Олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ички аудитини такомиллаштириш муаммолари



бет9/10
Дата02.01.2022
өлшемі43.58 Kb.
#452428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Журналга маыола

Хулоса ва таклифлар

Ички аудит ўтказишда, хусусан бюджет ташкилотларида ички аудит ўтказишда, ички аудитни режалаштириш энг муҳим жараён ҳисобланади. Шунга кўра, тадқиқот объектимиз ҳисобланган олий таълим муассасаларнинг ички аудит бўлими томонидан йиллик ички аудит режасини тузиш чоғида қуйидагиларни режага киритилишини таклиф этамиз (айнан, бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар бўйича):



I. Бюджетдан ташқари харажатлар бўйича ички аудит текширувлари бўйича:

  1. Бюжетдан ташқари иш ҳақи ҳисоб-китоблари;

  2. Бюджетдан ташқари иш ҳақига нисбатан ягона ижтимоий тўловлар ҳисоб-китоби;

  3. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари бўйича ҳисоб-китоблар;

  4. Кредиторлик қарзларини тўлаш бўйича харажатлар таркиби ва ҳисоби;

  5. Бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари таркиби ва ҳисоби;

  6. Бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш харажатлари таркиби ва ҳисоби (ЎзР ВМнинг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарорида кўзда тутилган қўшимча харажатлар бундан мустасно);

  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарорида кўзда тутилган қўшимча харажатлар таркиби ва ҳисоби;

  8. Таҳрир ва ноширлик бўйича харажатлар таркиби ва ҳисоби;

  9. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ўтказиш харажатлари таркиби ва ҳисоби;

  10. Қўшимча курсларни ташкил этиш харажатлари таркиби ва ҳисоби;

  11. Ўқув-тажриба хўжалиги харажатлари таркиби ва ҳисоби;

  12. Спорт секциялари ва хайдовчилик курсларини ташкил этиш харажатлари таркиби ва ҳисоби;

  13. Ётоқхоналарни сақлаш ва таъминоти харажатлари таркиби ва ҳисоби;

  14. Ихтирочик, патент ва ноухауларга харажатлар таркиби ва ҳисоби;

  15. Профессор ўқитувчи ва талабалар томонидан яратилган инновациялар ва ишланмаларга сарфланган харажатлар таркиби ва ҳисоби;

  16. Умумий овқатланиш ва маиший хўжалик хизматлари харажатлари таркиби ва ҳисоби;

  17. Ёрдамчи хўжаликларга қилинган харажатлар таркиби ва ҳисоби;

  18. Бюджетдан ташқари харажатлар сметасини тузиш тартиби ва ҳолати;

II. Бюджетдан ташқари даромадлар бўйича ички аудит текширувлари бўйича:

  1. Фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  2. Бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг таркиби ва ҳисоби;

  3. Белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар таркиби ва ҳисоби;

  4. Ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантириладиган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  5. Грантлардан тушган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  6. Ноширликдан тушган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  7. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  8. Қўшимча курсларни ташкил этишдан даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  9. Ўқув-тажриба хўжалигидан тушган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  10. Спорт секциялари ва хайдовчилик курсларини ташкил этишдан даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  11. Ётоқхоналардан тушган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  12. Ихтирочик ва патентлардан тушган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  13. Профессор-ўқитувчи ва талабалар томонидан яратилган инновация ва ишланмаларни сотилишидан тушган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  14. Умумий овқатланиш ва маиший хўжалик хизматларидан тушган даромадлар (активлар ижарасидан ташқари) таркиби ва ҳисоби;

  15. Ёрдамчи хўжаликлардан тушган даромадлар таркиби ва ҳисоби;

  16. Бюджетдан ташқари даромадлар сметасини тузиш тартиби ва ҳолати;

  17. Бюджетдан ташқари маблағлар сарфланиши ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;

  18. Бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар ҳисоб-китоби бўйича четга чиқишлар баёни.

Олий таълим муассасаси ички аудит бўлимининг йиллик иш режаси ишлаб чиқилгандан сўнг, олий таълим муассаса таркибий бўлим ва бўлинмаларида ўтказиладиган ички аудит текшируви режа графиги ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир, чунки ички аудит хизмати соатбай ишлар турига киритилганлиги сабабли режа графиги тузилиши лозим. Ушбу режа графиги ички аудит режасига мос равишда молиявий йилнинг бир чораги учун тузилиши ва ички аудит режаси ҳамда унга мос равишда тузиладиган графигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин эмас, шунинг учун режа графиги мукаммал ва батафсил тузилиши лозим.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет