Лимфоид тўкиманинг бир кисми бўлган букок бези организм балоғатга етгунча функцияланади. Аммо туғилишдан кейинги биринчи даврда тимус лимфатик 232 тўкиманинг ўсишини стимуллайди ва лимфоид тўкиманинг маълум ҳужайраларини ўсиши ва етилишига таъсир киладиган специфик гормонлар ажратади. Хайвонларда ўтказилган тажрибаларга кўра букок безидан тайёрланган экстрактларни бутун организмни ўсиши, иммунитетнинг хужайра ва гуморал звеноларини нормал ишлаб туриши учун зарурлиги кўп вактдан бери маълум бўлса хам гормонал фаол препаратларнинг химиявий табиатига оид масалалар аник эмас эди.
Хозирги кунгача букок бези экстрактларидан бир нечта гормонлар ажратиб олинган ва унинг таъсири ўрганилган. Улар асосан паст молекуляр полипептидлар ўлиб чикди. Булар орасида энг мухимлари бузок букок безидан олинган тимопоэтин II ва тимозиндир. Бу гормонлар Т — лимфоцитларнинг яратилиши ва дифференциалланишини регуляция килишда мухим роль ўйнасалар керак деб хисобланади. Уларнинг аминокислота тартиби ўрганилган. Тимопоэтин 49 аминокислота колдиғидан тузилган, молекуляр оғирлиги 5562 Да, тимозин а- 28 аминокислота колдиғидан иборат Якинда тимусдан Т — хужайралар дифференциациясини кўзғатувчи ўз фаолияти икки валентли рух ионларига мухтож яна бир гормон олинган.