«Сенинг дастингдан тинчлик борми?»
«Кўчага чиқдинг, албатта, шимингни йиртиб келасан», «Уйда бўлсанг, ҳамма сенга эътибор бериши керак-да,а?», «Бир ойда бир марта ё пиёла, ёки ликопча синдиришинг шарт...»
Бу гаплар, ҳали содир бўлмаган ҳодисаларнинг бола ҳаётига тиркалишидир. Ота-она даккисидан қўрққан бола ўта эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қилади. Аммо худди шу ҳолат эҳтиётсизликни келтириб чиқариши мумкин.
Қолаверса, боланинг онг остида «ҳар бир хатти-ҳаракатим бирор фалокатга сабаб бўлиши мумкин» маъносидаги маълумот ҳосил бўлса, улғайгач, ўз имкониятларига шубҳа билан қарайдиган бўлади. Муҳим қарор қабул қилиш олдидан иккиланади. Бирор юмушни режа қилганида унинг якунини омадсизликка боғлайди. Ва кўп ўтмай ҳаётига омадсизлик кириб келиши мумкин.
«Бошқа касал бўлма!»
Баъзан онг остида тўпланаётган маълумотлар тескари ишлаши ҳам мумкин. Қуйида шу ҳолатга мисол:
Болангизнинг тоби бўлмаяпти. Ишдан рухсат сўраб, уни парваришлайсиз, куни билан ёнида бўласиз, одатдагидан кўпроқ меҳр
истамасанг, кейинроқ ейишинг мумкин“ ва тўхтаб турдим.
Менинг ўғлим бир неча дақиқа ўйланиб турди ва чиндан ҳам исташини тушуниб етди. Мен четга ўтиб, ўзим учун қаҳва тайёрладим... 3, 2, 1...
Мутлақо рад этганидан сўнг болам қайтиб келди ва нонни ейишни исташини айтди. Ажойиб эмасми?
7 дақиқа тинч туриб, ўғлимнинг розилигига ҳам эришдим».
Ёдда тутинг:
1. Болалар билан тортишиш керак эмас, уларнинг ҳиссиётларини қабул қилинг.
2. Фарзандингизни қучиб, ўз хоҳишлари ҳақида бир қарорга келишига вақт беринг. Чунки у сизга кўрсатмоқчи бўлган барча нарса айни дамда у нимани исташи ёки истамаслигидадир.
Достарыңызбен бөлісу: |