ўрта асрлар табиатшунослиги даври
Ўрта асрларда Ислом фалсафаси илмий билимларга кенг йўл очади. Бунинг оқибатида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё халқлари орасиданзабардасттабиатшуносолимлар етишиб чиқади. Улар бир томондан, антик даврдаги юнон натурфалсафасига оид асарларни араб тилига таржима қилишган бўлса, иккинчи томондан, табиий илмлар соҳасида оригинал кашфиётлар қилишган. Бу даврда физика, математика, механика, минералогия, химия сингари фанлар тараққий этади. Олимларнинг илмий тўгараклари, илмий марказлар ташкил бўлади. Шундай марказлар қаторига Бағдодда «Байтул Ҳикма» номли фан маркази, Хоразмда халифа Маъмун даврида ташкил топган «Маъмун академияси» киради. Бу илмий марказларда фаолият кўрсатган олимлар жаҳон фани тараққиётида муносиб ўрин эгаллашган. Мусо ал Хоразмий (783 – 850) табиийилмий билимларнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган, инсониятга ўнлик саноқ системасини, араб рақамлари номи билан аталувчи рақамлар системасини берди, нуль рақамини киритди ва уни арабчада «сифр» деб номлади. Русча «цифр» сўзи шундан келиб чиққан. Хоразмий алгебра фанини кашф этди, алгоритмик тартиб системасини яратди. Аҳмад ал Фарғоний (797–865) йирик астроном олим бўлиб, осмон ёритқичлари ҳаракатлари классификациясини ва сферик сиртларнинг юзасини ўлчаш методларини ишлаб чиққан, Қуёш ва Ой тутилиш жадвалларини тузган. Абу Наср Форобий (873–950) шарқда мантиқ илмига асос солган, қадимги юнон файласуфларининг йирик асарларини таржима қилган, уларга шарҳлар ёзган. Дунёга «Муаллими ас соний» (иккинчи муаллим) номи билан машҳур бўлган. Бутун дунё олимлари Арастунинг таълимотини Форобий асарлари туфайли таниган. Арастуни эса муаллими аввал – биринчи муаллим номи билан улуғлашади. Борлиқ ҳақида, оламнинг тузилиши, вақт ва ҳаракат ҳақида, вакуум ҳақида, ижтимоий тузулмалар ҳақида, мантиқ, фалсафа тарихи, мусиқа назариясига оид оригинал асарлар ёзган. Мусиқа нотасини кашф қилган. Ал-Киндий (801–866) араб фалсафасининг отаси оламнинг тузилиши ва ривожланиш хусусиятлари ҳақида кўплаб назарий асарлар яратган. Фалсафа, мантиқ ва табиатшунослик фанлари тараққиётига улкан ҳисса қўшган олим. Абу Бакр ар-Розий (865–925) йирик табиатшунос, медик, доришунос, химик, географ ва астроном олим. У химия фанини амалиёт билан боғлади, клиник медицинани биринчи бўлиб жорий қилди. 184 та асар ёзган. Абу Райҳон Беруний (973–1048) ўрта асрнинг буюк энциклопедист мутафаккири. У кўплаб табиатшунослик фанларининг асосчиси. Геодезия, фармакогнозия, минералогия, сферик астрономия, топономика ва картография фанларига Беруний асос солган. У физика, химия, география, математика, тарих, хронология, тилшунослик, астрономия ва астрометрияга оид бир неча юзлаб асарлар ёзиб қолдирган. Абу Али ибн Сино (980–1037) ўрта асрларда Берунийдан кейинги улуғ энциклопедист мутафаккир. Кўпгина табиий фанларга асос солади. Фалсафада «Шайх ул раис» унвонига сазовор бўлган. Медицина, фалсафа ва физикага оид кўплаб оригинал асарлар ёзган. Одам анатомиясини мукаммал билган, кўз хирургиясини бошлаб берган. Юсуф Хос Ҳожиб (1017 – 1070) медицина ва астрономияни бир-бирига боғлашга уриниб, оламнинг асоси 4 унсур – сув, ҳаво, олов ва тупроқнинг бирлиги ётишини, бу қонуниятга асосланиб оламдаги уйғунликни сақлашга даъват этган. Абу Ҳамид Ғаззолий (1058– 1111) оламнинг абадийлиги ва азалийлигини асослашга уринган. Умар Хайём (1048–1123) астрономик куза-тишларга мураккаб тригонометрик ҳисоб-китоб усулларини қўллаб, универсал календарь яратган, бу календарь ўзининг аниқлиги жиҳатдан ҳозирги пайтда ҳам устуворликка эга. XI асрда андалусиялик Ибн ал-Хайсам (XI аср) оптик физикага асос солди. Шу даврда араб олимлари Ибн Бажжа (XI аср), Ибн Туфайл (1110–1185), Ибн Рушд (1126–1198) сингари олимлар ислом табиатшунослигини ривожлантиришди. 13–14 асрлардаги Марказий Осиёга муғуллар босқини фан ва маданият тараққиётини инқирозга учратди. 14–15 асрларга келиб Темурийлар даврида табиатшунослик илми яна жонлана бошлайди. Носириддин Тусий (1201–1274), Чағминий, Умар Тафтазоний (1322–1392), Мир Шариф Журжоний (1339– 1413), Қозизода Румий (1360–1437), Мирзо Улуғбек (1394–1449), Ғиёсиддин Коший (ваф.1430), Али Қушчи (1403–1474) сингари табиатшунослар астрономия, физика, химия, география, мантиқ ва математика фанларини ривожлантиришга жиддий ҳисса қўшишган. Осмон сфераси координатларининг аниқ ўлчамлари ҳисобланди, юлдузлар жадвали тузиб чиқилди, 1 градусли ёйнинг синусини аниқ ҳисоблаш усули кашф қилинди, тригонометрик ҳисоблашларнинг янги методлари яратилди.
Достарыңызбен бөлісу: |