Абдуллаев Олимжон " Иқтисодий география ва экология"


Металлургия саноати мажмуаси



бет10/15
Дата14.07.2016
өлшемі1.74 Mb.
#198434
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15

8.5.Металлургия саноати мажмуаси.

Металлургия саноати мажмуаси иккита йирик тармоқ - қора ва рангли металлургиядан иборат. Қора металлургия саноати энг кадимги саноат тармоқларидан бўлиб, дастлаб тошкўмир ва темир рудаси хавзаларида жойлашган. Домна ишлаб чиқаришда - чўян ва мартен печларида пўлат эритилиб прокат олинган ва истеъмолчига жўнатилган. Қора металлургия корхоналарининг жойлашишида қуйидаги йўналишлар: а) тош кўмир хавзаларида (Буюк Британия, Германия, Франция, Бенилюкс мамлакатлари ва бошқа Европа давлатлари, Россия, АҚШ, Хитой ва Украина); б) темир рудаси хавзаларида ( 50 дан ортиқ мамлакатларда); в) юк йўналишлари (коксланувчи кўмир ва темир рудаси асосида) негизида порт-саноат ишлаб чиқариш мажмуаларида (Япония, Ғарбий Европа, кисман АҚШ да), ва г) истеъмол районларида (йирик комбинатлардан -кичик (ихчам) - заводларига қадар ) характерлидир.



  • Қора металлургия саноатида қуйидаги жараёнлар юз бермоқда. а) ХХ аср 70-йилларидан бошлаб аста-секин иқтисодий ривожланган мамлакатларда чўян ва пўлат эритиш хиссасининг кискариши; б) ривожланаётган мамлакатларда қора металлургиянинг ривожланиб бориши ( бу жараён айни вақтда “ифлос” ишлаб чиқаришни кучириш ва иқтисодий ривожланган мамлакатлардаги экологик сиёсат билан хам боғлиқ); в) иқтисодий ривожланган мамлакатларда 80-йиллардан бошлаб қора металлургияда “иккиламчи хом-ашё” яъни темир-терсакдан фойдаланишнинг ортиб бориши (масалан АҚШ да эритилаётган пўлатнинг 50 % темир-терсакни қайта эритишдан олинмоқда). Айни вақтда, янги индустриал мамлакатларда хам пўлат эритиш қиммат бўлган чўян асосида эмас балки темир-терсакдан кўпроқ фойдаланиш хисобига амалга оширилмоқда.

1993 йилда пўлат эритиш бўйича дунёда Япония биринчи ўринга чиқди. (5-жадвал.) Япония қора металлургия саноати, Австралия темир рудаси ва тошкўмири, Бразилия ва Хиндистон (темир рудаси) ва Хитой (кўмири) асосида ишлайди хамда импорт темир рудаси ва кўмирга боғлиқ бўлган Корея Республикаси ва Тайван қора металлургияси билан хамкорлик қилади. Япония қора металлургиясининг йирик корхоналари Тинч океани индустрияси минтақасида ( Токио шахридан - Нагая ва Китакюсюга қадар), кичик корхоналар шимолда Хоккайдо оролига қадар (Муроран) жойлашгандир.

  • 90-йиллардан бошлаб Хитойда қора металлургия саноати гуркираб ривожланиб бормоқда (металлга бўлган эхтиёж ортиб бормоқда) ва пўлат эритиш бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди. Агар, 1990 йил 65 млн.т. пўлат эритган бўлса, 10 млн.т. пўлат импорт қилди ва 1993 йил 87 млн.т. пўлат эритгани холда импорт 2 марта ўсди (Россия). Яқин истиқболда Хитойда пўлат эритиш 100 млн.т.дан ортиши кутилмоқда. Хитойда йилига 5 млн.т. ортиқ пўлат эритиш қувватига эга бўлган (1400 та металлургия заводлари бўлиб, шундан 14 таси йирик ) 5 та йирик металлургия корхоналари (Аньшань, Баошан, Шунган, Ухань, Батоу), 1 млн.т. пўлат эритиш қувватига эга бўлган 17 та завод мавжуд. Хитой фақат 2020 йилга бориб қора металлургия махсулотларига бўлган эхтиёжнинг қондириши мумкин.

АҚШ дунёда пўлат эритиш бўйича учинчи ўринда туради ва кейинги йилларда импорт металл рақобати туфайли мамлакатда қора металл эритиш қисқарди. АҚШ қора металлургия саноати Пенсильвания хавзаси, Чикаго ва Детройт, Атлантика сохили бўйи ва Ғарбда жойлашгандир.

  • ҒарбийЕвропа мамлакатлари дунё қора металлургия саноатида мухим ўринни эгаллайди ва ички бозорни таъминлаб, экспортга пўлат ва прокатнинг махсус навларини чиқаради. Эски қора металлургия районлари (Рур, Париж, Лотарингия, Саар, Марказий Англия) билан бир қаторда Америка ва Жанубий Африка рудасига асосланган янги йирик металлургия корхоналари юзага келди. Европада пўлат эритиш бўйича Германия, Италия, Франция, Буюк Британия, Испания, Швеция, Нидерландия, Польша (Силезия), Чехия, Бельгия, Люксембург мамлакатлари етакчи мавқега эга.

  • Россия қора металлургия саноати жуда мураккаб вазиятни бошидан кечирмоқда. Йирик металлургия корхоналари (Магнитогорск, Нижнетагил, Кузнецк) хом-ашё танқислиги ва махсулотлари рақобатбардош эмаслигидан норентабел корхоналар бўлиб қолмоқда. Россиянинг Европа қисмидаги (Череповец, Липецк, Старый Оскол) корхоналари АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларига ўз махсулотларини экспорт қилиш туфайли ривожланиб бормоқда Украина қора металлургия корхоналарида хам чўян ва пўлат эритиш кенгаймокда.

Шунингдек, кейинги йилларда Туркия (36,0 млн.т.) ва Корея Республикаси (33,8 млн.т) пўлат эритишни кўпайтирмоқда (5-жадвал). Ривожланаётган мамлакатлардан Мексика, Аргентина, Миср, Хиндистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда қора металлургия саноати тез ривожланмоқда.

5-жадвал

Дунё мамлакатларида чўян ва пўлат эритиш.





Мамлакатлар

Чўян млн.т

Пўлат млн.т.

Чўян ва пўлат






1992

1994

1992













экспорт млрд. дол

импорт млрд. дол

1.

Япония

81,1

96,3

1,0

2,1

2.

Хитой

69,5

91,5

0,4

-

3.

АҚШ

44,9

88,9

0,4

1,76

4.

Россия

48,9

48,6

4,5

-

5.

ГФР

31,0

40,8

2,6

2,5

6.

Туркия

32,9

36,0

-

-

7.

Корея Республикаси

18,7

33,8

1,2

1,7

8.

Италия

12,0

26,1

-

-

9.

Бразилия

23,5

25,7

2,4

-

10.

Украина

20,0

23,9

-

-




  • Рангли металлургия - иккита бош махсулот - яъни биринчи металл иккинчи металл ишлаб чиқариш билан характерланади. Биринчи металл рудадан олинади, иккинчи металл темир-терсакдан (лом) эритилади. Кейинги йилларда металлом захираларининг ортиб бориши билан ундан металл эритиш хам кўпайиб бормоқда. Чунончи, 90-йилларда иқтисодий ривожланган мамлакатларда эритилаётган мис ва алюминийнинг 25-30 % ва қўрғошиннинг 40-45 % металломдан олинмокда.

  • Рангли металлар эритиш хажмида сезиларли фарқ мавжуд. Оммавий металлар, жумладан алюминий дунё бўйича биринчи металл - 12-15 млн.т. ва иккинчи металл 6-7 млн.т. бўлиб “коньюктурага” боғлиқ холда 19-22 млн.т. “ок ” металл эритилади. Иккинчи ўринда мис эритиш (йилига 10 млн.т.) туради. Рух, қўрғошин миллион тонна эритилади. Ўртача хажмдаги металлар, никель, калайи, магний эритиш 100 минг.т. дан 500 000 т.га боради. Камёб металлар 10 минг.т. дан (вольфрам ва молибден) ва бир неча ун тоннага қадар (германий) қазиб чикарилади. Олтин камёб металл бўлсада, унинг ишлаб чиқариш хажми турли йилларда турлича бўлиб, ўртача йилига 25-30 минг.т. атрофида қазиб олинади.

  • Хозирги замонда бош рангли металл - алюминийдир. Алюминий ишлаб чиқариш технологияси жуда мураккаб бўлиб уч босқичдан - биринчи босқич - алюминий хом-ашёси боксит қазиб чиқариш, иккинчи босқич-алюминий окиси ёқилғи ва охак тош манбалари йўналишида ва учинчи босқич - алюминий электролиз окиси арзон электроэнергияси йўналишига боғлиқдир. Шунинг учун хам йирик ГЭС ва ИЭС минтақаларида асосий алюминий эритиш заводлари тўпланган. Боксит 50 % Австралия хиссасига (45млн.т.), 30 % Гвинея (17 млн.т.) хиссасига тўғри келади. Шунингдек, боксит Ямайка (11 млн.т.) ва Бразилия (10 млн.т.), шунингдек, Хитой (4,5млн.т.), Хиндистон, Россия, Сўринам, Греция, Венесуэла мамлакатларида қазиб чиқарилмоқда. Анъанавий боксит эскпорт қилувчи Францияда (алюминий эритиш пионери) унинг захиралари тугади. Ғарбий Европадаги истеъмол қилинадиган алюминий оксидининг 50 % иккита гигант-заводлар Ирландия (Шимолий Европа алюмин заводлари учун боксит қайта ишланади) ва Сардинияда (Жанубий ва Марказий Европа мамлакатлари заводлари учун ) ишлаб чиқарилади.

  • Дунё бўйича алюминий металли ишлаб чиқарувчи заводларининг 50 % - ГЭС минтақаларида жойлашган. Канада, Бразилия, Норвегия ва Австралияда хамда АҚШ ва Россияда арзон электр энергияси асосида алюминий эритиш ривожланиб бормоқда.

  • Мис саноати. - рангли металлургияда ахамияти жихатдан иккинчи ўринда туради ва мис саноати жойлашишида хом-ашё бош омилдир. Дунё бўйича мис концентратлари ишлаб чиқариш бўйича Чили, АҚШ ва Канада, Замбия ва Заир (500 км.га чўзилган минтақа), Перу ва Мексика, Россия ва Қозоғистон етакчи ўрин тутади. Мис қазиб чиқариш ва мис эритиш корхоналарининг жойлашиши ўртасида фарқ мавжуд. Мис концентратларини ташиш қулай бўлиб уни истеъмол минатқаларига олиб кетилади. Шунингдек, қора мис шаклида хам олиб кетилади. 25 % эритилаётган мис иккинчи металлдан олинмоқда. Буюк Британия, Франция, ГФР ва Белгия мис эритиш саноати иккинчи металлга асосланган.

  • Қора ва ок мис эритиш бўйича АҚШ, Чили, Япония олдинги ўринда туради. Чилида казилган руданинг бир қисми концентрат ва қора мис холида АҚШ га олиб кетилади. Японияда эритилаётган миснинг 30 % ички ресурслар хисобига қопланади, 2/3 қисми концентрат холида Япония заводларига АҚШ Янги Гвинея ва Тинч океани хавзаси мамлакатларидан келтирилади. Африка-Европа мамлакатларининг, Лотин Америкаси - АҚШ, Тинч океани (Папуа ва Филиппин) Япония, Россия ва Қозоғистон, Европа мамлакатлари ва Хитой алюминий заводларини хом-ашё билан таъминлайди.

  • Рух, қўрғошин ва қалай бозорлари ўз мавқеини йўқотиши оқибатида янги қўрғошин-рух корхоналари кам қурилмоқда. Айни вақтда, “янги” металлар - магний ва титанга бўлган эхтиёж тобора ортиб бормоқда. Магний хамма металлардан ошиб тушмоқда. Бугунги кунда магнийни учта мамлакат-денгиз сувларидан АҚШ ва Норвегия, калий чиқиндиларидан Россия олмоқда, Титан хам шундай ишлаб чиқарилмоқда.

Дунё бўйича 70 турга яқин рангли металлар эритилмоқда. Аммо 4 та мамлакат - АҚШ, Россия, Япония ва ГФР тўла рангли металлар эритиш салохиятига эга. Бошқа барча мамлакатлар рангли металларнинг айрим турларини ишлаб чиқарадилар, холос.

5.Машинасозлик саноати мажмуаси.
Машинасозлик - саноатининг бош сохаси, “зарбдор учлик” нинг марказий тармоғидир. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар саноат махсулоти қийматининг 35-38 % ва мехнатда бандларнинг 34-36 % машинасозлик мажмуаси хиссасига тўғри келади. Ривожланаётган мамлакатларда эса бу хисса 15-20 % ни ташкил қилади.

  • Машинасозлик саноатининг умумий қиймати бўйича биринчи ўринда АҚШ, иккинчи ўринда - Япония ва учинчи ўринда ГФР (Ғарбий Европа машинасозлик саноати лидери) туради. Сўнгра, Хитой, Франция, Буюк Британия, Италия, Канада, Бразилия ва Испания дунё бўйича ўнликка кирувчи йирик машинасозлик махсулотлари ишлаб чиқарувчи мамлакатлардир. Қолган барча мамлакатларга 10 % дан камроқ машинасозлик махсулотлари қиймати тўғри келади. (СССР - машинасозлик махсулотлари қийматини хисоблаш методикаси бўйича дунёда 2-ўринда турган. Машинасозлик саноати корхоналарининг бир қисми - Украина, Белорус, Болтиқ бўйи мамлакатлари худудида бўлишига қарамай Россия асосий ишлаб чиқариш базасини ва юқори илмий-техник салохиятини сақлаб қолади.) АҚШ, Япония, ГФР машинасозлик махсулотлари тўла номенклатурасини ишлаб чиқарувчи мамлакатлардир. Буюк Британия, Франция, Италия ва Канада нисбатан озроқ машинасозлик махсулотлари ишлаб чиқарса, Хитой - содда машинасозлик махсулотлари (велосипед) экспорт қилувчи мамлакат ва йилдан-йилга машинасозлик махсулотлари кенгайиб ва мураккаблашиб бормоқда. Россия-халқаро бозорда хали ўз ўрнини топа олмаган бўлсада, жуда катта имкониятларга (харбий саноат мажмуаси ва ядро космик саноат) эгадир.

  • Машинасозлик саноати махсулотларини экспорт қилувчи биринчи гурух мамлакатлари (АҚШ, Ғарбий Европа ва Япония) юксак технология ва сифатга асосланган бўлса (айни вақтда хилма-хил технология ва жихозларни импорт хам қилади), иккинчи гурух экспорт мамлакатлари (Жанубий Корея, Гонконг, Сингапур) арзон мехнатга асосланган юқори рақобатбардош махсулотлар (айниқса электро ва радиотехника махсулотлари) ишлаб чиқаришга ихтисослашмоқда.

Бу гурухлардан ташқари машинасозлик ички бозор кўламларига асосланган холда Хитой, Бразилия ва Хиндистонда ривожланмоқда. Лотин Америкаси, Осиё ва Африканинг кўпгина мамлакатлари машинасозлик махсулотларига бўлган ички эхтиёжларини импорт хисобига қондирадилар.

  • Россия ва бошқа МДХ мамлакатлари, Шарқий Европа давлатлари ўзларининг хўжалик тузилмаларини тузиш, мавжуд машинасозлик махсулотлари ишлаб чиқариш мажмуасини халқаро бозор талабларига мослаш хамда замонавий рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқариш йўлидан бормоқдалар. Машинасозлик махсулотлари ишлаб чиқариш мажмуасида халқаро трансмиллий корпорациялар билан алоқалар тез ривожланиб бормоқда.

  • Машинасозлик саноати тармоқ таркибида умумий машинасозлик, электротехника (электроника), транспорт машинасозлиги етакчи мавкеъга эга. 90-йиллар бошларида саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажмида умумий машинасозлик хиссаси қисқарди. Бунинг сабаби қишлоқ хўжалиги машиналари, тукимачилик жихозларига бўлган эхтиёжнинг озайиши бўлса, йўл-қурилиш машиналари ва янги ишлаб чиқариш-робототехника, идора жихозлари ва бошқ. йўналишлар тез ривожланди.

  • Умумий машинасозлик турли классификацияларга кўра 300 дан 360 га қадар асосий ишлаб чиқариш йўналишларидан иборат. Жумладан, станоксозлик, ишлаб чиқариш жихозлари (металлургия,тоғ-кон, энергетика блоклари ва бошқ.), қишлоқ хўжалик машиналари, йўл-қурилиш жихозлари, двигателлар, насослар, полиграфия жихозлари ва бошқ. Умумий машинасозлик тармоқлари системали тарзда унинг сермехнат турлари ривожланаётган мамлакатларга силжимокда. Бунга кемасозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва йўл-қурилиш машиналари ишлаб чиқариш тармоқлари киради.

  • Станоксозлик деярли озчилик мамлактларда жойлашган. Халқаро бозорга Япония ва Германия, сўнгра АҚШ, Италия ва Швейцария станоклар чикарадиган асосий мамлакатлардир. Хитой станоклар ишлаб чиқариш бўйича 5-ўринда турсада, фақат 10 % махсулотини четга чикаради. (6-жадвал).

6-жадвал

Дунё мамлакатларида станоклар ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш. 1993 йил. (млн.АҚШ.долл)



Мамлакатлар

ишлаб чиқа-риш

экс-порт

халқаро савдодаги ўрни % хисобида.

1.

Япония

7150

3600

20

2.

Германия

5150

3330

18

3.

АҚШ

3300

1100

6

4.

Италия

2400

1400

8

5.

Хитой

1750

200

1

6.

Швейцария

1350

1200

7

7.

Тайван

1000

690

3,5

8.

Буюк Британия

950

450

2,5

9.

Корея Республикаси

630

110

0,5

10.

Франция

620

200

1

  • Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ривожланаётган мамлакатларда тез ривожланиб бормоқда. Бу мамлакатлар хиссасига дунё бўйича қишлоқ хўжалиги машиналарининг 40 %, тракторлар ишлаб чиқаришнинг 30 % тўғри келади. Айни вақтда, иқтисодий ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалиги машинасозлиги билан ривожланаётган мамлакатлар қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ўртасида фарқ кучли. Ривожланаётган мамлакатлар фермерлар учун комплекс жихозлар хамда дехқончилик учун қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашмоқда. Юксак технологияга асосланган қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш иқтисодий ривожланган мамлакатлардадир.

  • Оғир машинасозлик асосан (барча номенклатурадаги) АҚШ, Япония, ГФР да чегараланган холда Буюк Британия, сўнгра Хитой, Финляндияда (коғоз саноати жихозлари), Австралияда (металлургия саноати жихозлари), Швейцария, Бельгия, Нидерландия, Франция ва Италия (ички бозор учун) мамлакатларида ривожланган. Умумий машинасозлик махсулотларини жахон бозорига ГФР, АҚШ ва Япония чиқаради. Ривожланаётган мамлакатлардан Бразилия ва Хиндистонда оғир машинасозлик тез ривожланмоқда.

  • Электротехника ва электроника, Электроника-электротехника тармоғидан ажралиб чиқиб, мустақил соха бўлишига қарамай электротехника ва электроника жихозларини битта корхона ва фирмаларда ишлаб чиқарилмоқда. Кўпгина мамлакатлар статистикасида ягона тармоқ сифатида қаралсада электротехника электроникага нисбатан “камбағал”роқдир. Электротехникада саноат ишлаб чиқариш цикли ва технологияси жихатидан жиддий фарқ қилувчи икки тур-катта серияларда миллионлаб тиражда маиший электрожихозлар ишлаб чиқариш ва халқаро бозор учун жуда оз, алохида, заводларда генераторлар ва саноат электрожихозлари яратиш мавжуд. АҚШ (Питсбургда “Вестингаузэлектрик”, Нью-Йоркда - “Эдисон” ва бошқ.), Ғарбий Европадаги (Манчестрда - “Метро Виккерс”, Баденда “Барун-Бровери”, Нюренбергда - “Сименс”, Нидерландияда - “Филипс” ва бошқ.)фирмалар етакчи ўрин тутади. Электротехника саноати корхоналари илмий-тадқиқот марказлари яқинида жойлашган бўлиб, ўзига хос “илмий парк” лардан (АҚШ да Стенфорд университети яқинида (Калифорния), Ғарбий Европа ва Японияда) иборат.

Электрон саноати иккита кичик тармоқлардан-харбий-саноат электроникаси ва маиший электроникадан иборат. Биринчи тармоқда АҚШ, Россия, сўнгра Япония ва Европа мамлакатлари роли катта. Маиший электроника Япония, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида ривожланган. АҚШ да харбий-саноат ва маиший электроника жихозлари ишлаб чиқариш нисбати 10:1 ни ташкил қилгани холда Японияда маиший электроника хиссаси тармоқ махсулот ишлаб чиқаришида 80 % ни ташкил қилади. АҚШ Япониядан 15-20 млрд. дол. атрофида маиший электроника жихозларини импорт қилади. Янги индустриал мамлакатлар ўртасида маиший электроника жихозлари ишлаб чиқаришда Сингапур, Корея Республикаси, Тайван ва Малайзия алохида ўрин тутади.

Бугунги кунда дунё бўйича ЭХМ ишлаб чиқариш 1 млн.дан ортди. Йилига 60 мингдан ортиқ саноат роботлари ишлаб чиқарилмоқда. (Япония, АҚШ).



  • Транспорт машинасозлиги - машинасозликнинг энг асосий тармоқларидан бири. Транспорт машинасозлиги таркибида автомобилсозлик, самолётсозлик, кемасозлик ва кейинги йилларда авиакосмик саноат мухим ўрин тутади. Автомобилсозлик асосан тўртта минтақада-Япония, АҚШ ва Канада, ЕХ ва Россияда ривожланган бўлиб аста-секин бу тармоқ Бразилия, Аргентина, Корея Республикаси, Хитой ва Ўзбекистонда ривожланмокда. Автомобилсозликда учта макроминтақани-Европа (16 млн. дона), Япония-Корея Республикаси билан (13,1 млн.дона), АҚШ ва Канада (11,4 млн.дона) ажратиш мумкин. Бундан ташқари Жанубий Америка (Бразилия ва Аргентина 2,5 млн. дона), Россия ва Шарқий Европа (2,2 млн.дона) мамлакатлари хамда Хитой (1,0 млн.дона), Малайзия (300 минг дона) автомобиллар ишлаб чикаради ва бошқа кўпгина мамлакатларда автомобиль йиғув заводлари мавжуд.

  • Машинасозлик саноати кучли суръатда монополлашган билан ажралиб туради. АҚШ да 3 та компания хиссасига (“Дженерал моторс”, “Форд Мотор” ва “Крайслер”) бутун мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 85 % тўғри келади. Буюк Британияда эса “Виккерс”, ГФР да - “Мерседес-Бенц”, “БМВ”, “Фольксваген”, Японияда “Мицибуси”, “Тойота”, Италияда “Фиат” Корея Республикасида “ДЭУ корпорейшен” каби компания ва фирмалар на фақат шу мамлакатлардаги машинасозлик саноати корхоналарини назорат қилибгина қолмай, балки бошқа мамлакатларда хам машинасозлик корхоналарига эгадир. Жумладан, АҚШдаги “Форд Мотор” компанияси ГФР, Буюк Британия ва Италиядаги бир қатор автомобиль корхоналарини хам назорат қилади ва Швециядаги “Вольво” компанияси билан бирлашди. Ғарбий Европа мамлакатларида чикарилаётган 1/3 кисм автомобилларни назорат қилмоқда. Японияда 11 та фирма қўлида мамлакат автомобил саноати тўпланган.


7-жадвал

Дунё мамлакатларида автомобиллар ишлаб чиқариш. (1995 йил млн.дона)



Мамлакатлар ва

минтақалар



Жами

шундан

енгил автомбиллар

юк ва автобуслар

1.

Япония

11,5

8,4

3,1

2.

АҚШ

9,5

5,6

3,9

3.

ГФР

5,2

4,4

0,8

4.

Франция

3,7

3,3

0,4

5.

Испания

2,1

1,8

0,3

6.

Канада

1,9

1,0

0,9

7.

Италия

1,7

1,5

0,2

8.

Корея Республикаси

1,6

1,2

0,4

9.

Буюк Британия

1,5

1,3

0,2

10.

Швеция

0,4

0,3

0,1

11.

Россия ва Шарқий Европа

2,2

1,4

0,8

12.

Лотин Америкаси

2,4

1,8

0,6

Бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда автомобилсозлик Россияда 1,0 млн. дона, Польша, Чехия, Руминия, Венгрия ва Ўзбекистонда ривожланмоқда. Йилига жахон мамлакатлари бўйича 40-42 млн.дона автомобиль ишлаб чиқарилади.

Дунё хўжалигида (йилига 7 минг дона тепловоз ва электровозлар ишлаб чиқарилади) 60 % локомотивлар, темир йўл вагонлари иқтисодий ривожланган мамлакатларга (Франция, ГФР, Япония ва Буюк Британия, Хиндистон, Бразилия) хамда 40 % бозор иқтисодиётга ўтаётган давлатлар хиссасига тўғри келади.



  • Дунё кемасозлигида (35 млн. бр-рег.т.) Япония алохида ўрин тутади (дунё бўйича50 % чиқарилаётган кемалар тўғри келади). Шунингдек, кемасозлик АҚШ, Буюк Британия, ГФР, Франция, Швеция, Италия, Норвегия, Нидерландия, Перу, Хиндистон каби давлатларда, Россия ва Польшада ривожланган.

90-йилларда Корея Республикаси кемалар ишлаб чиқариш бўйича Япониядан ўтиб кетди. Кўзга кўринган ўринни Тайван, Бразилия эгалламокда.

Кемасозлик ривожланган классик мамлакатлар - Буюк Британия, Нидерландия, ГФР, АҚШ да кемалар ишлаб чиқаришдан уларни ремонт қилишга ўтдилар (80-йилларда) ва фуқаро кемасозлиги ўрнини харбий кемасозлик эгалламоқда. 80-йилларда кемасозликда асосий эътибор махсус юкларни кўтаришга мўлжалланган танкерлар қурилишига қаратилган бўлса, эндиликда янги йўналиш-контейнерлар ташишга мўлжалланган кемалар, яъни юкларни тўғридан-тўғри юклаш, ташиш ва тушириш имкониятини берувчи (темир йўл-денгиз, дарё-денгиз) йўллари хамда Р88 типидаги (“Роллон-Ролл-офф”) кемалар кўришга эътибор кучли.



  • Машинасозлик саноати тармоқлари ўртасида давлат саноат сиёсатининг марказий бўғинини ташкил этувчи авиаракета ва космик саноат (АРКС) алохида ўрин тутмоқда. Бу тармоқ истиқболда хам на фақат машинасозликда, балки бутун Ғарб мамлакатлари иқтисодиётида базис технологияни (микроэлектроника ва АРКС) етказиб беришда етакчи рол уйновчи тармоқ сифатида қаралмоқда.

  • Давлат бу тармоқни тартиблашда икки йўл - инновацион жараёнларни рағбатлантириш ва протекционизм тадбирларини қўллаш орқали фирмаларни ички ва ташқи бозордаги рақобатларини енгиллаштирмоқда.

Бугунги кунда ишлов берувчи саноатда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик бюроларига сарфланаётган давлат харажатларининг асосий қисми яъни АРКС ва электротехника (радиоэлектроника) саноати тармоқларига мос равишда АҚШ да - 44-28 %, Японияда - 28 % (электротехника), Германияда - 47 ва 29 %, Францияда - 50-43 %, Буюк Британияда - 45-40 %, Италияда- 30 % (хар бир тармоққа) сарфланмоқда.

  • АҚШда машинасозлик саноатида илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик бюролари харажатларининг 60 % АРКС га (75 % тармоқдаги мақсадли харажатлар) сарфланмокда-ки, бу кўпроқ харбий буюртма билан боғлиқ бўлиб, йирик ихтисослашган фирмалар томонидан амалга оширилмоқда. АҚШ, Европа хамжамияти ва Японияда АРКС ва микроэлектроникани ривожлантиришнинг истиқболи дастурлари (“АЭРОБУС” фуқаро авиацияси учун А_300/250 ўринли, 1972 йил модели) ва А 300/750 ўринли, 10000 км.га учувчи Осиё йўналишига мос модел ва бошқ.), “Эврика” (3,8 млрд экю) RACE (1985 - 1995 йиллар замонавий алоқа воситалари бўйича ) ва бошқа кўплаб давлат концепциялари амалга оширилмоқда.

АҚШ ва Россия дунёдаги йирик авиакосмик саноатга эга. Шунингдек, Франция ва Буюк Британия, сўнгра Германия ва Нидерландияда (“Фоккер” фирмаси) хам авиация саноати ривожланган. Авиация саноатида “Боинг” фирмаси (АҚШ-Сиэтл), Ғарбий Европада (Тулуза “Конкорд”), Россияда йирик самолётсозлик корхоналари мавжуд.

Умуман, халқаро мехнат тақсимоти, ихтисослашув ва кооперацияни хисобга олган холда дунё мамлакатларида машинасозлик саноати ривожланганлик даражаси бўйича қуйидаги гурухлар шаклланди.

Машинасозлик саноати махсулотларини тўла номенклатурада ишлаб чиқарувчи-АҚШ, ГФР ва Япония мамлакатлари.

Тармоқда унчалик ахамиятли бўлмаган турлардан ташқари тўла номенклатурада машинасозлик махсулотлари ишлаб чиқарувчи мамлакатлар - Буюк Британия, шартли равишда Италия.

Унчалик тўла бўлмаган наборда машинасозлик тармоқлари ривожланган мамлакатлар - Россия, Франция, Хитой шартли равишда Испания ва Чехия.

Машинасозлик махсулотлари катта қисмини четдан келтирувчи, аммо айрим тармоқлар юқори даражада ривожланган, машиналар бўйича ижобий савдо балансига эга мамлакатлар-Швейцария, Швеция, Корея Республикаси, Тайвань, Сингапур.

Импортга қарам, машинасозликнинг айрим кичик тармоқлари юқори даражада ривожланган, импорт қийматида махсулот қиймати 2/3 ташкил қилувчи мамлакатлар - Нидерландия, Бельгия, Дания, Австралия, Венгрия, шартли равишда Малайзия, кандайдир даражада Польша, Руминия ва Болгарияни киритиш мумкин.

Йирик ишлаб чиқариш кўламига эга, аммо ишлаб чиқариш таркибида айрим оралиқ мавжуд машиналар экспорт қиймати импортнинг ярмини қопловчи мамлакатлар Канада, Бразилия, Мексика ва Хиндистон.

Ишлаб чиқариш умумий кўлами юқори бўлсада, савдо баланси кескин манфий бўлган мамлакатлар - Австралия. ЖАР ва Аргентина.

Машинасозликнинг айрим турлари тор ихтисослашган ва экспортга йуналтирилган алохида тармоқлар ривожланган мамлакатлар - Финляндия, Норвегия, Исроил, Греция ва Португалия, Пуэрто-Рико ва Лотин Америкасидаги Америка компаниялари филиаллари, учинчи дунёнинг айрим мамлакатлари (Маврикий-чўнтак радиоприёмникла-

ри ишлаб чиқариш).

Машинасозлик ривожланган бўлсада ички эхтиёжларни қондира олмайдиган мамлакатлар - Туркия, Эрон, Миср.

Машинасозлик энди-энди (шаклланаётган) ривожланаётган мамлакатлар-Нигерия ва бошқ.

Ремонт ва йиғиш корхоналари мавжуд мамлакатлар- Эфиопия, Камбоджа ва бошқа ривожланаётган мамлакатлар.



7.Химия саноати. жуда мураккаб табақалашган тармоқ таркибига эгадир. Шунинг учун хам химия саноати тармоқларини ягона жойлашиш қонуниятлари асосида умумлаштириш жуда қийин. Химия саноати халқ хўжалиги ва ахолининг дори-дармонларга бўлган хилма-хил эхтиёжларини кондиради. Химия саноатнинг хом-ашё ва химикатларга, қишлоқ хўжалигини-минерал ўғитларга ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларга қарши ишлатиладиган воситаларга бўлган талабини қондиришдан ташқари турмушда хам жуда кенг қўлланилмоқда. Химия саноатининг янги хом-ашёси - синтетик сунъий махсулотлар табиий махсулотлар ўрнини босмоқда, қурилиш ва қадоқловчи махсулотларни етказиб бермоқда. Химия саноати харбий йўналишга хам эгадир.

Химия саноати тармоқлари ўртасида бош ролни нефт газ хом-ашёси асосидаги органик синтез химияси ўйнамоқда. Ноорганик химия иккинчи ўринга тушиб қолди ёки химия саноати махсулотлари қийматининг 10-25 % ни ташкил қилмоқда. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда тобора кўпроқ “илм талаб” тармоқлар - фармацевтика, захарли химикатлар ишлаб чиқариш ўрин эгалламокда, ривожланаётган мамлакатларда ўғитлар, органик махсулотлар, пластмасса ва толалар ишлаб чиқарилмоқда.



  • АҚШ дунё мамлакатлари ўртасида кенг номенклатурада илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқ янги техник мураккаб юқори эхтиёж мавжуд тармоқлар ривожланганлиги билан ажралиб туради. 90-йилларнинг бошларида дунё химия саноати махсулотининг 20 % ва халқаро экспортнинг 15 % АҚШ хиссасига тўғри келди. Ғарбий Европа мамлакатлари 23-24 % химия саноати махсулотларини (ГФР энг химиялашган мамлакат бўлиб, АҚШ билан тенг химия саноати махсулотини экспорт қилади) ишлаб чикармоқда ва экспорт қилмоқда. Японияга 15 % дунё химия саноати махсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорти тўғри келади.

Дунёда тўртинчи химия саноати ривожланган район Форс кўрфази минтақасида шаккланди. Нефть қазиб чиқарувчи мамлакатлар - Саудия Арабистони, БАА, Кувайт, Эрон ва Бахрейн мамлакатлари органик синтез махсулотлари ва ўғитлар ишлаб чикармоқда ва экспорт қилмоқда. Хом-ашё сифатида арзон табиий газдан фойдаланилмоқда. Бу минтақа химия саноати махсулотининг 5-7 % ини бермоқда.

  • Юқоридаги тўртта химия саноати ривожланган минтақадан ташқари Россия ва бошқа МДХ мамлакатларида, Шарқий Европа давлатларида химия саноати корхоналари мавжуд. Россия дунё химия саноати махсулотининг 3-4 % ини бермоқда. (СССР - 10% дунё химия саноати махсулотларини берган). Хитой химия саноатини жадал ривожлантириб ва унинг махсулоти сифатини оширмоқда. Минерал ўғитлар, пластмасса ва фармацевтика махсулотлари ишлаб чикармоқда. Шунингдек, Хиндистон, Бразилия ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда хам химия саноати тез ривожланиб бормоқда.

Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, айниқса Корея Республикасида химия саноати тармоқлари тез ривожланмокда.

  • 1970-йиллардан бошлаб химия саноати жойлашишида энергетика инқирозга боғлиқ холда ўзгаришлар юз берди. Химия саноати, айниқса, ўғитлар ишлаб чиқариш (нефт химия) Ғарбий Европа мамлакатларидан (азотли ўғитлар) ривожланаётган мамлакатларга кучди. Япония фирмалари нефт-химия заводларини арзон нефт-газ хом-ашёси районларига қурдилар. Натижада, дунёдаги энг арзон метанол Оловли ердан Японияга келтирилади. Япониянинг ўзида метанол ишлаб чиқариш тугатилди ва мамлакатда ишлаб чикарилган метанолга нисбатан нархи 2 баробар оз қийматга эга махсулот импорт қилинмоқда.

Натижада, химия саноати жойлашишида уч асосли модел: Шимолий Америкада хом-ашё, энергия ва сув ресурслари асосида (мехнат қиймати, сотиш бозорлари ва ИТТКБ иккинчи даражали омил бўлиб қолди); Японияда хом-ашё омили; Ғарбий Европада хом-ашё, энергия ва сув ресурсларига боғлиқ йўналиш асосий рол ўйнамокда.

Юқоридаги омиллар асосида АҚШ нефть химия саноати корхоналари Жанубда - Хьюстон районида тўпланди. “Доу-Кемикал” фирмаси дунёдаги энг йирик нефть химия саноати корхонасидир. Нозик химия саноати корхоналари Нью-Йоркда (фармацевтика ва нозик химия), Ғарбда (Лос-Анджелес ва Сан Франциско агломерацияларида) жойлашган. Канада химия саноати корхоналари АҚШ учун ишлайди (калийли тузлар).



  • Ғарбий Европа мамлакатларидаги интеграция жараёни химия саноати корхоналарининг жойлашишини сезиларли даражада ўзгартирди. Хўжаликни денгизга томон умумий силжиши фонида нефть хом-ашёси асосида Рейн-Шелдь қуйи қисмида “Техас-Европа” (Роттердам-Антверпен) дунёдаги кўлами жихатидан энг йирик комбинатлардан бири қад кўтарди. Бу корхона Рур заводларидан ташқари, қўшни районлар ва Италия заводларини ярим фабрикат махсулотлар билан таъминлайди.

Нисбатан кичикрок кўламда Жанубий Италия райони (Сицилия-Сардиния-Апеннин ярим ороли жануби) ярим фабрикат махсулотлар билан мамлакат жануби, Альп мамлакатлари ва хатто ГФР жанубини таъминлайди.

  • Ғарбий Европа ўзининг анъанавий ахамиятини сақлаган холда ишлаб чиқариш инфратузилмалари ривожланган эски районларда янги ишлаб чиқариш тизимлари шаклланмоқда. Чунончи, ГФРдаги Людвигсхавен химия комбинати на фақат Ғарбий Европада, балки дунёдаги иккинчи комбинатдир. Шунингдек, ГФРда Гамбургдаги Америка “Доу Кемикл” фирмасидан ташқари Кил-каналига кираверишдаги Хайде шахрида “Басф” фирмаси заводи юзага келди. Буюк Британияда Уилтан-Биллингем саноат тугунидан ташқари Ардир (Шотландия жануби), Шимолий Ирландия, Инвергардон (Шотландия), Францияда Гавр ва Марселда химия саноати корхоналари мухим ўрин тутади.

  • Япония химия саноати Тинч океани қирғоқ бўйидаги бўш худудларни ўзлаштириш орқали Нагойя ва Осакадан Симоносекига қадар, шунингдек, Кита Кюсю ва Синоку оролига қадар, Япония денгизи сохил бўйида Ниигата дан Циругига қадар жойлашган. Тинч океани сохил бўйидаги экологик муаммолар мамлакат химия саноатини бошқа худудларга кўчиришни тақозо қилмоқда.

  • Форс кўрфазида шаклланган химия саноати корхоналари махсулот ишлаб чиқариш бўйича (Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Эрон) ва Бахрейн дунёда Техасдан сўнг иккинчи ўринга чикди ва экспортга йўналтирилгандир. Айни вақтда ривожланаётган мамлакатлардан бир гурухида (Хиндистон, Бразилия ва бошқ.) турли дори-дармонлар ишлаб чиқаришдан иборат фармацевтика саноати тез ривожланмоқда.

  • Химия саноати халқаро савдосида АҚШ, Ғарбий Европа, Япония, Россия йирик экспорт мамлакатлари сифатида етакчи ўрин тутса, 80-йиллардан бошлаб нефт химия саноати махсулотлари экспортида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг фаол иштироки бошланди. Юқоридаги худудларда сертармоқ химия саноати махсулотлари ишлаб чиқаришнинг “қуйи қаватлари” ва “юқори каватлари” жадал ривожланмокда.

Енгил, ўрмон-целюлоза ва озиқ-овқат саноатининг тармоқ таркиби ва ривожланиш жараёнлари.

Енгил саноат-деярли барча саноати ривожланган мамлакатларда индустрлаштириш жараёнида “бойроқ” бўлган тармоқдир. Кейинги йилларда деярли учинчи дунё мамлакатларида жадал ривожланмоқда. Енгил саноат тармоқларида хамон арзон ишчи кучи ва кам малакали ишчи кучи асосий ўрин тутади, унинг айрим тармоқларида юқори технология муваффақиятли қўлланилмоқда. Айни вақтда, асосан арзон ишчи кучи ва янги саноат номенклатурасини тез ўзгарувчанлиги бу тармоқни ривожланаётган мамлакатларга силжиши учун бош омил бўлмоқда. Натижада, на фақат тўқимачилик ишлаб чиқариши (Хитой, ривожланаётган мамлакатлар янги индустриал мамлакатлар) ривожланаётган мамлакатларга, балки пойабзал саноати хам (АҚШда - бу тармоқ енгил саноат бешиги бўлган) янги пойабзал саноати “кит” лари (Корея Республикаси, Хитой, Хиндистон, Бразилия ва Веътнам) бўлган мамлакатларга йуналмокда.



  • Саноати ривожланган мамлакатларда эса “қимматбахо” ишлаб чиқариш тармоқлари - трикотаж (газламадан ташқари), гилам, муйна махсулотлари ишлаб чиқариш, “юқори мода уйлари” сақланиб қолган. (бунга Хитойга ўхшаган Ғарб андозасида тикувчилик махсулотлари ишлаб чиқариш кирмайди). Айни вақтда заргарлик саноати, ўйинчоқлар ва спорт махсулотлари ишлаб чиқариш мухим ўрин тутмоқда. Шунингдек, мўйна саноати (асосан икки мамлакат АҚШ ва ГФР тўпланган) хам ривожланаётган мамлакатларга силжимоқда. Маиший махсулотлар ишлаб чиқаришнинг намуналари, эталонлари ва лойиха хужжатлари иқтисодий ривожланган мамлакатларда қолгани холда бу тармоқ хам ривожланаётган мамлакатларга силжимоқда.

  • Енгил саноат сертармоқ бўлиб, у бош тармоқ-трикотаж ва пойабзал тармоқларидан тортиб ўнлаб шахарларнинг “касб-кори”га айланган “кам ахамиятли” бўлиб кўринган заргарлик, кулолчилик, ўйинчоқлар ишлаб чиқариш, гулчилик каби сохалардан иборатдир.

Енгил саноат асосан тўқимачилик (трикотаж тармоғи хам), тикувчилик ва пойабзал тармоқларидан иборат.

  • Тукимачилик саноати.-Бу тармоқ учта ишлаб чиқариш типларидан (турли сунъий толалардан иборат аралаш газламалар, ип-газлама, сунъий толалардан иборат трикотаж) иборат. Анъанавий жун, каноп газламаларининг ахамияти камайиб кетди ва дунё газламалар ишлаб чиқаришнинг 10 % тўғри келади, холос. Бош газламалар сунъий толалардан (табиий толалар хам аралашган) газламалар ишлаб чиқариш йилига 3 млрд.м. ташкил қилади. Трикотаж газлама ва унинг махсулотлари 30 млрд.м. атрофида. Бундан ташқари, қўлда тўқиладиган Хиндистон газламаси - сари 5-6 млрд.м. ишлаб чиқарилади ва қисман экспорт хам қилинади.

  • Асосий аралаш газламалар ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда АҚШ (10 млрд.м.) туради ва ўз ўрнини секин-аста Хитой ва Хиндистонга бўшатиб бермоқда. Иккинчи ўринда Хиндистон ( 4 млрд.м.) ва шунга яқин Япония, Хитой, Корея Республикаси ва Тайвань туради (қолган мамлакатлар йилига 2 млрд.м.дан оз газлама ишлаб чиқаради).

Ип-газлама ишлаб чиқариш бўйича Хитой ва Хиндистон (7-9 млрд.м.), сўнгра АҚШ (5 млрд.м.), Япония, Италия, Тайвань ва Миср (1,5-2 млрд.м) мамлакатлари етакчи ўрин тутади. Бир вақтлар Буюк Британия йирик ип-газлама ишлаб чиқарувчи мамлакат бўлган бўлса, хозир 300 млн.м. ип-газлама ишлаб чикармоқда ва ўз ўрнини Португалияга бўшатиб бермоқда. Риволанаётган мамлакатлар (Покистон, Гонконг ва бошқ.) дунёдаги ип-газлама ишлаб чиқаришнинг 50 % ини бермокда.

Иқтисодий ривожланган мамлакатлар трикотаж махсулотлари ишлаб чиқаришда (Италиядан ташқари) ўз ўрнини ривожланаётган мамлакатларга (50 % дунё бўйича ишлаб чиқариш) бўшатмоқда.



Россия тўқимачилик саноати ғоят мураккаб жараёнларни бошидан кечирмоқда. Мураккаб иқтисодий холат бу тармоқда ишлаб чиқаришни кескин пасайиб кетишига олиб келди.

Жун-газламалар ишлаб чиқариш Ғарбий Европа, АҚШ, Япония, Хитойда ривожланган бўлиб йилига 1,5-2 млрд.м. тайёрланади. Каноп газламалар ишлаб чиқариш Россия, Франция, Белгия, Нидерландия, Буюк Британия, жун махсулотлари Хиндистон ва Бангладешда ривожланган. Табиий шойи газламалар ишлаб чиқариш кейинги 20 йилда бир оз тикланди ва Хитой, Япония, Хиндистон ва Италия каби мамлакатларда ривожланган. Турли мамлакатлар учун қимматбахо ва хунармандчилик - бадиий газламалар ишлаб чиқариш хам хос ( сари-Хиндистон, беқасам ва хонатлас - Ўзбекистон ва бошқалар).

  • Тикувчилик саноати. - арзон мехнатга асосланган холда ривожланаётган мамлакатларга силжимоқда. Шунга қарамай, йирик тикувчилик саноати марказлари Нью-Йорк (дунёдаги энг йирик тикувчилик саноати маркази), Париж ва Рим “мода марказлари” бўлса, индустриал мамлакатларда юксак технологияга асосланган дунё бўйича тикувчилик махсулотлари ишлаб чиқариш йўналишини белгиловчи мода кийимлари тикиш сақланиб қолди. Деярли барча мамлакатларда тикувчилик саноати ривожланган бўлишига қарамай, иқтисодий ривожланган мамлакатлар - “элита” махсулотлари, ривожланаётган мамлакатлар “оммавий” махсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашмоқдалар.

  • Пойабзал саноати. - хам енгил саноат тармоқлари каби ривожланаётган мамлакатларга силжимоқда ва бу жараён хам арзон ишчи кучи билан боғлиқдир. Бу жараён бугунги кунда хам давом этмоқда ва мутахассисларнинг таъкидлашича янги пойабзал ишлаб чиқарувчи мамлакатлар (Въетнам сингари) юзага келиши мумкин. Агар, дунё бўйича 90-йилларининг бошларида АҚШ ва Италия етакчи ўринни эгаллаган бўлса, XXI аср бўсағасида Осиё ва Ўрта Шарқ мамлакатларига дунё бўйича пойафзал ишлаб чиқаришнинг 60 % и, Ғарбий Европа мамлакатларига - 11% и, Жанубий Америка мамлакатларига - 7%, АҚШ га -6 % и тўғри келди.

Бугунги кунда йирик пойабзал ишлаб чиқарувчи мамлакатлар МДХ давлатлари, Корея Республикаси, Италия, Тайвань, Япония, Индонезия, Вьетнам, Таиланд ва АҚШ дир. Пойабзал саноатида модани белгиловчилар ва дунё пойабзал саноати корхоналарига етказиб берувчилар Италия ва Австрия фирмалари бўлиб қолмоқда. Умуман, енгил саноатда оммавий ишлаб чиқариш турлари ривожланаётган мамлакатларда ва “элитар” ишлаб чиқариш турлари иқтисодий ривожланган мамлакатларда ривожланмоқда.

  • Ўрмон-Целлюлоза саноати. Дунё бўйича ёғоч миқдори 360 млрд.м3 деб бахоланган. Йиллик кўпайиши - 3,3 млрд.м3. 90-йилларнинг-бошларидаёк ёғоч тайёрлаш, ўрмонларни кўпайтириш билан бир хил даражага етди. Дунё хўжалигида ўрмон саноати (целлюлоза-қоғоз саноати хам) иқтисодий ривожланган мамлакатлар - АҚШ, Канада, Финляндия, Россияда жойлашган. Юқоридаги мамлакатлар айни вақтда ўрмон саноати махсулотларини экспорт қилувчи асосий мамлакатлар хам хисобланади. Айниқса, Финландия ва Канада экспортида қоғоз алохида ўрин тутади.

Лотин Америкаси мамлакатларидан Бразилия, Осиёда - Индонезия, Малайзия, Африкада Буркино - Фасо, Габон каби ўрмон ресурсларига бой давлатлар хам ёғоч тайёрлайди (дунё бўйича тайёрланадиган ёғочнинг 10 % тўғри келади) ва кўплаб экспорт қилади. Бу мамлакатлар истиқболда целлюлоза саноатини ривожлантириш имкониятига эгадир. Ўрмон саноати: а) ёғоч тайёрлаш (дарахт кесиш, уни транспорт магистралларига олиб чиқиш, қайта ишлаш марказларига етказиб бериш); б) ёғочга механиқ ишлов бериш (тахта тилиш ва ёғочсозлик - енгил - ёғоч-тахта, фанер, гугурт, идиш, мебель ва бошқа махсулотлар ишлаб чиқариш); в) ёғочга химиявий ишлов бериш (ўрмон-химия - яъни целлюлоза, қоғоз, картон, скипидар, канифол ва бошқа хилма-хил махсулотлар) тармоқларидан иборат. Ўрмон саноати тармоқларининг жойлашиши хусусияти хом-ашё ва истеъмол районлари билан боғлиқдир.

Целлюлоза - қоғоз саноати деярли иқтисодий ривожланган мамлакатлар АҚШ, Канада, Финляндия, Россия, Болтиқ бўйи давлатлари, Украинада жойлашгандир. Россиядаги энг йирик целлюлоза - қоғоз комбинатлари - Красноярск, Братск, Байкальск, Амурск, Котлас ва Сыктивкарда барпо этилган.



Озиқ-овқат саноати. ХХ аср охири ва XXI аср бўсағасида озиқ-овқат саноати мухим ўзгаришларни бошидан кечирмокда. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда анъанавий тармоқлар, айниқса инсон соғлиғига таъсир қилувчи “зарар”ли хисобланган виночилик, пиво, тамаки ва қанд саноатининг ривожланаётган мамлакатларга силжиши ( Россия хам истеъмол жихатидан ривожланаётган мамлакатларга яқин турганлиги учун бу ерда тамаки ва пиво ишлаб чиқариш ўсмокда) кузатилмоқда. Шунингдек, иқтисодий ривожланган мамлакатларда аёлларни оғир “ошхона мехнати”ни енгиллатувчи “ошхонани индустрлаштириш” ишлаб чиқариши юқори суръатлар билан ўсмоқда.

Йирик ва хилма-хил озиқ-овқат саноати АҚШ, Канада, Ғарбий Европа, Япония, Шарқий Европа, Россия, шунингдек, Бразилия, Аргентина, Австралия, Янги Зеландия, Хиндистон, Хитойда шаклланди.



  • Озиқ-овқат саноати таркибида техник жихатдан қуролланганлик даражасига кўра шакар саноати (фақат Хиндистонда кустар типда) ажралиб туради. Бразилия, Куба, Австралия, ЖАР, Таиланд, Франция, Нидерландия, ГФР йирик шакар экспорт қиладиган мамлакатлар бўлса, Россия, АҚШ, айрим Европа мамлакатлари, Эрон йирик импорт мамлакатларидир. Дунёдаги ишлаб чиқарилаётган шакарнинг 2/3 шакар қамиш , 1/3 канд лавлагига тўғри келади. Тамаки бозорида иккита мамалкатлар гурухи - тамаки махсулотлари билан тўлиб-тошган иқтисодий ривожланган мамлакатлар (айни вақтда чекишга қарши кураш туфайли истеъмол қисқариб бормоқда) ва ривожланаётган мамлакатлар бозори (Россия) бўлиб, иккинчи гурухда тамаки махсулотлари ишлаб чиқариш ўсиб бормоқда. Энг йирик тамаки махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари йирик марказлар ва порт шахарларда жойлашган бўлиб, АҚШ, Хитой, Хиндистон ва ГФР йирик тамаки саноатига эгадир. Россия, Туркия ва Хитойда тамаки индустрияси кенгаймоқда.

  • Худди шундай холат вино ёки вино-арақ ишлаб чиқаришга хам таалуқлидир. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда вино, спиртли ичимликлар, пиво ишлаб чиқариш қисқариб, янги индустриал мамлакатларда эса кўпайиб бормоқда.

Кейинги ўн йилликда Ғарбий Европа мамлакатларда виночилик 10 млн. гкл. га қисқарди. Шунга қарамай Италия дунё вино ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда (61 млн. гкл.1994 й), Франция (57 млн.гкл.) иккинчи ўринда туради. Хар иккала мамлакат дунё бўйича ишлаб чиқилган виночилик махсулотларнинг 40 % бермоқда, қолган мамлакатлар хиссасига 180 млн.гкл.вино тўғри келади. Европада йирик вино ишлаб чиқарувчи мамлакатлар Испания (15-18 млн. гкл.), Португалия (10-12 млн. гкл) ва ГФР (10 млн.гкл) бўлса, Ғарбий ярим шарда АҚШ (20 млн.гкл) ва Аргентина (8-10 млн.гкл) мамлакатларидир.

  • Пиво ишлаб чиқарувчи йирик мамлакатлар АҚШ, ГФР, Буюк Британия ва бошқа кўпгина Европа мамлакатлари бўлиб, кўпроқ экспорт эхтиёжлари туфайли ривожланмокда. Россия йирик пиво ва бошқа экологик ичимликлар ишлаб чиқарувчи мамлакат бўлишига қарамай, бу махсулотларни импорт қилувчи мамлакат хамдир.

Кейинги йилларда иқтисодий ривожланган мамлакатлар озиқ-овқат саноатида ярим фабрикатлар ишлаб чиқариш, гўшт ва сут махсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг экспорт йўналиши кенгаймоқда. Ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат саноатининг “классик” тармоқлари, консерва саноати, айниқса, хилма-хил соклар, мева консервалари ишлаб чиқариш кенгаймоқда.

  • Озиқ-овқат саноати тизимида балиқчилик алохида ўрин тутади. Кейинги йилларда Дунё океани биоресурсларидан кенг суръатда ва интенсив фойдаланилмоқда. Йилига 100 млн.т. денгиз махсулотлари овланмоқда. Бунинг 1/10 қисми чучук сувлардан овланмоқда. 90 % денгиз махсулотларини сельд ва треска балиқлари ташкил қилади ва истиқболда қисқариши кутилмоқда. Қолганлари моллюска, раксимонлар ва сув ўтларидан иборат. Денгиз махсулотларининг 50 % Тинч океани хавзасига айниқса, Хитой (10 млн.т) ва Япония (10 млн.т.) тўғри келади. Шунингдек, Перу (5 млн.т.) ва Россия (5 млн.т.) мамлакатлари хам йирик балиқ овловчи флотга эга. Шимолий Атлантика биоресурсларидан кенг суръатда фойдаланиш бошланди. Бир қатор Европа мамлакатлари айниқса Норвегия, Исландия мамлакатлари иқтисодиётида денгиз биоресурслари мухим ўрин тутмоқда.

  • Иқтисодий ривожланган мамлакатларининг техник жихатдан яхши қуролланган замонавий балиқ овлаш кемалари Дунё океани ва денгизларининг энг унумдор худудларида қиммат бахо балиқ ва бошқа денгиз махсулотларини овлаш имкониятига эга бўлса, ривожланаётган мамлакатлар бундай имкониятларга эга эмас. Айниқса, денгиз махсулотлари билан тирикчилик утказувчи камбағал ахоли учун сезиларли қийинчиликлар юзага келмокда. Айни вақтда, экологик мувозанат жиддий бузилмоқда.

БМТнинг 1982 йилда “Денгиз хуқуқи конвенция” сини қабул қилиши ва қирғоқ бўйи мамлакатлари учун 200-милли “иқтисодий минтақа” ни эълон қилиниши сермахсул денгиз акваториясини назорат қилиш, унинг биоресурсларидан самарали фойдаланиш ва кўпайтириш имконини берди.

Дунё океани биоресурсларини тиклаш ва кўпайтиришда, инқирозли холатлардан чиқишда аквакультура ва балиқларни кўпайтириш мухим ўрин тутмокда. Аквакультуранинг 80 % Осиё ва Тинч океани минтақасига тўғри келади. Бу ерда одамлар кадимдан шоли билан биргаликда балиқ кўпайтирганлар ва бу йўналиш истиқболли йўналиш сифатида қаралмоқда. Шунингдек, аквакультурада сув ўтлари (денгиз карами), моллюскалар, қисқичбақа ва бошқ. етиштирилмоқда ва экспортга чиқарилмоқда. Бу махсулотлар хиссаси денгиз махсулотлари хажмида 10 % ташкил қилмоқда. Хитой ва Хиндистонда эса денгиз махсулотларининг 40 % дан иборат. Аквакультура жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда ва унинг истиқболи мустахкам илмий-техник асосларни барпо қилиш, кўплаб денгиз биотини кўпайтириш билан боғлиқдир.



  • Саноат ва атроф-мухит муаммоси. Саноатнинг ривожланиши атроф-мухитга кучли таъсир қилади. Чунки, саноат тармоқлари ер ости ва ер усти ресурсларининг асосий “истеъмолчи” сидир. Тоғ - кон саноатининг ривожланиши оқибатида табиий ландшафтнинг бузилиши, тоғ жинсларининг очиқ мухитга чиқариб ташланиши атроф-мухитга жиддий зарар етказади. Унинг оқибатлари инсоният учун нихоятда хавфли бўлиб, Тупроқ қопламининг бузилишига, ер ости сув манбаларининг ифлосланишига хамда рекультивация жараёнларида катта харажатларга олиб келади. Денгиз тоғ - кон ишларини кенгайиши Дунё океани сувларининг ифлосланишига, унинг биоресурсларига салбий таъсир қилиб жиддий экологик хавфни юзага келтирмоқда.

Ёқилғи энергетика мажмуасида ИЭСлари атроф-мухитга зарарли моддалар чиқаради, атмосферанинг газ таркибини бузади, сув температурасини кўтаради, АЭС эса атроф-мухитга ғоят зарарли радиоактив элементларни чиқаради, ёки АЭС лардаги фалокат оқибатлари (Украина-Чернобиль АЭС даги авария) тузатиб бўлмас холатларни юзага келтириши, жуда эхтиёткорона ёндошишни тақозо қилмоқда. АЭС лар нисбатан “соф” бўлсада тўғон плотиналар, сув омборлари атроф-мухит релъефига, ўсимлик ва хайвонот дунёсига, ер ости сувларига таъсир этиб экологик мувозанат бузилишига олиб келмоқда.

Металлургия саноатининг ривожланиши эса ресурсли худудлар киёфаси жиддий бўзилишидан ташқари атроф-мухитга темир, қўрғошин, калайи, мис, симоб, сурма ва бошқа зарарли металл чикиндилари, зарралари ва чангларни чикариб инсон саломатлигига хавф солмокда.

Химия ва нефт-химия саноати, ўрмон-целлюлоза ва бошқа саноат тармоқлари-хавони, сувни, Тупроқ қопламини турли зарарли чиқинди ва ташламалар билан ифлосламоқда. Айниқса, химия саноати корхоналаридаги халокатлар ғоят хавфли оқибатларни юзага келтирмоқда.

Шунинг учун хам саноат тармоқларини ривожлантириш ва жойлаштиришда экологик омилни хисобга олиш, табиий мухитни мухофаза қилиш тамоийилларига амал қилиш, “чиқитсиз технология” ларни ва берк ишлаб чиқариш тизимларини жорий қилиш ғоят мухим ахамиятга эга.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет