Қишлоқ қурилиш инвест



Дата04.07.2016
өлшемі72.42 Kb.
#176913
Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги замонавий уй-жойлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш

 

 



Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон вилояти филиалига оид  Маълумотлар

 

 



Намунавий уй-жойга эга бўлмоқчи бўлсангиз қуйидаги маълумотларга эга бўлишингиз лозим:

2015 йилда Андижон вилоятининг 14 туманида жойлашган 31 та аҳоли яшаш пунктларида 1050 та намунавий уйлар қурилиши режалаштирилмоқда. (ЎзР ВМнинг тааллуқли қарори қабул қилингандан сўнг бу масалага ойдинлик киритилади ҳамда мурожаатлар қабул қилиш бошланади).

Шу жумладан, Андижон туманида – 70 та, Баликчида – 50 та, Юқоричирчиқда – 102 та, Избосканданда – 50 та, Олтинкулда – 60 та, Шахрихонда – 76 та, Пахтаободда – 80 та, Кургонтепада – 128 та, Жалакудукда – 100 та, Хужаободда – 114 та, Булокбошида – 75 та, Бузда – 45 та, Улугнорда – 45 та.

Мурожаат этганда зарурий ҳужжатлар тўплами – паспорт (нусхаси билан), банкдан бошланғич бадал тўланганлигига хақида омонат дафтарчаси.

Маълумотлар учун телефон рақамлари: 253-37-28 (қабулхона);

253-87-91 (шартнома бўлими).

“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон вилояти филиали жойлашган манзил: Андижон шаҳри, А.Чулпон шох кучаси.

Маълумот учун: 2015 йил дастури бўйича мурожаатларни олиш тугаган (барча уйларга шартномалар тузилган).

 

Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун "қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан ипотека кредити бериш тартиби

 

Ипотека кредити - қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишига барпо этиладиган уй-жой гарови остида бериладиган узоқ муддатли кредит;



Намунавий лойиҳа - замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини республика минтақаларининг табиий-иқлим шароитларини ва жойнинг рельефини, ижтимоий-демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиб намунавий уй-жойлар қуриш учун "қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа.

Ипотека кредитлари қуйидаги талабларга жавоб берувчи қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)га берилади:

- қишлоқ жойларда яшайдиган, ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;

- охирги 12 ой мобайнида доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлган шахсларга;

 

- барпо этилаётган уй-жой смета қийматининг камида 25 фоизи миқдорида бошланғич бадал учун маблағга эга бўлган шахсларга;



- кредит ташкилотларидан кредитлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзи бўлмаган шахсларга берилади.

Бошланғич бадал - қарз олувчининг қурилаётган уй-жой смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги қуйидагича тарздаги:

- қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг ёки юридик шахс - қарз олувчи иш берувчисининг банкда қарз олувчи номига миллий ёки хорижий валютада очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига киритилган пул маблағлари.

Ер участкаси билан бирга барпо этилаётган уй-жой ипотекаси қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг ипотека кредитини тўлаш бўйича мажбуриятларининг таъминланиши ҳисобланади.

Ипотека кредитлари бир йилдан иборат имтиёзли давр билан 15 йилгача муддатга берилади.

Берилаётган ипотека кредити миқдори қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг тўловга қодирлигини баҳолашдан ҳамда қурилаётган уй-жойнинг смета қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда у энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан, шунингдек қурилаётган уй-жой смета қийматининг 75 фоизидан ошмаслиги керак.

Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси йиллик 7 фоиз миқдорида белгиланади.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўплаш учун йўналтирилган суммаси, ҳамда, хўжалик субъекти - иш берувчи томонидан ходимига уй-жой сотиб олиш учун берилган маблағлар даромадга солинадиган солиқдан озод қилинади.

"қурилишга сармоя" - мақсадли жамғариб бориладиган омонат турига маблағлар бир йилдан кам бўлмаган муддатга қабул қилинади. Мазкур омонат турига Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 150 фоизи миқдорида йиллик даромад тўланади. Мазкур омонат турига маблағ қўйган шахснинг жамғарган омонат миқдори намунавий лойиҳа бўйича уй-жой қуриш учун банкдан олиши мўлжалланаётган имтиёзли кредит миқдорининг камида 25 фоизга етган ҳолда омонат эгаси банкдан уй-жой қуриш учун имтиёзли тарзда кредит олиш имкониятига эга бўлади.

 

Қурилишни амалга ошириш тартиби

 

 Инженеринг компанияси фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича уй-жой қуриш бўйича ишларнинг бутун комплексини ташкил этади.



Якка тартибда уй-жой қуришни ташкил этиш учун якка тартибдаги қурувчи яшаш жойи бўйича инженеринг компаниясининг тегишли минтақавий филиалига буюртманома билан мурожаат қилади.

Якка тартибдаги қурувчи ўз буюртманомасида ўзи танлаган аниқ ер участкасини ва намунавий лойиҳани, шунингдек қуриладиган уй-жой қийматини (ипотека кредитлари, ўз маблағлари ёки қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига) тўлаш усулини кўрсатади.

Якка тартибда иморат қурувчи "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан тураржой биносини қуришда буюртмачи вазифасини бажариши учун "қишлоқ қурилиш инвест" инженеринг компанияси билан шартнома тузганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ер участкасини кимошди савдолари ўтказмасдан якка тартибдаги қурувчига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун бериш расмийлаштирилади.

 

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

 

1) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;



2) қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) паспортининг нусхаси;

3) яшаш жойидан оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

4) қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

5) қарз олувчининг номига очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига пул маблағлари қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Банкдаги омонат қўйилма ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг умумий суммаси қурилаётган уй-жой смета қийматининг 25 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас;

6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган уй-жой қурилишининг намунавий лойиҳаси нусхаси;

7) "қишлоқ қурилиш инвест" компанияси билан буюртмачи вазифасини бажариш учун тузилган шартноманинг нусхаси.

қуйидагилар қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади:

1) доимий иш жойига эга бўлганлар учун:

ҳодимнинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ва оила аъзолари ишлайдиган корхона (муассаса) томонидан белгиланган шаклда берилган маълумотнома;

Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банки филиалида очилган якка тартибдаги жамғарма пенсия ҳисоб рақамидан кўчирма (агар жамғарма пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этса) - банк талабига кўра тақдим этилади.

2) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар манбаига эга бўлган фуқаролар учун - уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари.

Деҳқон/фермер хўжаликлари бошлиқлари ҳисобланадиган ёки юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаролар охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги декларациялардан ташқари, шунингдек, агар улар амалга оширадиган фаолият турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва лицензиянинг нусхаларини ҳам тақдим этадилар.

Ипотека кредити олишда қарз олувчи қуйидаги харажатларни амалга ошириши керак:

- ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божи;

- гаровга қўйилган кўчмас мулк суғуртаси билан боғлиқ харажатлар;

- мол-мулк қийматини баҳолаш учун тўлов (мустақил баҳоловчи баҳолаган тақдирда);

- ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов.

 

Ипотека кредитини тўлаш тартиби

 

қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни кредит шартномасида белгиланган тўлаш муддати бошлангунгача ёки тугагунгача, кредитни муддатидан олдин тўлаганлик учун воситачилик тўловисиз, муддатидан олдин амалга оширишга ҳақлидир.



қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан фоизларни ва ипотека кредитини тўлаш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:

а) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобига нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан;

б) нақд пул ўтказган ҳолда;

в) қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг банкдаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақдсиз шаклдаги пул маблағлари ўтказиш йўли билан;

г) банк пластик карточкаларидан пул маблағларини нақдсиз тўлаш йўли билан;

д) нақдсиз шаклдаги пул маблағларини қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг иш берувчиси томонидан, моддий ёрдам маблағлари ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан ўтказиш йўли билан;

э) фермер хўжаликларининг йил якунига кўра фермер хўжалиги бошлиғининг шахсий тасарруфига ўтадиган даромадлари ҳисобидан ўтказиш йўли билан, агар у қарз олувчи ёки биргаликда қарз олувчилар деб ҳисобланган тақдирда;

ж) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига.



 

ОАТБ "Қишлоққурилишбанк" Андижон вилояти минтақавий филиали

манзили: Андижон шахри, А.Фитрат кучаси

телефони: 0 (374) 225-10-10

e-mail: qishloqbank@andijon.uz

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет