносабатлари тарикасида карасак, унинг таркибини куйидагича ифодалаш мумкин. (188бетдаги чизмага каранг.)

Агар молия тизимини молиявий муносабатларнинг юз бериши микёси жихатидан карасак, у микромолия ва макромолиядан иборат.

Микромолия - бу айрим хужалик субъектлари - корхона, фирма, компания ва уй хужалиги (оила) доирасидаги молия алокаларидир.

Макромолия - давлат, мамлакат микёсидаги молия алокаларидан иборат.

Бундай тузилиш бозор муносабатлари иштирокчилари иктисодий мавкеидан келиб чикади. Мувофик равишда молиявий тизим асосида молиявий ресурслар ташкил топади.

Молия ресурслари икки турда булади: микроресурслар ва макроресурслар еки марказлашган ресурслар.

Молиявий ресурслар турли йуллар билан вужудга келтирилади. Булар амортизация, фойда, кимматбахо когозлар, дивиденд, соликлар, туловлар, бож хаки сугурта тулови, субсидия, дотация ва бошкалар булиб, молиявий ресурслар орасида фойда асосий урин тутади. У соф даромад сифатида иктисодий усиш манбаидир. Фойдадан инвестиция фондигина эмас, балки хар хил резервлар, сугурта фонди, социал фондлар уюштирилади, айланма маблагларни купайтиришга ажратилади.

Молиявий ресурсларни хосил этишда тупланган миллий бойлик хам катнашади.

Иккинчи - макроресурслар, улар марказлашган, умумдавлат микёсида ташкил топган ресурслар.

Микромикёсда - корхона, фирма, уй хужаликларида бирламчи молия ташкил топади. Бунда ишлаб чикариш омилларининг эгалари мехнат ва ишлаб чикариш воситалари ёрдамида ишлаб чикариш ёки хизмат курсатиш билан шутулланиб, даромад олишга харакат киладилар. Бу фаолият икки холатни уз ичига олади: пул маблаглари ташкил этилади ва улар харажат килинади.

Бозор иктисодиёти учун микромолия корхона, фирма молияси етакчи, бирламчи молия хисобланади. Чунки айнан ана шу корхона ва фирмаларда ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш амалга ошади, миллий бойлик, даромад яратилади. Жамиятнинг иктисодий ахволи улар фаолиятига боглик. Улар хужалик юритар эканлар, фаолиятларини, энг аввало уз молиявий ресурслари хисобига олиб боришга харакат киладилар.

Молиялаштириш уч манба хисобига амалга ошади:

1. Махаллий ва марказий бюджетдан ажратилган маблаглар.

2. Хайрия йулида алохдда йикилган пуллар.

3. Хар хил хомийлар берган пул.

Ундан ташкари бу сектор озмикупми узи хам маблаг топиш имкониятига эга. Масалан; махсус таълим ва олий укув юртлари, согликни саклаш, маданият, маърифат ташкилоти, муассасалари шартнома асосида хизмат курсатиб пул ишлашлари мумкин.

Молия тизимида махсус ва хайрия фондлари хам узига хос урин тутади.

Молия муносабатларида сугурта тизими узига хос алохида урин тутади. Сугурта ижтимоий категорияларнинг энг кадимийларидан бири. У кишилик жамияти тараккиётининг дастлабки боскичларида вужудга келиб, борган сари ривожланиб, юктимоий ишлаб чикаришнинг доимий йулдошига айланди.

Сугурталаш - молия муносабатларининг махсус тури хисобланади. Сугурта молия каби пул даромадлари ва жамгармаларини таксимлаш ва кайта таксимлаш натижасида шаклланади. Яратилган махсулотнинг бир кисми сугурталаш учун ажратилиб, пул шаклида сугурталаш фондини ташкил этади.

Сугурталаш иктисодий нуктаи назардан уз капитали, мехнати, хаётини кутилмаган ходисалардан мухофаза килиш учун сугурта килувчи ташкилотлар билан сугурта киддирувчилар уртасида маълум тулов - сугурта бадаллари эвазига махсус пул фондини ташкил этишдир. Юридик нуктаи назардан, сугурта - бу бир томон (сугурта килувчининг) бадал тулаш мажбурияти, иккинчи томон (сугурталовчи)нинг белгиланган микдорда зарарни коплаш мажбуриятини олиш буйича шартномадир.

Сугурталашга эхтиёжмандлар ва сугурталашни амалга оширувчилар. Умуман олганда сугуртани иктисодий категория сифатида характерлайдиган куйидаги хусусиятларини ажратиб курсатиш мумкин:

1. Сугурталашда пул оркали кайта таксимлаш муносабатлари юз беради. Бу муносабат моддий ва бошка талафотлар юз бериши мумкинлиги, маълум микдорда даромаддан жамгариб, ана шу зарарларни коплаш учун ишлатиш зарурлиги туфайли келиб чикади.

2. Сурурталашга унинг катнашчилари уртасида ёпик кайта таксимлаш муносабатлари хос. Сутурталашга жалб этилган хамма хужаликлар бир ёки бир неча хужаликнинг курган зарарини бирдамликда коплашга катнашадилар. Шу максадда ташкил этилган сугурта фондига катьий белгиланган микдорда бадаллар туланади.^ катнашувчилар микдори канча куп булса, ундан фойдаланиш шунча куп булади. Чунки сугурта умумий катнашчиларга караганда, талафот курганлар сонининг кам булиши эхтимолига асосланган. Йигилган маблаг факат шу катнашчилар уртасидагина ишлатилади, шу билан бирга аник белгиланган максад тасодифий ходиса, асоратнинг олдини олиш, у юз берганда зарарни коплаш максадида мшлатилади. Бу жихати билан давлат бюджетига жалб этилган маблагларнинг ишлатилишидан катта фарк килади.

3. Сугурта келтирилган зарарни территориал бирликлар ва вакт уртасида кайта таксимланишини кузда тутади. Сугурта фондини йил давомида сугурталашда катнашувчи хужаликлар уртасида территориал жихатдан самарали тарзда кайта таксимлаш учун етарли даражада катта микаорда территория ва объектлар булишини талаб этилади. Одатда фавкулодда ходисалар доимо юз беравермайди, аммо уни качон ва кай даражада булишини олдиндан айтиб булмайди. Шунинг учун бу фондга маблаг хар йили йигилади, зарур булганда эса ана шу манбадан ишлатилади. Бошкача айтганда, сугурта туловлари резерв, захира тарзида йигилади.

4. Сугуртанинг мухим характерли белгиси сугурта фондига жалб этилган сугурта туловларини кайтарилишидир. Сутурта туловлари сугурта таърифлари асосида аникданади. Бу туловлар икки кисмдан: нетго туловлари эхтимолдаги зарарни коплаш учун белгиланган ва сугуртани амалга ошираётган сугурта ташкилотини сакпаш учун зарур харажатлардан иборат. Нетто туловлар микдори маълум территория (туман, вилоят, республика) микёсида маълум бир давр мобайнида (одатда 5 ёки 10 йил) куриш мумкин булган зарар эхтимоли асосида белгиланади. Неттотуловлар суммаси шу территория микёсида хисобланган вакт мобайнида зарарни коллаш шаклида кайтарилади.

Сугурта категориясининг мохиятини унинг функциялари очиб беради. Молия категорияси уз иктисодий мохиятини энг аввало таксимлаш функциясида ифодаласа, сугуртада ана шу таксимлаш аник махсус тарзда унинг катор функция ва вазифаларида намоён булади. Сугуртанинг бош функцияси табиий офат, бахтсизлик ва хоказолар туфайли келтирилган моддий зарарларни коплаш. Айнан бунда пул маблагларини кайта таксимлаш юз беради.

Огохлантириш функцияси, юз бериши мумкин булган табиий офат ва фалокатларни турли бахтсиз ходисаларни олдини олиш учун турли чоратадбирларни амалга ошириш билан боглик. Айрим пайтларда, чунончи хаётни сугурта килиш (бошка катор холларда) сугурта жамгариш вазифасини хам бажариши мумкин. Бунда маблаг сурурта фондида йигилиб, сунгра кайтарилади.

Назорат вазифаси. Сугурта фондини аник максад асосида ташкил этиш ва бу фонд маблагларини мувофик равишда ишлатилишини назорат килади. Сугуртанинг бу вазифаси юкорида баён килинган функциялардан келиб чикади ва биргаликда амал килади.

Молия бозори - бу аввало пул фондлари ва пул ресурсларини ташкил этиш, улардан фойдаланиш юзасидан вужудга келадиган муносабатлардир. Бу муносабатлар мамлакатда молиявий ресурсларни вактинча ишлатиш, сотиш ва сотиб олишни хам уз ичига олади. Иккинчидан молия бозори деганда ана шу пул ресурслари сотиладиган ва сотиб олинадиган жой (фонд биржалари, аукцион, банк ва бошкалар) хамда харидор ва сотувчиларнинг олдисоттини амалга ошириш жараёнида узларини тутиш конункоидалари, тартиботлари тушунилади. Молия бозори уз навбатида бошка бозорларни ривожланишига хизмат килади.

Пул - кредит бозорида "бугунги" пуллар "эртагалик" пулларга алмаштирилади, яъни сотиб олинади ва сотилади, бошкача айтганда карзга, кредитга олинади ва берилади. Бу кредитга олишбериш муддати нисбатан киска вактга мулжалланган.

Умуман олганда молия бозорининг объектив зарурлиги корхона, фирма, хужаликларнинг уз ресурсларини етишмаслиги, молиявий ресурсларнинг такчиллигидан келиб чикади. Иктисодиётни ривожлантириш, структуравий узгаришларни амалга ошириш, ишлаб чикаришни усиш суръати ва куламига фаол таъсир этиш учун узок муддатга мулжалланган ва муттасил маблаглар куйиш, яъни инвестиция килиш талаб этилади.

Молия бозорининг асосий кисмини кимматбахо когозлар бозори ташкил этади.

Кимматли когозлар бозорига: фонд бозорлари (корпоратив кимматли корозлари бозори) банк кимматли когозлари бозори (банк акциялари, депозит ва жамгарма сертификатлари, банк векселлари) ва давлат киска мудцатли облигациялари бозори киради.

Молия бозорининг асосий вазифаси зарур пул ресурсларини ташкил этиш. кимматбахо когозлар бозори эса жамгармаларни тезрок инвестицияларга айлантиришга хизмат килади.

Карз пулининг узи икки максадда ишлатилиши мумкин:

а) даромад топиш учун ишлатилса, у капитал шаклига киради;

б) шахсий эхтиёжни кондириш учун ишлатилса, у оддий тулов харид воситаси шаклига киради, ундан фаркли равишда кимматли когозлар факат бир максадда даромад олиш учун олдисотти килинади.

Акция - хиссадорлик жамияти сармоясига кушилган улушга гувохлик килувчи, унинг эгасига улушига мувофиц соф фойданинг бир кисмини олиш ва шу акциядорлик жамиятини бошкаришда цатнашиш хукукини берадиган кимматбахо когоз хисобланади.

Акция узига хос аломатларга эга.

У амал килиш муддати курсатилмаган когоз булиб, у акцияни чикарган хиссадорлик жамиятининг фаолияти давомида харакатда булаверади. Сотиб олинган акция ана шу акциянинг чикарган хиссадорлик жамияти томонидан сотиб олиншли мумкин эмас. Факат жамият низомида кузда тутилган холлар бундан мустаснодир.

Агар хиссадорлик жамияти тугатиладиган булса, акция эгаси шу жамият мулкини таксимлашда иштирок этиш хукукига эгадир. Акциядан олинадиган даромад "дивиденд" деб номланади.

Бошка хамма кимматли когозлар облигациялар, хазина мажбуриятлари, васикаларнинг депозит сертификатлари амалда кредит куроли булиб, кредит муносабатларини мувофиклаштиради. Акция эгаси эса компания хиссадорлари умумий мажлисида муайян карор учун овоз бериш йули билан хиссадорлик жамиятини бошкаришда иштирок этиш хукукига эга.

Бозорда сотиладиган акциялар бахоси акция курси (кадри) деб аталади.

Акция курси энг аввало икки омил - дивиденд микдори ва фоиз даражасига боглик. Дивиденд канча куп булса, акция курси шунча юкори булади. Шу билан бирга акция сотиб олмокчи булган кишининг олдида мукобил вариант мавжуд. Сабаби:

а) у уз пулини банкка куйиб, нисбатан баркарор депозит проценти олиши мумкин;

б) акция сотиб олиб, депозит процентига нисбатан катта суммада дивиденд олиши мумкин. Масалан, "Дженерал Моторс" корпорацияси акциялари курси унинг номинал кийматидан 80йилларда 23 марта юкори булган. Шундай килиб пул эгаси, уз маблагини банкка куйиб олган процентини, акция сотиб олиб одадиган дивидендига таккослайди.

Акция курсига таъсир этувчи омиллар.

1. Иктисодий омиллар:

а) ишлаб чикариш омилдари (корхона баланси, корхона кувватларидан фойдаланиш даражаси, махсулотларни сотиш имкони, менежменти);

б) бозорга хос омиллар (бозор коньюнктураси, нархяи узгариши, (хом ашё нархи, валюта курси, тулов кобилияти, ташки савдо ва бошкалар.

2. Рухий омиллар (инвесторлар кайфияти, куйган максади ва бошкалар).

3. Сиёсий омиллар (давлатнинг хужалик, солик, социал ва хоказо сиёсати, инвестор хакида маълумотга эга булиш). ..

Акциялар оддий ва имтиёзли булиши мумкин.

Оддий акциялар хиссадорларнинг умумий мажлисида овоз бериш хукукини руёбга чикаради, акциялардан олинадиган дивиденд хажми хиссадорлик жамиятининг бир йил давомидаги ишига боглик, бошка биронбир меъёр билан кафолатланмайди. Бундай акцияларнинг эгалари бошка кимматли когозлар сохибларига нисбатан уз зиммаларига купрок масъулият олганликлари туфайли дивидендлар юкорирок килиб белгиланади.

Имтиёзли акциялар эгасига овоз бериш хукукини бермайди. Лекин уларнинг эгасига хиссадорлик жамиятининг фаолияти кандай булишидан кагьи назар белгиланган микдорда кафолатланган даромад олиш ва хиссадорлик жамияти тугатилгандан сунг акция пулини олиш хукукини беради. Имтиёзли акцияларнинг умумий номинал киймати компания сармоясининг 10% дан ошмаслиги керак.

Бундан ташкари, акциялар куйидаги турларга булинади:

1. Очик турдаги жамият акциялари. Бундай акция бошка хиссадорларнинг розилигисиз кулданкулга утиши мумкин.

2. Ёпик турдаги хиссадорлик жамиятининг акциялари, одатда мазкур мехнат жамоаси аъзолари уртасида таркатилади. Бундай акциялар жамият аъзоларининг карори билангина бошка шахсларга, кулданкулга утиши мумкин.

3. Номи ёзилган ва уни курсатган кишига мансублигини билдирувчи акциялар.

Кимматбахо когозлар реал капиталнинг инъикоси булгани холда ундан катор хусусиятлари билан ажралиб туради, фарк килади:

1. Кимматли когозлар хакикий активлардан ажралиб, бозорларда мустакил харакат килишга тушади. Уни назарий жихатдан бундай изохлаш мумкин:

а) ссуда муносабати туфайли пул капиталда мужассамлашган капитал - мулк билан капитал - функция (тадбиркор кулида ишлатилаётган) бирбиридан ажралади;

б) кимматбахо когозга куйилган капиталга эгаликни саклайди, шу билан бирга бу капитал фоиз ёки дивиденд хисобига купаяди;

в) кимматбахо когознинг бозори нархи узгариши билан, хакикий актив киймат уртасида кескин фарк булиши мумкин. Яъни фирма, корпорацияларнинг ишлаб чикариш фондларига нисбатан бир неча марта куп ёки кам булиши, хатто нолга тушиши мумкин.

Кимматбахо когозлар бозори амалда фонд биржалари, аукционлар, банклар, брокерлар конторалари ва бошкаларни уз ичига олади. кимматли когозлар бозори миллий ва жахон бозордан иборат.

Кимматбахо когозлар бозорида куйидаги субъектлар катнашади:

а) эмитентлар - кимматбахо когозларни эмиссия килувчи ва улар юзасидан жавобгар юридик шахслар;

б) инвесторлар - уз номидан ва хисобидан кимматбахо когозларни сотиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар.

в) инвестицион институтлар - инвестиция компаниялардаги молиявий воситачилар сифатида фаолият юритувчи юридик шахслар.

Брокер (шахс ёки фирма) - алохида кимматли когозлар буйича тор доирадаги мутахассис. У томонлар келишуви асосида битим тузишга имконият яратади. Бундан ташкари, уларнинг топширигига мувофик бу операцияларни узи бажариши мумкин. Томонларнинг келишувига мувофик маълум микдорда комиссион хаки олади.

Дилер - уз хисобига ва уз номига кимматбахо когозларни сотиб олади, кейин уни сотади. Бунда сотишдан келган тушум билан, олишга сарфланган харажат уртасидаги фарк унинг фойдаси булади.

Соликлар асрлар давомида узгариб, давлат сиёсати асосида шароитга мослашиб, такомиллашиб борган. Бозор тизимида солик механизми биринчи даражали ахамият касб этади. Соликлар бошкарувнинг турли даражаларида иктисодий сиёсатни амалга оширишда асосий тартибга солувчи булиб майдонга чикади.

Соликлар бу - корхоналар, ташкилотлар, фукаролар даромадларининг бир кисмини конуний тартибда, белгиланган микдор ва муддатларда, бюджет фондини ташкил килиш максадида давлат ихтиёрига олинадиган пул маблагларидир.

Соликлар турли туловлар, йигимлардан шуниси билан фарк киладики, у ноэквивалент тарзда ундирилади, яъни туланган солик эвазига хеч нима олинмайди.

Солик тизимининг таркиби ва вазифалари солик сиёсати асосида белгиланади. "Солик сиёсатининг вазифаси - бир томондан, бюджет даромадларининг баркарор сафарбарлигини таъминлашдан, иккинчи томондан - корхоналарни республика учун зарур булган махсулотлар ишлаб чикаришни купайтиришга рагбатлантиришдан иборат".

Солик ва солик тизими тушунчалари бирбирига якин, лекин узаро фарк килади.

Соликларни изохлашда унга турли нуктаи назардан ёндошиш мумкин.

Соликлар турли жихатларига кура, катор гурухларга булинади:


  • соликка тортиш характери, махсулот нархига кай тарзда кушилишига кура: бевосита (тугри) ва билвосита (эгри) соликлар;

  • бошкариш, бюджет даромадларини ташкил этиш даражасига кура: федерал, регионал, махаллий, муниципал соликлар;

  • соликка тортиш субъектларига кура: юридик ва жисмоний шахслар тулайдиган соликлар;

  • соликка тортиш объектларига кура: товар ва хизматларга, даромад, фойда, мол-мулк, ресурслар ва хоказоларга солинадиган соликлар;

  • соликларни максадли ишлатилишига кура: умумий ва махсус соликлар;

  • белгиланган солик ставкаларига кура: пропорционал, прогрессив, регрессив, катъий узгармайдиган соликларга булинади.

Соликлар доимо жамият аъзоларининг диккат марказида булиб келган, чунки у хар бир кишининг манфаатига тааллукли булиб, иккинчи томондан, давлат бюджети даромадларининг асосий манбаидир.

Республикамшда хам давлат бюджети даромадларининг 90% дан ортигини соликлар ташкил килади.

Солик тизимида билвосита (эгри) соликлар хам узига хос урин тутади. Билвосита соликларни куллашга сабаб, биринчидан, бевосита (тугри) соликларни узи бюджет даромадларини шакллантириш учун етарли эмас, иккинчидан, бевосита соликларни купайиши харажатларни хаддан зиёд купайиб кетишига олиб келади.

Билвосита соликлар бевосита соликларга нисбатан кам сезиларли йул билан, яъни товар ва хизмат нархига давлат томонидан белгиланган устама тарзида олинади. У харидорлар томонидан туланиб, давлат бюджетига тушади.

Билвосита соликиардан яна бири акциздир. У товар нархи ва хизматлар таърифига тугридантугри куйилган устама булиб, классик солик тури хисобланади. Акцизлар диапазони унча катта эмас. Уни хар бир давлат мавжуд шароитга караб белгилайди, хусусан республикамизда Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Акииз ставкаси диапазони кенг 5% дан 90% гача булиб, маълум муддатларда узгариши мумкин.

Акциз сохасида солик сиёсати шароитга куйилган максадга кура узгартирилади. Одатда мамлакатда ишлаб чикариш имконияти чекланган, зарур товарлар учун бир хил ёндашилса, четдан келтириладиган алкоголли ичимликлар, тамаки каби товарларга акциз солиги жорий килишда бошкача ёндашилади. Масалан, 1 июл 1998 йилдан бошлаб четдан келтириладиган алкоголли ичимликлар ва сигареталарга акциз солиги 90% килиб белгиланган.

Солик тизимида солик ставкасини даромадларга нисбатан белгилаш хам нихоятда мухим ахамиятга эга. Одатда, соликлар ставкаси куйидагича белгиланади:


  • катьий, узгармас микцорда, солик объектининг кийматидан катъи назар белгиланади;

  • пропориионал солик ставкалари - даромадлардан катъи назар ягона фоизда белгиланади;

  • регрессив, яъни даромад купайгач, солик меъёри камайиб боради;

  • прогрессив, яъни даромадларининг усишига караб, солик меъёри хам усиб боради.

Солик ставкалари паст белгиланса, бюджетга тушадиган маблаглар камайиб кетади. Бу богланиш Лаффер эгри чизигида уз ифодасини топган.

Давлат молия тизими марказида бюджет туради. Бюджет (ингл. сумка, халта) - давлат, ташкилот, муассаса, оила ёки айрим шахснинг маълум муддат учун белгиланган даромад ва харажатлари баланси деган маънода ишлатилади.

Давлат бюджети бу давлатнинг даромадлари ва харажатларининг (сметаси) балансидир.

Давлат бюджети бу - давлатнинг уз функциялари ва вазифаларини бажаришни молиявий таъминлаш максадида пул маблагларини туплаш ва сарфлашнинг балансидир.

Хозирги замон давлатларининг бюджети мураккаб, куп киррали хужжат булиб, у давлатнинг хамма функция ва вазифаларини ифодалайди.

Давлат бюджети жамият микёсида яратилган барча даромадлар йишндиси булган миллий даромадни кайта таксимлашни амалга оширади.

Миллий даромад дастлаб бирламчи булиб, яратилган ишлаб чикариш сохаларида таксимланади. Унинг хисобидан иш хаки, ижтимоий сугурта ажратмалари фонди шаклланади. Лекин бу фондларни ташкил килиш корхона учун мухим ахамиятга эга булса, жамият микёсида хам шундай ижтимоий эхтиёжлар борки, уларни кондирмай жамият меъёрий хаёт кечира олмайди. Бунинг учун бирламчи таксимланган даромад кайта таксимланиши объектив заруриятга айланади.

Миллий даромадни кайта таксимлашда давлат бюджети асосий рол уйнайди. кайта таксимлаш жараёнида биринчидан, корхоналар ва ташкилотлар, фукаролардан олинган солик ва йигимлар асосида марказлашган бюджет фонди ташкил этилади. Иккинчидан, шу даромадлар бюджетда кузда тутилган эхтиёжларни кондириш учун таксимланади. Шундай килиб бюджет давлатнинг иктисодийижтимоий, маданий хаётини бошкариш, мудофаани амалга ошириш ва бошка тадбирлар учун марказлаштирилган пул маблагларини ташкил килиш ва ишлатиш жараёнида вужудга келган юридик ва жисмоний шахслар билая давлат уртасида юз берадиган муносабатлар мажмуидир.

Давлат харажатлари — бу давлдт ихтиёридаги молия ресурсларини давлат фаолияти билан боглик эхтиёжларни кондириш учун килинган сарфлар йигиндисидир.

Бу харажатлар давлат идоралари, унга карашли корхона ва ташкилотларнинг харажатларидир. Бу харажатлар давлат бюджети, социал сутурта, пенсия, мулк ва шахсий сугурта, нобюджет давлат фондлари харажатлари йигиидиси тарзида ташкил топади. Бу харажатдар икки хоссаси билан ажралиб туради. Улар:

1) аник максадга каратилади;

2) сарфлангач, кайтиб келмайди.

Шундай килиб, бюджет икки: даромадлар ва харажатлар кисмидан иборат булиб, уларнинг баланси тарзида ташкил этилади.

Хамма мамлакатларда етакчи ролни умуммиллий, давлат ёки федерал бюджет уйнайди.

Бу харажатларнинг узи иккига булинади:

а) социал эхтиёжлар учун харажатлар:

пенсия (нафака), ёрдам пули, согликни саклаш, маориф ва кадрлар тайёрлаш ва шунга ухшашларни уз ичига олади.

Давлат томонидан ахолини социал химоя килишга жахонда биринчи марта Германияда асос солинди. У Германия канцлери Отто Бисмарк томонидан амалга оширилди. У 1883-1886 йилларда рейхстаг оркали ахолини социал химоя килиш буйича учта конун кабул килинишига эришади. Давлат томонидан социал максадларга маблаг ажратишга Европадаги бошка мамлакатлар, 1935 йиллардан АКШ хам ахамият бера бошлади. Жамият тараккий этган сари барча мамлакатларда бу харажатларнинг хиссаси ортиб бормокда.

б) иктисодий харажатлар: энергетика, уйжой курилиши, коммунал хужалик, регионал ривожланиш, табиий ресурслар, атрофмухитни мухофаза килиш, алока, транспорт, кишлок хужалиги, саноат ва бошкаларни куллабкувватдаш.

Бюджет маблагларининг каттагана кисми харбий харажатларни ташкил этади. Унга космик ва бошка тадкикотлардан тортиб то харбийларга нафака ва ёрдам пулигача киради. АКД1 да бу харажатлар 34,3%, ГФР да 26,2%, Францияда 21, Буюк Британияда 14,2%, Японияда 9,3% ни ташкил этган.

Давлат харажатларини унинг даромадлари коплаши керак. Ана шу харажатлар билан даромадлар нисбати уч хил, уз навбатида бюджет холати хам уч хил булиши мумкин.

1. Нормал, бунда бюджетнинг харажатлари даромадларига тенг булади.

2. Даромадлар харажатларга нисбатан куп булиши (профицит) мумкин. Бундай холат ишлаб чикаришнинг юксалиши туфайли, соликлар ва туловлардан келадиган тушумларни купайиши туфайли ёки чайковчилик шовшувлари кучайган шароитда юз бериши мумкин. Бу даврда инфляция кучаяди.

3. Такчил, бунда харажатлар даромадларга нисбатан куп булади. Циклик кризислар (танглик) даврида бюджетга туланадиган соликлар ва туловлар кескин камайиб кетади. Айнан шу пайтда давлат уз харажатларини купайтиришга мажбур.

Бюджет такчиллиги икки хил: акгив ва пассив булади. Агарда бюджет такчиллиги харажатларни купайиб кетиши туфайли содир булса, актив, тушадиган солик ва бошка туловларни камайиб кетиши туфайли (иктисодий усиш суръатини пасайиши ёки бошка сабаблар) юз берса пассив такчиллик деб аталади.

Хозирги пайтда бюджет такчиллиги кай даражада катта ва мамлакатни иктисодиёти учун накадар хавфли эканини аниклашга алохида эътибор бериладиган булдл.

Давлат карзи икки хил: ички ва ташки карз булиши мумкин.

Ички карз - давлатнинг уз фукароларига, ташкилот ва фирмаларга карзи булса, ташки карз - давлатнинг чет эл фукароларига, фирма, ташкилотларига карзи хисобланади.

Бюджет такчиллиги (дефицити)

Бюджет такчиллиги сабаблари

• Иктисодиётнинг ночорлиги шароитида даромадларнинг камайиши, миллий даромад усиш суръатини пасайиб кетиши, соликпарнинг камайиши.

• Бюджет харажатларининг купайиши

• Бекарор молиявий иктисодий сиёсат юритши.

Бюджет такчиллигини камайтириш чоратадбирлари

• Молиялаштиришдан кредитлашга утиш.

• Зарар курувчи корхоналарни тугатиш, дотацияларни камайтириш, солик тизимини узгартириш.

• Махаллий бюджет ролини ошириш.

• Харажатларни камайтириш йулларни топиш.

Ташки карз - халкаро кредит. У хозирги пайтда кенг кулланилмокда. Йирик карздорлар факат кам тараккий этган мамлакатларгина эмас, балки ривожланган мамлакатлар хам булиши мумкин. АКШ да 80йилларда бошка мамлакатларга нисбатан банкларда фоиз ставкаларини кутариб, четдан инвестицияларни жалб килиб, бюджет дефицитини молиялаштирилди. 80йиллар охирларига келиб соф ташки карз (олинган ва берилган карзлар уртасидаги фарк) 540 млрд долларга тенг булган.

Давлат заёмлари турли: киска, урта ва узок муддатга мулжалланган. Инфляция шароитида муддат мухим рол уйнайди. Инвесторлар купрок киска муддатли хазина мажбуриятларини маъкул курадилар. Давлат вактида карзини тулай олмаса, инвесторлар билан келишган холда, бу киска муддатли мажбуриятларни урта ва узок муддатга айлантирилади. Бу киска муддатга хукуматни молиявий ахволини яхшилайди, лекин бундай чорадан бюджетда мустахкам баркарорликни таъминлашни кутиб булмайди.

Бюджет камомадини коплашнинг яна бир йули - бюджетга солик булмаган туловларни купайтириш. Улар турлитуман. Хозирги гтайтда бюджетга сезиларли даражада даромад келтирадиган соха чет эл туризми булиб колди.

Давлат бюджетига маблаг туплашда турли лотореялар чикариш хам узига хос урин тутади. Хозирги пайтда буни республикамизда лотореялар чикаришдан муваффакиятли тарзда фойдаланиляпти.

Бюджетдан ташкари фондлар давлатга карашли булиб, улар хукумат кулида булади. Уларни ташкил этиш ва ишлатиш давлат томонидан белгиланади. Бу фондлар маблагларининг манбаи хар бир мамлакатнинг эришган даражаси, шартшароити, куйилган вазифа масшгаби характеридан келиб чикади.

Нобгоджет фондлар давлатнинг бюджетдан ташкари харажатларини коплаш максадида ташкил этилади. Улар куйилган максадга караб, иктисодий ва социал (ижтимоий) фондларга, бошкариш даражасига караб умумдавлат ва регионал фондларга булинади.

Хозирги пайтда нобюджет фондларини бюджет билан бирга кушиб купинча консолидацион йигма бюджет ибораси билан аташ расм булиб бормокда.

Пенсия фонди пенсионерларнинг манфаатини химоя килишга к,аратилган. У хам молиявий, хам ташкилий структура тарзида кария ва ногиронларга хизмат килувчи махсус фонд сифатида ташкил этилган. Бу фонд пенсия таъминотини молиялаштирувчм, бошкарувчи давлат органи булиб, пенсия, болаларга ёрдам пули ва бошка шунга ухшаш максадлар учун сарфланадиган маблагларни тушгаш ва харакат килишни амалга оширади. Улар ахолини ижтимоий химоялашнинг узок муддатга мулжалланган дастурларида хам катнашадилар.



Хуллас, Узбекистонда бюджетдан ташкари фондлар мухим рол уйнайди. Бозор иктисодиётига утиш жараёнида давлат томонидан кузланган максад ва дастурларни амалга оширишда узига хос урин тутади.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет