А. Т. Агзамов, катта илмий ходим-изланувчи, тдиу солиқ тизимидаги ислоҳотлар – макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим фискал омили сифатида


  www.iqtisodiyot.uz  1-жадвалнинг давоми



Pdf көрінісі
бет3/9
Дата26.03.2024
өлшемі0.51 Mb.
#496569
1   2   3   4   5   6   7   8   9
8 A T Agzamov


www.iqtisodiyot.uz 
1-жадвалнинг давоми








1.4. 
Жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад 
солиғи 
режа 
1789,7 
2372,7 
2769,7 
3313,9 
3648,8 
ҳақиқ. 
1919,1 
2301,8 
2717,3 
2325,8 
(9 ойлик)
 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида 
муаллиф ишланмаси. 
1-жадвал маълумотларини таҳлил қилсак, 2011 йилда давлат бюджетининг 
даромадлар қисмида тўғри солиқлар 4238,7 млрд. сўм режалаштирилган бўлиб, 
ҳақиқатда бу миқдор 4497,0 млрд. сўм қилиб ёки 106,1%га бажарилган. Тўғри 
солиқлар таркибида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2011 
йилда 42,2%ни ташкил қилиши башорат қилинган бўлиб, йил якунига кўра 
42,7%га бажарилган. Кейинги (2012, 2013) йилларда бу рақамлар мос равишда 
42,5 ва 42,7%га бажарилганлигини кўришимиз мумкин. 2014 йилда давлат 
бюджетининг даромадлар қисмида тўғри солиқлар 7790,4 млрд. сўмни ташкил 
этиши режалаштирилган бўлиб, давлат бюджети ижросининг 9 ойлик якунига 
кўра, ҳақиқатда бу миқдор 5379,9 млрд.сўмга ёки 69,0%га бажарилган.
Шундан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 3313,9 
млрд. сўмлик режа кўрсаткичи 9 ойлик якунга кўра 2325,8 млрд.сўмга ёки 
70,2%га бажарилган. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 
2014 йилдаги давлат бюджети даромадларидаги улушини таҳлил қилсак, бу 
миқдор 11,0 фоизни, тўғри солиқлар таркибида эса 42,5 фоизни ташкил 
этмоқда. Ушбу солиқ 2015 йилда давлат бюджети даромадларидаги улуши 10,0 
фоизни, тўғри солиқлар таркибида эса 42,6 фоизни ташкил қилиши башорат 
қилинган. 
2015 йилнинг 1 январидан эътиборан республикамизда тўрт поғонали 
солиқ ставкаларини қўллаш тартиби жорий этилиб, бу жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда энг кам иш ҳақининг бир 
бараваригача бўлган энг қуйи поғонадаги миқдорига «0» даражали ставкани 
қўллаш тартибини назар тутади. Бошқача айтганда, фуқароларнинг энг кам иш 
ҳақининг бир баравари (118400 сўм)гача даромадлари солиққа тортилмайди. 
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг 
босқичма-босқич пасайтирилиб бориши Ўзбекистон Республикаси солиқ 
тизимидаги ислоҳотларнинг энг эътиборли жиҳатларидан бири ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига кўра жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари қуйидаги гуруҳларга 
бўлинади: 
 
жисмоний шахсларнинг иш ҳақи, мукофотлар ва бошқа даромадларига 
солинадиган табақалашган прогрессив солиқ ставкалари;
 
жисмоний шахсларнинг дивиденд ва фоиз тариқасида оладиган 
даромадига солиқ ставкаси (10%); 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
 
норезидент жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида 
солинадиган солиқ ставкалари (фаолият ва даромад манбаига қараб тегишлича 
6%; 10%; 10%; 20%); 
 
имтиёзли солиқ ставкалари[7]. 
1998-1999 йилларда жисмоний шахслар даромадларидан солиқ беш 
поғонали 15%, 25%, 35%, 40% ва 45% шкала бўйича олинган бўлса, 2001-2014 
йиллардан бошлаб учта поғонали шкала бўйича ундирилган. Юқорида 
таъкидлаб ўтганимиздек, Президентимизнинг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-
сонли қарорига мувофиқ 2015 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар 
олинадиган даромад солиғи тўрт поғонали шкала[5] асосида солиққа 
тортилиши белгилаб қўйилди (2-жадвал). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет