А. Т. Агзамов, катта илмий ходим-изланувчи, тдиу солиқ тизимидаги ислоҳотлар – макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим фискал омили сифатида



Pdf көрінісі
бет8/9
Дата26.03.2024
өлшемі0.51 Mb.
#496569
1   2   3   4   5   6   7   8   9
8 A T Agzamov

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил 
10 
www.iqtisodiyot.uz 
тўлайдилар. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон 
хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга 
олинади. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ 
ногиронлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахс ташкил 
этмаган (ёки ташкил этган) ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари 
учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган миқдорининг камида 50 
фоизини ташкил этиши белгиланган. 
Шунингдек, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
ривожи учун қулай шарт-шароит яратиш, соҳанинг ҳуқуқий ҳимоясини 
таъминлаш ва муносиб рағбатлантиришда солиқ сиёсати муҳим аҳамият касб 
этиб, бу борада қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И.Каримовнинг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция 
иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сонли фармони ҳамда 2014 йил 15 
апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини 
кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2164-сонли қарори асосида кичик тадбиркорлик 
субъектларига бир қатор преференциялар, енгилликлар ва имтиёзлар берилди.
2015 йилдаги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларда ёшларнинг иқтисодий 
манфаатлари ҳам кўзда тутилгани диққатга сазовордир. Яъни 2015 йилдан 
бошлаб касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўн икки ой ичида якка 
тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилса, олти ой давомида 
қатъий белгиланган солиқдан озод этилиши белгилаб қўйилди. Шу билан бир 
қаторда янгидан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий 
белгиланган солиқ ва суғурта бадалини, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 
оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари 
томонидан суғурта бадалларини тўлашнинг биринчи тўлови (муддати)ни 
давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлаши ҳам 
белгилаб қўйилди. 
Санаб ўтилган турли хилдаги имтиёз ва преференциялар мазкур соҳада 
фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 
фаолиятидан олаётган даромадларининг кўпроқ қисмини ўзларида қолиши, 
фаолиятини кенгайтириши ва молиявий барқарорлигини ошириши ҳамда 
фаолиятини янада яхшироқ олиб боришга ундамоқда.
Юқорида келтирилган солиқ тизимидаги ислоҳотлар макроиқтисодий 
барқарорликни таъминлашда муҳим фискал омиллардан бири эканлигини 
кўрсатмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда солиқ ва солиққа тортиш тизимида 
қуйидаги масалаларни эътиборга олиш лозим деб ҳисоблаймиз: 
1. Солиққа тортиш тизимини унификациялаш, солиқ маъмурчилиги ва 
солиққа тортиш тартибларини соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш 
ҳамда корхоналар фойдасини икки марта солиққа тортишнинг олдини олиш 
мақсадида, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (7,5%)га 
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи 
(8%)ни қўшиб унинг ставкасини ошириш (10-12%). 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил 
11 
www.iqtisodiyot.uz 
2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини солиқ 
субъектларининг оилавий ва ижтимоий аҳволи (оила бошлиғи, ёлғиз боқувчи), 
оилавий даромадларининг таркибига қараб табақалаштириш. 
3. резидент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базасидан 
ишчи ва хизматчи ходимларнинг ўрта ва махсус таълим муассасалари ҳамда 
соғлиқни сақлаш ташкилотларига қилган ижтимоий харажатларини йиллик 
ҳисобланган даромад солиғининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегириб 
ташлаш. 
4. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар 
фаолиятини эркинлаштириш ва солиққа тортиш жараёнларини соддалаштириш 
мақсадида, солиқ тўлашда уларга айланма суммасига қараб қатъий белгиланган 
ставкада ёки даромад (харажат)лар ҳисобини юритган ҳолда жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларида солиқ тўлаш юзасидан 
танлаш ҳуқуқини бериш. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет