Абдуллаев Олимжон " Иқтисодий география ва экология"


Ўзбекистонда “Иқтисодий география ва экология” фанининг илмий йўналишлари ва илмий мактаблари



бет2/15
Дата14.07.2016
өлшемі1.74 Mb.
#198434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15

1.3. Ўзбекистонда “Иқтисодий география ва экология” фанининг илмий йўналишлари ва илмий мактаблари.

Ўзбекистон худудида дастлабки иқтисодий ва иқтисодий-географик билимлар узоқ тарихга эгалиги билан ажралиб туради. Суғорма дехқончилик, ирригация иншоотлари, шахарлар ва мамлакатлар, ахолишунослик ва хунармандчилик, археологияга доир маълумотлар йирик мутафаккирлар М.Қошғарий, Мухаммад Хоразмий, Абу Абдулла Мухаммад ибн Ат-Термизий, Ахмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Зайд Балхий, Абу Абдулла Жайхоний, Абу Абдулло Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Хорақий ва Замахшарий, Сомоний, Хафизи Абру, Ғиёсиддин Наққош, Улуғбек, Али Қушчи, Захириддин Мухаммад Бобур кабиларнинг асарларида ўз ифодасини топган.

Жумладан, Махмуд Қошғарийнинг “Девону луготут-турк” номли асарида табиат тасвирлари, ершунослик, экологик ва географик маълумотлар берилган. Мухаммад ибн Мусо Хоразмийнинг (780-847) “ Ернинг тасвири ” ва “Хоразм географияси” номли

асарлари ер билими, картография, геодезия ва мамлакатшуносликка оид ғоят қимматли маълумотларга бой.

А.Р.Беруний ва Ибн Сино асарлари XVIII асрга қадар Европа олий ўқув юртларида дарслик сифатида қўлланиб келинган бўлса, Хоразмда “Маъмун академияси” ва Улуғбек илмий мактаби Марказий Осиё худудидагина эмас балки, бутун жахонда илм - фанни ривожланишига беқиёс хисса кўшди. Айниқса, З.М. Бобурнинг “Бобурнома” асарида Фарғона водийси табиати, хўжалиги, ахолиси ва шахарларига доир ғоят қимматли маълумотлар берилгани билан ажралиб туради.

Марказий Осиё худудларининг илмий жихатдан

ўрганиш XVII аср охири ХХ аср бошларига қадар Россия империясининг ўлканинг бойликларини ўз манфаатлари учун фойдаланишга мўлжалланган қатор илмий экспедициялари фаолияти билан боғлиқдир.

Туркистоннинг Россия империяси томонидан мустамлакага айлантирилгандан сўнг 1897 йил Тошкент шахрида ташкил этилган “Туркистон география жамияти” бутун Туркистон, жумладан Ўзбекистон худуди, табиати, ахолиси, табиий бойликлари, хўжалик тизими, шахарлари тўғрисида системали тарзда маълумотлар тўплаш билан шуғулланди.

1920 йилдан бошлаб Тошкентда Туркистон Давлат университетининг, ТошДУ ва хозирги Ўзбекистон Миллий Универститетида кенг миқёсда иқтисодий ва иқтисодий ва географик тадқиқотлар йўлга қўйилди. Дастлаб, рус олимлари Г.Н.Черданцев, Н.Н.Кожанов, Н.К.Ярашевич, Ю.И.Пославский, А.И.Головин ва бошқалар Туркистон худудини иқтисодий районлаштириш, Марказий Осиё худудида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш,

табиий ресурсларни иқтисодий бахолаш, ахолишуносликнинг назарий ва амалий муаммолари билан шуғулланадилар.

40-йилларда эса йирик иқтисодий-географ В.М.Четиркин Ўрта Осиёни иқтисодий-географик жихатидан тадқиқ қилиб “Средняя Азия” номли монографиясини ёзди.

50-60-йиллардан бошлаб Ўзбекистон иқтисодий-географларининг дастлабки вакиллари (З.М.Акрамов, М.К.Қорахонов, Х.Хасанов, С.Зиёдуллаев ва бошқалар) Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш (Фарғона водийси - 1952 й), иқтисодиёт тармоқлари - саноат, қишлоқ хўжалигининг ривожланиши ва истиқболи (Самарқанд ва Қашқадарё қишлок хўжалиги географияси), ахолишунослик ва ахо-

ли географияси, шахаршуносликка доир илмий тадқиқотларни амалга оширдилар.

70-йиллардан бошлаб мамлакатимиздаги таниқли иқтисодий-географлар - З.М.Акрамов, А.Солиев, О.Ота-Мирзаев, иқтисодчилар - С.Зиёдуллаев, К.И.Лапкин, И.Искандаровлар рахбарлигида ишлаб чиқариш кучларини самарали худудий ташкил қилиш, ривожлантириш ва истиқболларини мажмуали ўрганувчи йўналишлар ва илмий мактаблар шаклланди.

Бу йўналишлар:


  • табиий шароит ва табиий ресурсларни иқтисодий бахолаш ва минтақавий экологик муаммолар тадқиқоти;

  • ахолишунослик ва ахоли географияси, шахаршунослик;

  • саноат тармоқлари географияси, агросаноат мажмуаси, ижтимоий-иқтисодий (медицина, хизмат кўрсатиш каби) сохалар ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва истиқболла-

рининг тадқиқ қилишдан иборатдир.

Ўзбекистонда иқтисодчи ва иқтисодий-географлар тайёрлашда 1950 йилда ташкил этилган Ўзбекистон ФА ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш кенгаши (СОПС), хозирги кундаги Ўзбекистон Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига қарашли “Макроиқтисодиёт ва ижтимоий - иқтисодий тадқиқотлар институти” хамда 1957 йил ташкил этилган Ўзбекистон ФА География бўлими, Ўзбекистон Миллий Университети “Иқтисодий география” кафедраси, 1972 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Миллий Университети География факультети қошидаги ахолишунослик муаммолари лабораториясининг хизмати каттадир.

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва амалга оширилган туб иқтисодий ислохотлар миллий иқ

тисодиётнинг ривожланиши ва шаклланишига, мамлакат хўжалик тизимининг байналминаллашуви билан жахон хўжалиги, хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маданий хаётига доир дастлабки илмий-тадқикотларнинг юзага келишига олиб келди. Бугунги кунда Ўзбекистон Президенти хўзуридаги Давлат ва Жамият қурилиши Академияси, Ўзбекистон ФА иқтисодиёт институти, Макроиқтисодиёт ва ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар институти, бозор ислохотлари илмий-тадқикот институти, Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия институти, ТошМУ, ТошИУ кафедраларида МДХ давлатлари, Шарқий Европа, иқтисодий ривожланган мамлакатлар, Хитой, Шарқий ва Жануби-Ғарбий Осиё мамлакатларида бозор иқтисодиёти ва бозор муносабатларининг ривожланиш масалалари ўрганилмоқда.

1.4. “Иқтисодий география ва экология” фанининг тадқиқот усуллари.

Табиат ва жамият ўртасида алоқадорлик ва ижтимоий-иқтисодий тизимларни тадқиқ этиш ғоят мураккаб жараёндир. “Иқтисодий география ва экология” фани тадқиқотларида қуйидаги усуллардан:



  1. тармоқлар бўйича (мамлакатлар ва иқтисодий районлар хўжалигининг алохида тармоқларини, шунингдек, жахон хўжалигининг тармоқ таркибини);

б) районлар бўйича: (мамлакатлар ва иқтисодий районлар хўжалик мажумасини);

в) махаллий (локал), яъни алохида олинган саноат корхонасини, фирмалар фаолиятини, ахоли қўрғонлари, дехқон-фермер ва уй хўжаликлари, ассоциациялар ва бошқа корхоналар хўжалик фаолиятини тадқиқ қилишда кенг фойдаланилади;



  • “Иқтисодий география ва экология” фанида тармоқлар бўйича тадқиқот усуллари мухим ўрин тута-

ди. Бу усул орқали жахон хўжалиги, иқтисодий район ва мамлакат бўйича иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши ва жойлашиш хусусиятлари, тармоқнинг иқтисодий район ва мамлакат хўжалик ихтисослашувида тутган ўрни, истиқболда ривожланиши хамда иқтисодий районларнинг шаклланишидаги ўрни тадқиқ қилинади;

  • районлар бўйича - яъни район - мамлакат хўжалик мажмуасини, мавжуд табиий шароит, табиий, ижтимоий-иқтисодий ресурслар хамда илмий-техника инқилоби ютуқлари асосида самарали худудий ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш ва шакллантириш тадқиқ қилинади. Шунингдек, район ва мамлакат бўйича мажмуали тадқиқотда район ва мамлакат худудида ривожланаётган ишлаб чиқаришни худудий

ташкил қилишнинг самарали шакллари, худудий ишлаб чиқариш мажмуалари ва агросаноат мажмуалари, вертикал ва горизонтал ишлаб чиқариш алоқалари хамда энергия ишлаб чиқариш босқичлари (цикллари) ўрганилади.

  • Ишлаб чиқаришни худудий ташкил қилишни такомиллаштириш ва ўзига хос хусусиятларини ўрганишда махаллий усул, яъни аниқ корхона, фирмалар фаолияти, ахоли қўрғонлари, ассоциациялар, дехқон-фермер ва уй хўжаликларининг иқтисодий холатини тахлил қилиш мухим ахамиятга эга. Бунда асосий эътибор махаллий шароит, мехнат ресурслари, ишлаб чиқариш алоқалари, хамда истиқболда ривожланиш масалаларига қаратилади.

а) Худудий ишлаб чиқариш мажмуаси - маълум худуддаги моддий ишлаб чиқариш ва инфраструктура сохаларининг ягона ўзаро боғлиқ бўлган корхоналарнинг уйғунлигидан иборат. Худудий ишлаб чиқариш мажмуаси район ва мамлакат хўжалик мажмуасида ўзига хос табиий шароит, табиий, ижтимо-

ий-иқтисодий ресурслар хамда ривожланган инфраструктура негизида юқори самарадорликка асосланган ишлаб чиқариш тизимидир.

Худудий ишлаб чиқариш мажмуасининг асосини босқичма-босқич давом этадиган энергия-хом-ашё турини қазиб олиш-бирламчи ишлов бериш-тайёр махсулот олишга қадар бўлган жараённи ифодаловчи энергия ишлаб чиқариш босқичи (цикл) ташкил қилади. Юқоридаги усул орқали тадқиқ қилиш мамлакат ва район хўжалигини самарали ўрганиш имкониятини беради.


  • “Иқтисодий география ва экология”” фани тадқиқотларда тарихий усул кенг қўлланилади. Тарихий

усул айни вақтда барча ижтимоий-гуманитар фанлар ти

зимида ва табиий фанлар тизимида хам мухим тадқиқот усули хисобланади. “Иқтисодий география ва экология”” фанида тарихий усул орқали ишлаб чиқариш кучларининг турли тарихий босқичларида ривожланиши, иқтисодий алоқалар, халқаро мехнат тақсимотининг ривожланиши ва шаклланиши, хўжалик ва ахолининг худудлар бўйича жойлашиши, табиий ресурсларнинг ўзлаштирилиши, худудларнинг ахоли томонидан ўзлаштириш холати ва бугунги ахволи, хўжалик ривожланиши ва жойлашиши хусусиятлари ўрганилади. Шунингдек, тарихий усул ишлаб чиқариш кучларини яқин ва олис истиқболда ривожланиш йўналишларини белгилашда хам кенг қўлланилади.



  • Статистик усул - иқтисодий-географик ва экологик тадқиқотларда мухим усуллардан бўлиб ахолининг ижтимоий-иқтисодий фаолияти ва худудлар бўйича мажмуали маълумотлар тизимини тадқиқ қилиш имконини беради. Статистик усул орқали халқаро, минтақавий ва махаллий ижтимоий-иқтисодий тизимга доир факт ва рақамлар тахлил қилинади. Чунки, статистик факт ва рақамлар “Иқтисодий география ва

экология” нинг ўзига хос “нони” хисобланади.

Статистик маълумотларни тахлил қилиш асосида худудлардаги иқтисодий-ижтимоий жараён, ахолининг жойлашиши, умумий демографик жараён, мехнат ресурслари, урбанизация, шахар ва бошқа ахоли қўрғонлари, шунингдек, иқтисодиётнинг мухим сохалари - саноат, қишлок хўжалиги, транспорт, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмалари сохаларининг ривожланиш ва жойлашиш хусусиятлари хамда истиқболда ривожланиш жараёнлари ўрганилади.



  • Иқтисодий районлаштириш усули - мамлакат-

ларнинг табиий, ижтимоий - иқтисодий минтақалари-

нинг мамлакат ички мехнат тақсимотидаги ўрни, ихтисослашув холатини ўрганиш, минтақалар бўйича ўзоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ва экологик сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини беради. Бу усул орқали мамлакатнинг хар бир минтақасининг ўзига хос табиий шароити, табиий ресурсларининг иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хўжаликнинг тарихий-иқтисодий ривожланиши ва хозирги худудий ташкил этиш холати, мавжуд илмий-техник салохиятлардан фойдаланиш негизида самарали ишлаб чиқариш тизимини шакллантиришнинг йўналишлари белгиланади.



  • Социологик сўров (анкеталаштириш) - тадқиқотларда кенг қўлланиладиган усуллардан бўлиб, аниқ шароитда худудлар, тармоқлар бўйича кенг маълумотлар олиш имконини беради. Бу усул, айниқса, худудлардаги мавжуд ижтимоий - иқтисодий - экологик муаммолар мажмуасини аниқлашда, ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг турли шаклларида юзага келган муаммоларни ўрганишда шунингдек, ахоли ва мехнат ресурслари билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ қилишда зарур бўлган мухим маълумотлар йиғиш имконини бе-

ради.

  • Таққослаш усули - худудлар хўжалиги ва ахолининг умумий ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаш имкониятини беради ва кўпроқ ўқув мақсадларида кенг қўлланилади.

  • Фактлар тахлили усули - асосида тармоқлар ўртасида ва тармоқлар ичидаги фарқлар аниқланади ва корхоналар йўналиши белгиланади. Фактлар тахлили кўплаб ходисаларни умумлаштириш хамда тармоқларни моделлаштириш учун керакли маълумотларни тайёрлаш имконини беради.

  • Иқтисодий-математик моделлаштириш - усули хўжалик ва ахолига доир рақамлар мажмуасини тахлил қилиш, ўрганилаётган жараённи миқдорий бахолаш имконини беради. Ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги миқдор боғланишларнинг математик ифодасини кибернетика фанларида модел, уни тузиш эса моделлаштириш дейилади. Моделнинг аниқлиги, тўпланган маълумотлар даражаси ва хажмига, уларнинг тўғрилигига, тадқиқотчининг малакаси ва моделлаштириш жараёнидаги аниқланадиган масаланинг кўламига боғлиқ. Кейинги йилларда тармоқлараро ва худудлараро ишлаб чиқариш тизимларининг баланслашда (мувозанатлаштириш), иқтисодиёт тармоқларини ва ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришнинг турли вариантларини аниқлашда моделлаштиришдан фойдаланилмоқда. Иқтисодий - математик моделлашти-

ришда ЭХМ лар кенг қўлланилмоқда. Бунда чизиқли дастурлаштириш усули қўлланилади. Чизиқли дастурлаштириш ғоят хилма-хил иқтисодий жараёнлар учун оқилона ечимларини аниқлаш имконини берувчи математик дастурдир.

  • Аэрокосмик тадқиқотлар усули - самарали тадқиқот усулларидан бири. “Иқтисодий география ва экология” да кенглик бўйича, яъни катта худудларда табиат, хўжалик, ахоли, атроф-мухит мажмуасини тадқиқ қилишда кенг фойдаланилмоқда. Айни вақтда, аниқ худудларда ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, худудий ташкил қилиш, хўжалик ва ахоли жойлашуви, шахарлар, агломерация ва иқтисодий районлар чегаралари, атроф - мухит холати тўғрисида аниқ ва янги маълумотлар олиш имконини беради. Шунингдек, бу усул орқали керакли худудни танлаб олиб ўрганиш ва натижаларни бошқа худудларга тадбиқ қилиш хам мумкин.

  • Баланс ва гурухлаштириш усули - баланс усули иқтисодиёт тармоқлари, тармоқлараро, ижтимоий сохаларда доимо ўзгариб турувчи иқтисодий кўрсаткичлар мувозанатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимидир.

  • Гурухлаштириш усули-оммавий статистик маълумотларнинг бир хил, типик бўлган белгиларга кўра гурухлаштиришдир. Ушбу усул ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни худудлар ва тармоқлар бўйича умумлаштириш имконини беради.

  • Эксперт бахолаш усули - ишлаб чиқариш кучларининг тармоқлар ва худудлар бўйича истиқболда ривожланишини юқори малакали экспертлар ёрдамида бахолашдир. Эксперт бахолаш усули айниқса инсон хўжалик фаолияти туфайли атроф-мухитда юз бераётган ўзгаришларни бахолашда кенг қўлланилмоқда.

  • Иқтисодий башорат (прогноз) қилиш усули. Иқтисодиётни ривожланиши, ахоли сони ва таркибини, худудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини илмий башорат қилишдан иборатдир. Иқтисодий башорат қилиш ижтимоий-иқтисодий, экологик муаммоларнинг олдиндан билиш, бу муаммоларни аниқ

лаш ва жамият тараққиётининг илмий асосланган ечим-

ларни ишлаб чиқиш имконини беради.


Такрорлаш учун саволлар:


  1. “Иқтисодий география ва экология” фанининг предметини аниқланг?

  2. “Иқтисодий география ва экология” фанининг асосий вазифалари нималардан иборат?

  3. Ўзбекистонда “Иқтисодий география ва эколо-

гия” фанининг қандай йўналишлари ва илмий

мактаблари мавжуд?



  1. “Иқтисодий география ва экология” фани қан-

дай тадқиқот усулларидан фойдаланади?

2 -БОБ. ДУНЁ СИЁСИЙ КАРТАСИ. ЎЗБЕКИСТОН ДУНЁ СИЁСИЙ КАРТАСИДА.
2.1. Сиёсий карта тушунчаси. Дунё сиёсий картасининг қисқача шаклланиш босқичлари.


  • Сиёсий карта - географик карта бўлиб мамлакатлар-

нинг, минтақаларнинг ва дунёнинг сиёсий бўлиниш жараёнини ифодалайди. Сиёсий география-иқтисодий ва ижтимоий географиянинг мухим тармоғи бўлиб сиёсий-географик холат ва давлатларнинг чегаралари, худудларнинг шаклланиши, давлат тузуми ва сиёсий-маъмурий бўлиниш хамда жамиятнинг сиёсий-ижтимоий таркибини, давлатларнинг хозирги дунё сиёсий-иқтисодий тизимидаги роли ва ўрнини ўрганади.

Сиёсий география:



  • Хозирги босқичда дунёдаги мамлакатларнинг давлат ва жамият қурилишининг бош белгилари ва хусусиятлари, мамлакатларнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари;

  • Мамлакатларнинг сиёсий-географик яъни (геостратегик) микро, мезо ва макро холати, давлат чегараларининг, худудий таркибининг шаклланиш босқичлари;

  • Мамлакатлар ахолисининг миллий, ижтимоий-сиёсий-иқтисодий хаётдаги роли ва ўрнини;

  • Мамлакатларнинг жахон хамжамиятидаги, халқаро сиёсий, иқтисодий ва нодавлат ташкилотлардаги ўрни, мамлакатларнинг сиёсий мақсадлари ва халқаро муносабатлар тизимидаги иштирокини тадқиқ қилади.

Сиёсий-географиядаги энг мухим географик муаммоларидан бири-дунё сиёсий картасининг шаклланиш жараёнидир. Бу жараён иқтисодий характерга хам эга бўлиб, ишлаб чиқариш кучлари тараққиётининг “вақт чизиғи” давомида ривожланиш босқичларини ифодалайди. Дунё сиёсий картасининг шаклланиш жараёни аввало ижтимоий мехнат тақсимотининг юзага келиши, хусусий мулкчиликнинг ривожланиши, синфларининг ва турли ижтимоий табақаларнинг манфаатларини химоя қилувчи давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ходиса сифатида ташкил топишини ифодалайди.

Дунё сиёсий картасининг шаклланишини қуйидаги босқичларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ:

1. Мил.олд IV минг - III мингинчи йиллардан то мил. V асрига қадар;


  1. Мил V асрдан то ХVII асрнинг ўрталари;

  2. XVII аср ўрталаридан то XIX аср ўрталари;

  3. XIX аср 70-йилларидан то ХХ аср бошлари/1913/

  4. ХХ-асрнинг 20-90 йиллари ва XXI аср бошлари;


1.Мил-олд. IV минг -III мингинчи йиллардан то мил. V асрига қадар. Бу босқичда Атлантика океанидан Тинч океанига қадар бўлган минтақада ўз даврининг йирик қулдорлик давлатлари шаклланди. Рим империясида 50,0 млн ахоли, Хиндистон ва Хитойда 40-50 млн.дан ахоли яшаган. Дастлабки давлатлар билан бир қаторда давлат тўзилишининг икки шакли: (Қадимги Миср, Вавилон, Оссурия, Эрон ва Рим империяси) монархия ва (Финикия, Греция шахар давлатлари, Қадимги Рим (биринчи босқичда)) республика юзага келди. Айни вақтда, қулдорлик минтақасидан ташқари йирик худудларда турли қабила ва халқлар яшаб, тараққиёт бошланғич босқичида эканлиги билан характерланар эди. Эрамизнинг I-асрида халқлар ва кабилаларнинг Буюк кўчиши йирик қулдорлик давлатларининг сиёсий жихатдан талвасага солди. Жумладан, V-асрда Рим империяси қулади ва қулдорлик тузуми барбод бўлди.

2.Милоднинг V асридан то XVII асрнинг ўрталаригача . Бу босқич Европада V асрдан - XVII асрга қадар давом этди, 1500 йилга келиб Ер шари ахолисининг сони 400-500 млн.кишига етди. Бунинг 3/4 қисми Осиё қитъасига тўғри келар эди. Шахар хаёти бўйича Осиё Европадан ўзиб кетди. Аммо, Европада узоқ давом этган турғунликдан сўнг шахарлар - хунармандчилик, савдо, маданий ва сиёсий марказлар сифатида катта рол ўйнай бошлади.

Натурал хўжалик ва мехнат тақсимотининг пастлиги оқибатида сиёсий карта ғоят майда-майда бўлаклардан иборат эди. (биргина Германия худудида 300 дан ортиқ кичик давлатлар бўлган). Ички бозорнинг шаклланиши, халқлар ўртасида этник консолидациянинг кучайиши билан йирик марказлашган, абсолют монархия типидаги давлатлар - Франция, Англия, Испания, Рус давлати, Хиндистон, Хитой, Темур давлати ва бошқ. юзага келди.

Саноат ривожланиши билан бир қаторда шахарлар тез ривожланди. Чунончи, XVII аср бошларида Лондонда 200 минг, Париж ва Неаполда 300 мингдан ортиқ ахоли яшай бошлади. Ахолининг миграцион харакатлари кучайди. Бу жараёнлар Европа мамлакатларидан Англия, Нидерландия, Францияга, озроқ Италия, Испания, Германияга хос бўлиб, Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия ва Океанияда ишлаб чиқариш кучлари тараққиёти паст даражада қола берди. Натижада, Европа жахон хўжалигида етакчи мавқега эга бўлиб қолди ва бугунги саноатлашган қиёфа учун асос солинди. Европанинг бу даврда жахон хўжалигида етакчи мавқега эга бўлишига ва Буюк географик кашфиётларда асосий рол ўйнашига қуйидаги шарт-шароитлар:

1. Иқтисодий яъни товар - пул муносабатларининг ривожланиши;

2. Сиёсий яъни йирик марказлашган давлатларнинг шаклланиши;

3. Ижтимоий - янги ерларни очиш ва ўзлаштириш учун малакали мутахассислар мавжудлиги;

4. Техник каравеллани, компас ва компас караталарининг яратилиши;

5. Илмий - табиий фанлардаги ютуқлар;

6. Тарихий - географик яъни турк Усмонийлари томонидан Ўрта денгиз бўйи ва Шарқий Европанинг бир қисмини босиб олинганлиги кучли таъсир кўрсатди.

Буюк географик кашфиётлар (Америка - Янги дунёнинг кашф этилиши) жахон сиёсий картасининг ва жахон хўжалигининг шаклланишига кучли таъсир кўрсатади. Буюк географик кашфиётлар оқибатида Испания - Америкада, Португалия ва Голландия - Осиёда дастлабки мустамлака - қарам худудларга эга бўлди. Мустамлакалардан Европага қимматбахо металлар, шакар, чой ва бошқа “мустамлака махсулотлари” келтирилди. Асосий савдо йўллари Атлантика ва Хинд океанининг ички денгизларидан ўтди. Европада - Лиссабон, Севилья, Антверпен ва Амстердам каби йирик порт шахарлар юзага келди. Географик мехнати тақсимоти янада чуқурлашди.



  1. XVII аср ўрталаридан XIX аср ўрталарига қадар бўлган, босқичда том маъноси билан Европада “саноат инқилоби” даври бўлиб, мануфактура (қўл билан ишлаб чиқариш) босқичидан фабрика - завод ишлаб чиқариш босқичига ўтаётганлиги билан характерланади. Европа мамлакатларида индустрлаштириш, саноатнинг моддий ишлаб чиқаришнинг бош сохасига айланиши жараёни бошланди. Буғ машинасининг (1784) ихтиро қилиниши эса саноат ва транспортда (паровоз, пароход) инқилобий ўзгаришларга сабаб бўлди.

1789-1793 йиллардаги Буюк Француз инқилоби сиёсий устқурмада хам мухим ўзгаришларга олиб келди. Абсолют монархия ўрнига республика (Францияда), конституцион монархия (Буюк Британия, Нидерландия) тизимлари қарор топди ва бугунги кунга қадар хам сақланиб келмоқда. Бу босқичнинг мухим ижтимоий оқибатлари аввало ахоли сонининг ғоят тез кўпайиши (1650 йилда 550 млн.кишидан, 1850 йилда 1250 млн.кишига етди) ва шахарларнинг йириклашуви, континентлараро миграцион харакатларнинг жонланиши (асосан Европа мамлакатларидан Америка ва Австралияга), миллатларнинг шаклланиши билан характерланади. Осиё, Америка, Австралиянинг ички районларини ўзлаштириш давом этди.

Европада ишлаб чиқариш кучларининг жадал ривожланишига саноат инқилоби ғоят кучли таъсир этди. Жахон иқтисодиётида Европа сўнгра, 1776 йилда ташкил топган АҚШ катта ўрин тўта бошлади. Англия жахон мамлакатлари ўртасида саноат, савдо, молия ва харбий жихатдан етакчи мавқега эга бўлди. Лондон жахондаги энг йирик шахар, порт ва молия марказига айланди. 1870 йил жахон саноат ишлаб чиқаришнинг 33,0 фоизи Англия хиссасига, 25,0 фоизи эса АҚШ хиссасига тўғри келар эди. Буюк Британия- Испания, Нидерландия, Франция билан урушлар олиб бориб, умумий майдони 22,0 млн.км.кв бўлган (Хиндистон, Канада, Австралия, Жанубий Америкада) худудларни ўзига қаратиб олди. Испания эса ўзининг Лотин Америкасидаги деярли барча мустамлакаларидан ажраб қолди. (Лотин Америкасидаги 1810 - 1825 йиллардаги миллий озодлик харакати натижасида.) Бу холат Англияни жахон иқтисодиёти ва сиёсий картасида хаддан ташқари катта ўрин тутишига олиб келди.

Бу босқичнинг бош иқтисодий хусусиятлари хўжаликнинг янада байналминаллашуви ва халқаро географик мехнат тақсимотининг чуқурлашувидир, халқаро савдода мустамлакалар ўрни қуйидаги омиллар билан белгиланар эди.

1.Мустамлакалар тор доирадаги қимматбахо махсулотларни етказиб беришдан ташқари ривожланган плантация хўжалиги (тропик дехқончилик) махсулотларини етказиб бера бошлади. Эски Дунёдан “Янги Дунё” га шакарқамиш, кофе, чой, пахта экинлари, Янги Дунёдан Эски Дунёга эса маккажўхори, картошка, памидор, какао, тамаки экинлари ўтди.

2.Мустамлакалар плантация хўжаликлари учун ишчи кучи етказиб берди. Қул савдоси ривожланди, бундан Африка катта зарар кўрди.

3.Мустамлакалар метрополиялар учун саноат махсулотлари сотадиган бозорга айланди. Дастлабки ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш концепциялари хам юзага келди. Масалан, немис иқтисодчиси ва иқтисодий - географи Г.Тюненнинг (1783-1850) “қишлок хўжалигини жойлаштириш” назарияси бевосита Германия шароитида бозор муносабатларига хос юқори фойда олиш билан боғлиқ дастлабки илмий қарашлардан хисобланади.



4.XIX аср 70-йилларидан ХХ аср (1913 й) бошларигача. Бу босқичда ишлаб чиқариш кучлари янада ривожланди. Айниқса, саноат тармоқлари гуркираб ўсди. 1870-1913 йилларда саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 5 мартага кўпайди. Саноатнинг янги тармоқлари - электро энергетика, нефть қазиб чиқариш, машинасозлик, химия тез ривожланди.

Оғир саноат енгил саноатдан устун ривожланди. Ишлаб чиқариш ва капитал концентрациясининг кучайиши эса ишлаб чиқаришни бошқаришнинг юқори ва самарали шакллари (монополиялар, концернлар ва синдикатларни) юзага келтирди. Ишлаб чиқаришнинг умумлашуви худудий умумлашувнинг кучайишига ва саноат тугунлари, марказлари, районларининг шаклланишига олиб келди. Оғир саноат асосан кўмир хавзаларида (Рур, Донецк, Аппалачи, Марказий Англия ва бошқ.) ривожланди. Дастлабки, саноат-шахар агломерациялари юзага келди.

Ички ёнув двигателини ихтиро қилиниши оқибатида транспорт тармоқларида янада кучли ўзгаришлар рўй берди. Россия, АҚШ ва Канадада дастлабки трансконтинентал темир йўллар қурилди. Денгиз транспорти континентлараро ахамият касб этди. (Елканли кемалар буғ билан юрадиган кемалар билан алмашди.) Сувайш ва Панама каналларининг қурилиши туфайли океанлараро юк йўналишлари шаклланди. Транспортнинг ривожланиши халқаро бозорни янада кенгайишига олиб келди.

ХХ аср бошларида жахон мамлакатларида ишлаб чиқариш кучлари тараққиёти ички қарама-каршиликларга бойлиги, иқтисодий ва сиёсий нотекислик билан характерланади. Бу жараён айниқса, АҚШ учун хос бўлиб, XIX-асрнинг 60-йиллари охиридан иқтисодий юксалиш палласига кирди. 1913 йилда АҚШ нинг жахон саноат ишлаб чиқаришидаги хиссаси 36,0 фоизни ташкил килди. Бу Англия, Франция, Германияни биргаликда олганда хам кўпроқ эди. Нью-Йорк нафақат жахондаги энг йирик шахар бўлибгина қолмасдан, Лондон ва Париж шахарларининг бир қатор функцияларини ўз устига олди ёки И.А. Витвер фикрича, жахон хўжалиги “Евромарказдан”, “икки марказ” лиликка айланди.

Европада Германия (1871 йилги бирлашувдан сўнг) иқтисодий тараққиёт йўлига кириб Англиядан ўтиб кетди. Франция ва Ғарбий Европадаги бошқа бир қатор мамлакатларда иқтисодий тараққиёт нисбатан секинрок эканлиги билан характерланса, Шарқий ва Жанубий Европа мамлакатларида иқтисодий тараққиёт анча бўш эди.

Осиё (Япониядан ташқари) Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари иқтисодий жихатдан қолоқ, аграр-хом-ашё мамлакатлари бўлиб қола берди. Худди шундай холат Россиянинг мустамлакаси хисобланган Туркистон ўлкаси учун хам хос бўлиб, у типик агра-хом-ашё худуди, тайёр махсулотлар сотиладиган ўлка эди.

“Буюк давлатлар”нинг иқтисодий ва харбий салохияти хамда “Европадаги имтиёзли майда миллат”лар (Швеция, Бельгия, Нидерландия) дунёни ўзларининг таъсир даражаларига киритиш ва бўлиб олиш учун кўрашдилар. Дастлаб, Африка ва Океания тўла бўлиб олинди. Буюк Британия ўзининг мустамлакаларини янада кенгайтирди. Германия, Бельгия, Италия, АҚШ, Япониядан иборат мустамлакачи давлатлар юзага келди. Франция мустамлакалари кенгайди. Буюк Британия ўзининг мустамлакаларини кенгайтириб, 33,0 млн. кв.км. га етказди.

Бўлиб олинган дунёни қайта бўлиб олиш учун бўлган кўраш биринчи жахон урушига (1914-1918) олиб келди. Мустамлака қарамлигининг шакллари ўзгарди. Колониал қарамликнинг протекторат шакли кенг ёйилди. Буюк Британия таркибидаги бешта ривожланган ишлаб чиқариш муносабатлари кўчирма қилинган - мустамлакалар доминон мақомига эга бўлди. Хитой, Эрон, Туркия амалда ярим мустамлака худудлар бўлиб қолди. ХIX аср охири ХХ аср бошларида дунё иқтисодий жихатдан хам таъсир минтақаларига бўлиб олинди. Иқтисодий жихатидан ривожланган мамлакатлар АҚШ, Европа мамлакатлари бўлса, Осиё, Африка, Лотин Америкаси, Австралия ва Океания мустамлака ва қарам худудлар бўлиб қолди.

Айни вақтда, бу худудлар ривожланган мамлакатларнинг аграр хом-ашё районига айланди. Бу мамлакатлар озиқ-овқат қишлоқ хўжалик махсулотлари етказиб беришдан ташқари арзон ишчи кучи етказиб берадиган район ва тайёр махсулотлар сотиладиган бозор хам эди. Бир қатор мамлакатларда қишлоқ хўжалик ихтисослашуви монокультурага (якка хокимликка) асосланиб қолди. Шунингдек, Канада, Аргентина, Австралия, Янги Зелландия, ЖАР мамлакатлари хам озиқ-овқат, хом-ашё етказиб берувчи минтақага айланади.

5.ХХ асрнинг 20-90 йиллари ва XXI аср бошлари XX асрнинг 20-90 йиллари ва ХХI аср бусағаси дунё сиёсий картасида ва жахон хўжалигида мухим микдор ва сифат ўзгаришлари юз берганлиги билан ажралиб туради. Дунё сиёсий картасидаги ўзгаришлар:

а) 1917 йил Россияда октябр тўнтариши билан боғлиқ жахоннинг икки ижтимоий-иқтисодий тузумга бўлиб юборилиши;

б) 1939-1945 йиллардаги иккинчи жахон уруши оқибатида Европа сиёсий картасида Германиянинг учга (ГФР, ГДР ва Ғарбий Берлин) бўлиниши; Шарқий Европада халқ демократияси шаклидаги давлатларнинг (ПХР, ЧССР, ВХР, РСР, БХР, ЮСФР, АХДР, ГДР, Осиёда,-ХХР, КХДР, ВСР) Лотин Америкасида эса 1959 йил Кубанинг, 1970 йил ўрталаридан ЛХДР ни юзага келиши;

в) ХХ аср 50-йилларнинг ўрталаридан мустамлака ва қарам худудларда мустақиллик учун кўрашнинг кучайиши оқибатида Осиё, Африка ва Лотин Америкаси, Океания худудида 120 дан ортиқ мустақил давлатларнинг юзага келиши3 ва тараққиёт йўлига кириши бу мамлакатлар дунё сиёсий картасида умумий ном билан “ривожланаётган мамлакатлар” деб юритилиши4;

г) ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталардан бошлаб социалистик тузумнинг ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида таназзулга юз тутиши, аввало Шарқий Европа мамлакатларида, сўнгра 90-йилларнинг бошларида собиқ Иттифок худудида сифат жихатидан янги мустақил давлатлар - Польша, Чехия, Словакия, Венгрия, Руминия, Болгария, Албания, Сербия, Чернегория, (Сербия ва Чернегория биргаликда Югославия иттифокини ташкил қилдилар), Словения, Хорватия, Босния ва Герцеговина хамда Латвия, Литва, Эстония, Беларус, Молдова, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг ташкил топиши ва жахон хамжамиятига қўшилиши ва Германиянинг ягона давлат сифатида бирлашуви;

д) Яқин Шаркда Исроил-Фаластин муаммосининг босқичма-босқич хал қилиш жараёнининг бошланиши (1993-1999 йиллар) билан боғлиқ.

Шунингдек бу босқичдаги асосий иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар:

1. Саноатнинг бир қатор тармоқлари, чунончи, электро-энергетика, нефть, алюминий эритиш, самолётсозлик, пластмасса ишлаб чиқариш, транспорт тизимида - автомобиль, хаво, қувур, алоқада - радио тез ривожланди. Қишлоқ хўжалиги интенсив тараққиёт йўлига кирди.

2. 50-йиллардан бошлаб жахон хўжалигида мухим сифат ўзгаришларга олиб келган илмий-техника инқилоби (ИТИ) бошланди. ИТИ жамиятнинг ёқилғи-энергетика асосига, мехнат воситалари, мехнат предметлари ва ишлаб чиқариш технологиясига кучли таъсир кўрсатди ва мухим сифат ўзгаришлари юз берди.

3. ИТИ жахон хўжалигида мухим тармоқ ўзгаришларга олиб келди. Тармоқ таркибида макро ўзгаришлар-саноатни моддий ишлаб чиқаришнинг барқарор ва самарали сохасига айланиши, ноишлаб чиқариш (инфрастуктура) сохалари хиссасининг барқарор ортиб бориши ва қишлоқ хўжалиги хиссасининг қисқариш жараёни бошланди. Мезаструктурадаги (тармоқлараро) ўзгаришлар-саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва ноишлаб чиқариш сохалари ичида юз бермокда. Чунончи, саноатда қазиб берувчи саноат хиссасининг қискариши- “зарбдор учлик” тармоқлари- (машинасозлик, химия, электро-энергетика) хиссасининг тобора ортиши, қишлоқ хўжалигида-чорвачилик, транспортида-автомобиль, хаво ва қувур транспорти, ташқи савдо хиссаси ортмокда. Микро тармоқдаги ўзгаришлар аввало энг мураккаб ва табақалашган-машинасозлик ва химия саноати учун хосдир. Масалан: машинасозликда ИТИ таъсиридаги бир гурух сохалар-электрон жихозлар, ўта аниқ электро техника, автоматлаштириш воситалари ва жихозлари, авиакосмик ва атом техникаси, приборсозлик, металлни қайта ишлаш ва химия-технология жихозлари ишлаб чиқариш олдинги ўринга чиқиб олди. Анъанавий тармоқлар-станоклар, темир йўл составлари, юк автомобиллари, денгиз кемалари, қишлоқ хўжалик машиналари ишлаб чиқариш хиссалари кискармокда.

4. ИТИ ишлаб чиқариш кучларининг худудий жойлашишига кучли таъсир этди. Ишлаб чиқариш кучларининг жойлашишидаги “анъанавий” омиллар билан бир қаторда-худудий интеграция, табиий ресурслар, мехнат ресурслари (“ақл оқими”) радио-электроникада (аёллар мехнатидан кенг фойдаланиш), транспорт, инфраструктура, фан талаб ва экологик омилларнинг роли кучайганлиги билан ажралиб туради.

Айни вақтда ахоли кўпайишининг тезлашуви (“демографик портлаш”) урбанизация жараёнининг кенгайиши, мехнат жараёнининг чуқурлашуви, мехнат ресурслари таркибидаги жиддий ўзгаришлар ва этник жараёнлар ривожланди.



2.2. БМТ тамойиллари бўйича мамлакатларни гурухлаштириш.

Бугунги дунё сиёсий картасида 209 та давлат мавжуд. 1900 йилда дунё сиёсий картасида - 55 та мустақил давлат бўлса, 1947 йилда - 57 та, 1980 йилда - 160 та ва 1999 йилда - 187 тага етди. Дунё сиёсий картасида мамлакатларни турли кўрсаткичлар бўйича гурухлаштирилади. Жумладан:



  • Худудлар бўйича-чунки мамлакат худуди ва ахолисининг катталиги-сиёсий иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш омилидир. Шунга кўра, дунё сиёсий картасидаги мамлакатлар йирик, ўрта, кичик (митти) давлатларга бўлинади. Худуди ва ахоли сони жихатидан мамлакатлар, ўртасида фарқ жуда катта, яъни Россиядан (17,8 млн.кв.км.) то энг митти давлат Ватиканга (0,44 км.кв) қадар бўлинади. 3 млн.кв.кмдан ортиқ худудга эга бўлган (Россия, Канада, ХХР, АҚШ, Бразилия, Австралия ва Хиндистон) яъни 7 давлат қуруқликнинг 50,0 фоиздан ортиғини эгаллайди. 100,0 млн.дан ортиқ ахолига эга мамлакатлар 10 та бўлиб жахон ахолисининг 3/5 қисмини ташкил қилади.

  • Мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий-географик холати бўйича, (Н.Н.Баранский) гурухлаштириш: дунё сиёсий картасида давлатларнинг жойлашиши холатига кўра орол, ярим орол, архипелаг мамлакат, денгиз бўйи мамлакатларига бўлинади. 40 га яқин мамлакат эса денгизга ва дунё океанига чиқа олмайди.

  • Дунё мамлакатларининг маъмурий-худудий бўлинишига кўра гурухлаштириш. Бугунги кунда дунёдаги 187 та мустақил мамлакатларнинг ва маъмурий-худудий бўлиниш турличадир. Дунё мамлакатлари маъмурий-худудий бўлинишига кўра унитар ва федератив давлатларга бўлинади. Дунё сиёсий картасидаги федератив давлатлар 20 га яқин бўлиб ё миллий - этник хусусиятларига кўра, (Россия, Бельгия, Хиндистон, Нигерия) ёки тарихий-географик хусусиятлари (ГФР, Австрия, АҚШ) билан боғлиқ холда федерация сифатида таркиб топган.

  • Унитар давлат (францўзча “унитар”, лотинча “унитас” - бирлик яхлит, бирлашган, бир бутунни ташкил қилувчи) ташкил қилувчи қисмлари давлат мақомига эга бўлмаган давлат. Бундай давлатда ягона олий конституция, ягона фуқаролик, ягона олий қонун чиқарувчи, ягона бошқарув ва суд органлари мавжуд бўлади. Унитар давлатнинг у ёки бу қисмида фаолият кўрсатаётган давлат органлари махаллий давлат органлари хисобланади. Унитар давлат маъмурий-худудий бирликларининг чегаралари марказий органлар томонидан қабул қилинган қонунлар асосида ўзгартирилади ва бунинг учун махаллий давлат органлари ёки ахолининг розилиги талаб қилинмайди. Давлат органлари ўз фаолиятларини марказдан тайинланадиган махсус вакил (губернатор, комиссар, хоким ва хоказо) назорати остида амалга оширадилар.

  • Федератив - лотинча “федерал” - иттифоқ бўлиб мустахкамлаш) - давлат тузилиши шаклларидан бири. Федератив давлатлар мураккаб тузилишга эга давлатлар деб хам юритилади. Бунинг боиси шундаки, федератив давлат, одатда, давлатларнинг ўз сиёсий мустақиллигини ихтиёрий равишда ва муайян доирада чеклаши йўли билан иттифоққа бирлашуви натижасида юзага келади.

Федерацияга хос белгилар:

  • Федерация худуди, унинг субъектлари, яъни таркибий қисмлари баъзи давлатларда - штатлардан (АҚШ, Мексика, Бразилия, Венесуэла, Хиндистон, Австралия, Малайзияда), баъзиларида - провинциялардан (Аргентина, Канада), ёки ерлардан (Олмония ва Австрияда ва хоказо) иборат бўлади.

  • Федерация субъектлари, одатда федератив давлат конституциясига зид бўлмаган ўз конституциясини қабул қилиш хуқуқига эга бўлади, лекин баъзи бир федератив давлатларда (масалан, Канаданинг провинциялари, Венесуэланинг штатлари, шунингдек, Хиндистоннинг кўпгина штатлари) бундай субъектлар ўзларининг мустақил конституцияларига эга эмас.

  • Федерация ва унинг субъектлари ваколатлари ўртасидаги чегара иттифоқ конституциясида белгиланади. Барча федератив давлатларда икки поғонали давлат хокимияти, бошқаруви ва суд органлари мавжуд. Биринчи поғона - федерациянинг олий қонун чиқарувчи, ижрочи ва суд хокимиятлари. Иккинчи поғона эса хар бир федерация субъектининг олий қонун чиқарувчи, ижро қилувчи ва суд хокимиятидан иборат. Уларнинг ваколатлари конституция билан белгиланади. Ваколатларнинг чегаралари турли хилдир. Масалан, бир қатор давлатларда, жумладан, АҚШ, Швейцария, Бразилия, Канада, Аргентина, Венесуэла ва Мексиканинг федерал конституциясида икки турдаги ваколат доираси белгиланган: а) федерал хокимиятнинг мутлақ ваколат доирасига кирган масалалар (мудофаа, пул чиқариш, ташқи алоқа); б) федерация субъкетларининг мутлақ ваколатига кирган масалалар (штат, олий қонун чиқарувчи, ижро қилувчи ва суд органларини тузиш, штатларнинг ўз қонунларини қабул қилиши, бюджет масалалари).

  • Баъзи бир давлатларда (масалан ГФР, Хиндистон, Малайзияда) юқоридаги икки ваколат доираси учинчи ваколат доираси билан тўлдирилади. Унга кўра, баъзи масалалар, бир вақтнинг ўзида хам федерация субъекти ваколатига киритилган. Бу ваколат доираси турига биноан, агарда бир масалани федерал қонунчилик билан федерация субъекти қонунчилиги турлича тартибга соладиган бўлса, федерал қонунчилик амал қилади, яъни умум федератив қонунчиликка имтиёз берилади.

  • Хар бир федерация субъекти ўзининг хуқуқ ва суд тизимига эга бўлади. Масалан, 50 штатдан ташкил топган АҚШ да хар бир штат бир-биридан фарқ қилувчи хуқуқ тизими ва ўз суд тизимига эга.

  • Кўпгина федератив давлатларда умумдавлат фуқаролиги ва айни вақтда федерация субъектларининг ўз фуқаролиги хам мавжуд бўлади. Лекин бу хусусият хамма федератив давлатларга хос эмас. Масалан, Канада, Венесуэла, Хиндистон ва Малайзияда фақатгина федерал фуқаролик белгилаб қўйилган.

  • Федерация субъектлари одатда ўз манфаатларини химоя қилиш мақсадида федерал парламентга махсус палатага эгадирлар (масалан, АҚШ Конгрессининг юқори палатаси - Сенат, Олмония парламентида - Бундестаг, Хиндистон парламентида - Штат кенгаши, Мексика Конгрессида - Сенат ва хоказолар шу вазифасини бажарадилар). Лекин, улар унитар давлатлардаги парламентларнинг юқори палатасидан жуда кам фарқ қиладилар. Чунки, одатда, федерация субъектлари миллий давлат тузилмалари, сифатида қаралмайди ва улар махсус манфаатларга эга эмас (Мустақиллик: изохли илмий-оммабоп луғат.: 1998. 219-220-б).

Республика - (лотинча “рес” - иш ва “публикас” - ижтимоий: умумхалқ иши) - давлатни бошқаришнинг асосий шаклларидан биридир. Бошқаришнинг республика шакли ўрнатилган мамлакатларда давлат хокимиятининг олий органлари муайян муддатга сайланиб қўйилади.

Тарихда республиканинг хар хил турлари бўлган. Кадимги Юнонистон ва ўрта асрлар давридаёк, айрим давлатлар, бошқариш шаклига кўра, аристрократик ёки демократик республика шаклида бўлган. Кадимги даврда - Спарта ва Рим, ўрта асрларда Генуя, Венеция, Флоренция, Буюк Новгород ва Псков шахар - давлатлари аристрократик республика шаклида бўлганлар. Демократик республика Кадимги Греция - Афинада ўрнатилган бўлиб, фуқаролар учун умумий сайлов хуқуқи жорий қилинганлиги, хар йили қонунларнинг қайтадан тасдиқланганлиги ва мансабдор шахсларнинг қайтадан сайланганлиги, олий хокимият органи - Халқ мажлиси эканлиги билан характерланади.

Республиканинг турли шакллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари хақидаги фикрлар қадимги давр мутафаккирлари асарларида кўплаб учрайди. XIX-XX асрларга келиб, республика давлатни бошқаришнинг энг кенг тарқалган шаклига айланди. Хозирги даврда республиканинг учта асосий тури мавжуд: Президентлик республикаси, парламентар республика ва аралаш республика.

Президентлик республикасининг Америка Қўшма Штатлари, Аргентина, Бразилия, Венесуэла, Гватемала, Замбия, Кения, Колумбия, Мексика, Парагвай, Перу, Сальвадор каби мамлакатлар учун хос хусусиятлари: махсус ташкил этилган коллегиал орган томонидан сайланиши; президентнинг парламентдан мустақиллиги: бош вазир лавозимининг йўқлиги: хукуматнинг президент томонидан тузилишидир.

Парламент республикасида кўппартиявийлик тизими ривожланган бўлиб, мамлакат ахолиси давлат хокимиятининг олий қонун чиқарувчи орган-парламент депутатларини маълум бир муддатга сайлайди: парламент сайловларида ғалаба қозонган партия рахбарлари хукуматни тузадилар, агар хеч бир партия вакиллари парламентда кўпчилик ўринларни ололмаса, коалицион (аралаш) хукумат ташкил қилинади: давлат бошлиғи - Президент парламент томонидан сайланади; хукумат бошлиги бош вазир бўлиб, реал хокимият унинг қўлида тўпланади, хукумат, парламент олдида жавоб беради; хукумат таркибини парламент белгилайди, унинг қабул қиладиган қарорларига ўз таъсирини кўрсатади, бутун хукуматни ёки унинг айрим аъзоларини истеъфога жўнатади. Парламентар республикада бошқариш, қонун чиқариш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишда президент эмас, балки бош вазир хал қилувчи ролни ўйнайди. Давлатни бошқаришнинг парламентар республика шакли хозирги даврда Олмония Федератив Республикаси, Италия, Хиндистон, Австрия, Албания, Бангладеш, Исроил, Польша, Руминия, Туркия каби мамлакатларда ўрнатилган.

Аралаш республикада президентлик ва парламентар республиканинг асосий хусусиятлари биргалашиб ўз аксини топади. Унинг мухим хусусиятларидан бири шундаки, президент билан хукумат ўртасида тўғридан-тўғри юридик алоқа заифдир. Президент бевосита халқ томонидан маълум муддатга сайланади. У бевосита хукуматга рахбарлик қилмайди. Хукуматни бош вазир бошқаради. Парламент билан хукумат ўртасида келиштириб бўлмайдиган низо келиб чиққанда, президент конституцияга биноан, парламентни ёки унинг қуйи палатасини тарқатиб юбориш хуқуқига эга. Қонун билан белгиланган муддат ўтгандан сўнг, халқ томонидан сайланган хокимият органларининг ваколати тугатилади ва уларга қайтадан сайлов ўтказилади. Аралаш республика шакли хозирги даврда Франция ва Россия Федерацияси учун хосдир.

80-йилларнинг охири 90-йилларнинг бошида собиқ СССР худудида нихоятда мураккаб сиёсий ва мафкуравий вазият мавжуд пайтда, Ўзбекистондаги муайян вазиятни инобатга олиб, ижодий равишда республикавий бошқаришнинг шундай шакли танлаб олиндики, у Президент республикаси, парламентар республика ва аралаш республикага хос томонлар ва жихатларини ўзида мужассамлаштиради. Бу нарса давлатимизни хозирги замоннинг мураккаб вазиятида талаб даражасида бошқариш имконини беради. (Мустақиллик: изохли илмий-оммабоп луғат. Т.: 1998 , 185-187 бетлар.).

Давлат бошқарувининг монархия шакли 30 та мамлакатда мавжуд. Монархия - давлат бошқарувининг шундай шаклики - давлат бошлиғи император, қирол (қиролича), герцог, князь, султон, шайх ва бошқалар. Бунда олий хокимиятни бошқариш авлоддан-авлодга мерос тарзида ўтади. Монархия бошқаруви хилма-хил бўлиб, конституцион монархия, абсолют (теократик) монархия шаклига эга, Европада митти давлатлар Монако, Лихтенштейн кабиларда-герцоглик ва Ватиканда эса теократик монархия бошқарув шакллари қарор топган.

Буюк Британия дунёдаги энг қадимги конституцион монархия бошқарувига эга. Қирол (қиролича) Елизавета II-давлат бошлиғи, олий суд, қироллик қўшинлари олий бош қўмондони, англосакс церкови ва Британия хамжамияти5 бошлиғидир. Амалда эса қонун чиқарувчи олий орган парламент ва ижро этувчи орган министрлар кабинетидир. Қирол парламент қабул қилган қарорларини тасдиқлайди.

Япония хам конституцион монархия типида бўлиб, император давлат ва миллат рамзи хисобланади, қонун чиқарувчи орган парламент, ижро этувчи орган - министрлар кабинетидир.

Саудия Арабистони эса абсолют монархия бўлиб, давлат бошлиғи қирол хам қонун чиқарувчи хам ижро этувчи хокимият, бир вақтнинг ўзида бош министр, қуролли кучлар олий бош қўмондони, олий суд ва дин пешвосидир. Хукумат асосан қирол оиласи аъзоларидан иборатдир.

Халқаро амалиётда дунё мамлакатлари 3 та асосий гурухга:

а) иқтисодий ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатлари;

б) бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар;

в) ривожланаётган мамлакатларга бўлинади. Дунё мамлакатларини бундай гурухлаштириш БМТ нинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ЭКОСОС) томонидан тахлил қилишни қулайлаштириш мақсадида қилинган.

а) Иқтисодий ривожланган бозор иқтисоди мамлакатлари - таркибига 24 та давлат киради. Бу гурух таркибида саноати ривожланган ялпи ички махсулот (ЯИМ) хажми катта бўлган иқтисодий ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатлари - Германия, Италия, Канада, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Япония; Европа Иттифоқи (ЕИ) - Бельгия, Германия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Буюк Британия, Франция, Швеция, Финляндия ва Австрия; Европа эркин савдо ассоциацияси (ЕАСТ) Австрия, Исландия, Лихтенштейн, Норвегия, Швейцария, Швеция; Бенилюкс, (Бельгия), Нидерландия ва Люксембург ва Шимолий Америка эркин савдо келишуви (НАФТА) - АҚШ, Канада, Мексика ва Австралия мавжуд.

б) Бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар қуйидаги кичик гурухларга: Шарқий Европа мамлакатлари - Албания, Болгария, Венгрия, Польша, Руминия, Чехия, Словакия; МДХ ва Болтиқ бўйи мамлакатлари - Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Арманистон, Молдова, Озарбайжон, Грузия, Латвия, Литва ва Эстония, шунингдек собиқ Югославия ўрнида юзага келган мустақил давлатлар; Хорватия, Словения, Македония, Югославия (Сербия ва Чернегория федерацияси)дан иборат.

Бу гурух мамлакатларида ХХ аср 80-йилларининг ўрталаридан бошлаб дастлаб Польшада, сўнгра Шарқий Европанинг бошқа мамлакатлари ва 90-йилларининг бошларидан СССР ва Югославияда йирик сиёсий, иқтисодий-ижтимоий хаётда катта тарихий ўзгаришлар бошланди, 90-йиллар бошидан бошлаб деярли юқоридаги барча мамлакатларда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислохотлар амалга оширилиши натижасида - бозор муносабатларига ўтиш ва бозор иқтисодиётини ривожлантириш босқичи бошланди.

90-йилларнинг охирига келганда Польша, Чехия, Венгрия, Руминия, Болгария ва Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислохотлар ўзининг натижасини берди ва иқтисодий-ижтимоий хаётда сезиларли ўзгаришлар - барқарор иқтисодий ўсиш бошланди.

в) Ривожланаётган мамлакатлар - одатда иқтисодий-географик холатларига кўра минтақалар бўйича гурухланади. Тахлил қилиш мақсадларида, улар фаол тўлов балансига эга мамлакатларга ва капитал импорт қилувчи мамлакатларга бўлинади. Капитал импорт қилувчи мамлакатлар ўз навбатида энерго ресурсларни экспорт қилувчи ва энерго ресурсларни импорт қилувчи мамлакатларга бўлинади. Энерго ресурсларини экспорт қилувчи мамлакатда дастлабки энерго ресурсларини ишлаб чиқариш (тошкўмир, лигнит, нефть, табиий газ, гидро ва атом энергетикаси) ўзининг эхтиёжларидан камида 20,0 фоиз ортиқроқ бўлиши лозим. Ривожланаётган мамлакатлар сафида фаол тўлов балансига эга, энерго ресурсларини импорт қилувчи, кейинги йилларда тайёр буюмларни катта муваффақият билан экспорт қилувчи Осиё мамлакатлари ва худудлар (Сянган, Корея Республикаси, Сингапур ва Тайван) мавжуд.

Ривожланаётган мамлакатлар ўртасида кейинги 20 йилда чуқур иқтисодий табақаланиш юзага келмоқда. Бугунги кунда уларни 3 га ажратиш мумкин. Биринчи гурухни саноати ривожланган мамлакатлар - “янги индустриал мамлакатлар” (ЯИМ) гурухи ташкил қилади. Бунга - Аргентина, Бразилия, Сянган, Корея Республикаси, Мексика, Сингапур, Тайван ва Туркия киради. Оралик гурухга ялпи ижтимоий махсулот, саноат ишлаб чиқариш хажми, ахоли жон бошига товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича сезиларли даражада орқада бўлган Яқин Шарк мамлакатлари киради. Бу мамлакатларда иқтисодиётнинг тармоқ таркиби, ахолининг ижтимоий қатламлари ва жамиятдаги холати ғоят турличадир.

Шунингдек, нисбатан “ривожланган мамлакатлар” гурухига 50 га яқин мамлакатлар киради. Бу мамлакатлар тор монокультура хўжалик тизими ва хориж капиталига боғлиқлиги билан ажралиб туради. БМТ бу мамлакатларга нисбатан 3 та ўлчов билан ёндошади. Улар учун ахоли жон бошига ЯИМ 350 АҚШ долларидан ошмаслиги, катта ахоли ўртасида ўқишни билувчилар - 20 фоиз атрофида ва ишлов берувчи саноатнинг ЯИМдаги хиссаси - 10 фоиздан ошмаслиги хосдир. Бу гурухга Осиёдан-8, Африкадан - 28, Лотин Америкаси ва Океаниядан 5 та мамлакат киради.

Лотин Америкаси, Африка ва Осиёда кўплаб эркин савдо минтақалари, божхона, иқтисодий иттифоқлар юзага келди. Булар - Анд пакти (Боливия, Венесуэла, Колумбия, Перу), Марказий Америка умумий бозори - Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Никарагуа ва Сальвадор, Осиё-Тинч океани иқтисодий хамкорлиги - 14 та ривожланаётган мамлакатлар шунингдек, иқтисодий ривожланган мамлакатлардан АҚШ, Канада ва Япония киради. Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси - (АСЕАН-Бруней, Веътнам, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд ва Филлиппин), МЕРКОСУР (Аргентина, Бразилия, Парагвай ва Уругвай), Жанубий Африка ривожланиш қўмитаси - САДК (Ангола, Ботсвана, Лесато, Малави, Мозамбик, Намибия, ЮАР, Свазиленд, Танзания, Зимбабве), Араб умумий бозори - Миср, Иордания, Ироқ, Яман, Ливия, Мавритания ва Сурия киради.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет