Пул маблағларини эмиссияси
2.Эмиссия операцияларини ташкил этиш қоидалари.
Хозирги кунда республикамизда эмиссия касса операцияларини олиб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида касса ишини ташкил этиш ва кимматликларни ташишга доир йурикномага мувофик амалга оширилиб келинмокда.
-
Барча юридик шахслар мулкчилик шаклидан қатъий назар, ўзларининг пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари шарт.
-
Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали, қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.
-
Ташкилотлар томонидан банк муассасаларидан олинган нақд пуллар қандай мақсадлар учун олинган бўлса, фақат шу мақсадлар учун сарфланади.
-
Ташкилот ўз кассасида нақд пулларни улар қолдиғини белгиланган лимити доирасида сақлаши ва улардан тушум ҳисобидан белгиланган меъёрлар чегарасида сарфланиши мумкин.
-
Мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги ташкилотларнинг нақд пул тушумидан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўлаш учун фойдаланиш ман этилади.
-
Нақд пул тушуми ҳисобидан маблағ сарф қилиш ҳуқуқи фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган ташкилотларга рухсат этилади
-
Ташкилотлар кассасидаги нақд пул қолдиғининг белгиланган лимитдан ортиқча қисмини ҳаммасини банкка белгиланган тартибда ва муддатда топширадилар.
-
Ташкилотлар ўз кассаларида лимитдан ортиқча фақат меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофот, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, стипендия, пенсия бериш учун банкдан олинган кунни қўшиб ҳисоблаганда 3-кун ушлаб туришлари (банкдан ўзоқда жойлашган хўжаликлар эса 5-кун) учун рухсат этилади.
-
Хизмат сафари билан боғлиқ ҳаражатлар учун нақд пуллар хизмат сафарига юборилаётган шахсларга мазкур ҳудудда амал қилаётган тартиб бўйича тегишли миқдор ҳажмда, кейин ҳисоб бериш шарти билан берилади. Пулнинг сарфланмаган қисми берилган муддат тугагандан кейин 3-кун ичида ташкилот кассасига қайтарилиши керак.
-
Нақд пул қабул қилиш ва топшириш бўйича касса операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида тасдиқланган бирламчи ҳисоб ҳужжат шакллари билан расмийлаштирилади.
Ҳар бир банк муассасаси мулк шаклидан қатъий назар мижозларга касса хизмати кўрсатиш учун ўз таркибидаги таркибий бўлинма касса операциялари бўлими (кассаларга эга) бўлиши керак. Банк муассасаси мижозларга касса хизмати кўрсатиш учун Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасига пул оборотининг тўлдирилган паспорти ва тегишли ҳужжатларни (534-йўриқнома 14-илова) ўрнатилган тартибда тақдим этади. Ўз навбатида МБҲББ си юқоридаги ҳужжатларни кўриб чиқиб, ўз хулосасини тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эмиссия – касса операциялари департаментига юборади. Шу тартибда банкда касса операцияларини юритиш бўйича рухсатнома (лицензия) олинади. Бунда асосий эътибор касса хоналарини жиҳозланишига қаратилади.
ИИВ ва ИНВЁҚББ си қоидаларига ҳам риоя қилиниши керак. Йирик банкларда касса операцияларини амалга ошириш 15 кишидан ортиқ бўлганда бўлимни алоҳида операциялар бажаришдан озод этилган бошлиқ бошқариши мумкин.
Касса операциялари бўлимларининг бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларига Марказий банк ва тижорат банкларининг вилоят бошқармаларида тайинланадилар, тасдиқланадилар ва ундан озод этиладилар. Бўлим бошлиғи ёки касса мудири лавозимига банк тизимида камида 3 йил ишлаган шахслар тайинланади.
Банк муассасаларининг раҳбарлари кассалар ва пул омборларида бойликлар билан ишлашнинг белгиланган қоидаларини таъминловчи зарур шарт-шароитларни таъминлашлари лозим. Банклардаги касса тармоқлари “Касса тармоқларини лойиҳалаштириш ва ўрнатишнинг техникавий талаблари”га мувофиқ ҳолда жиҳозланади, уни бошқа хизматлардан ажратиб қўйиш ва қоидага кўра, бинонинг биринчи қаватида жойлаштирилиши лозим.
Бегона шахсларнинг пул омборлари жойлашган жойни кўзатишлари ва ўрганишлари учун ҳеч қандай имконият бўлмаслиги керак. Касса биносининг эшиклари кун бўйи ичкаридан беркитилган бўлиши лозим. Эшикларга ташқарини кўриш учун кичкина махсус ойнача ўрнатилган бўлиши керак. Касса тармоғининг барча деразалари кечки пайт пардалар билан тўсилган бўлиши шарт.
Операция кассаси ҳар бир кассирнинг иш жойи кабина ўрнатиш орқали ажратиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолда бойликлар сақланиши устидан масъул бўлган шахсларга кассирлар ишини кўзатиб туришига имкон туғилади.
Кассирлар столида қулфланадиган тортмалар бўлиши керак, унинг код номерини фақат кассирлар билиши керак. Кассирлар кун давомида бойликларни сақлаш учун сейфлар, металл шкафлар, бойликларни ташиш учун аравачалар билан таъминланиши лозим. Мижозларга хизмат кўрсатиладиган дарчаларга ичкари томонидан қулфланадиган эшикчалар ўрнатилиши лозим.
Кирим касса операцияларини амалга ошириш банклар томонидан тегишли йўриқномага асосан амалга оширилади. Нақд пулни операция куни мобайнида қабул қилиш учун банк муассасаларида кирим кассалари ташкил этилади. Корхона ва ташкилотлардан тушадиган нақд пул тушумини, турли нақд пул кўринишидаги бадаллари, фуқароларнинг нақд пул омонатлари, иш ҳақига олинган пул маблағларининг тарқатилмай қолган қисми каби тўловларни нақд пул кўринишида банк касса ходими томонидан қабул қилинишига кассасининг кирим операциялари деб айтилади. Банк томонидан нақд пул қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинади:
А) корхоналар, ташкилотлар, муасасалар ва аҳолидан 0402001 шаклдаги бадалнома (объявления)лар бўйича квитанциялар бериш билан, фуқаролар омонатга пул қўйганларида омонат дафтарчасига шу тўғрида ёзиб қўилади, дафтарча кўрсатилмаган тақдирда пул қўювчига 0402004 шаклдаги квитанция берилади.
Б) транспорт корхоналари ва ташкилотларидан 0402003 шаклдаги нақд пул бадалномалари бўйича 0402003 шаклдаги квитанция бериш билан.
В) хайрия фондларига ўтказилувчи нақд пулли бадаллар 0402001 шаклдаги бадалномалар бўйича 0402004 шаклдаги квитанциялар бериш шарти билан 0402001 шаклдаги бадалномалар масъул ижрочининг имзосидан ташқари назоратчининг имзоси бўлиши керак. Мазкур операциялар бухгалтерия ходимлари томонидан алоҳида дафтарга қайд этилиш лозим.
Г) бошқа барча тушумлар 0482005 шаклдаги кирим касса ордерлар бўйича 0402004 шаклидаги квитанциялар бериш орқали қабул қилинади
Энди кирим касса операцияларини бажариш тартиби ҳақида батафсил танишиб чиқамиз. Кирим касса операцияларини бажаришдаги асосий ҳужжат бу бадалнома, яъни пул топширганлик ҳақидаги эълондир. Пул топширишдан аввал мижоз томонидан ушбу бадалнома расмийлаштирилади. Бадалноманинг ўзи 3 қисмдан иборат:
-
Бадалноманинг ўзи
-
Ордер
-
Квитанция
Ҳужжатнинг учала қисмида ҳам бир хил кўрсаткичлар тўлдириши шарт. Яъни ҳужжат расмийлаштирилган сана, мижоз корхона номи, унинг ҳисоб китоб, яъни талаб қилиб олинадиган депозитлар ҳисобварағи номери, операция мазмуни, яъни нима мақсадда пул топширилаётганлиги, пул топшираётган шахснинг фамилияси, исми, пул суммаси тўлиқ кўрсатилиши ва имзо қўйилиши керак.
Бадалноманинг номерини эса уни қабул қилаётган масъул банк ходими банкка келиб тушаётган бадалномаларни қайд этиш тартибида белгилайди. Бадалномани қабул қилиш банкда асосан назоратчига юклатилади. Баъзи банкларда, уларнинг ички тартибидан келиб чиққан ҳолда бу вазифа шу корхонага хизмат кўрсатувчи масъул ижрочи томонидан ёки бош бухгалер ёрдамчиси томонидан бажарилади.
Кассадан нақд пулни бериш тартиби банклар томонидан тегишли йўриқномага асосан амалга оширилади.Тижорат банкларининг чиқим касса операциялари деб, банк кассаларидан нақд пулнинг берилиши билан боғлиқ операциялар тушунилади. Корхона ва ташкилотларнинг ўз ишчи ходимлари учун иш ҳақи, пенсия, стипендия, бошқа нафақалар, мукофотлар, хизмат сафари ҳаражатлари учун пул олиши мумкин.
Корхона ва ташкилотлар банкдан юқорида санаб ўтилган мақсадларга нақд пул олиш учун пул чеки расмийлаштиришлари лозим. Лекин бундан аввал корхонага янги ҳисобварақ очилаётган пайтда банкка пул чек дафтарчаси олиш учун ариза топширишлари лозим. Аризада банк номи ва коди, корхона номи, унинг талаб қилиб олинадиган депозит бўйича ҳисобварақ номери, чек дафтарчасиинг номи, сони, ариза расмийлаштирилган сана кўрсатилади. Аризага корхона раҳбари ва бухгалтерининг имзоси ҳамда муҳр қўйилади. Банк корхонанинг аризасига асосан пул чек дафтарчаси ёзиб, ҳар бир варақда банк номи, унинг коди, корхона номи, унинг банкдаги ҳисобварақ номерини кўрсатади ва мижозга беради. Чек дафтарчасининг чеклари банкдан нақд пул олиш учун асос бўлади. Иш ҳақи олишдан бир кун аввал чек расмийлаштирилиб мижоз томонидан паспорти билан биргаликда уларга хизмат кўрсатувчи масъул ижрочига берилади. Масъул ижрочи, энг аввало, шу ташкилотнинг ҳисобрақамида етарли пул миқдори борлигини текшириб, шундан сўнггина чекнинг тўлиқ ва тўғри тўлдирилганлигини, иккита имзо ва муҳрнинг имзолар ҳамда муҳр намунаси туширилган карточкалар билан солиштириб кўради. Ҳаммаси тўғри бўлса, чекнинг бурчагидаги назорат маркасини қирқиб олиб паспорт билан бирга мижозга қайтариб беради. Назоратчи яна бир бор текширув ўтказиб, сўнг реквизитларни кассанинг чиқим журналига қайд қилади. Чиқим журналида сана, ҳисобрақам номери, чек суммаси, ҳисобот символи, корреспонденция ҳисобварағи номери кўрсатилади.
Назоратчи чиқим журнали билан биргаликда чекларни ички тартибда кассага топширади. Кассир мижозни чақириб унинг паспорти ва назорат маркасини олади. Назорат маркаси номери чек номери билан тўғри келса, чекдаги паспорт кўрсаткичлари билан тўғри келса, кассир чекда кўрсатилган суммани мижозга санаб беради.
Ҳар бир тижорат банкида корхона ва ташкилотларга касса хизматини кўрсатиш учун бир қанча кассалар ташкил этилади, яъни банк муассасаси ўз таркибида таркибий бўлинма – касса операциялари бўлимига эга. Касса операциялари бўлимида бажариладиган кирим ва чиқим касса операциялари, уларни ҳисобга олиниши ва расмийлаштирилиши «Ўзбекистон Республикасида эмиссия - касса иши, пул тушумини инкассация қилиш, юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ва бошқа йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади. Пул ёки бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун касса операциялари бўлими таркибида кирим кассаси, чиқим кассаси, кирим – чиқим кассаси, майдалаб бериш кассаси, кечки кассалар ташкил этилади. Банкларда кассанинг кирим ва чиқим операцияларини ташкил қилиш учун бир қанча ҳисобварақлар режаси очилган.
Банклар нақд пул оборотини ташкил этадилар, ташкилотларга тушган пул тушумини топшириш тартиби ва муддатларини, тушумдан пул сарфлаш меъёрларини ҳамда уларнинг кассалардаги қолдиқ пуллар лимитини белгилаб берадилар.
Юқорида қайд этилгани каби ташкилот ўз кассасида нақд пулларни улар қолдиғининг белгиланган лимити доирасида сақлаши ва улардан тушум ҳисобидан белгиланган меъёрлар чегарасида сарфлаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган меъёрий хужжатларни инобатга олган ҳолда, кассалардаги нақд пул колдиғи лимитлари ва тушум ҳисобидан фойдаланиш меъёрлари банклар томонидан ушбу ташкилотлар раҳбарияти билан келишувга мувофиқ белгиланади.
Ташкилотлар пул тушумларини қуйидагиларга топширадилар;
- Банкнинг кундузги ва кечки кассаларига;
- Кейинчалик банкка топшириш учун инкассаторларга;
- Кейинчалик банк кассаларига топшириш учун ташкилотлар хузуридаги бирлашган кассаларга.
Банк бўлимлари доимий пул тушумига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар ҳисобини махсус дафтарда олиб борадилар. Унда доимий пул тушумига эга бўлган савдо ва бошқа корхоналар, жумладан мустақил балансга эга бўлмаганлари ҳам қайд этиб борилади. Сотувчилари савдо корхоналари таркибига кириб, улар олдида моддий жавобгар бўлган ҳамда тушумни уларнинг кассаларига топширадиган палаткалар, киоскалар, павильонлар, буфетлар ва ш.к. қайд этилмайди.
Корхоналар ва ташкилотлар пул тушумини ўз вақтида топширишларини банк бўлимларининг иқтисодчилари назорат киладилар. Ана шу назоратни амалга ошириш учун пул муамоласи бўйича иктисодчилар дафтар асосида тушумни банкнинг кундузги, кечки кассаларига ҳамда почта орқали топширадиган корхоналар ва ташкилотлар бўйича рўйхатлар - назорат қайдномалари тузадилар ва уларни мижозларнинг ҳисобварақалари юритиладиган жойдаги банк бухгалтерларига ҳамда кечки кассаларнинг назоратчиларга топширадилар. Бу бухгалтер ва назоратчилар корхоналар ва ташкилотлар бўйича тузилган ана шу назорат қайдномаларига тушум топширилганлиги ҳақида белги қўядилар.
Кейинги йилларда корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан нақд пул тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши солиқ органлари томонидан амалга оширилмоқда.
Тушумни банк инкассаторлари орқали топширадиган корхоналар ва ташкилотлар доираси бўйича инкассация бўлими (гуруҳи) бошлиғи ҳар куни пул муомаласи бўйича иқтисодчига олдинги кунги тушумни топширмаган корхоналар ва ташкилотлар ҳақида сабаблари кўрсатилган малумотномани тақдим этади. Марказлаштирилган инкассация шароитларида ушбу маълумотларни инкассация бўлимлари банкнинг тегишли бўлимлари иқтисодчиларига тақдим этадилар.
Банк бўлимларининг иқтисодчилари ҳар куни инкассация бўлими тузган назорат қайдномаларини ва маълумотларини кўриб боришлари ҳамда олдинги кун топширилмай қолган тушумнинг ҳаммаси кундузги кассага албатта топширилиши, шунингдек бундан кейин топширмаслик ҳоллари юз бермаслиги учун чоралар кўришлари керак. Банк иқтисодчилари ушбу қайдномалар ва маълумотларда кўрилган чора-тадбирларни ёзиб қўядилар.
Банк муассасалари корхоналар ва ташкилотлар тушумларини топширишни кечиктирганликлари ёки топширмаганликлари тўғрисида уларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш учун ҳокимликларга ахборот бериб турадилар.
Пул тушумларини бирлашган кассалар орқали топширадиган корхона ва ташкилотлар бўйича банк бўлимининг иқтисодчилари вақти-вақти билан бирлашган кассага тушумларни ўз вактида топширилишини назорат қайдномасидаги касса ходимининг белгиси асосида текшириб боради.
Банк бўлимлари мулкчилик шаклидан қатьий назар, ўзларида ҳисобварақларига эга бўлган айрим савдо ташкилотлари бўйича савдодан тушган пулни инкассация қилишнинг аҳволини ой сайин ва йилнинг ҳар чорагида таҳлил қилиб борадилар.
Айрим савдо ташкилотлари бўйича савдодан тушган пулни инкассация қилишнинг ахволини таҳлил этиш учун ҳисоб-китоб ўтказилиб, унда ташкилот чакана товар оборотининг ҳақиқий ҳажми ушбу ташкилотнинг ҳисобварағига келиб тушган пул (шу банк бўлимлари кассалари орқали, шу жумладан ҳисоб-китоб чекларининг тушиши ва товарлар учун омонотчиларнинг ҳисобварақларидан ўтказилган пуллар, бошқа банк бўлимлари кассаларига, почта орқали ўтказилган пуллар) миқдори билан солиштирилади. Аввало, ҳақиқий тушум суммасига банкнинг ҳисобот маълумотлари бўйича савдонинг тушуми миқдорида тузатиш киритилади. Бу иш олдинги чоракдан (ойдан) ўтган суммани чиқариб ташлаш ва кейинги чоракка (ойга) утган тушумни қушиш йўли билан амалга оширилади. Чорак давомида савдо тушумининг инкассациясини таҳлил қилиш учун савдо ташкилотлари кассасининг обороти ва аҳолига кредитга товарлар сотиш ҳақидаги ҳисобот маълумотларидан фойдаланилади.
Мазкур ҳисоб-китоб натижасида товар айланмасининг инкассация қилинмайдиган қисми чиқарилади ҳамда унинг миқдори қанчалик асосланганлиги, хусусан, савдо корхоналари тушган пулдан сарфлаш ҳуқуқидан қанчалик тўғри фойдаланаётганликлари, майда улгуржи обороти ва товарларни кредитга сотиш ҳажмларини ўзгартиришнинг сабаблари ва қонунийлиги кўриб чиқилади; пулларнинг асоссиз муқобил оборотларини тўхтатиш, кассада пул сарфлаш меъёрларига, товар майда улгуржи савдо қоидаларига ва товарларни кредитга сотиш тартибига риоя этиш чоралари кўрилади.
Бутун туман бўйича савдо тушумини инкассация қилишнинг аҳволини таҳлил этиш учун банк бўлимлари товар обороти ҳамда савдо тушумининг барча манбалар орқали келиши ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни, тушумнинг инкассация қилиш фоизини хомчут қилинган маълумотлар билан таққослайдилар.
Банк бўлимлари таҳлил натижалари бўйича тегишли савдо корхоналари ва ташкилотлари рахбарияти олдига талаблар қўядилар, зарур ҳолларда юқори ташкилотларнинг муҳокамасига нақд пулларнинг асоссиз муқобил оборотларига барҳам бериш хусусида, ва ҳал қилиниши натижасида банкка савдо тушуми хомчўт қилинган ҳажмда келиб туришини таъминлайдиган бошқа масалалар юзасидан таклифлар киритадилар.
Савда қоидалари ва пул топшириш тартиблари қўпол равишда бўзилганда, ушбу ҳолат юзасидан солиқ идораларига ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилади.
Марказий банкнинг Бош бошқармалари савдо тушуми инкассациясининг ҳисоб-китобларини бутун республика, вилоят, шаҳар бўйича ҳар ойда ва йил чораклари бўйича амалга оширадилар.
Хақиқатда кирим қилинган тушум билан хақиқатда вужудга келган чакана товар айланмаси ҳажмига мувофиқ тушиши керак бўлган тушум ўртасида фарк юзага келган тақдирда, бундай фарқнинг вужудга келиш сабаблари аниқланади ва банк кассаларига пул тушумини купайтириш чоралари кўрилади.
Бошқарма бўйича йил чорагидаги савдо тушумининг инкассацияси таҳлил қилинганда куйидаги маълумотлардан фойдаланилади: савдо ташкилотларининг касса обороти тўғрисидаги хисоботи, пули олдиндан тўланган обуна бўйича тарқатиладиган вақтли матбаа нашрларининг қиймати тўғрисидаги хисобот, кейинчалик тарқатиладиган вақтли матбаа нашрлари учун тушган обуна ҳақи ҳақидаги маълумотлар.
Барча хўжалик субъектларига нақд пуллар, уларнинг мулкчилик шаклидан қатьий назар, қонуний тартибда ўрнатилган, шунингдек фақат меҳнат ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, пенсия, нафақа, стипендия, хизмат сафари ҳаражатларини тўлаш учун берилади.
Банклар улардан нақд пул тушуми манбалари ва пул сарфлашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида маълумотлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Барча ташкилотларга касса хизматини Марказий банкнинг махсус рухсатномасига (лицензиясига) эга бўлган тижорат банклари муассасалари кўрсатади.
Достарыңызбен бөлісу: |