Тошдши шарқ фалсафаси



Pdf көрінісі
Дата19.05.2022
өлшемі284.15 Kb.
#457556
түріРеферат
yusuf xos hozhibning asarlari



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ. 
ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ
 
 
 
 
 
РЕФЕРАТ 
 
 
Мавзу номи: Юсуф Хос Ҳожибнинг асарлари. 
 
 
 
 
 
4а – 07 гурух 
 
Топширди: Назиров С 
Текширди:Ортиқова Д 
 
 
 
 
 
Тошкент 2010 


Юсуф Хос Ҳожибнинг асарлари. 
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу-билиг” асари ва ундаги фалсафий 
ғоялар  Буюк файласуф ва мутафаккир Юсуф
Хос Ҳожиб  (тахминан 
1016-1018 й) ҳозирги Қирғизистон Республикасининг Боласоғун шаҳрида 
туғилган. Адиб дастлабки таълимни ўз шаҳрида, олий маълумотни эса – 
Қошғар шаҳрида олди. У бошқа машҳур олимлар сингари, Сожия (Нур 
таратувчи ) мадрасасида таҳсил олди. 
У ўзининг «Қутадғу билиг» достонини Қошғарда 18 ойлик қаттиқ 
меҳнатдан кейин ёзиб тугатди.Турк файласуфи Р.Р.Аратнинг 
маълумотларига кўра, асарни якунлаш пайтида Юсуф Хос Ҳожиб 54 ёшда 
бўлган. Айрим олимларнинг таъкидлашича, Юсуф Хос Ҳожиб
«Сиёсат ҳақида китоб» ва «Қомуслар китоби» номли асарларини ёзган
1

Лекин, афсуски бу қўлёзмалар изсиз йўқолган. 
Мутафаккир 68 ёшида вафот этган. У Қошғар шаҳрининг жанубида 
жойлашган Пайпоп ҳудудида дафн этилган.
Мусулмон Шарқи минтақаси ахлоқий тафаккурида XI аср алоҳида 
диққатга сазовор. Унда икки буюк панднома яратилди. Бири туркий тилда – 
Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Бахтга элтувчи билимлар»), 
иккинчиси форсийда – Кайковуснинг «Қобуснома» асари. 
«Қутадғу 
билиг» 
13000 мисрани 
ўз 
ичига 
олган 
ахлоққа, 
сиёсатшуносликка доир монументал асар. Уни туркий халқларнинг ахлоқий 
қомуси деб аташ мумкин. Китобда эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, 
олижаноблик ва тубанлик, ҳалоллик ва ҳаромлик сингари тушунчалар 
батафсил қаламга олинади. Уларнинг моҳияти образли, бадиий юксак 
мисраларда, шеърий ҳикматларда, мақолларда очиб берилади. 
Мана, эзгу одамга Юсуф Хос Ҳожиб қандай таъриф беради: «Эзгунинг 
барча қилмиши ва йўриқлари халққа фойда ва манфаат берадиган бўлади. 
Барчага бирдек яхшилик қилади, лекин эвазига улардан мукофот миннатини 
қилмайди. Эзгу ўз манфаатини кўзламайди, бошқалар манфаатини кўзлайди, 
бошқаларга келтирган фойдасидан ўзига манфаат тиламайди». Тўғриликни 
1
“Журнал наука” 2004й №2 9-10бетлар Э.Наринбаев ОшГУпрофессори, фалсафа фанлари доктори


эса, у шундай таърифлайди: «Тўғрилик одам учун жуда керакли сифатдир, у 
одамийлик демакдир». Инсоннинг қадр-қимматини ҳам мутафаккир 
инсонийликда, одамгарчиликда деб билади: «Одам қадрли эмас
одамгарчилик қадрли, одам ноёб эмас, одамгарчилик ноёб». 
«Қутадғу билиг»да фақат ахлоқий тамойиллар ёки тушунчалар эмас, балки 
муомала одоби ва этикет муаммолари ҳам ўртача ташланади, тил билан дил 
бирлиги ахлоқийликнинг асоси сифатида талқин этилади. Ахлоқийликнинг 
яна бир асосини буюк бобокалонимиз билимда кўради: у ақл-заковатни инсон 
қадр-қимматини юксалтирувчи неъмат деб билади. 
Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» достони – Жаҳон маданиятида 
муҳим ўрин тутади. У туркий халқларининг маданий меъросида етук адабий 
ҳайкал бўлиб келмоқда. Бу асар Юсуф Хос-Ҳожибнинг биринчи, энг 
қадимги ва Х1 асрнинг ягона туркий шеърий асаридир. Асар мазмуни, тили 
ва услубидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Юсуф Хос-Ҳожиб араб ва форс 
тилларини мукаммал билган, бу тиллардаги диний, илмий, бадиий адабиёт 
билан чуқур таниш бўлган.Бундан ташқари аллома қадимги турк ёзма 
адабиёти, туркий халқлар оғзаки ижодини ҳам яхши билган,улар муҳитида 
тарбия олган. Адиб туркий элатларнинг қадимий қўшнилари хитой,мўғул, 
ҳинд, эроний халқлар маданияти, Юнон фалсафаси ва бошқа ўша давр 
маънавий ҳаётининг турли томонлари ҳақида мукаммал билим олган.Юсуф 
катта истеъдод соҳибидир. Ўша давр анъанасига кўра, у араб, форс тилларида 
ҳам шеър ижод қилган бўлиши керак, туркий адабий тилда, балки девон ҳам 
тузгандир. Афсуски, бизгача шоирнинг ягона достонидан бўлак асари етиб 
келмаган. Аммо аник айтиш мумкинки, ҳеч қайси ижодкор илк ижодини 6,5 
минг байтга яқин йирик достон ёзишдан бошламайди.
Кўпчилик “Қутадғу-билиг”ни фақатгина дидактик, панд – насиҳат
бадиий асар деб билади. Лекин “Қутадғу-билиг” айни пайтда муҳим 
фалсафий масалалар жамланган фалсафий асар ҳамдир.Биз ушбу маърузамиз 
орқали уммон янглиғ асардаги айрим фалсафий қарашлар ҳақида мулоҳаза 
юритмоқчимиз. Асар халққа тушунарли бўлиши учун жуда содда тилда 
ёзилган.


Алломанинг бу қомусий асари – нафақат дидактик поэма бўлибгина қол-
май, табиий ва гуманитар фанларнинг кенг қамровдаги муаммоларини
ўрганувчи манбаадир. Бу достон минтақа адабиётининг биринчи босқичида
яратилган туркий тилдаги ислом маънавиятининг бадиий-фалсафий, 
ижтимоий-ахлоқий қомуси деб таърифласак арзийди. 
Юсуф Хос Ҳожиб ҳам файласуф, ҳам шоир, ҳам аллома ва
ижтимоий арбоб эди. «Қутадғу билиг» достонида фалсафий,
ижтимоий, ҳуқуқий, сиёсий, этик ва эстетик муаммоларни ҳал этиш
масалалари кўтарилган. 
Буюк алломанинг дунёқарашида унинг дунёга пантеистик қараши
уфуриб туради. «Қутадғу билиг» достонида дунёнинг яратилиши 
Оллоҳдан, деган тушунчага таянади. «Оллоҳ ўзининг иродаси билан
ердаги барча мавжудотни , кўкда айланувчи фалак гардишини яратди»
деб изохлайди. 
Яратти кўр авран тучу эврилур, 
Анинг бирла тезгинч ема тезгинур. 
Яшил кўк яратти уза юлдузи, 
Қара тун тўрутти, яруқ кундузи 
Бунинг мазмуни қўйидагича: 
Яратти фалакни доим айланар, 
У бирла бу чарҳ ҳам доим тебранар. 
Яратти яшил кўкни юлдузи билан, 
Қора тун яратти у кундуз билан.
2
Ўрта Осиёнинг бошқа алломалари сингари (Фаробий, Беруний, Ибн Сино ва 
б.) Юсуф ҳам Аллоҳ дунёни яратгандан сўнг, дунё мустақил равишда ўз
қонунларига таянган ҳолда ривожланади, деган ғояни илгари суради. 
Дунё модели ва унинг ривожланишидаги уйғунлик ҳақида бир қатор 
қизиқарли ғояларни айтиб ўтган.
2
“Қутадғу билиг” Қ.Каримов.Т.,Фан, 1971 


Юсуф Хос-Ҳожибнинг коинот тузилиши хақидаги таълимотида
Афлотун –Птоломей системаси билан умумийлик жойлари жуда кўп. Табиий 
фанларининг ўз замонасига яраша эришган ютуқларидан келиб чиққан ҳолда, 
Аллома ернинг шарсимон шаклда эканлиги ва у ўз уқи атрофида айланиши 
ҳақидаги концепцияни илгари суради . Қадимги алломаларнинг анъаналарига 
биноан, мутафаккир атроф муҳит тўрт моддий унсурдан (ер, сув, ҳаво ва 
олов) иборат ва ердаги ҳаётнинг негизи ана шулар деб ҳисоблаган. 
Табиатнинг ва жамиятнинг ҳар қандай ривожланиши ва ўзгариши
муайъян қонунга асосланган деб ҳисоблаган. 
Гносеология (билиш назарияси) соҳасида ҳам аллома онгнинг 
келиб чиқиши ва моҳияти, инсонлар ҳаётида идроклаш ва билимнинг роли 
ҳақида самарали ғояларни илгари сурган. У онгни ижодий куч, моддий 
дунёни англашдаги бир восита деб қарайди. Юсуф Хос Ҳожибнинг 
концепциясига кўра, онг инсонни билим нури билан ёритади. Шу
ўринда адиб хақиқатни билишда сезгини идрок этиш ролини инкор
этмайди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, у инсоннинг интеллектуал 
фаолиятида идрок этишнинг роли ҳақи-даги саволни тўғри қўйган. Юсуф 
Хос-Ҳожиб англаш билимсиз бўлмайди: дунёни чуқурроқ англаш учун
доимо ўз билим ва тафаккурни тўлдириб бормоқ кераклигини ўз 
замондошларига уқтириб келган. 
Инсон ҳайвондан ақли ва билими билан фарқ қилади, заковат, билим 
ва илмли бўлиш - инсонни ҳурмат қилиш ва унинг қадри ошиши учун асосий 
омилдир, билим – бойлик, билимсиз инсоннинг сўзи ҳам, онги ҳам 
пучдир, дейди аллома. У ижтимоий ҳаётни ва давлат бошқарувини
маърифат ва фанга таянган ҳолда такомиллаштириш мумкин, деб
ишонган. Унинг бу ғоялари Фаробий, Ибн Сино ва Фирдавснинг 
дунёқарашлари билан уйғундир. 
Аллома жамият аъзоларининг барчасини дўстликка, деҳқонларга, чорва-
дорларга, ҳунармандларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради, 
чунки улар одамларни едириб, кийдирадилар, деб тушунтиради. Юсуф Хос-
Ҳожиб инсонпарвар сифатида хон ва бекларнинг золим ҳукмронлигини, 


халқни эзиб, эксплуатация қилиши, инсон ҳуқуқларини топтаб, камситиш-
ларини танқид қилади. У бойларни камбағалларга нисбатан мурувватли 
бўлишга, хайр-эхсон қилишга чақиради. Жамиятдаги тенгсизлик ва адо-
ватни кўриб, уларни ўзаро бирлаштиришга, маънан ва идрокан яқинлаш-
тиришга интилади. 
Унинг тахминича, табақалар ва синфлар ўртасидаги тенгсизлик, давлат 
бошқаруви инсонпарварлик йўлига ўтса, ижтимоий адолат қарор топсагина 
барҳам топиши мумкин. Давлат бошқарувидаги масалаларни ҳукмдор оди-
лона ҳал этса, достон қаҳрамони Кунтуғди сингари бой ва бекларга аж-
ратмай, уларга бир хилда қараб, одилона иш юритишини истайди. 
Давлат ҳукмдори қонунларга таянган ҳолда одилона давлатни бошқарса – 
идеал давлат бўлади, деб таъкидлайди. Одил хукмрон ўқимишли, ақл-
заковатли, тафаккурли ва ҳар томонлама етук бўлиши, давлат бошқарувида 
фан янгиликларига таяниши кераклиги ҳақида фикр юритади. Бу асар 
биринчи навбатда ҳукмдор табақага, бекларга, зодагонларга мўлжалланган 
ва ўшаларга туғри йўлни кўрсатиш мақсад қилинган эди. 
Адиб асарининг бадиийлиги жуда юқори. Ундаги ҳар бир қирра, 
воқеалардаги ҳаётийлик ва аллома орзу умидлари ўзаро ниҳоятда 
уйғун.Унинг жуда кўп байтлари ҳикматли сўз (афоризм) даражасига
кўтарилган.
Алломани ҳаёт мазмуни ва инсоннинг абадийлиги муаммолари қизиқ-
тириб келган. Унинг фикрича, ҳар бир инсон жамият олдидаги ўз бурчини
бажариши ва ўзидан кейин яхши ном қолдириши керак, бу дунёда ҳамма 
нарса унутилади, фақатгина савоб иш ва ақлли сўз ўлмайди. 
Адиб инсонларнинг маънавий тарбияси ва ижтимоий роли ҳақида 
фикр юритади. Фикрларининг марказий қисмида ёшларнинг тарбиясига оид 
ғоялар, халқ манфаатларини кўзловчи, давлатга содиқ кишилар хақидаги
фикрлар ўрин олган. 
Шу билан бир қаторда Юсуф Хос Ҳожиб шахснинг оилавий
тарбиясига ҳам алоҳида эътибор беради. Ота-оналар фарзандларига


нисбатан талабчан бў-лишлари, тақлид учун муносиб, намунали фазилат 
эгаси бўлмоқлари лозим, 
деб, тарбиясиз фарзанд – фалокат, бу фалокат нафақат ўзи учун, балки ота- 
оналари учун ҳамдир, деб айтган эди.
Юсуф Хос Ҳожиб, бугунги кунда ҳам ўз қадрини йўқотмаган умум-
инсоний, маънавий негизларни ўрганди. Алломанинг ўгитларига таянган 
ҳолда биз ҳам ёш авлодни шундай руҳда тарбиялашимиз лозим.
Юсуф Хос-Ҳожибнинг адабий меъроси турк халқларининг мада-
ниятига катта асос солди. У ўз ижоди билан турк халқлари умумжахон 
маданиятининг равнақига ўз ҳиссаларини қўша олишларини исбот қилди. 


Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет