Таянч сўз ва иборалар.
8. Дунё хўжалигининг шаклланиш босқичлари. Халқаро бозор. Дунё хўжалигининг географик “модели”. Халқаро (гегорафик) мехнат тақсимоти. Ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви. Ишлаб чиқаришнинг халқаро кооперацияси. Халқаро иқтисодий интеграция. Халқаро иқтиосодий интеграциянинг географик йўналишлари. Қўшма корхоналар. Иқтисодий гурухлар. Тармоқ иқтисодий гурухлари. Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК). Реиндустриализация ёки “учинчи саноат инқилоби”. Трансмиллий корпарациялар. Дунё хўжалигининг “аграр”, “индустриал”, постиндустриал (ахборот) таркиби. Минтақавий сиёсат. Ишлаб чиқариш сохалари. Ноишлаб чиқариш сохалари. Миллий иқтисодиёт тармоқлари. Тармоқлараро мажмуа. Миллий даромад. Ялпи ички махсулот. Ялпи миллий махсулот. Илм талаб сохалар. Ўзлаштирилган “қадимги” район. Янги ўзлаштирилаётган худуд. Юқори ривожланган район. Турғун район. Қолоқ район. Ривожланиш қутблари. Мамлакатнинг рақобатбардош-
лигини аниқловчи 10 омил.
Такрорлаш учун саволлар.
Халқаро мехнат тақсимоти - дунё хўжалигининг
моддий асоси эканлигини тушунтириб беринг. Дунё хўжалигининг мохияти ва босқичларини тавсифланг?
Дунё хўжалиги ва халқаро мехнат тақсимотидаги
янги жараёнларни тушунтириб беринг?
Халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви ва коо-
перация мохиятини тавсифлаб беринг?
Хозирги шароитда халқаро рақобат ва унинг ху-
сусиятларига тавсиф беринг?
8-БОБ. Дунё хўжалиги тизимида саноатнинг роли ва тармоқ таркиби хусусиятлари
8.1.Иқтисодиётнинг умумий тармоқ таркиби тушунчаси.
Иқтисодиётнинг таркиби - жуда мураккаб, кўп қиррали тушунча бўлиб, хилма-хил хўжалик тизимидаги элементларнинг ўзаро муносабатларини ифодалайди. Одатда, у ижтимоий, тармоқ, ишлаб чиқариш, минтақавий (худудий) ва ташқи савдо таркибларига бўлинади.
Иқтисодиётнинг тармоқ таркиби жуда кенг маънода хўжалик бирликларининг сифат жихатидан бир хил гурухларнинг умумлашмаси бўлиб, кенгайган ишлаб чиқариш ва ижтимоий мехнат тақсимоти жараёнида ишлаб чиқаришнинг алохида шароитларини характерлайди.
Тарихий-иқтисодий ривожланиш босқичларида тармоқ ўзгаришлари - “биринчи тармоқлар” (қишлоқ хўжалиги ва қазиб берувчи саноат), сўнгра “иккинчи тармоқлар” - (саноат ва қурилиш), ва “учинчи тармоқ” (хизмат кўрсатиш сохалари - сервис”) ажралиб чиқишдан иборат бўлса, ХХI аср бўсағасида мутлақо янги тармоқ таркиби, яъни “тўртинчи тармоқ” (ахборотлар индустрияси) шаклланмокда ва гуркираб ривожланиб бормоқда.
Халқаро амалиётда иқтисодиёт элементларининг таркибий қисми хисобланган иқтисодий фаолиятнинг барча турларини ифодаловчи халқаро тармоқлар классификацияси стандарти (андоза) ва халқаро бандлик классификацияси стандартлари мавжуд. Миллий хисоблар тизимида (МХТ) иккита классификация типларини - тармоқлар ва секторлар бўйича ишлатиш кўзда тутилган. Тармоқлар бўйича гурухлаштириш иқтисодиётнинг тармоқ таркибини характерлайди ва ЯИМ яратишда хар бир тармоқ улушини ёки хиссасини аниқлаш имконини беради. Иқтисодиётни секторлар бўйича гурухлаштириш иқтисодий жараёнларда хўжалик бирликлари бажарган вазифаларни аниқлаш орқали даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, инвестицияларни йўналтириш ва молиялаштиришни тахлил қилиш имконини беради. Жумладан, уй хўжалиги сектори ижтимоий жараёнларнинг йўналиши, ахоли турмуш даражаси (даромадларнинг тақсимланиши) истеъмол, жамғарма ва бошқ. тўғрисидаги маълумотлар жамланишига имкон беради хамда “уй хўжалиги” нинг ЯИМ даги роли ва ўрнини аниқлашга ёрдам беради. МХТ да тармоқлараро баланс алохида ўрин тутади ва бу иқтисодиётнинг таркиби ва динамикасини тахлил қилиш, табиий-моддий ва асосий қиймат пропорцияларини, халқаро кўрсаткичларни таққослаш, иқтисодий хисоб-китобларни башоратлаш имконини беради. Иқтисодий тахлил кўламига боғлиқ холда тармоқлараро баланс ўзига ўнлаб ёки минглаб тармоқлар маълумотларини жамлаши мумкин.
Иқтисодиётнинг корхона, ишлаб чиқариш турлари ва тармоқларга бўлиниши мухсулотларнинг ва хизматларнинг асосий хом-ашё ва материаллар турларининг, технологик жараёнларнинг характерига боғлиқ. Хўжалик тизимини тармоқларга гурухлашда маълум қийинчиликлар хам юзага келади. Бу бир хил махсулотларни турли хил хом-ашё ва турли технологик жараёнлар орқали тайёрланиши ва бошқ. билан боғлиқ. Шунингдек, бир тармоқдаги жараёнлар ва усулларни иккинчи тармоқда қўллаш холатлари мавжуд. Бир хил хом-ашёдан турли мақсадлар учун махсулотлар ишлаб чиқариш хам кенгаймокда.
Хар бир ишлаб чиқариш учун ишлаб чикариладиган махсулотларнинг аниқ номенклатураси мавжуд. Табақалаштирилган классификация асосини махсулот турлари ва ишлаб чиқариш ташкил қилади. Махсулот турлари ва ишлаб чиқариш турларини тармоқларга бирлаштириш иқтисодиётнинг йирик тармоқлари ва тармоқларини юзага келтиради-ки, бу ривожланиб бораётган халқаро мехнат тақсимотини тавсифлаш мақсадида классификация қилишни хам енгилаштиради.
8.2. ХХ аср охири XXI аср бўсағасида саноатнинг тармоқ таркиби ва ривожланиши.
Саноат - моддий ишлаб чиқаришнинг бош тармоғи бўлиб, унда ЯИМ ва МД ининг катта қисми яратилади. Масалан, хозирги шароитда иқтисодий жихатдан ривожланган мамлакатларда ЯИМ да саноатнинг хиссаси 40 % атрофида. Саноатнинг етакчи роли жамиятнинг эхтиёжларини юқори сифатли махсулотларга тўлароқ қондириш, техник қуролланишни таъминлаш ва ишлаб чиқаришни интенсификациялаш зарурияти билан белгиланади.
Хозирги замон саноати бир-бирига технологик жихатдан яқин бўлган корхона фирма ишлаб чиқариш бирлашмаларини ўз таркибига олувчи (айрим холларда худудий жихатдан бир-биридан узоқда жойлашган) ишлаб чиқариш тармоқларидан иборат. Саноатнинг тармоқ таркиби ўзаро ишлаб чиқариш алоқалари ва сифат хусусиятларини ифодаловчи тармоқлар таркибидир. Статистик хисобот ва тахлилда саноатнинг тармоқ таркиби - махсулот ишлаб чиқаришнинг умумий хажмидаги хиссаси, бандлар сони ва саноат ишлаб чиқариш асосий фондларининг қиймати билан аниқланади.
Саноатнинг тармоқ таркибини аниқлашда ишлаб чиқарилган махсулотлар хажми кўрсаткичи асосий ўрин тутади. Ахоли бандлиги бўйича саноатнинг тармоқ таркибини аниқлаганда, саноат ишлаб чиқаришининг умумий хажмида сермехнат ишлаб чиқариш тизимида бандлар сони юқори ёки аксинча комплекс механизация ва автоматлаштирилган тармоқларда эса бандлар сони пастлиги аниқ хулосалар чиқариш имконини бермайди. Асосий фондлар кўрсаткичи бўйича саноат тармоқ таркиби хисобланганда саноат тармоқ таркиби кўрсаткичи ишлаб чиқариш техник даражасини хам ифодалайди.
Саноатнинг тармоқ таркиби - мамлакатнинг индустриал ривожланиш даражаси ва иқтисодий мустақиллигини, саноатнинг техник қуролланганлик даражаси ва тармоқнинг иқтисодиётдаги бош ролини ифодалайди. Саноатнинг такомиллашган тармоқ таркиби саноат ишлаб чиқаришининг самарадорлигини характерлайди. Саноат таркибидаги ижобий ўзгаришлар саноат ишлаб чиқаришида илғор тармоқлар хиссаси ортаётганлиги тармоқ ички таркибининг такомиллашаётганлигини ва тармоқда ишлаб чиқаришнинг ривожланиб бораётганилигини кўрсатади.
Саноат тармоқларининг ўзаро алоқадорлиги ва пропорциялари ишлаб чиқариш усули ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ. Саноат тармоқ таркибининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилллар:
Илмий-техника тараққиёти ва унинг натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқи;
Ижтимоий мехнат тақсимоти даражаси, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва кооперацион алоқаларнинг ривожланганлиги;
Ахолининг махсулотларга бўлган эхтиёжининг ўсиши;
Саноатнинг ривожланиши учун мавжуд иқтисодий, ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар;
Мамлакатнинг табиий ресурс салохияти.
Саноат тармоқлари классификацияси асосида қуйидаги асосий иқтисодий белгилар ётади: а) ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг иқтисодий вазифаси; б) махсулотнинг ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланиш характери; в) ишлаб чиқарилаётган мақсадли махсулотларнинг бир хиллиги; г) қайта ишланадиган хом-ашёнинг умумийлиги; д) қўлланилаётган технологияларнинг ўхшашлиги; е) мехнат предметларига таъсирининг характери ва бошқалар.
Саноат ишлаб чиқариши махсулотининг иқтисодий вазифаси саноатнинг тармоқ таркибига мос келмайди, чунки тармоқда ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг натурал шакли кўпинча унинг иқтисодий вазифасини белгилаб бермайди. Шунинг учун хам саноат тармоқларини миллий хисоб тизимида классификациялашда уларни йирик тармоқларга бирлаштиришда қуйидаги белгилар асос қилиб олинади: а) ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг ўхшашлиги (машинасозлик, ёқилғи, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати), хом-ашёнинг умумийлиги (метални қайта ишлаш ва ёғочни қайта ишлаш), қўлланилаётган технологиянинг ўхшашлиги (химия саноати). Тармоқлар катта қисмининг белгиси ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг мақсадли вазифасидир.
Мехнат предметларига таъсирнинг характерига қараб саноат иккита: қазиб берувчи ва ишлов берувчи саноат гурухларига бўлинади. Қазиб берувчи саноат таркибига хом-ашё, ёқилғи (ер остидан қазиб олинадиган) ўрмон ва сув хавзалари киради. Ишлов берувчи саноат тармоқларига хом-аёшни қайта ишловчи саноат тармоқлари киради. Хом-ашёни ишлатиш холатига кўра ишлов берувчи саноат махсулотларни қайта ишловчи (қора ва рангли металлар ишлаб чиқариш ва бошқ.) ва қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишловчи (гўшт-сут, қанд, ип-газлама ва бошқ.) саноат тармоқларига бўлинади.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг хозирги ривожланиши хўжалик таркибидаги йирик ўзгаришлар билан характерланади-ки, бу янги тармоқлараро ва ишлаб чиқариш кооперацияларини юзага келтирмокда. Бунга яна хом-ашё ва энергоресурслар инқирози оқибатида хом-ашё ва энергоресурсларнинг қимматлашуви ва шунга мос жихозлар ва қурилишнинг қимматлашуви хам сабаб бўлмоқда. Инвестицион жараёнлар ишлаб чиқариш харажатларини ортиб боришига мос мураккаблашиб бормоқда. Бу жараёнларнинг хаммаси ишлаб чиқариш жараёнларининг қимматлашиб боришига таъсир қилмоқда. Бу ходисалар эса бозор иқтисодиёти мамлакатларини технологик инқилобнинг янги босқичига киришини объектив заруриятига айлантирмоқда.
Ижтимоий эхтиёжларининг янги шакллари ривожланиши, янги андозадаги техника турларидан фойдаланишга ўтиш, мутлақо янги технологик жараёнлардан фойдаланиш иқтисодиёт пропорцияларида хам мухим ўзгаришларга олиб келмокда-ки, бу икки йўналишда:
иқтисодиётнинг бош анъанавий тармоқларини реконструкциялаш ва модернизациялаш;
б)иқтисодиётнинг янги илм талаб секторида ишлаб чикарилаётган махсулотларни мутлақо янги махсулотлар билан алмашуви асосида бормоқда.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда буғунги кунда малакали ишчи кучи ва ишлаб чиқариш техникасининг етарлилиги, товарларга ва хизматларга тўлов қобилиятига эга талабнинг чекланганлиги характерлидир. Шунинг учун хам металлар ишлаб чиқариш, бутловчи қисм, деталь ва жихозлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурияти йўқ бўлиб, аксинча дастгохлар парки ва бошқалар кўпгина мамлакатларда қисқармоқда.
Таркибий ўзгаришларнинг асосий мақсади - ишлаб чикарилаётган махсулотлар ва ишлаб чиқаришнинг сифат кўрсаткичларини юксалтириш, ишлаб чиқаришда ресурсларни тежашни кучайтириш, хўжалик тизими жараёнларини интенсификациялаш, янги илмталаб сохаларнинг ривожланишини тезлаштиришдир. Таркибий ўзгаришлар ишлаб чиқариш сохаларида ва тармоқ бўлимларида хам юз бермокда. Айни вақтда, таркибий ўзгаришлар макродаражада - асосан анъанавий хўжалик тармоқлари, кичик тармоқлар ва ишлаб чиқариш турларида хам қайта ўзгаришларга олиб келмоқда.
Моддий ишлаб чиқаришда саноат таркибида биринчи навбатда машинасозликда (илмий-техника ютуқлари кенг қўлланилаётган) хом-ашё, энергия, мехнат сарфларининг қисқариш тенденцияси оқибатида энг янги илмталаб сохалар ўсмокда.
Қазиб берувчи саноатнинг хиссасини қисқариш жараёни (разведка, бурғулаш ва нефт-газ қазиб чиқариш ва бошқ. харажатларнинг ортишига қарамай) сақланиб қолмоқда. Энг янги самарали технологик жараёнлар, микропроцессорлар ва микросхемалар жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш жараёнларидаги ишчи кучлари бўшамоқда.
Илмий-техник прогресснинг бош йўналиши комплекс автоматлаштириш ва “инсонсиз” технолгияларнинг ишлаб чиқаришга тадбиқи бўлиб, алохида машиналар ва жихозлар ишлаб чиқариш эмас балки, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, омбор хўжалиги ва бошқа тармоқлар учун бутун бошли машиналар тизимини яратиш ва тадбиқ этишдир.
Умуман, ХХ аср охирги ўн йиллигида индустриал ривожланган мамалакатлардаги тармоқ ўзгаришларининг умумий қонунияти хом-ашё ва қишлоқ хўжалиги хиссасининг қисқариши, саноатни тубдан модернизациялаш ва хизмат кўрсатиш сохаларининг тез ўзгаришлари бўлиб, бу жараён кичик тармоқлар ва илмталаб ишлаб чиқариш тизимида ғоят тез суръатлар билан бормоқда.
8.3. Тоғ-кон саноати
Тоғ-кон саноати - саноат ишлаб чиқаришининг биринчи сектори бўлиб, хом-ашё ва энергоресурслар қазиб чикаради ва саноатнинг иккинчи секторини барқарор ишлашини таъминлайди. Тоғ-кон саноатига на фақат металлар қазиб чиқариш, балки инерт материаллар хам киради.
Инерт материаллар қазиб чиқариш таннархи юқори бўлмасада, хажми миллионлаб тоннага етади ва ривожланган мамлакатларда жумладан, АҚШда қурилиш тошлари қазиб чиқаришнинг умумий қиймати олтин қазиб чиқариш билан тенгдир.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда тоғ-кон саноатининг барча тармоқлари ривожланган бўлса, ривожланаётган мамлакатларда унинг бир нечта кичик тармоқлари ривожланган холос. 90- йилларда арзон ишчи кучи йўналишига асосланган холда Хитой тоғ-кон саноати ривожланганлик даражаси жихатидан биринчи ўринга чикди. Дунё тоғ-кон саноатида Австралия, Канада ва ЖАР етакчилик қилади ва бу “катта учлик” ка Хитой ва Бразилия қўшилади. Тоғ-кон саноати қазиб олиш кўлами ва тоғ техникаси ривожланганлик даражасига кўра сезиларли фарқланади. Энг йирик ва техник жихатдан яхши қуролланган корхоналар темир рудаси, боксит ва мис рудаси қазиб олишга ихтисослашган бўлса, ғоят кўплаб майда, кичик корхоналар хам мавжуд бўлиб, булар асосан ривожланаётган мамлакатларда жойлашгандир. Шунингдек, майда корхоналар (олмос қазиб олишдан ташқари) қимматбахо металлар-симоб, камёб металлар қазиб олиш тизимида мавжуд. Кейинги йилларда деярли барча кичик корхоналар йирик корхоналар қўлига ўтмокда. “Янги мустамлака” мамлакатлари Австралия, Канада ва ЖАР да тоғ-кон саноати бирданига йирик кўламга эга бўлганлиги билан ажралиб туради.
Энг йирик тоғ-кон саноати корхоналари темир рудаси, боксит, рангли металлар қалий ва ош тузи, инерт материаллар ва охак тош қазиб чиқаришда шаклланган. Бунга АҚШ даги мис рудаси қазиб чиқариш (0,1 % ва ундан хам паст руда таркибида миснинг миқдори) ва ЖАР даги олтин каръерларини мисол қилиш мумкин. ЖАР дунёда олтин ва платина қазиб чиқариш бўйича биринчи ўринда туради ва унинг хиссасига 50 % олтин ва платина тўғри келади.
Темир рудаси қазиб чикарадиган йирик корхоналар таркибида темир юқори (60 % ва ундан юқори) бўлган хавзаларда жойлашган. Таркибида темир кам бўлган темир рудаси қазиб чикариладиган хавзалардаги корхоналар металлургия корхоналарига яқин жойлашганлигига қарамай (Лотарингия хавзаси) ё ўз фаолиятини тўхтатмоқда, ё четдан келтириладиган бой темир рудаси асосида ишламокда. Жахон бозорига Австралия ва Бразилия темир рудаси хавзалари 75 млн.т.дан-90млн.т.гача таркибида 60-62 % темир бўлган руданинг экспорт қилмоқда. АҚШ даги Юқори кўллар районига жойлашган машхур Миссейби хавзаси (АҚШ қора металлургияси асоси) бугунги кунда 30 млн.т.руда бермоқда, холос, 30 млн.т.темир рудаси Бразилия, Венесуэла ва Канададан келтирилмоқда. Франциядаги Лотарингия хавзаси (Франция ва ГФР металлургия корхоналари асоси) бугунги кунда 10 млн.т. темир рудаси бермокда колган темир рудаси бой рудага эга Африка мамалакатларидан келтирилмоқда. Европа мамлакатларидаги эски темир рудаси хавзаларидан Швецарияда (12-15 млн.т.) рақобатбардош темир рудаси қазиб чиқарилмоқда, қолганлари норентабел корхоналар сифатида беркитилмоқда. Россияда КМА ва Украинда - Кривой Рог темир рудаси хавзаларида темир рудаси қазиб чиқариш ўсиб бормоқда.
Худди шундай манзарани боксит қазиб олишда хам кўриш мумкин. Анъанавий боксит қазиб чиқарувчи ва алюминиий эритувчи мамлакатларда (Франция) унинг захиралари озайди ва таркиби ёмонлашди. Буғунги кунда Австралия жахон эхтиёжининг 50 % бокситини етказиб бермокда ва унинг нархи хам қаноатлидир.
Йирик боксит экспорт қилувчи мамлакатлар Гвинея (20млн.т.), Ямайка (45 млн.т.), Бразилия (10 млн.т.) бўлиб, бу мамлакатлар Австралия билан биргаликда халқаро бозор конъюктурасини белгилаб беради. Австралия ва Бразилия ўзининг алюминий саноатига эга бўлса, Ямайка - АҚШ алюминий саноатини, Гвинея - Ғарбий Европа, Австралия Яқин Шарқ мамалкатлари ва Япония реэкспортини хамда Россия ва Ғарбий Европа заводларини юқори сифатли боксит билан таъминламокда.
Мис қазиб чиқариш - камбагал ва бой руда хавзаларида жойлашган. Деярли барча йирик мис қазиб чиқарувчи мамлакатларда уни эритиш корхоналари хам жойлашган. Дунёда иккита йирик мис эритувчи мамлакатлар Чили (2млн.т) ва АҚШ (1,65 млн.т.), сўнгра Канада (700-800 минг.т.) ва Заир, Замбия ва Перу хам мис рудаси қазиб чиқарувчи мамлакатлар бўлиб хисобланади. Япония ўз мис рудаси хавзаларидан фойдаланган холда Чили ва Перудан мис концентратларини импорт хам қилади.
Никель қазиб чиқариш бўйича ўзига хос хусусият мавжуд. Ғарбда бир қатор кичик ва самарасиз бўлган никель ишлаб чиқарувчи корхоналар бекилди. Россия (Норильск, Печенга-никель комбинатлари - дунёдаги энг йирик комбинатлар) ва Канада халқаро никель бозорида мухим роль ўйнайди. Янги Каледония йирик никель экспорт қилувчи мамлакат хисобланади ва Ғарбий Европа, Япония мамлакатларини таъминлайди. Лигерловчи металлар - марганец, хром, вольфрам, магний қазиб чиқариш кўлами кўпаймокда.
Қимматбахо металлар қазиб чиқариш учун унчалик катта бўлмаган хажмлар характерли бўлиб хам йирик хавзаларда саноатлашган холда, хам майда, ярим кустар шаклда қазиб олинади. Қимматбахо металларнинг йирик комбинатлари ЖАР, Россия, Ўзбекистон, Африканинг бир қатор мамлакатларида мавжуд. Айни вақтда Бразилия, Хиндистон, Африка, Марказий Осиёда, хатто ривожланган мамлакатларда хам ярим кустар холатида қимматбахо металлар (олтин) қазиб олинмоқда.
Тоғ-кон саноати тизимида тоғ-химия саноати корхоналари мухим ўрин тутади. Бу комбинатлар тузли қатламлар мавжуд хавзаларда ташкил этилган. Комбинатлар тузларни компонентлардан ажратиб, тайёр махсулот олади. Бундай комбинатлар Германия, Канада, Россия (Соликамск) мамлакатларида мавжуд. Канада калийли тузларни қазиб чиқариш бўйича - 2млн.т. (дунёдаги 1/3 кисм) дунёда биринчи ўринда, Россия ва Белорус - 5,5млн.т. (Соликамск ва Солигорск), ГФР - 3 млн.т., АҚШ - 1,5 млн.т. ва Исроил - 1,3 млн.т. етакчи мавкега эгадир. Исроил ва Иордания Ўлик денгиз ресурсларини ўзлаштирмокда.
Шунингдек, тоғ-кон саноатининг мухим тармоғи денгиз суви ва денгиз тубидан хом-ашё олишдир. Бу биринчи навбатда нефтга бой шельф минтақаларига таълуқли бўлиб дунёда қазиб олинаётган нефтнинг 25% ини ташкил этмоқда. Денгиз суви ва денгиз тубидан тузлар, темир ва марганец концентратлари, қалайи, олмос ва бошқа фойдали элементлар олиш йилдан-йилга кенгайиб ва ривожланиб бормоқда.
Умуман, дунё хўжалигининг тоғ-кон саноати махсулотларига бўлган эхтиёжининг 2/3 қисми МДХ (Россия) АҚШ, Хитой, Канада, Австралия ва ЖАР мамлакатлари таъминламокда. 70-йилларнинг ўрталаридан Европа мамлакатлари ўзларининг махсус минерал хом-ашё ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чикдилар ва бунга мувофиқ ўз эхтиёжларини ўзларининг ресурслари хисобига қондиришга харакат қилмоқдалар. Натижада, Канада, Австралия ва ЖАР нинг роли ортди. Жумладан, Канада - уран, никель, рух ва қўрғошин, темир рудаси ва молибден, олтин ва кумуш, титан, калийли тузлар, асбест ва олтингугурт, Австралия темир рудаси, титан, боксит, уран, қўрғошин ва рух, олтин, олмос, ЖАР -платина, олтин, марганец, хром ванадий, олмос, уран, асбест қазиб чиқариш ва экспорти бўйича дунёда етакчи ўринни эгалламоқда.
Ривожланаётган мамлакатлар- Осиёда - Хиндистон, Малайзия, Индонезия, Саудия Арабистони, Африкада - Заир, Замбия, Марокко, Нигерия, Зимбабве, Ботсвана, Лотин Америкасида - Бразилия, Чили, Мексика ва Венесуэла каби мамлакатларнинг хам роли дунё тоғ-кон саноатида ортиб бормоқда.
Инсониятни минерал ресурслар, хом-ашё билан таъминлаш муаммоси ишлаб чиқарувчи кучларни ривожланганлик даражаси билан боғлиқ холда арзон энергияни хам тақозо қилади. Шунинг учун хам инсониятни минерал ресурслар билан таъминлаш энергетика муаммоси - арзон ва қулай, хавфсиз энергия манбалари билан чамбарчас боғлиқ.
8.4.Ёқилғи - энергетика мажмуасининг таркиби ва ривожланиш жараёнлари.
Ёқилғи-энергетика мажмуаси таркибига биринчи энергоресурслар, яъни қазиб олинадиган ёқилғи ресурслари-нефть, табиий газ ва тошкўмир киради, гидро ва ядро энергоресурслари ва шу асосда электр энергияси хосил қилувчи электростанциялар (ИЭС, ИЭМ, ГЭС, АЭС ва бошқ.) хамда ғоят мураккаб электроэнергия истеъмолчилари киради. Энергоресурс сифатида утиндан (дарахт) асосан ривожланаётган мамлакатлар фойдаланади ва тахминан энерго балансда 10 % атрофида бахоланади. Халқаро кўламда биринчи энергоресурслардан фойдаланиш ортиб бормоқда. Агар, 1900 йил 1 млрд.т.ш.ё.б. дан фойдаланилган бўлса, бу 1990 йилда 10 млрд.т ва XXI аср бўсағасида 14 млрд.т.ш.ё.б.га етди.
Энергияни истеъмол қилиш бўйича халқаро кўламда иқтисодий ривожланган мамлакатлар етакчи мавқега эга ва халқаро энерго балансни белгилаб беради. Жумладан, 90-йиллар бошларида энерго баланс 8 млрд.т. нефт эквивалентини ташкил қилди (ўтин-дарахт ёқилғидан ташқари). Бунда биринчи ўринни нефт (3,8млрд.т.), иккинчи ўринни кўмир (2,1 млрд.т.) ва учинчи ўринни табиий газ (1,8 млрд.т.) эгаллади. Бундан ташқари, энерго балансда атом энергияси 0,3 млрд.т. ва гидроэнергия 0,2 млрд.т. атрофида бўлди.
Ёқилғи-энергетика мажмуасида нефть саноати катта ахамиятга эга бўлиб, ХХ асрда инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига катта туртки беришидан ташқари сиёсий-харбий муносабатларда хам алохида ўрин тутади. Дунё бўйича нефт-газли хавзалар 45 млн.км2 бўлиб, асосан мезазой ётқизиқларида учрайди. Буғунги кунда 80 та мамлакатдан нефть қазиб чиқарилмоқда. Дунё бўйича мавжуд нефть захираларининг (250-400 млрд.т. салохиятли ва 100 млрд.т. ишончли) 4/5 қисми ва 50 % қазиб олиш ривожланаётган мамлакатлар хиссасига тўғри келади. Йилига 4 млрд.т. атрофида нефть қазиб олинмокда. Қазиб олинаётган нефтнинг 25 % денгиз нефти хиссасига (30 мамлакат) тўғри келмокда.
Дунё нефть саноатида нефть қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва истеъмол ўртасида кескин худудий фарқлар мавжуд. Йирик нефть захиралари Яқин ва Ўрта Шарқ айниқса, Форс курфази (Саудия Арабистони, Кувайт, БАА, Эрон, Ироқ ), Африка-Жазоир, Нигерия, Шимолий Америка( АҚШ, Мексика кўлтиғи ва Канада), Лотин Америкаси (Венесуэла ва Мексика), Ғарбий Европа (Шимолий денгиз шельф минтақаси Буюк Британия ва Норвегия), Жануби-Шарқий Осиё (Индонезиядан - Вьетнамга қадар ), МДХ доирасида (Россия , Озарбайжон ва Қозоғистон - Каспий денгизи шельф минтақаси, Қорачаганака ва Тенгиз, Туркманистон-Ўзбой, Ўзбекистон-Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ), Хитой -(Тарим) каби мамлакатларда жойлашган. Йирик нефть импорт қилувчи мамлакатлар АҚШ, Ғарбий Европа ва Япония каби мамлакатлардир. Нефтни қайта ишлаш саноати уни қазиб олиш географиясидан фарқ қилади (4-жадвал).
3-жадвал
Дунё нефтни қайта ишлаш саноати. 1996 йил
№
|
Минтақалар.
|
Нефтни қайта иш-лаш
заводлари
сони.
|
Қув-вати
(хом
не-фть) млн.тон-на
|
Нефтни қайта иш- ловчи завод ларнинг ўр тача қувва ти, млн.т.
|
1.
|
Шимолий Америка.
|
198
|
936
|
4,7
|
2.
|
Осиё-Тинч океани минтақаси.
|
113
|
708
|
6,3
|
3.
|
Шарқий Европа ва МДХ.
|
95
|
637
|
6,7
|
4.
|
Лотин Америкаси.
|
74
|
295
|
4,0
|
5.
|
Яқин ва Ўрта Шарқ.
|
42
|
266
|
6,3
|
6.
|
Африка.
|
45
|
141
|
3,4
|
7.
|
Дунё бўйича
|
705
|
3723
|
5,3.
|
Нефтни қайта ишлаш саноати географик жойлашуви кенглигининг биринчи сабаби унинг юқори қимматбахо компонентларга эгалиги ва химия саноатининг хам мухим хом-ашёси эканлиги бўлса, иккинчи сабаби юқори даражада транспортда ташишнинг қулайлигидир. Нефть йирик диаметрли трубалар орқали ва бир неча юз минг дедвайт қувватга эга махсус супертанкерларда истеъмол районларига ташилмоқда.
-
Дунё газ саноати ХХ асрда тез суръатлар билан ривожланди ва газ аср ёқилғиси бўлиб қолди. Россия, АҚШ, Нидерландия, Канада, Буюк Британия, Жазоир, Норвегия йирик газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлардир. Деярли барча Европа мамлакатлари, Япония, табиий газни импорт қилувчи мамлакатлар хисобланади. Табиий газ сув ости ва ер ости трубалари орқали минглаб км. га олиб кетилади. Кейинги йилларда суюлтирилган холда (165 С) махсус танкер- метанавозларда Жазоир, Канада, Индонезия, Бруней ва Ливия, Нигерия, Австралия ва Малайзия экспорт қилмоқда. XXI асрда Туркманистон ва Яқин Шарқ мамлакатлари табиий газ экспорт қилиши кутилмокда. Ўзбекистон табиий газни Марказий Осиё мамлакатларига чикармокда. Дунё бўйича йилига 1,5 трлн. м3 дан ортиқ табиий газ қазиб чиқарилмоқда. Табиий газ на фақат ёқилғи, балки химия саноати учун хам мухим хом-ашёдир. 80-йиллардан бошлаб ривожланаётган мамлакатларда хам газ саноати тез ривожланиб бормоқда.
-
Кўмир саноати энг қадимги саноат тармоги бўлсада, нефть саноатининг тез ривожланиши билан чуқур турғунликни 80-йилларга қадар бошидан кечирди. 70-йилларнинг ўрталаридан нефть инқирози туфайли бу тармоқда жонланиш бошланди. Дунёдаги 60 та мамлакатда кўмир қазиб чиқарилсада, биринчи “ўнликка” кирган, мамлакатлар (Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Польша, Чехия, Буюк Британия, Хиндистон, Австралия ва ЖАР) халқаро ихтисослашувга эгадир. Кўмирнинг умумий захираси 11-12 трлн.т. бўлиб, йилига 4 млрд.т. (1 млрд.т. кўнғир кўмир) қазиб чикарилади. Халқаро бозорга қазиб чикарилган кўмирнинг 1/10 қисми чиқарилади. Кўмир экспорт қилувчи мамлакатлар АҚШ, Австралия, ЖАР бўлиб, хам коксланувчи кўмир металлургияда хам энергетика мақсадларида сотилади. Қазиб чикарилаётган кўмирнинг 9/10 қисми иқтисодий ривожланган мамлакатларда истеъмол килинади.
-
Истиқболли энергоресурслардан уран (И8 О3 ) алохида ўрин тутади. Унинг захиралари иқтисодий ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда 4-4,5 млн.т атрофида бахоланади. Бундан ишончли захираларнинг 1-категорияси -1650 минг.т. ва иккинчи категорияси - 540 минг.т., тахминий захираларининг биринчи категорияси - 1510 минг ва иккинчи категорияси - 590 минг т. атрофида бахоланади. Уран хом-ашёси нархлари унинг категорияларига боғлиқдир. (1 кг уран концентрати - 60 АҚШ $, 66 АҚШ $ дан 100 АҚШ $ гача). Йирик уран захираларига АҚШ, Канада, ЖАР, Австралия, Франция, Нигерия, Габон каби мамлакатлар бойдир. Айни вақтда Канада, Австралия ва ривожланаётган мамлакатлар уран концентратларини АҚШ, Ғарбий Европа ва Японияга экспорт қиладилар. Шунингдек, уран концентратлари захиралари ХХ асрда фойдаланиш учун етарли хамда заводларда бойитилган уран чиқиндилари хам катта, бугунги технология 0,1 % га қадар фойдаланиш имконини берса, истиқболда (лазер технологиясини қўллаш орқали) тўла фойдаланиш имконини беради. Шунингдек, реактор кўпайтиргичларни қўллаш атом ёқилғиси сифатида - плутонийдан фойдаланиш имконини яратади. Амалда термоядро энергиясидан фойдаланиш эса унинг манбаларини - дейтрий, тритийни денгиз сувидан ажратиб олиш орқали эришилади ва унинг захиралари жуда каттадир.
-
Ёқилғи - энергетика балансида гидроэнергоресурслар хам мухим ўрин тутади. Гидроэнергетика - Скандинавия мамлакатлари, Европанинг Альп районларида, Канада, Лотин Америкаси, (Бразилия), Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари Россия, Канадада етакчи мавкега эга.
-
Энергоресурслар ичида ноанъанавий манбалар -геотермал сувлар, гелиоэнергетика, битумлашган қумлар, ёнувчи сланец, шамол энергиясидир. Денгиз сувларининг кўтарилиши ва пасайишидан фойдаланишнинг саноат тажриба намуналари яратилди ва муваффақиятли ишлатилаётган бўлсада хали бошланғич босқичидадир.
-
ИТИ шароитида электр энергияси хосил қилиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар, 1990 йилда дунё бўйича 8 трлн. квт/с электр энергияси хосил қилинган бўлса, ХХ аср охирида 11-12 трлн/квт/с электр энергияси хосил қилинди. Аммо электр энергияси ишлаб чиқариш ва ахоли жон бошига хосил қилиш дунё мамлакатлари ўртасида турличадир. Дунё бўйича хосил килинаётган электр энергиясининг - 65 % иқтисодий ривожланган мамлакатлар хиссасига ( шундан АҚШ га - 29 %, Японияга - 7 %, ГФР - 4,5 %, Канада ва Буюк Британияга - 4 % дан, Францияга - 3 % ва Италияга - 2 %) тўғри келса, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар хиссасига - 22,5 % ва ривожланаётган мамлакатлар хиссасига - 12 % (шундан - Хиндистон ва Бразилияга - 1 % дан) тўғри келади.
-
Энергетика тизимида хосил килинаётган электр энергиясининг - 63 % иссиқлик электростанциялари (ИЭС) хиссасига тўғри келади. ИЭС асосан кўмир хавзалари ва истеъмол минтақаларида жойлашган бўлиб, АҚШ, Россия, кўпчилик Европа мамлакатлари (Франция, Норвегиядан ва бошқ. бир қатор мамлакатлардан ташқари), Осиё (Хиндистон, Япония) ва Австралия, Африкада - ЖАР да энергетика саноати жойлашишини ифодалайди. Иккинчи ўринда гидроэнергетика туради. Дунё бўйича хосил қилинаётган электроэнергиясининг 20% гидроэнергетикага тўғри келса-да, унинг хиссаси сезиларли даражада қисқариб бормоқда. ГЭСлар каскади худудларни мажмуали ўзлаштиришда мухим район хосил қилувчи омилдир. Кейинги йилларда ривожланаётган мамлакатларда дарёларнинг энергоресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида улкан “аср лойихалари” (Бразилияда - Амазонка ), Заирда (Конго) ишланмокда. Аммо бу аср лойихалари жуда катта капитал маблағлар билан боғлиқдир.
Истиқболли хисобланган ва ИТИ билан боғлиқ атом энергияси - дунёда хосил қилинаётган электр энергиясининг - 10-11% ини бермоқда ва унинг хиссаси аста-секин ортмоқда. ХХ аср охирида дунё бўйича 140 та атом реактори ишламоқда. 20 дан ортиқ мамлакатда АЭС мавжуд. Асосан АЭСлар Шимолий Америка (АҚШ ва Канада), Европа мамлакатлари (айниқса Франция) Япония, Хиндистон, Аргентина ва Бразилияда тўпланган.
Айни вақтда, Чернобил АЭС фожиаси туфайли яқин 10 йилда атом машинасозлиги билан шуғулланувчи фирмалар буюртмалар оқимининг ўсишининг кутмаяпти. Айниқса, Шимолий Америка, Ғарбий Европа, Шарқий Европа ва Россияда янги АЭС ларга эхтиёж амалда йўқ. Фақатгина Корея Республикаси, Хитой ва Тайван янги АЭС қурилишидан манфаатдирлар.
Шунга қарамай дунёнинг қатор мамлакатларида АЭС ларнинг роли катта. Жумладан, 1995 йилда АЭС ларнинг электроэнергияси хосил қилишдаги хиссаси - (% хисобида) Литвада - 76,4 , Францияда - 75,3 , Белгияда - 55,8 , Швецияда - 51,1 , Словакияда - 49,1 , Болгарияда - 45,6, Венгрияда - 43,7 , Словения, Швецария, Корея Республикаси ва Испанияда - 34,0 , Японияда - 30,7, ГФР да -29,3 , Буюк Британияда - 25,8 , АҚШ да 22,0, Россияда - 11,4 % ташкил килди. Бу ИЭС даги хосил килинаётган электр энергиясидан 2,5 марта ва мазутга ишловчи ИЭС да хосил килинаётган электр энергиясидан 2,5 марта оздир. Тадқиқотларга кўра XXI аср бошларида АЭС хиссаси умумий электр энергияси хосил қилишда - 15 % ва 2020-2030-йилларда - 30 % ташкил қилиши мумкин.
Атом энергетикасидан фарқли ўларок, экологик тоза ва хавфсиз бўлган ноъананавий энергоресурслардан фойдаланиш технологияси такомиллашди ва бу тармоқ кенг микёсда тижоратлашув хамда энергетика бозорига кириш босқичида турибди. Чунончи, геотермал сувлардан фойдаланиш асосида электростанциялар (Гео ТЭС) АҚШ да (Калифорниядаги - Катта Гейзерлар водийсида), Филиппин, Мексика, Италия, Япония, Янги Зеландия, Россия, Испанияда, прилив электростанциялари-ПЭС (денгиз сувларининг кўтарилиши ва пасайиши) Франция, Россияда ишламокда ва Канада, АҚШ, Буюк Британияда лойихалаштирилди, Гелиоэнергетикадан фойдаланиш (Россия, АҚШ, Япония, Франция, Австралия ва Ўзбекистонда) сохасида мухим тадқиқотлар амалга оширилмокда. Қуёш энергиясидан уйларни иситиш, теплицаларда фойдаланиш Шимолий Африка, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида амалга оширилмоқда. Дастлабки қуёш электростанцияларининг саноат тажриба нусхалари қурилмоқда. Битумлашган қумлардан, ёнувчи сланец, биамасса, шамол энергиясидан (Канада, Венесуэла, АҚШ, Россия, Бразилия, Хитой ва бошқа мамлакатларда) фойдаланиш сохаларида мухим тадқиқотлар олиб борилмокда. Аммо, бу “ноаъанавий” энергоресурслардан кенг фойдаланиш ва энергетика “бозорига” чиқиш, ИТИ ва тажриба -конструкторлик ишлари ютуқларини амлиётга тадбиқ қилиш, мутлақо янги технологик имкониятлардан фойдаланиш билан боғлиқдир.
-
Мутахассисларнинг таъкидлашича дунёда йиллик электрэнергияси хосил қилишнинг ўсиш суръатлари - 2,7 % ни ташкил қилади. Аммо, бу жараён турли мамлакатларда турличадир. Чунончи, иқтисодий ривожланган мамлакатларда дунёнинг ўртача кўрсаткичидан паст - яъни йилига 2 % ни ташкил қилади. Айни вақтда, иқтисодий ривожланган мамлакатларда табиий газ асосида ишловчи қувватларда электрэнергия хосил қилишнинг ўсиши йилига - 4,9 % ни ва кўмир асосида ишловчи ИЭС йилига - 1,3 % ни ташкил килди. Бунинг асосий сабаби газга ишловчи ИЭС лар нисбатан озрок капитални талаб қилса, кўмирга ишловчи ИЭС лари капитални кўп талаб қилишидан ташқари атроф мухит муаммоси билан боғлиқдир.
Ривожланаётган мамлакатларнинг электроэнергиясига бўлган яқин истиқболдаги эхтиёжини кўмир асосида ишлайдиган иссиқлик электр станциялари қуриш хисобига қондириш мўлжалланмоқда. Бу холат атом ва гидроэнергетика станцияларини қурилишидаги катта харажатларни инвестициялаш имкониятининг йўқлиги билан боғлиқдир.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, ёқилғи таркибида 2015 йил ва ундан кейин хам нефть биринчи ўринни, табиий газ эса 2-ўринни ва учинчи ўринни кўмир эгаллайди, ёки 92 % кўпроқ биринчи энергоресурслар - органиқ моддалардан иборат бўлади.
Электр энергиясининг халқаро савдоси асосан Европа мамлакатлари доирасида, Шимолий Америка, Марказий Осиёдадир. Россия, Украина, Венгрия, Франция, Швейцария, Канада экспорт мамлакатлари, Италия, Нидерландия ва АҚШ импорт мамлакатларидир.
Достарыңызбен бөлісу: |