Кафедраси


Реферат бажариш юзасидан фойдали маслахатлар



бет25/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29

Реферат бажариш юзасидан фойдали маслахатлар


Реферат муваффақиятли бажариш учун талабалар фан тўғрисида яхши тасаввурга эга бўлишлари зарур. Бунда асосан рефератнинг ғоявий, назарий даражасига, шунингдек, унинг ёзилиши ва расмийлаштириш тартибига эътибор беришлари керак.

Талабалар ўзи танлаган мавзуси моҳияти ва мазмунини ёритишда, мустақил холда, Президентимиз И.А.Каримов асарларидан фойдаланиши муҳим ҳисобланади. Рефератни бажариш жараёнида иқтисодчи олимларнинг асарларидан кенг фойдаланиши, уларнинг асосий ғояларига алоҳида эътибор бериши керак. Бу ерда талаба таҳлил қилаётган назарий фикрларни аниқ мисол ва маълумотлар билан асосласа мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Талабалар мавзуни танлагандан сўнг, унга тегишли манбаларни қараб чиқиш, дарслик ва ўқув қўлланма характеридаги адабиётлардан фойдаланиши ишнинг сифатини оширади. Талабалар буни ўқув йили давомида амалга ошириши керак. Лекин уларнинг кўпчилиги якуний назоратга ажратилган қисқа муддат давомида рефератни бажаришга ҳаракат қиладилар, бу эса кутилган натижани бермайди, бажарилган ёзма иш эса сифатсиз бўлади. Рефератни ёзиш борасида тавсия этилган йўриқларга риоя қилиш мавзу мазмунини тўғри таърифлаб бериш, унинг моҳиятидан четга чиқмаслик имкониятини беради.

Рефератни ёзиш жараёнида талабалар тавсия этилган адабиёт ва материалларни тўғридан-тўғри кўчириб олиши мумкин эмас. Балки улардан илмий ва ижобий ёндашув асосида фойдаланиш зарур. Рефератни мустақил бажариш энг муҳим талаблардан бири бўлишига қарамай, баъзи талабалар эски маълумот ва материаллардан фойдаланса, бошқа бирлари эса, мавзу устида ҳалол, ижодий иш олиб бориш ўрнига, ижобий бахо олган ёзма ишлардан нусха кўчирадилар. Рефератни шу таҳлитда бажариш ҳеч қандай наф келтирмайди, талабаларнинг билим даражасини оширмайди, натижада бундай иш қониқарсиз баҳоланади.

Талабалар реферат мавзусида кўрсатилган адабиётлар рўйхати билан чекланмасада рус ва бошқа хорижий тиллардаги адабиёт ва материалларни мустақил равишда кенг фойдаланиши зарур.
Мавзуни танлаш, ишлаб чиқариш амалиёти режасини тузиш, адабиётлар тўплаш ва улардан фойдаланиш
“Ташқи иқтисодий фаолият суғуртаси” фанидан реферат мавзусини танлаб олиш ва суғурта амалиёти режасини тузиш талабаларнинг мустақил равишда бажарадиган илмий ишининг дастлабки муҳим қисмидир. Ишнинг даражаси ва сифати кўп жиҳатдан мавзуни тўғри танлашга боғлиқдир. Бинобарин бу ишга жиддий, маъсулиятни сезган ҳолда ёндошиш зарур.

Талабалар мавзуни танлаганда қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўйиши керак. Таҳлил қилинаётган мавзусини катта қизиқиш билан ўрганиши, ўзининг билим даражасини кенгайтириши ва уни келажакда мамлакатимиз суғурта бозори ривожланишини таъминланиши учун амалиётга татбиқ қила олиш имконига эга бўлиши муҳим ҳисобланади. Айниқса, талабалар мавзусини ўз мутахассислиги йўналишига қараб танланса-бу ишнинг муваффақиятли бажарилиши ва ижобий баҳоланишида алохида аҳамиятга эга бўлади.

Рефератда режа саволлари мантиқан бир-бирларига боғланган бўлиши, яъни ҳар бир кейинги савол олдинги саволнинг мантиқий давоми бўлиб, бир бутунни ташкил этиши керак. Шунда режадаги саволларга ёзилган жавоб мавзунинг моҳиятини очиб бера олади.

Рефератнинг охирига таҳлил қилган мавзуга дахлдор бўлган муаммоларни келажакда ҳал этиш йўл-йўриқларига ва уни ривожлантириш имкониятларига эътибор бериш керак. Ҳар бир реферат ана шундай талабларга жавоб бериши зарур.

Иш режаси тузилгандан сўнг уни бажариш муддатини аниқ белгилаш керак. Адабиёт танлаш, уни ўрганиш, қайта ишлаш ва ёзма иш матнининг хомаки ҳамда охирги вариантларни тайёрлаш учун сарф қилинадиган вақт миқдори ва бажарилиш муддатини аниқ белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир. Белгиланган муддатга қараб ишни бажариш шошма-шошарликга йўл қўймайди, балки талабанинг пишиқ-пухта иш олиб боришни таъминлайди ва унга ёзма ишни ўз вақтида ниҳоясига етказиб топширишга имкон беради.

Рефератни бажариш вақтида мазкур мажмуада кўрсатилган мавзуга оид адабиётлар билан чекланмасдан, айрим масалаларни батафсил баён қилиш имконини берадиган қўшимча адабиётлардан ҳам фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади. Талабалар реферат учун қўшимча маълумотларни турли суғурта компанияларидан олиши мумкин.

Шундай қилиб, рефератнинг ҳам ижобий ҳам салбий томонларини таҳил қилиш, талабаларга танланган муаммо бўйича чуқур, назарий ва амалий бўлимларга эга бўлишга кўмаклашади ва уларни келажакда етук суғурта сохасидаги мутахассислар бўлиб етишишига ёрдам беради.

Ташқи иқтисодий фаолият суғуртаси” фанининг ўқув дастурида курс иши белгиланмаган ва у талабалар томонидан бажарилмайди.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН
ТАЯНЧ КОНСПЕКТ


Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. Шеннаев Х.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.,

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С.










Тошкент - 2012

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда суғуртанинг зарурлиги ва унинг иқтисодий моҳияти

Жаҳон хўжалиги тараққиёти янги босқичга кўтарилаётган бир шароитда ҳеч бир давлат ўзаро алоқаларсиз истиқболини белгилай олмайди. Мамлакатлараро халқаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга эътибор берилаётган айни замонда, суғурта иқтисодий тизимнинг ажралмас қисмига айланмоқда. Шунинг учун ҳам жаҳон талабига жавоб бера оладиган суғурта тизимини вужудга келтирмасдан туриб, мамлакатимизнинг жахон хўжалиги тизимига кириб бориши қийин. Демак, суғурта компанияларининг фаолиятини талаб даражасида ривожлантириш бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига киради.

Суғурта фаолиятини ривожланган давлатлар суғурта компания­ларининг фаолият даражасига кўтариш орқали халқаро иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга, жаҳон бозори ва халқаро савдонинг тараққий этишига эришилади. Ривожланаётган давлатлар ўз иқтисодиётининг ўсишини таъминлашда, кўпроқ чет эл инвестицияларидан фойдаланадилар. Чет эл инвестицияларининг мамлакатга кириб келишини рағбатлантиришда суғурта ташкилотларининг ўрни беқиёс.

Суғурта компанияларининг халқаро йўналишдаги фаолиятини ривожлантириш ўз навбатида, айрибошлаш ҳажмига, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига ва товар ишлаб чиқариш кўламининг ўсишига таъсир кўрсатади, мамлакатлар ўртасида хўжалик алоқаларнинг кенгайишига имкон яратади.

Республика мустақиллиги эълон қилинган кундан бошлаб мамла­кат ҳаётининг барча соҳаларида, жумладан Республика суғурта бозорида ҳам кескин ўзгариш рўй берди. Бозорга ўтишнинг специфик моделига асосланилган Ўзбекистон иқтисодий сиёсати макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, барқарор молиявий бозорни шакллантириш ва шу асосда тузилмавий ислоҳотлар учун қулай шароитлар яратишни таъминлашда тезкор иқтисодий ўсиш сифатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу йўналишдаги энг муҳим ютуқлардан бири бозор муҳитини шакллантириш, давлат монополиясини йўқотиш, суғурта соҳасини стратегик ўринларга олиб чиқиш ҳисобланади. Бу биринчи навбатда давлат бошқарув идоралари томонидан суғурта бозори мамлакат бозор инфратузилмасининг асосий таркибий қисми, дея қаралишига боғлиқ равишда фаол давлат сиёсати билан белгиланади.

Ўзбекистон мустақиллиги йилларида кучли ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши, хўжалик юритишнинг бозор асосларини шакллантиришда тўплаган тажриба давлат суғуртасини ислоҳ қилиш ва давлат капитали иштирокида йирик ҳамда ишончли суғурта компанияларини ташкил этиш заруриятини англатди.

Ҳозирги пайтга келиб Ўзбекистонда суғурта фаолиятни тартибга солувчи, умумий қонунчиликни, махсус суғурта қонунчилигини ҳамда қонуний идораларнинг меъёрий ҳужжатлари комплексини ўз ичи­га оладиган қонунчилик тизими яратилди. Суғурта ҳуқуқининг бундай тизимининг мавжудлиги Республика суғурта бозорининг ривожланиши ва такомиллашишига асос бўлди.

Мамлакат Президентининг 2002 йил 31 январдаги «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонида суғурта ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш кўзда тутилган. Бозор иқтисодиёти шароитида халқаро иқтисодий фаолиятни ривожлантириш суғурта фаолиятини қайтадан ташкил этишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикасида 2002 йил 28 майда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун заминида чет эл суғурта ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш учун ҳуқуқий асослар яратилди.

Яъни, чет эл суғурта ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг мутахассислари (иштирокчилари) бўлишлари ҳамда чет эл суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурта қилишни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган транспорт воситалари ва бошқа ўзи юрар машиналар ҳамда механизмлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни амалга оширишга ҳақлидирлар.

Бунда ана шундай суғурта шартномаларини тузиш суғурталовчилар ва суғурта воситачилари Ўзбекистан Республикасининг резидентлари орқали амалга оширишлик белгилаб қўйилди.

«Ўзбекинвест» компанияси хорижий инвесторлар ва миллий экспортчиларга инвестицион ва тадбиркорлик фаолияти жараёнида улар­нинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишончли кафолатлаш тизимини яратмоқда.

Шу сабабли, суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини аниқлаш мезонлари тизимини шакллантириш зарурати юзага келмоқда. Фаолият кўрсатаётган ҳар бир субъектларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш тўловга қобиллик кўрсаткичи орқали ёндошилади.

Шундай қилиб, халқаро суғурта компанияпарининг молиявий барқарорлигини аниқлаш учун улар фаолиятини баҳолаш мезонлари тизимини шакллантириш зарурияти юзага келмоқда.

Ривожланган мамлакатларда субъектларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш тўловга қобиллик концепцияси орқали амалга оширилади. Тўловга қобиллик маълумотлари ва бошқа қатор кўрсаткичлар асосида суғурта ташкилотларининг рейтинг кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.

Бунда бир томондан, иқтисодиёт субъектларининг суғуртавий ҳимоясининг ишончли ташкил этилиши таъминланса, иккинчи томондан, у, мамлакатда суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш учун асос бўлади

Бу борада компания асосий стратегик мақсадларига эришиши муҳимлигини тушунган ҳолда ўзининг жадал ривожланишини, ракбатбардошлилигини, суғурта фаолиягининг даромадлилигини ва самарадорлилигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг барқарор ўсишини таъминлаш сиёсатини муваффақиятли амалга оширмоқда.

Бозорнинг молия инфратузилмасини шакллантириш ва иқтисодиётда суғурта ўрнини ошириш давлатнинг устувор йўналишларидан бирига айланаётганлиги натижасида «Ўзбекинвест» компанияси суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштиришга эришди.

«Ўзбекинвест» компанияси миллий қайта суғурталаш бозорини ривожлантириш ташаббускори сифатида миллий ҳамда ҳалқаро бозорларда қайта суғурталаш операцияларни ва ўзаро манфаатли бизнес алоқаларни амалга оширмоқда, бу унга жаҳон суғурта бозоридаги илғор тажрибалардан унумли фойдаланиш имконини бермоқда.

Халқаро суғурта ишига нисбатан компания сиёсати нафақат суғуртани тадбиркорлик фаолиятининг тури сифатида ривожлантириш, балки у иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик кўмагининг муҳим дастаги эканлигини тушунишга асосланилган ҳолда олиб борилди.

Келгусида компания халқаро корпорация даражасига эришиш учун етакчи хорижий суғурта ва қайта суғурта компаниялари, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўз инфратузилмаси бўйича фаол иш олиб боришни мўлжалламоқда.

Халқаро суғурта ҳамжамияти билан фаол ҳамкорлик қилиш натижасида компания экспорт суғуртаси соҳасида илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда миллий экспортда, республика хўжалик субъектлари, кичик ва хусусий тадбиркорлик вакиллари манфаатлари билан боғлиқ қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Масалан, ок­тябрь ойида Тошкент шаҳрида халқаро технология, товар ва хизматлар бозорларида миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт маҳсулот-ларини самарали тақдим этиш стратегиясини ишлаб чиқишга кўмаклашиш бўйича «Экспорт маҳсулотларини тақдим этишга кўмаклашиш масалалари» биринчи халқаро анжуманининг ўтказилишидир. Анжуман Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда компания томонидан ташкил этилган.

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт Миллий суғурта компанияси доимий равишда «замонавий инновацион суғурта компанияси» деган тавсифга мос бўлиш учун алоҳида эътибор қаратиб, ташкил этилгандан буён фаолиятига ахборот технологияларини татбиқ этиш борасида ташкилий-техникавий кадрлар ва молиявий асосларни яратди.

Бугунги кунда мамлакат олий қонунчилик органи томонидан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон имзо тўғрисида»ги, «Элек­трон ҳужжатлар алмашинуви тўғрисида»ги ва «Электрон тижорат тўғрисида»ги каби қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонни халқаро ахборот жамияти интеграциясига кириб бориши учун мустаҳкам асос яратди.

Халқаро суғурта бозорида фаолият кўрсатаётган суғурта компаниялари орасидаги муносабатлар суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунга риоя қилган ҳолда, бозор талаби асосида амалга ошмоқда. Бугунги кунда Республика суғурта бозорида хориж суғурта компанияларининг бўлимлари фаолият кўрсатмокда. Хориж суғурта компаниялари ва шунингдек давлатлар ўртасида ташқи савдо операцияларни фаоллаштиришга кўмаклашувчи хорижий банклар ҳамда мамлакатлар экспорт-кредит агентликлари билан биргаликда молиялаштиришнинг ва суғурталашнинг турли схемаларини амалга оширмоқда. Бу албатта, мамлакатимизга хорижий инвестицияларнинг кириб келишига кенг йўл очиб беради.
3. Халқаро суғурта хамжамияти ва у билан ҳамкорлик қилиш натижалари.
Халқаро бозорда тижорат ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш турли хил хавф-хатарлар билан боғлиқ. Бошқача айтганда, халқаро иқтисодий фаолиятни турли хил рискларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Риск - олдиндан билиб бўлмайдиган воқеа ҳодисанинг рўй бериш эхтимоли.

Бундай тусдаги ҳодисаларнинг рўй бериши натижасида халқаро иқтисодий фаолият иштирокчилари моддий зарар кўришлари мум­кин.

Чет элдаги аксарият йирик ишлаб чиқариш корхоналари риск би­лан курашиш ва кўриладиган зарарларни мумкин қадар камайтириш мақсадида ўзларининг махсус бўлимларига эга.

Бу бўлимларнинг асосий мақсади эҳтимолдаги кўриладиган ҳар бир зарарни энг кам даражада камайтиришга қаратилган. Мисол учун, энг йирик «Хёхст» (Hoechst AG) Германия концерни корхонаси ўзининг бошқариш тузилмасида 35та ходимдан иборат бўлган суғурта­лаш бўлими фаолият олиб боради. Ходимларнинг иш фаолияти асосан марказлаштирилган йўналишдаги халқаро бозорларда содир бўлиши мумкин бўлган рискни ўрганишга қаратилган.

Чунки, корхона ишлаб чиқарган товар махсулотининг деярли 80% чет эл бозорларида сотилади ва улар суғурта ҳимоясига олинган. Шу сабаб концерн турли хил суғурта компанияларига йилига 300 млн. мар­ка миқдорида суғурта мукофоти ўтказиб туради. Шундан 40% унга тегишли бўлган иккита суғурта компаниясининг ҳиссасига тўғри келади.

Халқаро иқтисодий фаолият йўналишида иш олиб бораётган барча давлатлар ва шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан амалга ошириладиган товарлар (шплар, хизматлар) савдоси йўналишида содир этилиши мумкин бўладиган барча суғурта рискларнинг олдини олиш бўйича риск концепциялари ишлаб чиқилди. Бу халқаро иқтисодий фаолият юритиш дастурининг асосий қисмларидан бирини ташкил этади.

Халқаро иқтисодий фаолиятда юзага келиши мумкин бўлган риск­ни бошқаришда амалга ошириладиган ишлар нималардан иборат бўлиши мумкин? фикримизча



  • воқеликнинг таҳлили ва эҳтимолдаги рискни англаш;

  • эҳтимолдаги зарарни баҳолаш ва уни камайтириш:

  • қабул қилинган қарорни татбиқ этиш ва унинг бошқарилишини
    назорат қилиш кабилардан иборат бўлади.

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта турлари

Халқаро иқтисодий фаолиятни бошқаришда суғурталашга асосий ўрин ажратилади. Бунда уч хил суғурталаш тизими мавжуд бўлиб, улар мол-мулк, шахсий, жавобгарлик суғуртаси шаклида намоён бўлади.

Мол-мулк суғуртасида кўпроқ қуйидаги суғурта турлари амалга оширилади



  • юкларни суғурталаш,

  • ссудами суғурталаш,

  • ҳаво транспортини суғурталаш,

  • автомобилларни суғурталаш,

  • экспорт кредитларини суғурталаш,

  • корхона фаолиятининг тўхташи билан боғлиқ зарарларни суғур­талаш,

  • чет элда мавжуд мол-мулкни енгидан суғурталаш,

  • норсзидентларнинг мол-мулкини ёнғиндан ва бошка рисклардан
    суғурталаш,

  • бошқа мол-мулк суғуртаси

Жавобгарлик суғуртасида суғурталанувчининг учинчи шахсга етказган зарари суғурта объекти бўлиб ҳисобланади Учинчи шахс жисмоний ва юридик кўринишда бўлиши мумкин. Бу жавобгарлик мажбурий ва ихтиёрий шаклларда амалга оширилади.

Халқаро иқтисодий фаолиятда кўлланилиши мумкин бўлган суғурталари.



  • автофукаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича халқаро суғурта полиси (яшил карта тизими);

  • хаво лайнеридаги йўловчиларни хамда экипаж аъзоларини суғур­
    талаш;

  • юк жўнатувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш;

  • товар ишлаб чиқарувчининг жавобгарлигини суғурталаш;

  • божхона брокери жавобгарлигини суғурталаш;

  • адвокат, юридик фирма, нотариус, аудиторларнинг жавобгарлигини суғурталаш;

  • бошқа турдаги жавобгарлик суғурталари

Инсоннинг ҳаёти, соғлиғи ва ҳар бир одамнинг даромади шахсий суғурта объектига киради.

Бу борада ҳам суғуртанинг роли ортиб бормоқда. Бозор иқгисодиёти шароитида иқтисодий ривожланишни халқаро туризм ва тадбиркорлик фаолиятни ривожлантирмасдан тасаввур қилиб бўлмайди. Бунда барча фаолият турлари комплекс суғурталанади.

Комплекс турдаги суғурталашда бир суғурта полисида бир неча суғурта турларининг қайд этилиши ҳамда мазкур ҳолатнинг халқаро иқтисодий алоқаларда қўлланилишидир.

Масалан, қурувчи тадбиркорнинг қурилиш-монтаж ишларида содир бўладиган суғурта рискида химоялаш бўйича бериладиган суғурта полиси. Бундай суғурта полислари қурилиш жараёнларида мулкларнинг йўқолиб кетиши ёки объектларнинг зарарланиши, шу билан бир қаторда, машиналарни ўрнатиш ёки уларни демонтаж қилиш би­лан боғлиқ бўлган барча рисклар суғуртавий ҳимоя килинади.

Бу омил объектлар ишга туширилганидан кейинги даврда учинчи шахс томонидан етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг суғурта жавобгарлигини кафолатлайди (ҳодиса ижарачи томонидан белгиланган муддат ичида содир бўлса).

Суғурта қопламаси объектнинг экспорт шартномаси бўйича ишга тушириш билан боғлиқ бўлган барча харажатларини ўз ичига олади.

«Ўзбекинвест» ЭИМСКси халқаро иқтисодий фаолият билан боғлиқ кенг турдаги хизмат турларини тақдим этмоқда. Булар қуйидагилардан иборат:


  • экспорт шартномаларини комплекс сугурталаш «Харидор креди­ти» кўринишида;

  • тижорат банкларининг экспорт шартномаларини «Харидорга кре­дит» кўринишида,

  • экспорт шартномаларини бекор килинишидан,

  • чақиртириб олинмайдиган аккредитив ёки кафолат бўйича мажбуриятларни хорижий харидорнинг банки ёки кафили томонидан ба
    жарилмаслигидан;

  • хорижга чиқаётган шахсларнинг тиббий харажатларини суғур
    талашдан,

  • касбий масъулиятни суғурталашдан,

  • юк ташувчиларни жавобгарлигини суғурталашдан;

  • хорижий инвеститцияларнинг суғуртавий химоялашдан;

  • ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини умумий рисклардан су­
    ғурталашдан;

  • тадбиркорлик фаолиятини комплекс суғурталашдан;

  • инвестицион лойиҳаларни суғурталашдан;

  • банк фаолиятини комплекс суғурталашдан;

- энергетик қалтисликлардан суғурталаш ва ҳ.к. дам иборат.
«Ўзбекинвест» ЭИМСКси юқорида қайд этилган фаолият турлари билан бир қаторда маркетинг ва сервис хизматларини хам амалга оширмоқда.
Ҳозирда давлатлараро ишлар ва хизматлар йўналишида фаолият кўрсатаётган жамият аъзоларининг, чет эл фуқароларининг саломатликларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мехнат фаолиятини яхшилашни назорат қилиб боришлик бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб борилаётганлигини эътиборга оладиган бўлсак бундай вазифани фақат тиббий суғурта орқали амалга ошириш мумкин.

Тараққий этган мамлакатлар (АҚШ, Франция, Германия, Авст­рия, Италия)да суғуртанинг кенгроқ тарқалган турлари қаторида тиб­бий суғурта ҳам ривожланган бўлиб, унда компаниялар ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладилар.

Тиббий суғуртанинг мақсади фуқароларнинг саломатликларига хавф соладиган ҳодиса содир бўлса, унга йиғилган маблағ ҳисобидан тиббий ёрдам беришни кафолатлайди. Тиббий суғурта тизимида фуқаролар тиббий суғурта компанияларини танлаш, тиббий ёрдам ва кўрилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ушбу турдаги суғурта мижозларга 50 минг АҚШ долларигача бўлгач масъулият чегарасида тиббий харажатларни қоплаб беришни кафолатлайди.

Бугунги кунда «Ўзбекинвесг» ЭИМСКси тақдим этаётган асосий хизматлар тиббий харажатларни суғурталаш, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, юкни суғурталаш, сайёҳнинг учинчи шахе олдидаги масъулиятини суғурталашдан иборат.

Ўз хизматларини сотиш учун компания икки йирик халқаро сафарларни суғурталаш жамиятлари ЭЛВИА (Швейцария) ва Корис (Фран­ция) билан ҳамкорлик килмоқда.

Ихтиёрий тиббий суғурта махсулоти компания томонидан 1998 йилда республика суғурта бозорида жорий этилган. Ушбу маҳсулотни сотиб олиш унинг эгасига республиканинг энг яхши шифохоналарида сифатли ва малакали тиббий ёрдам олишни кафолатлайди. Тақдим этилаётган хизматларни такомиллаштириш мақсадида ҳар бир мижознинг эҳтиёжи, имкониятларидан келиб чиқиб компания томо­нидан ихтиёрий тиббий суғурта бўйича дастурлар ишлаб чиқилган ва ушбу турдаги суғурта тури борасида Компания республиканинг қатор етакчи тиббий муассасалари билан шартномалар тузган.

Тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш ҳудудларини кенгайтириш мақсадларида халқаро ассистанс гуруҳи (Интернешнл Ассистенс Гроуп)га кирувчи Глобал Воежр Ассистанс, «Белвнешстрах» унитар суғурта корхонаси «Асисм Украина» суғурта компанияси, Қирғизистон Республикаси Президенти Девонининг даволаш бирлашмаси би­лан Марказий Осиё ҳудуди бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шарт­номалар имзоланиб амалга оширилмоқда.

«Узбектуризм» Миллий компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги бош келишув ва шартноманинг тузилганлиги эса Ўзбекистан Республикасига кириб келаётган туристларга компаниянинг комплекс сифатли суғурта ва ассистанс хизматларини кўрсатиш имконини беради.

Суғурта компаниялари ҳар бир суғурталанувчи фуқаронинг тиб­бий харажатларини суғурталашда ҳуқуқий ҳам моддий жавобгар ҳисобланади.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, тиббий суғурта компанияларнинг молиявий маблағлари, давлат бюджети маблағлари, жамоат ташкилотлари, корхона ва бошқа хўжалик субъектлари ва фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан ташкил топади.

Тиббий суғурта тизимида суғурта компаниялари мустақил фаолият кўрсатувчи хўжалик субъекти бўлиб, мулк шаклидан қатъий назар барча компаниялар, ишлаб чиқариш концерни ва корпорациялар билан мустақил суғурта шартномасини тузиш ҳуқуқига эгадирлар.

Тиббий суғурта компаниялари ўз олдига қўйган мақсадини амал­га оширишда тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини эркин танлаш, ихтиёрий тиббий суғурта бўйича суғурта бадали, тиббий хизмат бўйича тариф миқдорларини белгилаш ҳамда тиббиёт муассасалари ва тиббиёт ҳодимлари томонидан суғурталанувчиларга келтирган зарар юзасидан суд жараёнини қўзғаш ҳуқуқларига эга.

Тиббий суғурта компаниялари ўз фаолиятларини амалга оширишда ўзларининг заҳира жамғармаларидан фойдаланишлари мумкин. Фаолият кўрсатадиган барча тиббий суғурта компаниялари мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз лицензия ва аккредитацияларига эга бўлишлари керак. Лицензиялаш давлат бошқарув органлари томо­нидан амалга оширилиб, тиббий суғурта компанияларининг ёрдам кўрсатиш фаолиятлари қатъий белгиланади. Масалан, чет элга чиқаётган сайёҳлар учун ихтиёрий тиббий суғурта жорий қилинган бўлиб, бунда тиббий ёрдам кўрсатишнинг тезкор амалга оширилиши кўзда тутилган. Ривожланган мамлакатларда суғурта полней бўлган сайёҳларга четга чиқиш учун рухсат берилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет