Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида таълим менежерини
инновацион фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик технология-
ларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
олий таълим муассасасида таълим менежери инновацион фаолиятининг
мазмун-моҳиятини ёритиш;
таълим менежерларини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-
психологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда таълим тизимида тутган
ўрнини аниқлаштириш;
таълим менежеридаги инновацион фаолиятга салбий таъсир кўрсатувчи
тўсиқларни ойдинлаштириш;
олий таълим муассасаси менежерининг инновацион фаолиятини баҳо-
лаш мезонларини аниқлаштириш;
олий таълим муассасаси менежери инновацион фаолияти самарадор-
лигини баҳолаш мезонларининг стандарт шаклини ишлаб чиқиш;
таълим менежери инновацион фаолиятга тайёрлигининг муҳим
ижтимоий-психологик таркибий қисмларини аниқлаш;
олий таълим муассасаси инновацион фаолияти шароитида таълим
менежери ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этишнинг стандарт-
лаштирилган шаклини яратиш;
таълим менежерини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг методологик
хусусиятларини очиб бериш;
олий таълим муассасаси таълим менежерининг инновацион фаолиятга
тайёргарлигини такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқиш;
олий таълим муассасасининг инновацион фаолиятига таълим
менежерини тайёрлаш технологиясининг самарадорлигини аниқлаш.
Достарыңызбен бөлісу: |