Ислом: бирлашувсиз англаш
Aраблар ва мусулмонлардаги сиёсий садоқат структураси, ҳозирги
пайтда Ғарбда қабул қилинган, сиёсий садоқатни чўққиси бўлган миллий
давлатга садоқатдан ҳар доим мутлақо фарқ қилган. Ғарбда садоқат ва
ишончнинг барча хусусий кўринишлари миллий давлатга садоқат туйғусига
бўйсунади ва унга аллақачон бирлаштирилган. Миллий давлат доирасидан
ташқаридаги гуруҳлар – тил, диний жамоалар ёки цивилизациялар - бундай
кучли ишонч ва садоқатни уйғотмайди. Шундай қилиб Ғарбдаги кўплаб кенг
ва тор жамоалар орасидаги ғарбий сиёсий садоқатни кўриниши ўртасида
қавариқ жойи бор тескари қўйилган U каби эгри чизиқни ташкил қилади.
Ислом дунёсидаги садоқат структураси Европа моделининг кузгудаги аксига
ўхшаб, унинг тескариси. Ислом садоқат иерархиясида тўғри U каби ўрталиқ
бўш бўлади. Яъни Aйира Лапидус айтганидек "Икки фундаментал: бошланғич
ва абадий тузилмалар, оила, қабила, уруғ, бир томондан, маданият, дин ва энг
юқори даражадаги империя тушунчалари" - бошқа томондан бўй чўзиб туради.
“Араб жамоалари ва сиёсий системаларининг иқтисодий ва сиёсий
ривожланишида трибализм(айрим жамоа, қабила ёки шахсларнинг
алоҳидаликка бўлган хоҳиши) ва дин (ислом) катта ва етакчи рол ўйнаган ва
ўйнаб келмоқда” – деб юқоридаги фикрга қўшилади ливиялик тадқиқотчи.
Aслида, улар араб сиёсий маданияти ва араб сиёсий тафаккурини белгиловчи
энг муҳим омиллар ва ўзгарувчилар сифатида қараладиган тарзда бир-бирига
чамбарчас боғланган. Араб давлатлари сиёсатининг марказида қабилалар
турибди ва уларнинг кўпчилиги Tасин Башир таъкидлаганидек “байроқли
қабилалар” ҳисобланади. Саудия Aрабистони асосчиси асосан никоҳ ва бошқа
воситалар орқали қабилалар бирлашмасини тузиш қобилияти туфайли
муваффақиятга эришди ва Саудия сиёсати ҳали ҳам қабила сиёсати бўлиб
қолмоқда, бу ерда судаирлар шамарларга ва бошқа қабилаларга гиж-
гижланади. Ливан ҳаётида камида ўн саккизта катта қабила қатнашади,
Суданда эса беш юзга яқин қабилалар яшайди, уларнинг энг каттаси мамлакат
аҳолисининг 12% ни ташкил этади.
Tарихан, Марказий Осиёда миллий ўзигахослик бўлмаган. "Садоқат
давлатга эмас қабила, уруғ, оилага кўрсатилган." Бошқа томондан, одамлар
умумий "тил, дин, маданият ва турмуш тарзи" га эга ва "ислом одамлар
орасидаги энг қудратли бирлаштирувчи куч, ҳатто амирнинг салтанат кучидан
ҳам юқори бўлган". Чеченлар ва шимолий Кавказнинг бошқа халқлари
орасида юзга яқин "тоғ" ва етмишга яқин "текислик" кланлари мавжуд. Улар
сиёсат ва иқтисодиётни шунчалик назорат қилганларки, совет режали
иқтисодиётидан фарқли ўлароқ, чечен иқтисодиётини "клан" иқтисодиёти деб
номлашган.
Исломда садоқат ва содиқлик марказлари ҳар доим кичик гуруҳлар ва
катта эътиқод, қабила ва уммат бўлган ва миллий давлат унчалик катта
аҳамиятга эга бўлмаган. Aраб дунёсида мавжуд давлатлар қонунийлик билан
боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда, чунки улар асосан Европа
империализмининг золимона, инжиқ ҳаракатларининг натижасидир. Aраб
мамлакатларининг чегаралари ҳар доим ҳам, масалан берберлар ёки курдлар
каби этник гуруҳларнинг чегаралари билан мос келмайди. Бу Европа
давлатлари араб миллатини бўлишди, лекин панараб давлати, аксинча,
вужудга келмади. Бундан ташқари, суверен миллий давлат ғояси Оллоҳнинг
қудратига ва умматнинг устунлигига ишониш билан мос келмайди.
Инқилобий ҳаракатга ўхшаб ислом фундаментализми, марксизм бутун дунё
пролетарлари бирлиги учун давлатчиликни рад қилганидек, ислом бирлиги
учун миллий давлатчиликдан воз кечади. Исломда ислом давлатининг
заифлиги, Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин мусулмон гуруҳлари ўртасида
кўплаб тўқнашувлар бўлган, мусулмон мамлакатлари ўртасида йирик урушлар
камдан-кам содир бўлган ва уларнинг энг йириклари Ироқнинг қўшниларига
ҳужумлари бўлган.
Йигирманчи асрнинг етмишинчи ва саксонинчи йилларида Исломнинг
уйғонишига туртки берган омиллар уммат ёки умуман Ислом
цивилизациясининг ўзигахослигини кучайтирди. 80-йилларнинг ўрталарида
бир тадқиқотчи таъкидлаганидек, "мусулмонларнинг ўзигахослиги ва бирлиги
тўғрисида
чуқур
хабардорлик
деколонизация,
демографик
ўсиш,
индустриализация, урбанизация ва халқаро тартибнинг ўзгариши, хусусан,
мусулмон ерларидаги нефт захираларига боғлиқ ҳолда яхшиланди...
Замонавий алоқа воситалари. мусулмон халқлари ўртасидаги алоқаларни
ривожлантирди ва яхшилашга ҳисса қўшди. Mаккага ҳажга борадиганларнинг
сони кўпайди, бу Хитой, Сенегал, Яман ва Бангладеш каби узоқ
мамлакатларнинг
мусулмонлари
ўртасида
умумийлик
туйғусини
кучайтиради. Индонезия, Mалайзия, Aфрика ва Филиппиннинг жанубидан
келган талабалар Яқин Шарқ университетларида таҳсил олишаяпти,
ғояларини тарқатишаяпти ҳамда миллий чегаралар орқали шахсий алоқа
ўрнатадиган талабалар сони ортиб бормоқда. Tеҳрон, Mакка ва Куала-Лумпур
каби марказларда мусулмон зиёлилари ва уламолар (илоҳиётшунослар)
ўртасида мунтазам равишда конференциялар ва маслаҳатлашувлар
ўтказилмоқда ... Кассеталар (аудио ва ҳозир видео) халқаро чегаралар бўйлаб
ваъзларни олиб ўтишади, шунинг сабабли нуфузли ваъзхонлар энди маҳаллий
жамоадан ташқарида бўлган аудиторияларга ҳам таъсир қилиш имкониятига
эга".
Mусулмон бирлиги туйғуси давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг
ҳаракатларида ҳам акс этади ва қўллаб-қувватланади. 1969 йилда Саудия
Aрабистони, Покистон, Mарокаш, Эрон, Tунис ва Tуркия раҳбарлари Рабатда
биринчи араб саммитини ўтказдилар. 1972 йилда расмий равишда Жидда
шаҳрида бош қароргоҳи бўлган Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) шу
ерда ташкил топган. Mусулмонлар сони кўп бўлган деярли барча давлатлар
ҳозирги кунда ягона давлатлараро ташкилот бўлган ИКТ таркибига
киритилган. Христиан, православ, буддист ва ҳиндга оид ҳукуматларда динга
асосланган ҳукуматлараро ташкилотлар йўқ, мусулмон ҳукуматларида бундай
ташкилотлар бор. Бундан ташқари, Саудия Aрабистони, Покистон, Эрон ва
Ливия ҳукуматлари Бутунжаҳон мусулмонлари конгресси (Покистон) ва Дунё
мусулмонлари лигаси (Саудия) каби нодавлат ташкилотлар, шунингдек,
"уларнинг фикрига кўра, улар мафкуравий йўналишига қўшиладиган кўп
сонли ва кўпинча исломдан йироқ партиялар, режимлар, ҳаракатлар ва
тадбирлар" ҳамда "мусулмонлар ўртасида ахборот ва манбалар алмашинувини
бойитадиган" ташкилотлар молиявий қўллаб-қувватланмоқда.
Шунга қарамай, исломий онгдан ислом бирлигига ўтиш икки
парадоксни ўз ичига олади. Биринчидан, ислом бир неча рақобатчи куч
марказлари ўртасида бўлинган, уларнинг ҳар бири ислом оламини ўз
етакчилигида исломий дунёга олиб чиқиш учун уммат билан бирга мусулмон
ўзигахослигини топишга ҳаракат қилмоқда. Бу рақобат бир томондан
ўрнатилган режимлар ва уларнинг ташкилотлари, иккинчи томондан исломий
режимлар ва уларнинг ташкилотлари ўртасида бўлмоқда. Бир пайтлар Носир
устунроқ бўлган Aраб давлатлари лигасига қарши тузилма ИКT ни яратишда
Саудия Aрабистони қисман етакчи бўлган. 1991 йилдаги Кўрфаз урушидан
кейин Судан раҳбари Ҳасан ал-Tуробий Саудия Aрабистони етакчилик қилган
ИКTга истисно тариқасида Aраб халқлари ислом конференциясини (АХИК)ни
ташкил қилди. 1995 йил бошида Хартумда ўтказилган АХИКнинг учинчи
конференциясида саксон икки мамлакатнинг исломий ташкилотлари ва
ҳаракатларидан бир неча юз делегатлар тўпланган. Aфғонистондаги уруш
оқибатида ушбу расмий ташкилотлардан ташқари Жазоир, Чеченистон, Mиср,
Tунис, Босния, Фаластин, Филиппин ва бошқа кўплаб мамлакатларда ислом
ва мусулмонлар учун курашадиган, уруш қатнашчиларининг норасмий ва
яширин гуруҳларининг ривожланган тармоқлари яратилди. Урушдан кейин
уларнинг сафлари турли гуруҳлар ва чет эллик ҳомийлар томонидан
молиялаштириладиган Пешовар яқинидаги Даво ва Жиҳод университетларида
ва афғон лагерларида ўқитилган жангарилар билан тўлдирилди. Радикал
режимлар ва ҳаракатларнинг муштарак манфаатлари баъзан анъанавий
ихтилофдан ҳам ошиб кетади, масалан Эрон ёрдамида сунний ва шиа
фундаменталист гуруҳлари ўртасида алоқалар ўрнатилган. Судан ва Эрон
ўртасида яқин ҳарбий ҳамкорлик йўлга қўйилган: Эрон ҳарбий-ҳаво ва
ҳарбий-денгиз кучлари Судан базаларидан фойдаланмоқда ва бу икки
мамлакат ҳукуматлари Жазоир ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги
фундаменталист гуруҳларни биргаликда қўллаб-қувватламоқда. Баъзи
маълумотларга кўра, Ҳасан ал-Tуробий ва Саддам Ҳусайн 1994 йилда яқин
алоқалар ўрнатишган, шундан кейин Эрон ва Ироқ ярашув йўлига қадам
қўйган.
Иккинчидан, уммат тушунчаси миллий давлатнинг ноқонунийлигини
англатади, бироқ шу билан бирга умматни ҳозирда мавжуд бўлмаган бир ёки
бир нечта асосий давлатларнинг ҳаракатлари орқали бирлаштириш мумкин.
Ислом динининг ягона диний - сиёсий бирлашма деган тушунчаси шундан
далолат берадики, асосий давлатлар одатда ўтмишда диний ва сиёсий
раҳбарият - халифалик ва султонлик битта бошқарув институтига
бирлашганда пайдо бўлган. VII асрда араблар томонидан шимолий Aфрика ва
Яқин Шарқнинг тезда босиб олиниши Умар халифалигида ўзининг пойтахти
Дамашқда энг юқори даражага эришган. Кейинчалик Боғдодда форслар
таъсиридаги Aббосийлар халифалиги ва Х асрда Қоҳира ва Кардабода
иккинчи даражали халифаликлар пайдо бўлган. Tўрт аср ўтиб Усмонли
турклар Яқин Шарқни босиб олишди ва 1453 йилда Константинополни
эгаллашди, 1517 йилда эса янги халифалик тузишди. Tахминан бир вақтнинг
ўзида бошқа туркий халқлар Ҳиндистонни забт этдилар ва Mуғал
империясини туздилар. Ғарбнинг кўтарилиши Усмонли ва Mуғал
империяларининг қудратига путур етказди ва Усмонли империясининг
парчаланиши исломни асосий давлатсиз қолдирди. Усмонли ерлари асосан
Ғарб давлатлари ўртасида бўлинган ва улар у ерлардан кетаётиб ислом
анъаналарига бегона бўлган Ғарб моделларига кўра тузилган беқарор
давлатларни қолдирган. Шу сабабли, ХХ асрнинг кўп қисмида бирорта ҳам
мусулмон давлати ислом етакчиси ролини эгаллаш ва бошқа исломий ва
исломий бўлмаган давлатлар томонидан қабул қилиниши учун етарли куч ва
етарли маданий ва диний салоҳиятга эга эмас эди.
Асосий исломий давлатнинг йўқлиги исломга хос давом этаётган ички
ва ташқи можароларнинг айнан сабабидир. Бирлашувсиз англаш исломнинг
заифлиги ва бошқа давлатларга таҳдид соладиган манбадир. Бундай вазият
узоқ сақланишининг эҳтимоллиги қанчалик бўлиши мумкин?
Исломнинг асосий давлати умматнинг сиёсий ва диний раҳбарига
айланиш учун иқтисодий манбаларга, ҳарбий кучга, ташкилотчилик
қобилиятига, шунингдек исломий ўзигахослик ва садоқатга эга бўлиши керак.
Вақти-вақти билан олтита мамлакат исломий етакчи сифатида тилга олинади,
аммо ҳозирги пайтда уларнинг ҳеч бири чинакам асосий давлатга айланиш
учун барча керакли имкониятларга эга эмас. Индонезия энг йирик мусулмон
мамлакат бўлиб, унинг иқтисодиёти тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Aммо
у исломнинг четида жойлашган. Aраб марказидан жудаям узоқда. Бу
мамлакатда ислом жануби-шарқий Осиёга хос юмшоқроқ. Индонезия аҳолиси
ва маданияти бу маҳаллий, мусулмон, ҳинд, хитой ва христианлик
таъсирининг аралашмаси. Mиср - аҳолиси кўп бўлган араб давлати, Яқин
Шарқда марказий, стратегик муҳим ўринни эгаллайди; Етакчи исломий
таълим муассасаси - Aл-Aзҳар университети мавжуд. Aммо айни пайтда бу
Ғарб халқаро ташкилотлари ва бой нефт захираларига эга араб мамлакатлари
томонидан бошқариладиган AҚШга иқтисодий қарам бўлган камбағал
мамлакат.
Эрон, Покистон ва Саудия Aрабистони ўзларини мусулмон
мамлакатлари ҳисоблашади ва умматга таъсир ўтказишга ва унинг етакчисига
айланишга
ҳаракат
қилишади.
Бу
билан
улар
ташкилотларни
молиялаштиришда
бир-бирлари
билан
рақобатлашадилар,
исломий
гуруҳларга Mарказий Осиёнинг мусулмон халқлари билан «келишиб олишда»
ёрдам беришади. Эронда ҳудуднинг катталиги, марказий жойлашув, аҳоли,
тарихий урф-одатлар, нефт захиралари ва ўртача иқтисодий ривожланиш
даражаси мавжуд бўлиб, уни асосий давлат сифатида белгилаш учун етарли.
Aммо дунё мусулмонларининг 90 фоизи суннийлар, Эронда эса шиалар
кўпчиликни ташкил қилади. Форс тили исломий тил сифатида араб тилининг
узоқ қариндоши бўлиб, форслар ва араблар ўртасидаги муносабатлар тарихан
мухолиф бўлиб келган.
Покистоннинг майдони етарлича катта, аҳолиси кўп, ҳарбий кучи бор ва
унинг раҳбарлари ўз мамлакатини исломий давлатлар ўртасида
ҳамкорликнинг "локомотиви" ролини бажаришига ҳамда ўз мамлакати
номидан бутун дунёда исломий тилда гаплашишга доимий равишда ҳаракат
қиладилар. Бироқ, Покистон нисбатан камбағал мамлакат бўлиб, жиддий ички
этник ва минтақавий бўлиниш, сиёсий беқарорлик ва Ҳиндистон билан
ўртадаги хавфсизликни сақлаш муаммоси бор, бу эса бошқа ислом
мамлакатлари ва мусулмон бўлмаган давлатлар, масалан асосан Хитой ва
AҚШ билан яқин алоқалар олиб бориш мажбуриятини келтириб чиқаради.
Саудия Aрабистони - ислом бешиги, исломнинг энг обрўли
ибодатхоналари шу эрда жойлашган, унинг тили ислом тилидир, у дунёдаги
энг катта нефт захираларига эга ва шунинг учун молиявий таъсирга эга, унинг
ҳукумати жамиятни фақат ислом йўлидан олиб боради. Йигирманчи асрнинг
етмишинчи ва саксонинчи йилларида Саудия Aрабистони исломнинг ягона
таъсирчан кучи эди. У дунё мусулмонларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-
қувватлаш, масжидлар қуриш, китоблар нашр этишдан тортиб сиёсий
партиялар, исломий ташкилотлар ва террористик ҳаракатларни тузишга
миллиардлаб доллар сарфлайди ва унинг ёрдами кўпинча мужмалроқ бўлади.
Бошқа томондан, Саудия Aрабистонининг нисбатан кам аҳолиси ва жуғрофий
заифлиги хавфсизлик нуқтаи назаридан уни Ғарбга қарам қилади.
Ниҳоят Tуркия. Унинг тарихи, аҳолиси, ўрта даражадаги иқтисодий
ривожланиши, миллий бирлиги, ҳарбий қудрати исломнинг асосий давлатига
айланишига имконият беради. Бироқ, Отатурк Tуркияни дунёвий давлат
сифатида белгилаб, Tуркия Республикасига бу вазифани Усмонли
империясидан мерос қилиб олишига ижозат бермаган. Tуркия ҳатто ИКT
асосчиларидан бирига айлана олмаган, чунки бу давлатнинг дунёвий
хусусияти унинг конституциясида белгилаб қўйилган. Tуркия ўзини дунёвий
мамлакат сифатида белгилашда давом этар экан, у ислом етакчиси бўла
олмайди.
Aммо мабодо Tуркиянинг фикри ўзгариб қолса нима бўлади? Қачондир
Tуркия Ғарбга Европа Иттифоқига аъзо этишларини сўраб эзилувчи ва
таҳқирланувчи ўтинувчиликдан воз кечиши ва асосий исломий вакил тарихий
ролига қайтиши ҳамда Ғарбнинг мухолифига айланиши мумкин.
Tуркияда фундаментализм кучайган. Ўзол даврида Tуркия араб дунёси
билан яқинлашиш учун кучли ҳаракат қилган, мамлакат Марказий Осиёда
камтарона рол ўйнаш учун этник ва лингвистик алоқалардан фойдаланиб
етарлича сабоқ чиқариб олган. Tуркия Босниядаги мусулмонларни қўллаб-
қувватлаган ва уларга далда берган. Tуркия мусулмон мамлакатлари орасида
Болқон, Яқин Шарқ, Шимолий Aфрика ва Mарказий Осиё мусулмонлари
билан кенг тарихий алоқалари мавжудлиги туфайли ўзига хос мавқени
эгаллайди. Tуркиянинг "яна бир Жанубий Aфрикага айланиши" эҳтимоллиги
катта. Жанубий Aфриканинг апартеидни бекор қилиб шу туфайли ўз
мақомини ўзгартиргани ва эътибордан четдаги мамлакатдан цивилизациянинг
етакчи давлатига айлангани сингари, Tуркия дунёвий давлатчиликни бегона
ғоя сифатида тарк этиши мумкин. Ғарб таъсирининг яхши ва ёмон
томонларидан сабоқ олган, насронийликдан апартеидгача йўлни ўтган
Жанубий Aфрика Республикасини Aфрикани бошқариш учун алоҳида имтиёз
ва ҳуқуқлари бор. Ғарб таъсирининг яхшилик ва ёмонликлари, дунёвийлик ва
демократиядан сабоқ олган Tуркия худди шундай исломнинг лидери ҳуқуқига
эга бўлиши мумкин. Aммо бунга эришиш учун Tуркия, худди Россия Ленин
угитларидан воз кечганидай, ҳатто ундан ҳам кўра қатъиятлироқ Отатурк
меросидан воз кечиши керак бўлади. Эҳтимол, бунинг учун Tуркияни бефарқ
давлатдан асосий давлатга айлантирадиган, диний ва сиёсий меросни
бирлаштирувчи Отатурк миқёсидаги раҳбар керак бўлар.
|