Фармакокинетикаси
Амброксол перорал қўлланилгандан кейин деярли тўлиқ сўрилади. Перорал қўлланилгандан кейин Тmax 1-3 соатни ташкил қилади. Амброксолнинг бирламчи метаболизми оқибатида перорал қўлланилгандан кейин мутлоқ биокираолишлиги 1/3 га камаяди. Ҳосил бўладиган метаболитлар (масалан дибромантранил кислотаси, глюкуронидлар) сийдик билан чиқарилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 85% (80-90%) ни ташкил қилади. Плазмадан терминал ярим чиқарилиш даври 7-12 соатни ташкил қилади. Амброксол ва унинг метаболитининг ярим чиқарилиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади.
Амброксол орқа мия суюқлигида аниқланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади.
Амброксолнинг тахминан 90% жигарда шаклланадиган метаболитлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади. Амброксолнинг 10% дан камроғи ўзгармаган кўринишда буйрак орқали чиқарилади.
Оқсиллар билан юқори даражада боғланиши, тақсимланиш хажмини катталиги ва тўқималардан қонга секин қайта тақсимланиши туфайли, диализ ёки жадаллаштирилган диурез амброксолни чиқарилишини тезлаштириши кутилмайди.
Жигарнинг оғир касалликларида амброксолнинг клиренси 20-40% га пасаяди. Жигарнинг оғир шикастланишлари бўлган пациентларда амброксолнинг метаболитларини тўпланишини кутиш мумкин.
Қўлланилиши
Бронхиал секрецияни бузилиши ва шиллиқни ҳаракатланишини сусайиши билан боғлиқ ўткир ва сурункали бронхопульмонал касалликларни секретолитик даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Агар ўзгача буюрилмаган бўлса, Амброксол таблетка препаратининг тавсия этилган дозаси қуйидагиларни ташкил этади:
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: одатда доза биринчи 2-3 кун 1 таблетка суткада 3 мартани (суткада 90 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) ташкил қилади. Даволашни 1 таблеткадан суткада 2 марта (суткада 60 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) билан давом эттирилади.
Зарурати бўлганида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда 2 таблеткадан суткада 2 марта (суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) қабул қилиш билан терапевтик самара кучайтирилиши мумкин.
Таблеткаларни бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик (масалан сув, чой ёки мева шарбатлари) билан овқатдан кейин қабул қилинади.
Амброксол таблеткаларини шифокор маслаҳатисиз 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.
Достарыңызбен бөлісу: |