Збекистон республикаси президентининг



Дата30.06.2016
өлшемі38.1 Kb.
#168805
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.07.2002 й.



N ПФ-3103

МАТБУОТ ВА АХБОРОТ СОҲАСИДА БОШҚАРУВНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎFРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида" ва "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунларига мувофиқ ҳамда мамлакат ижтимоий ҳаётини демократлаштириш ва эркинлаштириш шароитида республика аҳолисининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг кўламда ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот хизматларининг замонавий бозорини шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги этиб қайта ташкил қилинсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолиятига доир конституциявий ҳуқуқлар ва қонунчиликнинг сўзсиз бажарилиши, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатлари таъминланиши мониторингини олиб бориш;

республика фуқароларининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, аҳолининг, аввало ўсиб келаётган ёш авлоднинг билим, маънавий ва маданий савиясини ошириш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда оммавий ахборот воситаларини. ноширлик ишлари ва матбаачиликни кенг миқёсда ривожлантиришга кўмаклашиш;

ноширлик ва матбаачилик фаолияти, оммавий ахборот воситалари, даврий нашрларни тарқатиш, шу жумладан, мазкур фаолият турларида рўйхатга олиш ишларини бажариш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;

нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, телевидение, радиоэшиттириш ҳамда республика ахборот бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан ахборот соҳасида амалдаги қонунчиликка риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш;

ахборот тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида республика фуқаролари ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя этилишини таъминлаш;

ноширлик фаолиятини лицензиялашни ташкил қилиш;

ноширлик ва матбаачилик фаолиятида, даврий нашрларни тарқатишда ягона техникавий сиёсат ўтказиш;

реклама тайёрлаш, шунингдек уни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш:

ноширлик-матбаачилик фаолиятининг ишлаб чиқариш-техника базасини ривожлантириш ва янгилаш, стандартлаштириш ҳамда сертификациялаш соҳасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги этиб;

вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги матбуот ҳудудий бошқармалари тегишли равишда матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармалари этиб қайта ташкил қилинсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармаси ташкил этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигига цензура, таҳрир қилиш, тақиқлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятига ўзгача тарзда ғайриқонуний аралашиш қатъиян ман этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигига матбуот ва ахборот соҳасидаги қонунчиликни бузувчи давлат бошқаруви органларига, жойлардаги ҳокимият органларига, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларига ўз ваколати доирасида, қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар (тақдимномалар) юбориш ҳуқуқи берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Агентликнинг ўз ваколати доирасига қабул қилган қарорлари ва тақдимномалари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатьи назар хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.



Оммавий ахборот воситалари ҳамда нашриётлар томонидан матбуот ва ахборот соҳасидаги қонунчилик мунтазам равишда бажарилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги уларга берилган лицензия ҳамда рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини суд орқали тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
8. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет