Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси «тасдиқлайман»



Дата21.06.2016
өлшемі216.09 Kb.
#152646
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

Тошкент тиббиёт академияси


«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўқув ишлари бўйича проректор

профессор _________ О. Р. Тешаев

«____» ______________ 2008 й.

Кафедра: БИОРГАНИК ВА БИОЛОГИК КИМЁ
Фан: БИОЛОГИК КИМЁ

МАВЗУ:

ФЕРМЕНТЛАР, ФЕРМЕНТЛАРНИНГ БИОЛОГИК КАТАЛИЗАТОР СИФАТИДА ЎЗИГА ХОСЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ЯГОНА МЕТОДИК СИСТЕМА
(тиббиёт олий таълим муассасаларининг

ўқитувчи ва талабалари учун)

ўқув-услубий қўлланма

Тошкент – 2008 й.
Тузувчилар: доцент М.А.Атаходжаева

профессор А.А.Хожиметов


Тақризчилар: профессор Соатов – ТашПТИ биорганик в биологик кимё кафедрасининг мудири доцент Шарипова П. А. – ТТАнинг нормал ва патологик физиология ва патанатомия кафедраси

Услубий ±°лланма ТТА тиббий биологик фанлари бўйича МУХ йи²илишида 2008 йил 19 мартда тасдиқланган (баённома №4).



МАВЗУ: ФЕРМЕНТЛАР, ФЕРМЕНТЛАРНИНГ БИОЛОГИК КАТАЛИЗАТОР СИФАТИДА ЎЗИГА ХОСЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

_____________________________________________________________________
1. Машғулотнинг ўтказиш жойи, жиҳозлаш:

Биоорганик ва биологик кимё кафедраси аалий машғулотлар хонаси.

Реактивлар, идиш-асбоблар, тарқатма материаллар, слайдлар, Янги ахборот технологиялари, схемалар.

- УТВ, кодоскоп



2. Машғулотнинг давомийлиги

– 4 соат


3. Машғулотнинг мақсадлари.

-Талабаларга ферментларнинг организмдаги роли хакида тушунча бериш.

-ферментлар ва уларнинг биологик катализатор сифатида ўзига хос хусусиятларини урганиш асосида талабаларга уларнинг организмдаги функциясини ва турли патологик холатларда узгаришини тушунтириш.

Вазифалари:

Талаба билиш керак:

Ферментларнинг ноорганик катализаторлардан фаркини. Организмда вужудга келадиган ферментларга боглик патологик холатларнинг ривожланишида метаболик жараёнлар бузилишининг ётишини.

Ферментлар хусусиятларининг узгаришини ва бунга таъсир этувчи омилларнинг ахамиятини. Ферментлар таснифи ва улчов бирликларини.

Талаба бажара олиши керак:

Амалий кўникмаларни бажариш – амилаза фаоллигига хароратнинг, муҳитнинг ва ингибиторларнинг таъсирини ўрганиш


4. Мавзуни асослаш

Дарс давомида олинган билимлар клиникалардар касалликни ташхислашда ва дифференцировкасида керак бўлади, чунки ферментлар организмда кечадиган барча биокимёвий жараёнларда қатнашади, ферментлар хақидаги билимлар эса шу жараёнлардаги издан чиқишларни аниқлашга имкон беради.



5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик

Ферментларни ўрганиш биокимёдаги моддалар алмашинувини чуқур ўзлаштириш учун зарур, нормал ва патологик физиология, фармакология, юқумли касалликлар, терапия бўйича билимлар билан боғлиқ.


6. Машғулот мазмуни:

6.1. Назарий қисм

Ферментлар деб организмдаги кимёвий реакцияларни тезлаштирувчи биологик фаол оксилларга айтилади.

Лотинча «Ферментум» - ачитки ёки «энзим» юнонча «ен» - ички, «зим» томизги маъносини билдиради.

Ферментлар ташки мухитдан тушган ва организмнинг узида хосил булган моддаларнинг угаришини амалга оширади. Овкат моддаларнинг узлаштирилиши ва уларнинг кейинчалик ишлатилиши, юкори молекулали бирикмалардаги кимёвий энергиянинг биологик оксидланиш даврида ажралиши ва хужайра хамда тукималарнинг ривожланиши ва такомилланиши даврида структур элементларининг хосил булиши ферментларнинг бевосита иштироки остида боради

Ферментатив реакциялар асосида моддаларнинг узгариши организм хает фаолиятининг материал ва энергетик асосини ташкил этади, шунинг учун ферментлар хает жараёнларини характлантирувчилари булиб хисобланадилар.

Ферментлар анорганик катализаторлардан фарки юкори активликдан иборат булиб юмшок шароитларда фаоллик курсатадилар (паст температура, нормал босим, рНнинг маълум кийматлари ва бошкалар).

Тирик организмларда ферментатив реакциялар тезлиги харорат ортиши билан ортади. Температуранинг маълум даражасига етгандан кейин, хароратнинг ортиши ферментлар фаоллигини пасайтиради.

Ферментатив реакция максимал фаол кечадиган харорат ушбу фермент учун оптимал харорат деб юритилади. Купчилик ферментларнинг таъсири учун оптимал температура 37°Сга якин (соглом одам .тана харорати).

Масалан: оксил ва крахмалнинг кислоталар таъсирида гидролизи 100°Сда бир неча соат давомида кечади, фермент таъсирида эса 37°Сда бир неча дакикада содир булади. Н2О2 нинг темир ионлари билан парчаланиши секин боради, каталаза фермента таъсирида эса жуда тез кечади ва ферментдаги 1мг темир 10 тонна анорганик темирнинг урнини босади.

Ферментатив реакцияларнинг тезлиги фермент микдорига тугри пропорционал, лекин анорганик катализаторлар бундай хусусиятга эга эмас.



Ферментлар анорганик катализаторларда учрамайдиган юкори спецификлик хусусиятига эгадирлар.

Хар бир фермент битта ёки бир неча турдаги реакциялар гурухини тезлаштиради. Анорганик катализаторлар бир неча реакцияларда иштирок этишлари мумкин, чунки спецификлик хусусиятига эга эмасдир.

Ферментлар учун хос булган катор хусусиятлар уларнинг оксил табиати билан богликдир, бу хусусиятларига термолабиллик, оптимал рН кийматида фаоллигини намаен килиши, ферментларнинг активланиши ва ингибирланиши. Ферментатив катализ механизми анорганик катализаторлардан узининг кооперативлиги ва ферментатив таъсир боскичларга билан руй бериши билан фаркланади.

Мухитнинг фермент фаоллигига таъсири

Ферментлар молекуласининг сиртида купгина зарядланган гурухлар мавжуд. Фермент молекуласининг умумий заряди манфий ва мусбат зарядланган гурухларнинг йигиндиси билан белгиланади. Мухитнинг узгариши заряднинг иусбат ёки манфий тамон узгаришига олиб келади. Мухитнинг маълум рН кийматида оксил заррачаси электронейтрал холатга келади, яъни манфий ва мусбат зарядлар сони тенг булиб колади ва фермент молекуласи зарядга эга булмайди, яъни изоэлектрик нуктада булади. Ягона шундай холатда ферментнинг актив маркази узининг фаоллигини намаен кила олади.

Купчилик ферментлар юкори тургунлик ва фаолликка изоэлектрик нукта ёки унга якин булган шароитда эга буладилар. Мухитнинг кескин узгариши молекула конформациясининг узгаришига олиб келади; денатурация ва ферментнинг ноактивланишини вужудга келтиради. Ферментатив фаоллик энг юкори булган нукта ферментнинг оптимал рНи деб аталади. Хужайра ичида жойлашган ферментлар одатда нейтрал мухит (рН 7,0), яъни тана суюкликлари эга булган рН кийматига эгадирлар. Пепсин каби хужарадан ташкарида фаоллик курсатувчи ферментлар оптимум рНга кислотали мухитда эга. Мухитнинг ишкорий тамон узгариши пепсин ферментининг активлигини йукотишига олиб келади. Аксинча, сулак амилазаси кучсиз ишкорий шароитда активлигини намаен килади. Демак, хар бир фермент учун оптимал рН мухит тугри келади ва унинг киймати ферментнинг апофермент кисмининг изоэлектрик нуктасига боглик.

Ферментатив реакциянинг тезлигини температурага богликлиги.

Ферментатив реакцияларнинг тезлиги харорат ортиши билан ортади. Реакция тезлигининг хароратга богликлиги Вант-Гофф конуни билан таърифланади. Хароратни хар 10 градусга ортиши реакция тезлигини 2-4 маротаба ортишига олиб келади. Бундай холат пироген даволаш усулида кулланади. Масалан: асаб тизимининг баъзи шаклларида тана хароратини сунъий равишда ортириб нерв хужайраларидаги ферментатив реакциялар тезлиги кескин равишда кучайтирилади.

Лекин маълум хароратга етгандан кейин фермент фаоллиги пасаяди. Ферментатив реакция утаетган пробиркада харорат 50-60 градусдан ортса энзимнинг апофермент кисми денатурацияга учраб реакция тезлиги пасаяди. Ферметнтатив реакция энг тез булган температура ушбу фермент учун оптимал температура хисобланади. Купчилик ферментларнинг таъсири учун оптимал температура 37°С (соглом тана температураси)га тенг. Харорат пасайиши ферментатив реакция тезлигини сусайишига олиб келади. Бундай холат лаборатор текширувларида кенг кулланади. Биологик субстратларнинг паст хароратда саклаш ушбу хоссага асосланган.

Ажратилган аъзоларни совутишдан улардаги модда алмашинувини пасайтиришда кулланилади, тукима ва суюкликларни яхлатилган холатда ёки паст температурада саклаш аутокаталитик парчаланишнинг олдини олиш усули булиб колди.



Ферментларнинг спецификлиги.

Куп субстратлардан бир ёки бир неча кимёвий тузилиши жахатидан ухшаш булган субстратларни танлаб олиш хусусиятига ферментларнинг спецификлиги дейилади. Ферментларнинг юкори спецификликка эга булиши кимёвий реакциялардан факат баъзиларини танлаб олади ва шунинг учун метаболик жараёнларни умумий йуналишини купинча аниклайди.

Куйидаги спецификлик турлари тафовут этилади:

1. абсолют спецификлик

2.абсолют-группавий спецификлиги

З.нисбий группавий спецификлиги

4.стериокимёвий спецификлик

Абсолют спецификликка факат битта субстратга таъсир эта оладиган ва ухшаш булган молекулалар билан таъсир этмайдиган ферментлар эгадир. Масалан: уреаза, аспартаза, аргиназа ва бошкалар.

Абсолют-группавий спецификлигига бир хил типда тузилишга эга булган субстратларга таъсир этадиган ферментлар киради. Масалан: глкжозидаза, карбоксипептидаза.

Нисбий -группавий спецификлигига кимёвий бог турига нисбатан специфик булган ферментлар киради. Масалан: липаза, эстеразалар триглицерид, диглицерид, моноглицерид молекуласидаги мураккаб эфир богларини узадилар ва бошкалар. Кенг спецификлик хусусиятига пепсин, химотрипсин, трипсин ва бошка протеолитик ферментлар эга.

Стрериокимевий спецификликка факат бир фазовий изомерга таъсир этувчи ферментлар эгадир. Масалан: аминокислоталарнинг Ь-оксидаза ёки Д-оксидазалари факат тегишли изомерларгагина таъсир этадилар.

Ферментларнинг специфик таъсири 2 гипотеза ёрдамида тушунтирилади: Фишер гипотезаси - фермент ва субстрат бир-бирига калит кулупга мое келганидек мое келиши керак. Кошланд гипотезаси -мажбуран мое келишлик, баъзан фермент узининг конформациясини узгартириш ва субстратига мое келиши мумкин. Буни кулпайпок ва кафт мисолида тушунтириш мумкин.



Ферментларнинг таснифи ва номенклатураси.

Ферментларни номланганда субстратларнинг охирига -аза суффикси кушилади (Дюкло таклифи буйича, 1883). Масалан, аргиназа аргининнинг гидролизини катализлайди, сахараза - сахарозанинг, фосфатаза - фосфо- эфир богларни ва бошкалар.

Бошка усул - катализланувчи реакция номига -аза суффикси кушилади. Масалан: дегидрогеназа водороднинг ажралиб чикиш реакциясини, гидролаза - гидролиз реакциясини, трансфераза кимёвий гурухларни утказиш реакцияларини катализлайди. Юкорида келтирилганларга карамасдан баъзи ферментлар узларининг травиал номларини саклаб колганлар: трипсин, пепсин, каталаза, уларнинг номи катализланувчи реакция турига, шунингдек субстратнинг номига тугри келмайди. 1961-йилда 5 халкаро биокимёгарлар конгрессида ферментларнинг таснифи ва номенклатураси кабул килинган ва унинг асосига уйидаги томайиллар куйилган: ферментнинг номи уз ичига олиши керак:


  • субстрат номини

  • кофермент номини

- катализланувчи реакция турини

Масалан, ушбу номенклатура буйича ЛДГ куйидагича номланади: Ь-лактат-НАД-оксидоредуктаза. Бу номда бирданига 3 хусусият уз аксини топган:

субстрат лактат (сут кислота);

кофермент НАД;

реакция тури - субстрат ва водород акцептори (НАД) уртасида оксидланиш ва кайтарилиш реакцияси. Хар бир ферментга барча ферментлар руйхатида алохида номер (шифр) берилган. Масалан, лактатдегидрогеназа 1.1.1.27 шифрига эга. Биринчи ракам синфнинг номерини, иккинчи - синфчанинг, учинчи - кенжа синфнинг, туртинчи - курсатилган гурухда эгаллаган урнини курсатади.

Ферментларнинг таснифи каталитик таъсирга учраётган реакция турига асосланган. Барча ферментлар 6 синфга булинадилар:

1 .Оксидоредуктаза

2.Трансфераза

З.Гидролаза

4.Лиаза


З.Изомераза

6.Лигаза (синтетаза)

Ферментларнинг хар бир синфи индивидуал узгаришларга боглил. равишда яна кичик синф, кенжа синфлар булинади.

1. ОКСИДОРЕДУКТАЗАлар (дегидрогеназалар). Ушбу синф ферментлар 14 гурухга булинади. Улар хужайрадаги оксидланиш-кайтарилиш реакцияларини катализлайди ва водород атоми, электронларни субстратдан охирги акцепторга утказувчи куп боскичли реакцияларни амалга оширадилар.

2. ТРАНСФЕРАЗАлар. Гурух ва молекуляр колдил>ларни бир бирикмадан иккинчисига утказиш реакцияларини тезлаштирадилар. Фосфотрансфераза, аминотрансфераза, метилтрансфераза, формилтрансфераза ва бошкалар тафовут этилади ( 200 фермент).

3. ГИДРОЛАЗалар. Ферментлар сув бириктириш йули билан органик моддаларнинг парчаланиш реакцияларини тезлаштирадилар. 9 гурухи мавжуд, 169дан ортшь ферментлар киради. Уларга мисол була олади: эстеразалар, гликозидазалар, пептидазалар, амилазалар ва бошкалар.

4. ЛИАЗАлар. С-С, С-М, С-О ва бошл,а богларни узиш оркали органик моддаларнинг ногидролитик парчаланиш реакциясини катализлайди. Бу синф уз ичига 9 гурухни олади. Уларга киради:

углерод-углерод лиазалар (С-С)

углерод-кислород лиазалар

углерод-азот лиазалар

5. ИЗОМЕРАЗАлар. Ички молекуляр узгариш жараёнларини тезлаштирадилар (водород, фосфат ва ацил гурухларини ташиш, куш богларни урнини узгартириш ва бошкалар). Масалан: триозафосфатизомераза, фосфоглицеромутаза ва бошкалар. Бу синф 9 гурухга булинади.

6. ЛИГАЗАлар (синтетазалар). Биосинтетик жараённи амалга ошириш учун донор, энергия сарфи билан кечадиган органик моддалар синтези реакцияларини тезлаштиради (масалан энергия донори булиб АТФ хисобланади). Синф уз ичига 7 гурух ферментларни олади. Лигазалар С-С, С-М, С-О богларнинг хосил булишини катализлайди (масалан оксил синтезида катнашувчи ферментлар).



Ферментлар фаоллигини ўлчов бирликлари.

Ферментатив реакция тезлигининг фермент концентрациясига боглшълиги табиатан чизикли булади. Ферментмил>дорини купчилик холларда абсолют микдорлар (масалан, граммлар хисобида) улчаш мумкин булмаганидан реакция тезлигининг фермент микдорига чизикли тарзда богликлигига асосланган шартли бирликлардан фойдаланишга тугри келади.

Фермент бирлиги (Е) деб 1 мкмоль модданинг 1 мин ичида химиявий узгаришга учрашини катализлайдиган фермент микдорига айтилади.

Масалан, лактатдегидрогеназани аниклаш учун 100мг жигар тукимаси олинган эди, тортиб олинган шу намуна субстрат эритмасига 15 минут давомида инкубацияланди ва 210 мкмоль махсулот хосил булганлиги топилди, демак, жигарда тукимасининг хар бир граммига 140 бирлик лактатдегидрогеназа бор.

Купинча ферментнинг солиштирма активлиги аникланилади: Солиштирма активлиги намунадаги фермент бирликларининг шу намунадаги оксил (мг хисобида олинган оксил) массасига булинган сонига тенгдир. Масалан. 1г жигар тукимасида 140 бирлик лактатдегидрогеназа ва 200 мг оксил булса, бу холда жигардаги лактатдегидрогеназанинг солиштирма активлиги 140/200=0,7 (мкмоль/мин)мг булади. Солиштирма активликдан ферментларни тозалаш вактида, айникса куп фойдаланилади: чет оксиллар чикариб ташланган сайин препаратда ажратиб олинаётган фермент улуши ортиб боради, демак, солиштирма активлик хам кучайиб боради. Солиштирма активликнинг ортиб боришига караб тозалаш айрим боскичларнинг самарадорлигига бахо берилади.

Тозаланган, индивидуал фермент булса, унинг моляр активлигини улчаш мумкин: моляр активлиги намунадаги фермент бирликларининг микромоллар хисобида ифодаланган фермент микдорига булинган сонига тенгдир. Моляр активлик бир молекула ферментнинг бир минут ичида субстрат молекулаларининг нечтасини узгартиришини курсатади.


Машғулотда қўлланиладиган янги педогогик технологиялар

“Асалари уяси”

“Асалари уяси” усулини қўллаш талабаларни фаол дарсга қатнашиши ва хамкорликда ишлашини кўзда тутади. Ўқитувчи эса бутун гуруҳ билан ишлайди. Яна иш ўйинлари талаба нутқи, фикрлаш қобилиятин ривожлантиради, мулоҳаза юритишни шакллантиради.

Иш ўйини амалий машғулотда ўтказилади. Иш ўйинига максимал 30 балл ажратилади (100 баллдан).

Иш ўйинини ўтказиш учун керак:

1. Савол ёки вазиятли масала билетлари

2. Тоза қоғоз варағи

3. Турли рангли ручкалар

Иш ўйинини қўллаш усули:


  • гуруҳ талабалари 4 гуруҳчага бўлинади

  • хар бир гуруҳча бошқа-бошқа столларга ўтиради

  • хар бир гуруҳчадан битта талаба билет олади

  • хар бир гурухча учун савол ёки вазиятли масала бир хил

  • гурухча талабалари оқ қоғоз хамда хар хил рангли ручка олади

  • қоғознинг ўнг юқори бурчагига гуруҳча талабалари исми, фамиялияси, гуруҳ рақами, дарс мавзуси, савол ёки масала ёзилади.

  • хар бир гурухча савол ёки масалани мухокама қилиб, сўнг жавобни ёзадилар

  • жавобга 20 мин ажратилади

  • жавоб ёзилган варақлар ўқитувчига топширилади. Ўқитувчи жавоблар топширилишини кетма-кетлигини белгилайди. Баллар жамланганда инобатга олинади.

  • Гурух талабалари хамма гурухчалар ёзган жавобларни мухокама қилиб, энг тўғри ва тўлиқ жавобни танланади.

  • Энг тўғри ва тўлиқ жавоб ёзган ва биринчи бўлиб топширган гурухча максимал – 30 балл олади, кейинги гурухча – 20 балл ва охирги топширганлар – 15 балл оладилар.

Иш ўйинларига қўйилган баллар дарснинг умумий балига қўшилади.
6.2. Тахлилий қисм

Вазиятли масалалар:

1. Меъда шираси таркибида хлорид кислота камайган беморга (анацид, гипоасцит гастрит) тузланган карам, помидор, бодринг, сирка эссенциаси истеъмол қилиш тавсия этилади. Бунинг сабаби нимада?

2. Шифохонада даволанаётган бемор қонида ЛДГ ферменти фаоллиги ошганлиги аниқланди. Бу жигар, юрак, буйрак хасталиклари учун хос. Касалликни аниқлаш учун қандай замонавий усуллардан фойдаланиш мумкин?

Тестлар:

1.Ферментларнинг неорганик катализаторлардан фарк килувчи 4 белгисини курсатинг.



  1. Термостабиллиги;

  2. Специфик таъсир этиши;

  3. Каталитик ута даражада фаоллиги;

  4. Каталитик кам активлиги;

  5. Термолабиллиги;

  6. рН узгаришига сезувчанлиги;

  7. Мухит рН курсатгичига сегирэмаслиги;

  8. Активатор ва ингибаторлар таъсир этмаслиги.

2.Коферментлар таркибига кирувчи 5 гурух витаминларни курсатинг.



  1. Биотин;

  2. Тиамин;

  3. Инозит;

  4. Рибофлавин;

  5. Пиридоксал;

  6. Никотинат к-та;

  7. Ретинол;

  8. Аскарбат к-та;

  9. токоферол

  10. Кальциферол.

3.Ферментлар специфик таъсирининг уч шаклини курсатинг.



  1. Эндэргоник;

  2. Абсолют (мутлок);

  3. Нисбий;

  4. Стериохимик;

  5. Носпецифик.

  6. Группага хос;

4.Ферментлар фаоллигини таъминловчи асосий беш механизмни курсатинг.



  1. Эндэргоник;

  2. Экзэргоник;

  3. Аралаш;

  4. Массанинг таъсир этиш;

  5. Стероихимик;

  6. Рентроинга бирлаш йули;

  7. Ферментлар микдорининг узгариши;

  8. Ферментлар кимёвий модификауияси;

  9. Амфиоболик.

  10. Проферментлар сиптези;

5. Эндопептидазаларга киради:



  1. пепсин, трипсин*

  2. карбоксипептидаза А

  3. аминопептидаза

  4. дипептидаза

6. Ферментлар 3 хил номенкулатурасини курсатинг:



  1. А. Субстрат номи буйича

  2. Б. Систематик*

  3. В. Шифр*

  4. Г. Фермент фаоллигига кура

  5. Д. Ишчи (травиал) номенкулатура*

  6. Е. Группа буйича

7. Ферментлар анорганик катализаторлардан фаркли купчилик субстратлар орасидан узига хосини танлаб таъсир килиш хусусиятларига эга.

А. Бу кандай хусусият?


  1. юкори спецификлик*

  2. концентрация ахамияти йуклиги

  3. бошкарувчанлик

  4. ингибиторланиш

Б. Унинг кандай гурухлари бор?



  1. мутлок, нисбий ва стереокимёвий спецификлик*

  2. гурух, кайтар ва стереокимёвий спецефиклик

  3. юкори, гурух, нисбий спецефиклик
  4. оксиллар учун хос спецефиклик

В. Ферменларнинг мутлок ва нисбий спецификлиги кандай назариялар билан тушунтирилади?



  1. Фишер ва Бах

  2. Палладин ва Бах

  3. Фишер ва Кошланд*

  4. Лауазье ва Варбург

8. Ацидоз ва алкалоз холатларида модда алмашинувининг кескин узгариши кузатилади.

А. Бу нимага боглик?


  1. мухитни узгариши ферментлар конформациясини узгартиради*

  2. ацидоз ва алкалоз озукалар сифатига таъсир курсатади

  3. ацидоз ва алкалозлар патологик холатга олиб келмайди

  4. мухит модда алмашинувида ахамиятга эга эмас

Б. У кандай тушунтирилади?



  1. фермент молекуласидаги зарядланган гурухлар нисбатини узгартириб юборади*

  2. ферментлар натив холатини йукотади

  3. ферментлар денатурацияга учрайди

  4. хеч кандай богликлик йук

В. Организмда ацидоз ва алколоз холати кузатилмаганда, фермент молекуласидаги зарядланган гурухлар нисбати кандай булганда фермент юкори активликка эга?



  1. (-) гурухлар куп

  2. (+) гурухлар куп

  3. (-) ва (+) гурухлар тенг*

  4. гурухлар нисбати ахамиятга эга эмас


6.3. Амалий қисм.

Амалий кўникмаларни бажариш бўйича харакат алгоритмларини намойиш этиш:

Фермент фаоллигига хароратнинг таъсири





Тадбир

Бажарилмади

Тўлиқ ва тўғри бажарилди

1.

4 жуфт пробирка олиниб, уларга крахмалнинг 1% эритмасидан 0,5 мл ва суюлтирилган сўлак амилазасидан 0,5 мл солинади.

0

10

2.

Биринчи жуфт пробирканинг биттаси муз хаммомига, 2чиси хона хароратига қўйилади

0

15

3.

2 чи жуфт пробирканинг биттаси 40 даражали сув хаммомига ёки термостатга, 2 чиси қайнаб турган сув хаммомига 10 дақиқага қўйилади

0

15

4.

Бир оздан сўнг пробиркалардаги суюқликлар аралаштирилади ва юқоридаги шароитда яна 10 дақиқа ушланади

0

10

5.

3 чи жуфт пробиркадаги суюқликдан 3 томчи шиша ойначсига олиб йод билан реакция ўтказилади.

0

10

6.

Агар суюқлик кўк ранг берса, пробиркалар яна 10 дақиқа аввалги шароитда ушланади. Сўнг яна йод билан реакция ўтказди

0

10

7.

Олинган натижалардан хулоса қилиб дафтарга ёзилади

0

30

Фермент фаоллигига мухитнинг (рН) таъсири





Тадбир

Бажарилмади

Тўлиқ ва тўғри бажарилди

1.

Пробиркага 1 мл сўлакка 9 мл дист.сув қўшиб амилаза эритмаси тайёрланади

0

10

2.

Пробиркага 1 мл 1% крахмал эритмаси ва 1:10 суюлтирилган амилазадан 0,5 мл олиб 38-40 С да 10 дақиқа ушланади. Вақти-вақти билан эритмадан бир неча томчи олиб йод томизилади

0

20

3.

10 дақиқа ичида крахмал тўлиқ парчаланади ва сариқ рангга киради

0

10

4.

Амилазанинг оптимал мухитини топиш учун қатор пробиркаларга турли мухитли фосфат буфери солинади

0

10

5.

Пробиркадаги суюқликлар аралаштирилиб, 10 дақиқага 38-40 С ли сув хаммомига қўйилади

0

10

6.

Бир оздан сўнг хар бир пробиркага йод эритмаси томизилади

0

10

7.

Амилаза таъсир қиладиган оптимал мухитни амниқлаб, тегишли хулоса чиқарилаиди

0

30


7. Малака, кўникма ва билимни текшириш усуллари

- оғзаки


- вазиятли масала

- ўзлаштирилган амалий кўникмаларни намойиш этиш


8. Жорий бахолаш мезонлари

Ўзлаштириш (%) ва балларда

Баҳо

Талабанинг иш тавсифи

96 - 100


91 - 95

86 - 90


Аъло

“ 5 “


Дастур талабларидан ташкари юкори даражада оригинал жавоб бергани учун. Амалий ишни юкори даражада бажарганлиги, уз вактида кайдномаларни тулдиргани ва маърузалар дафтари тулик ёзилганлиги учун, интерактив ўйинларда фаол қатнашгани учун, ТМИни юқори савияда тайёрлаб интернетдан 7-10 манбъадан фойдаланган бўлса.
Дастурдан ташкари юкори даражадаги жавоби, амалий ишни тугри бажарганлиги ва маъруза дафтари борлиги унда маърузалар тулик езилгани учун, интерактив ўйинларда фаол қатнашгани учун, ТМИни юқори даражада тайёрлаб интернетдан 4-6 манбъадан фойдаланган бўлса.

Жавоб тугри, кушимча адабиет буйича сузга чикиш, амалий машгулотни тугри бажарганлиги, маъруза дафтарида маърузалар тулик езилгани учун, интерактив ўйинларда фаол қатнашгани учун, ТМИни тайёрлашда интернетдан 3-5 манбъадан фойдаланган бўлса, фаннинг оҳирги ютуқлардан фойдаланган бўлса.



81 - 85

76 - 80
71 - 75


Яхши


“ 4 “


Дастурга мос келадиган тугри жавоби, амалий ишларни бажаришда фаол катнашганлиги, маъруза дафтари борлиги учун, ТМИни тайёрлашда интернетдан 3-4 манбъадан фойдаланган бўлса
Жавоблари уртача даражадан юкори дастур талабларига асосан тугри келганлиги, амалий ишларни бажарганлиги, маърузалар борлиги учун ТМИни тайёрлашда интернетдан 2-3 манбъадан фойдаланган бўлса

Жавоби уртача, амалий ишни бажаришда айрим нуксонларга еки кайдномаларни тулдиришда ва маърузаларни езишда камчиликларга йул куйганлиги учун ТМИни тайёрлашда интернетдан 2-3 манбъадан фойдаланган бўлса



66 - 70

61 - 65


55 - 60

54 дан паст



Урта

“ 3 “
Қониқарсиз



“ 2 “

Жавоби ноаник, уртача булгани, Амалий ишни бажаришда айрим камчиликларга йул куйгани учун, маъруза дафтари булганида, ТМИни тайёрлашда умумий маълумотга эга бўлса
Жавобда аник хатоликлари булгани, амалий ишни бажаришда иштирок этиши, кайдномаларни тоза, аник езмаганлиги ва маъруза дафтари булгани учун ТМИни тайёрлашда умумий маълумотга эга бўлса
Камчиликларга эга булган уртача даражали паст булган жавоби, амалий ишни бажаришда пассив катнашган, кайдномалари булганида, маъруза дафтари булмагани учун ТМИни тайёрлашда хатоларга йўл қўйганида
Мавзуни умуман ўзлаштирмаган ва ТМИни тайёрламаган ҳолатда қўйилади


9. Машғулотнинг хронологик харитаси



Машғулот босқичлари

Машғулот шакли

Давомийлиги (180 мин)

1.

Ўқитувчининг кириш сўзи (мавзуни асослаш)




5

2.

Амалий машғулот мавзусини муҳокама қилиш, Янги педагогик технологиялар (кичик гуруҳлар, мунозара-бахс, вазиятли масалалар, ишбилармон ўйинлар, слайдлар)ни қўллаган ҳолда талабаларнинг дастлабки билим даражасини текшириш

Сўров, тушунтириш

60

3.

Муҳокамага якун ясаш




15

4.

Талабаларга мавзуни ўзлаштириш учун белгиланган кўргазмали қуроллар (тарқатма материал, схемалар, банерлар ва ҳ.к.)ни тақдим этиш, улардан фойдаланиш бўйича кўрсатма ва тушунтириш бериш.




30

5.

Талабаларни машғулотни амалий қисмини эгаллаш бўйича мустақил иш

Мавзуга тегишли бўлган амалий ишни бажариш

30

6.

Талабаларни ўзлаштирган назарий билимларини ва амалий иш натижаларини муҳокама қилиш ва машғулот мақсадига эришилганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда гуруҳ фаолиятини баҳолаш.

Оғзаки сўров, тест, амалий иш натижала-ини текшириш, мунозара-баҳс.

30

7.

Ушбу машғулот бўйича ўқитувчининг хулосалари, хар бир талаба фаолиятини 100 баллик тизим бўйича баҳолаш ва эълон қилиш. Кейинги дарсга тайёрланиш учун талабаларга вазифа бериш (саволлар тўплами)

Ахборот, мустақил тайёрланиш учун саволлар)

10


10. Назорат учун саволлар

  1. Ферментларнинг кимёвий табиати нималарга боғлиқ бўлади? Кофакторлар тушунчасига нима киради?

  2. Ферментларнинг умумий хусусиятлари, спецификлиги ва унинг ахамияти организмда канака ўрин тутади?

  3. Ферментатив реакциялар тезлигининг харорат ва рНга богликлиги кандай бўлади?

  4. Ферментлар таснифи ва номенклутураси неча хил бўлади?.

  5. Ферментлар фаоллигини ўлчов бирликларининг кандай турларини биласиз?

11. Адабиётлар

Асосий

1. А.Я Николаев «Биологик кимё». -Тошкент, 1992 й.

2. Т.Т. Берёзов, Б.Ф. Коровкин «Биологическая химия». -Москва 1990 й.

3. Р.А.Собирова ва бошқалар. Биологик кимё. -Т., 2006. (лотин)


Қўшимча

1. А. Ленинжер «Основы биохимии» 1,2,3, том, Москва, 1985 й.

2. А.Уайт ва бошкалар «Основы биохимии», 1,2,3, том, Москва, 1981 й.

3. Л.С.Страйер «Биохимия», 1,2.3 том, Москва 1985 й.

4. Д. Мецлер «Биохимия», 1,2,3 том, Москва 1980 й.

5. Ж. Крю «Биохимия» Москва, 1979 г.

6. Е.А. Строев «Биологическая химия» Москва, 1986 й.

7. А. Хорст, «Молекулярные основы патогенеза» Москва, 1992







Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет