Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет27/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

динига ўтишга тарғиб қилиш учун ўзга юртларга юборилган шахс) ва 
евангелистларни қамаш, диний маросимларни тақиқлаш ва таъқиб қилиш 
орқали уларнинг сонининг ўсишини олдини олишга ҳаракат қилди ва 1994 
йилда ажнабийларга ўз динига қаратиш бўйича ишларни ва диний мактаблар 
ёки бошқа диний ташкилотларни ташкил этишни, диний гуруҳларга эса 
мустақил равишда ёки чет элдан молиялаштириладиган тадбирларда иштирок 
этишни тақиқловчи қонун қабул қилди. Сингапурда Хитойда бўлгани каби, 
аҳолининг 5 фоизи христианлар. 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг 
бошларида ҳукумат вазирлари евангелистларни мамлакатдаги беқарор диний 
мувозанатни бузмаслик тўғрисида огоҳлантирганлар, диний хизматчиларни, 
шу жумладан католик ташкилотлардаги расмий шахсларни ҳам ҳибсга 
олишган ва христиан гуруҳларини ва алоҳида диндорларни турли йўллар 
билан қўрқитишган.
“Совуқ урушнинг” тугаши билан ва унинг кетидан юзага келган сиёсий 
очиқлик ортидан ғарбий черковлар православ собиқ Совет республикаларига 
интилдилар ва у ерда қайта тикланган православ черковларига рақобатчи 
бўлдилар. Бу ерда ҳам Хитойда бўлгани каби, уларнинг миссионерлик 
фаолиятини чеклашга ҳаракат қилинди. 1993 йилда, православ черковининг 


талабига кўра, Россия парламенти ҳорижий диний гуруҳлардан, агар улар 
миссионерлик ёки маърифий фаолитни юритиш ниятида бўлишса Россия 
партиархат паноҳига ўтишларини ёки давлат аккредитациясидан ўтишларини 
талаб қилувчи қонунни қабул қилди. Бироқ Президент Елцин, бу қонун 
лойиҳасини имзлолашдан бош тортди. Умуман олганда, далиллар шуни 
кўрсатадики, la revanche de Dieu индигенизацияси билан тўқнашганда, у 
кучлироқ бўлиб чиқади: агар анъанавий эътиқод модернизациянинг диний 
эҳтиёжларини қондира олмаса, одамлар ўзларига мос эмоционал импортга 
мурожаат қила бошлайдилар. 
Модернизация оқибатида юзага келган психологик, ҳиссий ва ижтимоий 
жароҳатлардан ташқари, диний тикланишнинг бошқа, жумладан, Ғарбнинг 
ортга чекиниши [c.146] ва “совуқ урушнинг” якунланиши каби рағбатлари ҳам 
мавжуд. Ўн тўққизинчи асрдан бошлаб ғарбий бўлмаган цивилизациялар 
Ғарбнинг таъсирига, одатда, Ғарбдан олиб келинган мафкураларни бирин-
кетин ўзлаштириш билан муносабат билдиришди. Ўн тўққизинчи асрда 
ғарбий бўлмаган элиталар ғарбий либерал қадриятларни ўзлаштирдилар ва 
биринчи марта Ғарбга қарши ҳаракати либерал миллатчилик кўринишида 
намоён бўлди. Йигирманчи асрда рус, осиё, африка ва лотин америкаси 
элиталари социалистик ва марксистик мафкураларни олиб келиб, уларни Ғарб 
капитализмига ва Ғарб имериализмига таққослаб, миллатчилик билан 
бирлаштирдилар. Совет иттифоқида коммунизмнинг барбод бўлиши, унинг 
Хитойдаги жиддий ислоҳоти, шунингдек, социалистик иқтисодиётнинг 
барқарор ўсишга эриша олмаслиги мафкуравий бўшлиқни яратди. Ғарб 
ҳукуматлари, гуруҳлар ва халқаро институтлар, масалан, Ҳалқаро валюта 
фонди ва Ҳалқаро тикланиш ва тараққиёт банки бу бўшлиқни православ 
бўлмаган иқтисод ва демократик сиёсат доктринаси билан тўлдиришга ҳаракат 
қилди. Ғарбга хос бўлмаган маданиятларга ушбу таълимотлар қай даражада 
таъсир қилиши ҳалигача номаълум. Бироқ одамлар ҳозирги пайтда 
коммунизмни шунчаки омадсизликка учраган охирги дунёвий бут деб 
билишади. Дин эстафетани (мусобақада қўлма-қўл узатиладиган нарса


мафкурадан олади, диний миллатчилик эса дунёвий миллатчиликнинг ўрнига 
келади.
Диний 
тикланишга 
қаратилган 
ҳаракатлар 
дунёвийликка, 
универсалликка қаршидир, фақат унинг Ғарбга қарши христиан кўринишидан 
ташқари. Шунингдек, улар Брюс Лоуренс замонавийликдан ажратиб 
“модернизм” деб атаган термин билан мос тушадиган релятивизмга, 
худбинликка ва истъемолчиликка қарши қаратилган. Умуман ва бутун 
олганда, улар урбанизацияни, индустриализацияни, ривожланишни
капиталзимни, илм-фан ва технологияни ва жамиятни ташкиллаштиришда 
буларнинг барчаси англатадиган нарсаларни рад этмайдилар. Бу маънода улар 
замонавийликка зид эмас. [c.147] Ли Куан Ю айтганидек улар модернизацияни 
“илм-фан ва технология ривожналинишининг муқаррарлигини, шунингдек, 
улар билан олиб келинадиган турмуш тарзидаги ўзгаришларни” қабул 
қиладилар, лекин улар “ўзларининг вестернизацияга (ғарблашувга) 
учраётганлиги тўғрисидаги ғояни” қабул қилмайдилар. Ал Таробий 
таъкидлашига кўра, миллатчилик ҳам, социализм ҳам ислом оламида ўзгариш 
қилмади. “Дин – бу тараққиётнинг ҳаракатлантирувчисидир” ва пок ислом 
замонавий даврда Ғарб тарихидаги протестант этикасига тенг келувчи рол 
ўйнайди. Дин замонавий давлат ривожланиши билан таққосланмас деб 
бўлмайди. Ислом фундаменталистик ҳаракатлари энг ривожланган ва дунёвий 
кўринадиган Жазоир, Эрон, Миср, Ливан ва Тунис каби мусулмон 
мамлакатларида энг кучлидир. Диний ҳаракатлар, айниқса, фундаментал 
характерга эга бўлган ҳаракатлар замонавий оммавий ахборот воситаларини 
ва ташкилий технологиялардан профессионал даражада фойдаланадилар. 
Бунинг энг ёрқин намунаси Марказий Америкадаги протестант 
телеевангелизмнинг муваффақияти бўлди. 
Диний тикланиш иштирокчилари барча фаолият соҳаларидан келади, 
аммо аксариятида иккаласи ҳам мобил (ҳаракатчан) ва урбанизацияланган 
гуруҳлардан. Шаҳарларга янги келган муҳожирлар, одатда, ҳиссий, ижтимоий 
ва моддий ёрдам ва йўл-йўриққа мухтож бўладилар, буларни эса диний 


гуруҳлар бошқалардан кўра яхшироқ тақдим қила оладилар. Режис Дебрей, 
таъкикдлашича, улар учун дин бу “одамлар учун афюн эмас, балки кучсизлар 
учун витамин”дир. Иккинчи муҳим гуруҳ – бу “иккинчи авлод индигенизация 
феномени” Дорани ўзида мужассам этган ўрта синфдир. Кепел 
таъкидлаганидек, Ислом фундаменталистик гуруҳлар фаоллари “кекса 
консерваторлар ёки саводсиз деҳқонлар” эмас. Мусулмонларда бошқа 
гуруҳларда бўлгани каби, диний тикланиш замонавий, яхши маълумотга эга, 
касбларда, давлат ишида ва тижоратда хизмат даражаси кўтарилаётган 
одамларни ўзига жалб қиладиган урбанистик феномен (фавқулодда ҳодиса) 
дир.
[c.148] 
Мусулмонлар орасида кўпинча ёшлар диндор, уларнинг ота-оналари эса 
атеистлардир. Ҳиндуийлик билан ҳолат анча ўхшаш, бу ерда тикланиш 
ҳаракатларининг етакчилари ҳам маҳаллий иккинчи авлоддан чиққанлардир 
ва кўпинча улар “муваффақиатли тадбиркорлар ва бошқарувчилар” дир. Ҳинд 
матбуоти уларни шафран яппи кийган “скаппи” деб атай бошлади. 1990 
йилларнинг бошларида уларнинг ҳимоячилари тез-тез “Ҳиндистон 
ҳиндларининг ўрта синфига – савдогарлар, ҳисобчилар, ҳуқуқшунослар ва 
маҳандисларга”, шунингдек “юқори мартабали давлат хизматчилари, зиёлилар 
ва журналистларга” тегишли бўлишди. 1960 ва 70-йилларда Жанубий Кореяда 
худди шу турдаги одамлар католик ва пресвитериан черковларини 
тўлдирдилар. 
Маҳаллий ёки импорт қилинган дин модернизация содир бўлаётган 
жамиятда яралаётган янги элита учун маъно ва йўналиш беради. “Анъанавий 
динга қадр бериш” – дейди Роналд Дор, – “бу “бошқа еткачилик қилаётган” 
миллатга қарама-қарши бўлган ўзаро хурматга ва кўпинча, бу билан бир 
вақтда ва бевосита, “бошқа еткачи миллатларнинг қадриятларини ва яшаш 
тарзини қабул қилган”, маҳаллий бошқарув синфига қарши туришга 
давъатдир. “Қўпинча, – дейди Уилям Макнил, – Исломнинг қайта-қайта 
тасдиқланиши, қайси мазҳабий шаклда бўлишидан қатъий назар, Европа ва 
Американинг маҳаллий жамиятга, сиёсатга ва ахлоққа таъсирини рад 


этилишини англатади. Шу маънода, Ғарбий бўлмаган динлар ғарбий бўлмаган 
жамиятларда ғарбийликка қаршиликнинг энг кучли намойишидир. 
Бундай қайта тикланиш замонавийликни рад этиш эмас, балки Ғарб ва 
Ғарб билан ассоциацияланадиган дунёвий, релятивистик, яралаётган 
маданиятни рад этишдир. 
Бу Ғарбий бўлмаган жамиятларнинг 
“вестофикация” атамаси билан аталган нарсани рад этишидир. Бу Ғарбдан 
маданий мустақиллик декларацияси, “Биз замонавий бўламиз, аммо биз сиз 
бўлмаймиз” деган мағрур баёнотидир. [c.149] 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет