Олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ички аудитини такомиллаштириш муаммолари



бет1/10
Дата02.01.2022
өлшемі43.58 Kb.
#452428
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Журналга маыола


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАР ИЧКИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ
Юлдашев Ботирали Тошбаевич

Мустақил тадқиқотчи, Андижон

қишлоқ хўжалиги ва агротехно

логиялар институти, Бухгалтерия

ҳисоби, таҳлил ва аудит

кафедраси катта ўқитувчиси


Аннотация: мақолада Ўзбекистон Республикаси бюджет ташкилотларида, хусусан олий таълим муассасаларида ички аудитни режалаштириш, бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар ички аудитини ўтказиш тартиблари ва амалиётдаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга оид илмий таклифлар ва амалий тавсиялар кенг ёритиб берилган.

Таянч сўзлар: бюджетдан ташқари маблағлар, бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ички аудити, ички аудит режаси, бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар ички аудитини ўтказиш тартиблари.
Кириш

Бугунги иқтисодиётни глобаллашуви шароитида мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар сингари бюджет тизимида ҳам қатор истиқболли ўзгаришлар амалга оширилди. Давлат ташкилотлари ва бюджет тизимини тубдан ислоҳ қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, миқдор ва сифат жиҳатидан давлатнинг талабларини, шунингдек бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг фаолиятини шакллантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Ўзбекистонда ҳозирги кунда бюджет ташкилотларида ички аудит тизимини ташкил этиш масалаларига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда, аммо унинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган қатор муаммолар мавжуд. Асосий қийинчилик ички назорат ва ички аудитнинг концептуал асосларининг яратилмаганлигидадир ва бу асосан хорижий, хусусан Европа тажрибаларига бўлган мослаштириш билан боғлиқ.

Бюджет ташкилотларида ички аудит тизимини самарали ташкил этиш ва бошқариш турли хатарларни бошқариш соҳасидаги масалаларни ҳал қилишга имкон яратади. Тадқиқот объекти сифатида олинган олий таълим муассасалари учун ички аудит бўлимларини шакллантириш ва олий таълим муассасанинг асосий тузилмаси таркибига киритиш янгилик ҳисобланади, олий таълим муассасаларда халқаро стандартларга мувофиқ ички аудит тизимини шакллантиришнинг асосий тамойилларини шакллантириш зарур.





Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет