А. Т. Агзамов, катта илмий ходим-изланувчи, тдиу солиқ тизимидаги ислоҳотлар – макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим фискал омили сифатида


-жадвал  Микрофирма ва кичик корхоналарда ходимларнинг ўртача йиллик



Pdf көрінісі
бет7/9
Дата26.03.2024
өлшемі0.51 Mb.
#496569
1   2   3   4   5   6   7   8   9
8 A T Agzamov

5-жадвал 
Микрофирма ва кичик корхоналарда ходимларнинг ўртача йиллик 
сонининг чекланган меъёрлари оширилиши бўйича преференциялар 
т/р 
Кичик бизнес 
субъектлари 
Ходимларнинг 
энг юқори сони 
ПФ-4232 
фармонга кўра 
(20%) 
ЎРҚ-379-сонли 
қонунга кўра 
(50%) 





Микрофирмалар: 
1. 
Ишлаб чиқариш тармоғида 
20кишидан 
24 кишига 
30 кишига 
2. 
Хизмат кўрсатиш ва 
ноишлаб чиқариш соҳасида 
10 кишидан 
12 кишига 
15 кишига 
3. 
Улгуржи, чакана савдо ва 
умумий овқатланиш 
соҳасида 
5 кишидан 
6 кишига 
7,5 кишига 
Кичик корхоналар: 
1. 
енгил, озиқ-овқат ҳамда 
қурилиш материаллари 
саноатида 
200 

300 
2. 
металлга ишлов бериш ва 
асбобсозлик, ёғочсозлик 
ҳамда мебель саноатида 
100 
120 
150 
3. 
машинасозлик, 
металлургия, ёқилғи-
энергетика ва кимё саноати, 
қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини 
етиштириш ва қайта 
ишлаш, қурилиш ва бошқа 
ишлаб чиқариш — саноат 
соҳасида 
50 
60 
75 
4. 
илм-фан, илмий хизмат 
кўрсатиш, транспорт, алоқа, 
хизмат кўрсатиш соҳалари 
(суғурта компанияларидан 
ташқари), савдо ва умумий 
овқатланиш ҳамда бошқа 
ноишлаб чиқариш 
соҳаларида 
25 
30 
37 
 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида 
муаллиф томонидан тайёрланди. 
Ҳозирги кунда солиқ тизимида тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи резидент жисмоний шахслар учун фаолият турига (якка 
тартибдаги тадбиркорлар), шунингдек, фаолиятнинг мазкур турларини 
тавсифловчи физик кўрсаткичларга қараб (тадбиркорлик фаолиятининг айрим 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
турлари билан шуғулланувчилар) ҳар ойда қатъий белгиланган солиқ турини 
тўлаш белгиланган. 
2014 йилда юридик шахсни ташкил этмай тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан 
олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаларидаги асосий ўзгариш, бошқа 
аҳоли пунктларида газета, журнал ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо 
қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2013 йилдаги қатъий белгиланган 
солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 2 баробаридан 0,5 бараварига пасайтирилди. 
2015 йил солиқ сиёсатидаги янгилик “сартарошлик ва бошқа шунга ўхшаш 
хизматлар” кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий 
белгиланган солиқ ставкалари маиший хизмат фаолияти турлари солиқ 
ставкалари таркибига киритилди ва солиқ ставкаси фаолият амалга оширилган 
жойига қараб, 2014 йилдагига нисбатан энг кам иш ҳақининг 0,5 бараварига 
пасайтирилди. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида қатъий белгиланган солиқдан 
имтиёзлар назарда тутилмаган. Бироқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ривожлантириш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг баъзи фармон ва қарорларига асосан бу солиқдан бир қатор 
преференция ҳамда имтиёзлар берилган бўлиб, жумладан: 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 мартдаги 
«Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада 
қўллаб-қувватлаш 
тўғрисида»ги 
ПФ-4210-сонли 
фармонига 
асосан 
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий 
белгиланган солиқ тўлашдан озод этилган. 
Ушбу солиқ имтиёзининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги ПФ-4589-сонли фармонига асосан 
2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги 
«Ўзбекистон Республикасида 2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини 
ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-1754-сонли қарорига асосан 2012 
йилнинг 2-чорагидан бошлаб, қишлоқ жойлардаги маҳаллалар ҳудудида 
маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 
(сартарошлар, тикувчилар, пойафзал, маиший техника таъмирлаш бўйича 
усталар ва бошқалар) 3 йил муддатга ҳамда қишлоқ жойларда якка тартибдаги 
уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда кирхона 
хизматларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 5 йил муддатга 
қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 390-моддасига асосан 
гастрол-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи 
тўловчи жисмоний шахслар мазкур фаолият тури бўйича қатъий белгиланган 
солиқ тўлашдан озод этилган. 
 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасига мувофиқ 
юридик шахс ташкил этмаган (ёки ташкил этган) ҳолда тузилган деҳқон 
хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини ихтиёрийлик асосида йилига 
энг кам иш ҳақининг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет