Молиявий режалаштиришнинг турлари
Стратегик
молиявий
режалаштириш
Жорий
молиявий
режалаштириш
Стратегик молиявий режалаштириш ўз ифодасини страте-
гик молиявий режаларда топадики, у ташқи ва ички муҳит-
да ўзгараётган хўжалик юритиш субъекти молиявий тарақ-
қиётининг кўп вариантли башоратидан иборатдир
Стратегик молиявий режа, ҳеч бўлмаганда, қуйидаги
саволларга
аниқ жавоб бермоғи лозим
Хўжалик юритувчи субъект учун талаб қилинадиган
капиталнинг ўлчами қандай, у қайси манбалар ҳисобидан
ва қандай муддатларда жалб қилинади?
Хўжалик юритувчи
субъект пул маблағлари тушуми,
ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги ва инвестициялар
даромадлигининг қандай
даражаларига чиқиши мумкин
ва қай муддатларда?
Бу капиталдан қандай қилиб фойдаланилади?
Ўз кучига ишонган ҳолда хўжалик юритувчи субъект
ривожланиши мумкинми? Агар йўқ бўлса, молиявий
ресурсларни жалб қилишнинг манбалари қандай?