хусусиятла-ридан, яъни унинг физик ва истеъмол хоссасидан фарк қилади.
тонна,); хажм бирлигида (метр, кубометр); ўзунлик бирлигида (сантиметр,
сарфланадиган вақт меъери етади. Меҳнат ўлчовларига мисол сифатида
ўлчовининг мавжудлигини товар ишлаб чиқариш ва қиймат конунининг
харакати таказо этади.
Товар ишлаб чиқариш ва қиймат конунининг амал қилиши билан
вужудга келган пул ўлчови хозирги вақтда ишлаб чиқариш бирлашмаси,
корхона, акцияли жамият, қўшма корхона, кичик корхона, ташкилот ва
муассасаларда хўжалик маблағлари ва жараёнларининг умумлашган
кўрсатгичда акс эттиришини таъминлабгина қолмасдан, балки уларнинг шу
фаолияти устидан кундалик назорат ўрнатади.
Пул ўлчови ёрдамида корхонанинг маҳсулотни ишлаб чиқаришга
сарфланган хамма харажатини ҳисоблаш, харажатларни даромат билан
таққослаш ва натижани аниқлаш, маҳсулот таннархини аниқлаш, ишни
рационал юритишни таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш
манбаларига аниқлаб топиш,хар хил маблағларнинг мавжудлиги хақдаги
маълумотларни умумлаштириш, ишлаб чиқаришга таалукли бўлмаган хар
хил харажатларни йўқотишга эришиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш
учун кушимча маблағларни ташкил қилиш мумкин. Хўжаликда пул
ўлчовисиз хар хил йигма кўрсатгичларни талаб қиладиган халқ хужалигини
режалаштириш мумкин эмас.
Кўпинча пул ўлчови ҳисобда меҳнат ва натура ўлчовлари билан бирга
қўлланилади.
Шундай қилиб ҳисобда турли максадларга хизмат қиладиган уч хилдаги
ўлчовлар тизими амал қилади. Бу ўлчовлар айрим холларда алохида,
айрим холларда эса биргаликда қўлланилиб, хўжалик фаолияти юзасидан
тула тафсифнома бериш учун хизмат қилади.
Достарыңызбен бөлісу: