381
Ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича
товар ва тараларнинг
омбор ҳисоби регистрларига (карточкалар, китоб, қайдномалар) тузатиш
ёзувлари
қилиниши, шунингдек улар моддий жавобгар шахсларнинг
инвентаризациядан кейин тузилган биринчи товар ҳисоботларида мос
равишда кирим ва чиқим қисмларда алоҳида қаторда акс эттирилиши лозим.
Улгуржи савдо корхоналарида товар-моддий
бойликларнинг баланс
қиймати уларнинг эгалик ҳуқуқида бўлган барча товар ва тараларининг
ҳақиқий сотиб олиш қиймати (таннархи) суммасидан ташкил топади. Ушбу
қийматни балансда акс эттириш корхонада
товар ва тараларнинг қайси
счётларда ва қайси баҳоларда акс эттирилаётганлигига боғлиқ. Бухгалтерия
ҳисобида товар ва таралар 2900 «Товарлар ҳисоби счёти» да
сотиб олиш
қиймати (таннархи) бўйича, унга тегишли бўлмаган товарлар 004 «Маъсул
сақлашдаги товарлар» счётида акс эттирилган бўлса, у ҳолда ҳисоб
маълумотлари бўйича товар ва тараларнинг баланс қиймати баланс тузиш
санасида 24.1-чизмада келтирилган тартибда топилади.
Омбор (савдо дўкон)даги товар ва тараларни инвентаризацияда аниқланган суммаси
Достарыңызбен бөлісу: