Ў збекистондавлатстандарт и ўзбекистон узлуксиз таълимининг Давлат таълим стандартлари


Ўқув жараёнининг моддий-техника базаси бўйича талаблар



бет5/5
Дата12.07.2016
өлшемі412.5 Kb.
#194560
1   2   3   4   5

7.7 Ўқув жараёнининг моддий-техника базаси бўйича талаблар

Бакалавр тайёрлашнинг асосий таълим дастурини амалга оширувчи ОТМ ўқув дастурида назарда тутилган ва амалдаги санитар ва ёнғинга қарши қоидалар ва меъёрларга мос келадиган моддий-техника базасига эга бўлиши керак; бу моддий-техник база фанлар ва фанлараро тайёргарликнинг ҳамма турларини, ўқиётганларнинг лаборатория, амалий ва илмий-тадқиқот иши ўтказилишини таъминлаши керак.

Бакалавр дастурини амалга ошириш учун минимал зарур бўлган моддий-техникавий таъминот рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади:

- маъруза (поток ёки гуруҳлар) аудиториялари;

- семинар машғулотлари учун аудиториялар;

- илмий-тадқиқот ишини ёзиш учун керакли адабиётлар.

Мавжуд моддий база қуйидагиларни таъминлаши керак:

- иллюстратив материалларни намойиш қилиш учун турли аппаратуралар – маърузаларни ўтказиш;

- таржима ишлари дастурига мос равишда жиҳозлар – ихтисослик фанлар бўйича амалий ишларни бажариш;

- таржималарни бажариш ва ахборот тизимларидан фойдаланиш учун компьютерлар семинар-машғулотларини ўтказиш, лингофонли кабинетлар – синхрон таржима бўйича машғулотларни бажариш.


8 Бакалаврлар тайёрлаш сифатини баҳолаш
8.1 Олий таълим муассасаси тайёргарлик даражаси сифатини қуйидаги йўллар билан кафолатли таъминлашга мажбур:

- иш берувчилар вакилларини жалб қилган ҳолда битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси сифатини таъминлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш;

- таълим дастурлари мониторингини ўтказиш, уларни даврий тақриз қилдириш;

- талабалар билими ва амалий кўникмалари даражасини, битирувчилар компетенцияларини объектив баҳолаш процедураларини ишлаб чиқиш;

- ўқитувчилар таркибининг компетентлигини таъминлаш;

- иш берувчилар вакилларини жалб қилган ҳолда фаолият (стратегия)ни баҳолаш ва бошқа таълим муассасалари билан таққослаш учун мувофиқлаштирилган мезонлар бўйича мунтазам равишда таҳлил қилишни ўтказиш.



8.2 Бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагилардан иборат:

ички назорат – олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назорат олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқланган назоратнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади;

якуний давлат назорати давлат таълим стандартига мувофиқ фанлар бўйича давлат аттестациясини ва битирув иши ҳимоясини ўз ичига олади;

давлат-жамоат назорати олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади;

ташқи назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибидпаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси Бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тайёрланган кадрлар сифатини баҳолаш кадрлар истеъмолчилари томонидан уларнинг меҳнат фаолияти жараёнида амалга оширилади.



8.3 Ҳар бир фан бўйича билимларни жорий ва оралиқ назорат қилишнинг муайян шакли ва ўқув жараёнига тадбиқ этилиши ОТМ томонидан мустақил ишлаб чиқилади ва талабалар эътиборига ўқишнинг биринчи ойи давомида етказилади.

8.4 Талабаларнинг ўзлаштириши жорий назорати ва оралиқ аттестацияси дастурлари уларнинг бўлажак касбий фаолияти шароитларига максимал яқинлаштирилиши учун шароитлар ОТМ томонидан яратилиши керак. Бунинг учун муайян фан ўқитувчиларидан ташқари ташқи экспертлар сифатида иш берувчилар, турдош фанлардан дарс берувчилар ва бошқалар бу жараёнга фаол жалб қилиниши керак.

8.5 Якуний давлат аттестацияси бакалавр битирув малакавий иши ҳимоясини ўз ичига олади.

Битрув малакавий ишининг мазмуни, ҳажми ва тузилмасига бўлган талаблар битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ўтказиш ҳақидаги Низом асосида олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.



8.6 Олий таълим муассасаси:

- ушбу стандартдаги талабларга риоя қилиниши ва олий таълим муассасаларининг давлат аттестацияси ва аккредитациясини ўтказиш ҳақидаги Низомда назарда тутилган бакалавр тайёрлашнинг сифати;



  • профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлар малакавий талабларга тўла мос келиши;

  • ҳар бир интеграллаштирилган курс фанларининг курс дастурида назарда тутилган ўқув-методик адабиётлар, ўқув-услубий мажмуалар, шунингдек, мустақил таълим ва мустақил тайёргарлик учун материаллар билан таъминланганлиги;

  • ўқув жараёнининг моддий-техникавий таъминланганлиги учун тўла масъулдир.


9 Эслатма
9.1 Олий таълим муассасасига:

  • ушбу стандартда назарда тутилган минимал мазмунни таъминлаган ҳолда талабанинг ҳафталик максимал юкламасини оширмасдан ўқув материалини ўзлаштиришга ажратилган соатлар ҳажмини ўқув фанлари блоклари учун 5% оралиғида, блокга кирувчи ўқув фанлари учун 10% оралиғида ўзгартириш;

  • ўқув фанлари мазмунига фан, техника ва технологияларнинг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш;

  • битирув малакавий иш (лойиҳа) мавзусини белгилаш олий таълим муассасаси ректори томонидан расмийлаштирилади.

9.2 Курс ишлари (лойиҳалари) муайян ўқув фаолиятининг бир тури сифатида кўрилади ва ушбу ўқув фанини ўзлаштириш учун ажратилган соатлар чегарасида бажарилади.

9.3 Давлат таълим стандартини билиш профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида саралаш шартларидан бири ҳисобланади.


  1. Давлат таълим стандартининг амал қилиш муддати




    1. 10.1 Давлат таълим стандарти ўрнатилган тартибда тасдиқланиб, “Ўзстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтгандан кейин амал қилиш муддати – 5 йил.

    2. 10.2 Давлат бошқарувининг ваколатли огранлари томонидан давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва жорий этиш тўғрисида янги тартиб-қоидалар қабул қилинса ДТСларнинг амал қилиш муддати ўзгариши мумкин.


Илова

5120200 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бўйича таълим дастурининг тузилиши



Т/р

Ўқув фанлари, интеграллаштирилган курслар ва блокларининг номлари

Умумий

юклама

нинг ҳажми

1.00

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

1704

2.00

Математик ва табиий-илмий фанлар

848




Математик коммуникатив курс

320

2.01

Математик ва амалий лингвиистика.Информацион лингвистика

320




Табиий-илмий курс

292

2.02

Экология. Ҳозирги замон табиий билимлар концепцияси

146

2.03

География. Мамлакатшунослик

146




Танлов фанлари

236

3.00

Умумкасбий фанлар

3672




Лингвистик курс

1292

3.01

Асосий ўрганилаётган чет тили

1230

3.02

Тилшуносликка кириш

62




Таржимашунослик курси

1824

3.03

Таржима назарияси ва тарихи

130

3.04

Амалий таржима

1694




Адабиётшуносликка оид курс

202

3.05

Адабиётшуносликка кириш.Тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти ва тарихи

202




Танлов фанлари

354

4.00

Ихтисослик фанлар

734

4.01

Иккинчи чет тили

606

4.02

Қиёсий типология

74




Танлов фанлари

54

5.00

Қўшимча фанлар

386

5.01

Ҳарбий тайёргарлик

386




Жами

7344




Малакавий амалиёт

648




Битирув малакавий иши

324




Жорий ва давлат аттестациялари

972




ЖАМИ:

9288



Библиографик маълумотлар
УДК 002: 651. 1/7 Гуруҳ Т 55
ОКС 01. 040. 01
Таянч сўзлар:

касбий фаолият тури, таржима назарияси, таржима амалиёти, синхрон таржима, битирув-малакавий иш, оғзаки таржима, ёзма таржима, таржимашунослик, таржимонлик амалиёти, таржима йўналишлари, зарурий билимлар, узлуксиз таълим йўналишлари, касблар ва лавозимлар, миллий классификатор, гуманитар фанлар, лингвистика, услублар ва воситалар, шарқ ва ғарб тиллари, шевашунослик, педагогик фаолият, библиограф, муҳаррир-таржимон, таржимон-референт, таржимон-иш юритувчи, интенсив шакл, мустақил фикрлаш, малака ва кўникма, лексик муқобиллик, объектив баҳолаш, таржима тарихи, амалиётда қўллаш, тил воситалари, микроревью, компрессия, субституция, трансформация, таржима усуллари, таржимашуносликка кириш, таржима сифати, кетма-кет таржима, таржима ёндашувлари, таржима муаммолари, таржимонлик касби.




ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН:




Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази
Директор __________ проф. Раҳимов Б. Ҳ.

2011 йил «_____» _____________.

М.Ў.





Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Ректор ______________ А.А.Исмаилов

2011 йил «_____» _____________.

М.Ў.







КЕЛИШИЛГАН:










Тошкент давлат шарқшунослик институти
Ректор ___________ А.М.Маннонов

2011 йил «_____» _____________.

М.Ў.






Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти
Директор__________ Н.М.Махмудов

2011 йил «_____» _____________.

М.Ў.






Ўзбекистон таржимонлар уюшмаси
Раис__________Р.Э.Юлдашев

2011 йил «_____» _____________.



М.Ў.












Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет