Вазиятли масалалар



Дата02.07.2016
өлшемі46 Kb.
#171897
Вазиятли масалалар:

Масала № 1. Бемор Р., 27 ёшда, касалликнинг 15-куни касалхонага қуйидаги шикоятлар билан мурожаат қилди: кучли ҳолсизлик, доимий кўнгил айниш, қусиш – кунига 3-4 матра, бош айланиши, “кўз олдида нишонлар”, сийдик рангининг тўқ рангдалиги. Анамнезада – 3 ой олдин туғган, эмизикли. Касаллик аста-секин ҳолсизликнинг кучайиши, иштаҳа пасайиши билан бошланган. Касалхонага мурожаат қилишдан 3 кун олдин сийдик рангининг тўқ рангга кирганини сезган, кўнгил айниш, қусиш пайдо бўлган.

Объектив кўрганда: жуда ҳолсиз, саволларга хохламай жавоб беради, тана ҳарорати меъёрда. Тери қоплами иктерик +++. Инъекция соҳаларида кўкаришлар. Тили қуруқ, қалин оқ караш билан қопланган. Ўпкаларида везикуляр нафас эшитилади. Юрак тонлари бўғиқлашган. Пульс минутига 100 зарба, ритмик. Қорни пальпацияда юмшоқ, ўнг қовурға остида сезгирлик кучайган. Жигар қовурға равоғи остидан 0,5-1,0-1,0 см пастда. Талоқ пайпасланмайди. Сийдиги тўқ рангда. Ичи 2 кундан бери келмаган.

Лаборатор текширув натижалари. Умумий қон таҳлили: гемоглобин – 110 г/л; эритроцитлар – 4,0х1012/л; ранг кўрсаткичи – 0,9; лейкоцитлар – 4,5х109/л, т/я – 2%, с/я – 57%, эоз. – 2%, лимф. – 33%, мон. – 6%; СОЭ – 8 мм/с. Қоннинг биохимик таҳлили: умумий билирубин – 490 мкмоль/л, боғланган билирубин – 200 мкмоль/л, боғланмаган билирубин – 240 мкмоль/л, АЛТ – 3,7 ммоль/л, АСТ – 1,9 ммоль/л, тимол синамаси – 10 ед., протромбин индекси – 66%.



  1. Беморга дастлабки ташхис қўйинг?

  2. Беморда касалликнинг қайси клиник даври?

  3. Беморда касалликнинг қайси клиник даври ва унинг қандай варианти кузатилган?

  4. Касалликнинг оғирлик даражасини белгиловчи лаборатор кўрсаткични кўрсатинг?

  5. Беморда билирубин алмашинуви бузилишига хос лаборатор маркер борми?

  6. Беморда цитолитик синдромга хос лаборатор маркер борми?

  7. Беморда мезенхимал-яллиғланиш синдромига хос лаборатор маркер борми?



ЖАВОБ

1.

Ўткир вирусли гепатит В.

2.

Касалликнинг авж олиш (сариқлик) даври.

3.

Продромал (сариқлик олди) даври, астеновегетатив вариант.

4.

Протромбин индексининг камайганлиги.

5.

Бор – билирубин ва унинг фракциялари миқдорининг ошганлиги.

6.

Бор – қонда АЛТ, АСТ активлигининг ошганлиги.

7.

Бор – тимол синамасининг ошганлиги ва сулема синамасининг камайганлиги.

Масала № 2. Бемор Д., 13 ёшда, мактаб ўқувчиси. Касаллик 7 кун олдин умумий ҳолсизлик, бош оғриши, тана ҳароратининг 38С гача кўтарилиши билан бошланган. Участка врачи ЎРВИ ташхисини қўйган ва бемор уйда даволанган. Касалликнинг 3-куни тана ҳарорати пасайган, сийдик ранги ўзгарган, яқинлари тери ва склера сарғайганини сезишган.

Объектив кўрганда: тери қоплами ва склераси иктерик (++). Юрак тонлари бўғиқлашган, пульс минутига 64 зарба. АҚБ 100/60 мм. сим. уст. тенг. Тили оқиш-кулранг караш билан қопланган. Қорни пальпацияда юмшоқ, ўнг қовурға остида оғриқли. Жигар қовурға равоғи остидан 3 см пастда, зичлашган, сезгирлик кучайган. Талоқ катталашмаган. Сийдиги “пиво” рангида. Нажас ранги – ахолик.


  1. Беморга дастлабки ташхис қўйинг?

  2. Қайси лаборатор маълумотлар ташхис қўйишингизда ёрдам беради?

  3. УАШ тактикаси?



ЖАВОБ

1.

ВГА, сариқлик шакли, авж олиш даври.

2.

Қон, ахлат, сийдик умумий таҳлили. Билирубин фракциялари, жигар-ҳужайра ферментлари (АЛТ, АСТ). Вирусли гепатит А маркерлари (РНК-HAV, анти-HAV IgM).

3.

Беморга йўлланма бериш. Беморни ихтисослашган юқумли касалликлар касалхонасига ётқизиш учун эпидемик ташувчини чақириш. ДСЭНМ га шошилинч ҳабарнома бериш.

Масала № 3. Бемор В., 35 ёшда. Касалхонага касалликнинг 14-куни мурожаат қилди. Шикоятлари: кучли ҳолсизлик, кўнгил айниш, такрорий қусиш, тери ва склеранинг сарғайганлиги. Касалликнинг биринчи 10 кунлигида ҳолсизлик, иштаҳа пасайиши, кўнгил айниши, қусиш безовта қилган. Тана ҳарорати субфебрил даражада бўлган.

Объектив кўрганда: тери қоплами ва склераси иктерик (++++). Ўпкаларида – везикуляр нафас. Юрак тонлари бўғиқлашган. Тили караш билан қопланган. Жигар қовурға равоғи остидан 4 см пастда, зичлашган. Талоқ катталашган.

Анамнезида: 2 ой олдин яра касаллиги туфайли қон қуйиш муолажасини олган.



  1. Беморга дастлабки ташхис қўйинг?

  2. Қайси лаборатор маълумотлар ташхис қўйишингизда ёрдам беради?

  3. УАШ тактикаси?



Ответ

1.

ВГВ, сариқлик шакли, авж олиш даври.

2.

Қон, ахлат, сийдик умумий таҳлили.

Билирубин фракциялари, жигар-ҳужайра ферментлари (АЛТ, АСТ).

Вирусли гепатит В маркерлари: HBsAg ва анти-HBs IgM, HBeAg ва анти-HBe IgM, Анти-HBcor IgM, ДНК-полимераза, ДНК-HBV.

Вирусли гепатит С маркерлари: РНК-HCV, анти-HCV.



3.

Беморга йўлланма бериш.

Беморни ихтисослашган юқумли касалликлар касалхонасига ётқизиш учун эпидемик ташувчини чақириш. ДСЭНМ га шошилинч ҳабарнома бериш.




Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет