“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил
5
www.iqtisodiyot.uz
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-343-сонли
қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25
декабрдаги
ПҚ-1887-сонли қарори билан 2013 йилнинг 1
январидан бошлаб жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи ва қатъий
белгиланган солиқ энг кам
иш ҳақининг (ЭКИҲ) 1 январь ҳолати бўйича ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича эндиликда
қабул қилинган тартибга кўра, ЭКИҲ миқдори ўзгарганда ҳам жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи шкаласи ўзгармайди. Масалан, 2014
йилнинг 1 январ ҳолатига ЭКИҲ миқдори 96105 сўмга, 2015 йилнинг 1 январь
ҳолатига ЭКИҲ миқдори 118400 сўмга тенг. Шундан келиб чиққан ҳолда, 2014
ва 2015 йилларнинг январь ойи учун мос
равишда жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи шкаласи қуйидагича бўлади (3-жадвал):
Достарыңызбен бөлісу: