Аллоҳ суйган бандалар


далил-ҳужжат келган пайтда уларни Аллоҳ ва расулига



Pdf көрінісі
бет10/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

далил-ҳужжат келган пайтда уларни Аллоҳ ва расулига 
иймон келтиришдан ва уларга итоат қилишдан тўсган 
нарса жаҳолат ва инкор билан: «Аллоҳ инсон зотидан 
элчи юборибдими?!» дейишлари бўлди” (Исро, 94).
3. Бандаларга такаббурлик қилувчилар
Бундайлар ўзини олий тутади, бошқаларга паст назар би-
лан қарайди. Нафси бошқаларга эргашишни хоҳламайди, 


Аллоҳ суйган бандалар
24
улардан ўзини катта тутади. Бора-бора улардан жирканади-
ган, уларни паст санайдиган ва улар билан бир сафда бўлиш-
дан ҳазар қиладиган бўлиб қолади. Қурайш кофирлари Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Ёнингда анавилар 
ўтирган бўлса, биз сен билан қандай ўтирамиз?!” деб фақир 
мусулмонларга ишора қилгани шундан. Уларга жавобан Ал-
лоҳ таоло ушбу оятни туширди: 
“Эй Пайғамбар, эртаю кеч 
Рабларига ибодат қиладиган ва солиҳ амаллари билан 
Аллоҳнинг юзини истайдиган заиф-бечора мусулмон-
ларни ҳузурингиздан ҳайдаманг! Ўша фақирларнинг 
ҳисоб-китобидан бирор нарса сизнинг зиммангизда 
эмас, балки уларнинг ҳисоб-китоби Аллоҳнинг зимма-
сидадир. Сизнинг ҳисобингиздан бирор нарса уларнинг 
ҳам зиммасида эмас. Агар уларни ҳайдасангиз, у ҳолда 
Аллоҳнинг чегараларига тажовуз қиладиган, нарсалар-
ни ўз ўрнидан бошқа ўринга қўядиган золим кимсалар-
дан бўлиб қоласиз” (Анъом, 52).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Му-
сулмон биродарини камситиши кишига етарли гуноҳдир”
17
.
Мутакаббирларнинг турлари
18
1. Салтанат, мансаб ва мартабаси билан 
кибрланадиганлар
Маддоҳ ва лаганбардорларнинг хушомадлари бу хил кибр ва 
манманликни янада кучайтиради. Иккиюзламачилик мад-
доҳ ва лаганбардорлар учун одат тусига кирган, улар ўзларига 
17
Муслим ривояти. 
18
Муаллиф қаламига мансуб «Виқоят ал-инсан минал-жинни ваш- 
шайтон» китобига мурожаат қилинг. 


Биринчи сифат | Камтарлик
25
уни касб қилиб олган. Хушомадни эса алдов, ҳийла-найранг 
майдонига айлантириб, мансаб эгаларини уларда бўлмаган 
сифатлар билан мақтайди, қадр-қийматини аслидан кўра 
юқори даражаларга кўтаради. Нотавон мансабдор буни ҳақ 
деб билиб, кибр-ҳавоси баттар ортиб кетади.
Ҳикматларда айтилади: 
Ажабким, шодланар ўзда йўқ яхшилиқла мақтасанг,
Инчунин, ранжигай ёмонлиғидан бир сўз сўзласанг.
Кибрнинг бу тури подшоҳ ва ҳукмдорлар орасида кенг 
тарқалган. Бундан қутулиш учун уларга хатоларини кўрса-
тиб, насиҳат қилиш ўрнига лаганбардорлик қиладиган ва 
охир-оқибат уларни балога йўлиқтирадиган ёмон маслаҳат-
чиларни ёнларидан узоқлаштиришлари лозим. Ҳукмдорлар 
ақл юргизганларида подшоҳлик абадий эмаслигини билган 
бўлардилар. Подшоҳлик абадий бўлганида, уларга етиб кел-
маган бўлар эди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет