Бизнес-режанинг таркибида молиявий режа қуйидаги
йўналишлар бўйича ишлаб чиқилади
бозорларни ва кўзда тутилаётган сотувлар ҳажмини ўз-
лаштиришнинг лойиҳавий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш
ва бошқалар
таннархнинг турли кўринишларини (тўлиқ, ишлаб чиқа-
риш, тўғри ва бошқалар) ҳисоб-китоб қилиш. Бу
ерда
маркетинг тадқиқотлари, реклама, бозорларни ўзлаштириш
харажатларини ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади
пул маблағларининг йиллик оқимини лойиҳалаштириш ва
молиявий натижаларни аниқлаш. Бу тушумларнинг келиб
тушиши, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ўзгари-
ши, молия тўловларини оптималлаштириш ва бошқалар
бўйича динамикаларнинг
башорат қилинишини тақозо
этади. Шу ернинг ўзида фойдага оид ҳисоб-китоблар кор-
хонанинг жорий истиқболдаги салоҳияти билан, шунинг-
дек, бизнес-режанинг бошқа бўлимларида аниқланадиган
чекланмалар билан мувофиқлаштирилиши керак
зарурий инвестицияларнинг ҳажми,
ишлаб чиқаришни
кенгайтириш бўйича молиявий ресурсларнинг ҳажми,
уларнинг самарадорлиги ва фойдага таъсирини аниқлаш