Молиявий режалаштириш ва молиявий режалар
Аҳоли даромадлари ва харажатларининг балансида нақд пулли
ва нақд пулсиз шакллардаги аҳоли пул ресурсларининг ҳаракати
ўз ифодасини топади
Балансда акс эттирилаётган аҳолининг
пул даромадлари
ўзининг манбасига кўра қуйидаги уч гуруҳга бўлинади
иш ҳақи ва иш ҳақига устамалар, мукофотлар, сафар хара-
жатлари учун мўлжалланган маблағлар, ёлланма ишчи-
ларга (ходимларга) иш берувчи томонидан амалга ошири-
ладиган социал характердаги тўланмалар
тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар, корхона-
ларнинг
фойдасига иштирок этиш, шахсий мулк билан
операциялар ва молия-кредит операцияларидан олинади-
ган даромадлар
социал трансфертлар - давлат пенсиялари, нафақалар, сти-
пендиялар ва шунга ўхшашлар
Балансда акс эттирилаётган аҳолининг пул харажатлари ҳам
қуйидаги гуруҳлардан иборат бўлади
истеъмол харажатлари
солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва ихтиёрий бадаллар
пул тўпланмалари ва жамғармалар