Шайхулислом Аҳмад ибн Абдулҳалийм ибн Таймия



Дата16.07.2016
өлшемі87.66 Kb.
#203456

Шайхулислом Аҳмад ибн Абдулҳалийм ибн Таймия www.tavhid.com

Шайхулислом Аҳмад ибн Абдулҳалийм ибн Таймия




Унинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Абдулҳалийм Ибн Абдуссалам. Унинг куняси - Абул Аббос ва Тақийюддин номи билан ҳам машҳур. У Шом ва Ироқ орасидаги Ҳаррон номли эски шаҳарда Робиул Аввал ойининг 10 ёки 12 куни ҳижрий 661 йилда таваллуд топган. Татарларнинг босқинлари сабаб Ҳарронда ва унинг атрофида нотинчлик бўлгани сабаблик ёшлигида оиласи билан Дамашққа ҳижрат қилади.

Унинг оиласи илмий оила эди. Унинг отаси ва бобоси уламолар бўлишган. Унинг 3 акаси илм ва фазилатлари билан машҳур бўлган: Абдурроҳман, Абдуллоҳ ва Муҳаммад.



Ёшлик даври:

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ отасидан тарбия олди. У отасидан ва ўз асрининг бошқа уламоларидан илм ўрганди. У фақатгина ўз асрининг уламолари билан кифояланиб қолмасдан, балки улардан олдин келган уламолар китобларига ҳам эътиборини қаратди.

Ёшлиги ҳақида қуйидаги кузатишларни айтиш мумкин:

1. Хотирасининг кучлилиги ва жуда тез фаҳмлай олиши (тушуниши).

2. Ёшлигиданоқ вақтга жуда эътибор бериши. Унинг ҳаёти жиҳод, таълим беришлик, яхшиликка чақириш, ёмонликдан қайтариш, китоблар, хатлар ёзиш, ҳамда бидъат ва куфр аҳлини рад қилиш билан ўтди.

3. Қилган мунозаларининг жуда ҳам ўткирлиги. Ибн Таймия ёшлигида мана шундай ўткир мунозаралари сабаб ва Аллоҳнинг ҳидояти билан бир яҳудий унинг қўлида Исломни қабул қилган.

4. 19 ёшиданоқ Исломий фатволар бера бошлади ва 22 ёшида «Дар ал-Ҳадис ал-Сукрийя»да дарс бера бошлади.

5. Унинг дастлабки илмий манбалари тафсир, Қуръон, Суннат, 6 ҳадис китоблари (Кутуб ас-ситта), «Муснад» имом Аҳмад, «Сунан» Доримий, «Мўьжам» Табароний, ҳадис илми, фиқҳ ва унинг асослари, Усул ад-Дин, тил, ёзиш, риёзиёт (математика), тарих ва бошқа тиббиёт, муҳандислик каби фанлар бўлган.



Устозлари:

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ жуда кўплаб уламолардан илм олди. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ унинг ўзидан устозлари ҳақида ривоят қилади. Махсус устозлари 40 дан ошиқ, ва жами устозлари эса 200 дан ошиқдир.

Масалан:

- Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддаъим ал-Мақдисий;

- Абу Наср Абдулазиз Ибн Абдулмунъим;

- Абу Муҳаммад Исмоил Ибн Иброҳим ат-Тануҳий;

- Манжа Ибн Усмон ат-Тануҳий Дамашқий;

- Абул Аббос ал-Муъаммил Ибн Муҳаммад ал-Болисий;

- Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аби Бакр Ибн Сулаймон ал-Амирий;

- Абул Фараж Абдурраҳмон Ибн Сулаймон Боғдодий;

- Шарофуддин ал-Мақдисий, Аҳмад ибн Аҳмад аш-Шофеий;

- Муҳаммад ибн Абдулкавий ал-Мақдисий;

- Тақийюддин ал-Воситий, Иброҳим Ибн Али ас-Солиҳий ал-Ҳанбалий;

ва бошқалар.



Ҳаёти:

Ибн Таймия ҳаёти яхшиликка даъват ва ёмонликдан қайтариш, ҳамда Аллоҳ йулида жиҳод қилиш билан ажралиб туради. Унинг ҳаётидаги яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтаришнинг бир неча жабҳаларига тўхталамиз:

а) Унинг Аллоҳдан ўзгага ибодат қилинувчи бутлар ва манзилгоҳларни йўқ қилиши ҳамда одамларни бу жойларни зиёрат қилишдан қайтариши. Бу нарса икки босқич орқали амалга оширилди: Биринчи, у бутлар ва манзилгоҳларнинг ҳақиқатини тушунтириб берди ва у жойлар одамлар ўйлаган жой эмас, балки ўйдирма, тўқиб чиқарилган жойлар эканлигини тушунтирди (яъни у жойлардаги қабрлар одамлар ўйлаган инсонларнинг қабри эмас, балки тамомила бошқаларнинг қабри эканлигини тушунтирди). Иккинчидан, тўғридан-тўғри баҳслар, китоб ва хатлар орқали бу жойларда содир этилаётган ширк ҳамда бидъатларнинг ботиллигини ақлий ҳамда нақлий далиллар билан исботлаб берди.

б) Унинг насронийларга қаршилиги. У насроний қиролига Исломни қабул қилишликка даъват этиб, ҳамда роҳибларнинг ёлғонлари ва ботилликларини кўрсатиб хат ёзди. Қиролнинг илмга бўлган иштиёқини ҳамда одамларга бўлган яхши хулқини айтиб Исломни қабул қилишга чақирди. У буни ҳикмат, юмшоқлик билан амалга оширди, ҳамда юртидаги мусулмонларга яхши муомалада бўлишлик ҳамда уларнинг динини ўзгартиришга уринмаслигини сўради. Бундан ташқари у насронийлар билан баҳслар қилди ва бу баҳсларнинг баъзилари «ал-Жаваб ас-Саҳиҳ» номли китобида айтиб ўтди.

с) Унинг сўфийларга қаршилиги. У сўфийларга бир неча бор қарши чиқди. Энг машҳурларидан бири батоиҳийларга (буларнинг асосчилари Аҳмад Рафаъий бўлганлиги учун Аҳмадийя ва Рафаъийялар деб ҳам номланган) қарши чиққанлари. У уларга раддиялар берди, ҳамда оловга кириб куймасдан чиқишлик ва бошқа шайтоний ҳаракатларининг ботиллигини фош қилди. Батоиҳийлар оловга кириб, куймасдан чиқиб, шу нарса уларнинг мўъжизаси эканлигини кўрсатишга уринган эдилар. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ агар улар ҳаттоки осмонда учиб юрган бўлишса ҳам шариат ҳукмларига қарши чиқишларини оқлаш мумкин эмаслигини тушунтирдилар. У бу суфийларга улар билан бирга оловга киришга рози бўлди, бунга фақатгина битта шарт қўйди, яъни улар оловга кирмасларидан олдин ўзларини иссиқ сув ва уксус билан ювишлари керак эди. Натижада, уларнинг ботилликлари фош бўлди ҳамда улар Қуръон ва Суннатга амал қилишга рози бўлдилар.

Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ Ислом оламида кўзга кўринган мужаддид уламолардан ҳисобланади. Агар одатда бирон бир мужаддиднинг асари ўз замонасида машҳур бўлса, Ибн Таймиянинг асарлари ўз замонидан бошлаб бугунги кунимизга қадар, аҳли суннага мансуб бўлган уламолар-у талабалар ва барча исломий жамоатлар орасида машҳурдир.

Илм аҳли ҳалигача дин душманларидан бўлмиш яҳуду насороларга, мажусию мушрикларга, шунингдек, рофизийлар, ҳулулийлар, жаҳмийлар ва мўътазилаю, мушаббиҳалар, нуфоту муаттилалар каби Исломга нисбат берилувчи залолатдаги ва бидъатчи фирқаларга раддия беришда унинг илмидан фойдаланиб келмоқдалар.

Унинг фиқҳ, ҳадис, тафсир ва сулук бобидаги таҳқиқотлари маълум ва машҳурдир. Фатоволари ва муалафотлари, рисолаю мусаввадалари бисёрдир.

Унинг асрида ва ундан сўнг яшаган имомларнинг Ибн Таймия ҳақидаги шаҳодатлари ва тазкиялари инсоф соҳибига унга қарши қилинган даъволарнинг ботиллигини кўрсатади. Бу шаҳодатларда унинг илми, фиқҳи ва ҳужжатининг қувватлилигини кўрсатадиган сўзлар бор. Мана шунинг учун ҳам аҳли бидъат унга қарши қаттиқ курашган. Чунки, Ибн Таймия ўзининг кучли далил-ҳужжатлари билан кўпдан-кўп бидъат аҳлининг иморатини юзтубан қулатган. Уларни қаттиқ илзом этган.

Унга нисбатан айтилган мақтов ва тазкиялар фақат унинг асҳоблари ва шогирдлари томонидангина эмас, балки, унинг мухолифлари томонидан ҳам айтилган.

1. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ «Мўъжамуш-шуюх»да Ибн Таймия ҳақида қуйидагиларни ёзади:

«У шайхимиз, шайхулислом, илму маърифатда, шижоату заковатда, танвийри илоҳий жиҳатидан ва олижанобликда, умматга насиҳатгўйликда ва амри маъруф ва наҳйи мункарда асрининг фариди эди. Ҳадис эшитди, уни талаб қилиш ва китобат қилишни кўпайтирди, илм талабида чиқди, рижоллар ва табақотлар ҳолига назар солди ва (ўз замонида) ўзидан бошқалар таҳсил қила олмаган даражадаги илмни таҳсил қилди.

У киши Қуръон тафсирида моҳир бўлди. Унинг дақиқ маъноларига сайёл бир табиат ила шунғиди, мушкил ўринларига қўрқмасдан майл этди. Ва ундан ўзидан олдин ҳеч ким чиқара олмаган маъноларни истинбот қилди. Ҳадис илмида ва уни ҳифз қилишда моҳир бўлди. Унингчалик кўп ҳадисларни аслига ва саҳобийсига боғлаган ҳолда ҳифз қилиб, сўнгра далил қоим қилаётганда осонгина ёдига келтирувчи инсон жуда кам бўлган. Шунингдек, у фиқҳ билимларида, мазҳабий ихтилофларда ва саҳобаю тобеинлар фатоволарини билишда ҳам одамларнинг кўпидан устунлик қилди. Шундай даражадаки, агар фатво берса бирон бир мазҳабга илтизом қилмасдан фатво бера оларди. Араб тилини ҳам аслию фарълари билан, таълилию ихтилофлари билан пухта эгаллади. Яна ақлийётларга ҳам назар солди. Мутакаллимлар сўзларини ўрганди. Сўнгра уларга раддия берди, хатоларини кўрсатиб берди ва улардан огоҳлантирди. Энг равшан ҳужжат ва энг очиқ далиллар билан суннтага нусрат берди. Аллоҳ йулида мухолифлар томонидан азиятларга дучор бўлди. Соф суннатга нусрат бергани учун қўрқитилди. Ахири, Аллоҳ унинг минорасини юксак қилди. Тақво аҳлининг қалбларини уни севишга ва унга дуо қилишга жамлади. Унинг душманларини тор-мор этди. У туфайли турли миллат ва дин вакилларини ҳидоят қилди. Ҳатто подшоҳлар ва умаролар қалбини ҳам кўп ҳолатда унга бўйсундириб қўйди. Аллоҳ таоло уни сабаб қилиб, у улул-амр қалбини тасбит қилгач Шомни қайта иҳё қилди балки, путур етишига озгина қолганда, бутун Исломни иҳё қилди, қачонки, мўғул-татар тўдалари ўзларининг дабдабаю асъасаси билан кириб келиб, ва одамлар томонидан Аллоҳ ҳақида турли гумонлар қилина бошлаган, мўъминлар қаттиқ зилзилага солинган ҳамда нифоқ бўй чўзиб, юзини кўрсатиб қолган эди ушанда.

Унинг махосинлари кўпдир. У ўзининг сийратига мен каби бир одам ишора қилишидан буюкроқдир. Агар рукн билан мақом ўртасида қасам ичсам шундай қасам ичардим: Мен ўз кўзим билан ҳали унга ўхшаганини кўрмадим. Ва у ҳам ўзига ўхшаган бир кишини кўрмаган!»

Каранг: Ибн Ражаб Ҳанбалий: «Зайлу табақотил Ҳанабила» 4-390.

2. Ҳофиз Имодуддийн ал-Воситий роҳимаҳуллоҳ:

«Валлоҳи, яна бир марта Валлоҳи, Осмон гумбази остида илмда, амалда, ҳолда ва хулқда, иттибоъда ва карамда, ҳилмда ва Аллоҳнинг ҳурмати поймол қилинган вақтда Аллоҳ ҳаққи учун ўрнидан қўзғалишда шайхингиз Ибн Таймиячалик бир инсон кўрилмаган. У кишиларнинг ақидада энг содиғи, илму азмда энг туғриси эди. Ҳақ учун ғолиб келишда энг ижрокори ва энг олийси эди одамларнинг. У қўли очиқликда ҳам одамларнинг энг афзали эди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишда энг акмали эди. Биз ўз асримизда Муҳаммадий нубувват суннатларини тўғридан-тўғри Ул зотнинг қавллари ва феълларидан оладиган ундан бўлак бирон-бир кимсани кўрмадик. Соғлом қалб шунга гувоҳлик берадики, унинг қилган иши ҳақиқий эргашишликдир» (ал-Уқуд ад-Дуррийя: 311-бет).

3. Ҳофиз Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ:



«Ибн Таймия шайх, имом, аллома, ҳофиз, ноқид (мунаққид), фақиҳ ва мужтаҳид, моҳир муфассир, шайхулислом, аламуз-зуҳҳод, нодиратул-аср (асрининг нодири), Тақийюддин Абул Аббос Аҳмад ал-муфтий Шиҳобуддин Абдулҳалийм ибн ал-имомил-мужтаҳид шайхулислом Маждуддин Абдуссалом ибн Абдуллоҳ ибн Абдулқосим ал-Ҳарронийдир. У Аламларнинг (алам - белги дегани. Жуда ҳам таниқли, сўзи ҳужжат бўлган олимларга айтиладиган таърифлардан бири) биридир. Олтиюз олтмиш биринчи йил рабийъул-аввал ойида таваллуд топган. Ибну Абий Юср, Ибну Абдиддоим ва бошқа кўпчиликдан эшитган (яъни илм олган).

У ҳадис билан шуғулланди, таҳриж қилди, саралади, рижол илми ва ҳадис илалида ва фиқҳида ва бошқа исломий билимларда, илми каломда ва бошқаларда моҳир бўлди. У илм денгизларидан ва саноқли азкиёлардан эди. Зуҳҳодлардан ва афродлардан эди. Уч юз мужаллад китоб таълиф қилди. Синовларга йулиқди ва кўп марта озорланди. Еттиюз йигирма саккизинчи йили зулкаъданинг йигирманчисида вафот этди» («Табақотул ҳуффоз», 516-517-бетлар).

Бу мазкур сўзлар у кишига яхши шаҳодат берган кишиларнинг айримларининг сўзлари холос. У кишининг шогирдлари ҳам ниҳоятда катта имомларга айланишган. Ҳофиз Ибн Касир, Ибнул Қоййим ал-Жавзийялар шулар жумласидандир.

Шу ўринда келтириб ўтиш жоизки, Ибн Таймия ва унинг шогирди Ибнул Қоййим хусусида Ибн Ҳажар Ҳайтамий (шофеий мазҳабининг катта фақиҳларидан 974-ҳижрий санада вафот этган. Бу киши 852-ҳижрий йилда вафот этган Фатҳул-Борий китобининг муаллифи Ибн Ҳажар Асқалонийдан бошқа кишидир) кўп таъналар қилган. Ва уларни тажсим, ташбеҳ ва бошқа бузуқ эътиқодларда айблаган. Бироқ, кўплаб уламолар унга раддиялар бериб, унинг сўзларининг ботиллигини баён қилишган. Ва мазкур икки имомнинг китобу суннатга хилоф келувчи ҳар қандай эътиқоддан покизаликларини исбот қилишган. Мана шундай уламолардан бири:

4. Мулло Алий Қорийдирлар (роҳимаҳуллоҳ):

Мулло Алий Қорий Ибн Ҳажарнинг мазкур икки имом ҳақларидаги айбловларини келтириб ўтгач шундай дейди: «Мен айтаманки: У иккисини (яъни Ибн Таймия ва Ибнул Қоййимни) бундай бадномликдан ва ҳунук нисбатдан Аллохнинг Ўзи сақласин. Кимки, тасaввуф аҳли наздида шайхулислом ҳисобланган Надиймул Борий шайх Абдуллоҳ Ансорийнинг «Шарҳу маназилис-саирийн» китобини ўқиса, мазкур икки шахснинг аҳли сунна вал-жамоатдан эканлиги, ва балки, уларнинг бу умматнинг авлиёларидан эканлиги аён-баён бўлади. Мазкур шарҳда мазкур бўлган матнларнинг айримларини мастурига мувофиқ равишда нақл қиламан: «...Ва шайхулисломнинг (Ибн Таймиянинг) мана бу сўзлари у кишининг суннатдаги мартабаси ва илмининг миқдори нечоғли буюк эканлигини ҳамда унинг жаҳмийлардан бўлган душманларининг унга қарши улоқтирган ташбеҳу тамсил ҳақидаги айбловлардан покизалигини кўрсатади. Одатда улар ҳадис ва суннат аҳлини шундай айблайдилар. Худди рофизийларнинг уларни (яъни аҳли суннани) носибий деб, носибийларнинг эса уларни рофизий деб, мўътазилийларнинг эса уларни навобити хашавийя (яъни эҳтимол ичи бўш ўсимлик, бу билан аҳли суннани ақлини ишлатмайдиган, ақли йўқ, фақат зоҳирни биладиган, ғовак кимсалар демоқчи бўлишади, валлоҳу аълам) деб айблашганларидек. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душманларидан ул зотни ва ул зотнинг асҳобларини янги бидъат бир динни ўйлаб чиқарган собийлар деб айблаганлари каби бир меросдир. Бу шунингдек, аҳли ҳадис ва суннатлар учун Набийларидан меросдирки, аҳли ботил доимо аҳли ҳақни ёмон лақаблар билан лақаблайди. Аллоҳ Шофеийнинг руҳини пок қилсин, у рофизийликка нисбат берилганда шундай деган эди:

Гар Муҳаммад оиласин севмоқлик рафз эрур

Икки олам шоҳид бўлсин, ўша рофизий мендур

Ва шайхимиз Абул Аббос Ибн Таймиядан ҳам Аллоҳ рози бўлсинки, шундай деган эдилар:

Гар Муҳаммад оиласин севмоқлик насб бўлур

Икки олам шоҳид булсин, ўша носибий мендур»

(Мулло Алий Қорий: «Миркотул-мафотийҳ», 8-жилд, 146-147-саҳифалар).



Манба: Тавҳид форуми



Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет