Аллоҳ суйган бандалар


Кўрки ва жамоли билан кибрланадиганлар



Pdf көрінісі
бет13/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

5. Кўрки ва жамоли билан кибрланадиганлар
Бу турдаги кибр кўпроқ аёлларда учрайди. Ўзининг чи-
ройи билан кибрланаётган аёл ақлини ишлатганида чирой 
қурт-қумурсқаларнинг насибаси эканини билган бўларди. 
Қабрга кирганида қурт-қумурсқалар этларини, бурун ва 
кўзларини еб битирганидан кейинги суратини кўз олдига 
келтирса, қўрқинчли, даҳшатли кўринишни кўрган бўлар 
эди.
19
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/331), Муслим (Нававий шарҳи, 18/118) 
ривояти.


Биринчи сифат | Камтарлик
29
Чирой-жамол шу дунёнинг ўзида ҳам бало-офат ва ка-
салликлар туфайли заволга юз тутиши мумкин. Қанча-
дан-қанча чиройли, кўркам, келишган, ўктам эркагу аёл 
бирон касаллик сабаб хунук ва бадбашара бўлиб қолгани-
га ҳаётда мисол кўп. Уни илгари қани эди бир кўрсам деб 
зорланиб юрганлар кейинги ҳолидан жирканиб, ўзини олиб 
қочадиган бўлиб қолган. 
Камтарликнинг фазилатлари
Аллоҳ таоло деди: “
Сизга эргашган мўминларга меҳр- 
шафқатли ва тавозели бўлинг (Шуаро, 215). 
Бошқа бир оятда:
Эй Аллоҳга ва расулига иймон 
келтирган ва Аллоҳнинг шариатига амал қилганлар, 
сизлардан ким динидан қайтса ва динини яҳудийлик, 
насронийлик ёки бошқа бирор динга алмаштирса, бу 
билан Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайди ва Ал-
лоҳ улардан кўра яхшироқ, Ўзи яхши кўрадиган ва улар 
ҳам Уни яхши кўрадиган, мўминларга хокисор ва ко-
фирларга қаттиққўл бир қавмни келтиради” (Моида, 
54), деб марҳамат қилинган.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу деди: “Банда Аллоҳ 
учун тавозе қилса, Аллоҳ унинг мартабасини кўтаради ва: 
«Қаддингни кўтар, Аллоҳ мартабангни улуғ қилди», де-
йди. Агар кибрга берилиб ҳаддидан ошса, Аллоҳ уни хор 
этиб, ер билан бир қилади ва: «Хор бўл, Аллоҳ сени хор қил-
ди!» дейди. Дарҳақиқат, мутакаббир ўзини катта деб билса 
ҳам, у одамлар наздида пастдир. Ҳатто у одамлар наздида 
тўнғиздан ҳам ҳақирдир”.
Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу деди: “Кунлар-
нинг бирида чарм тўшамасини соябон қилиб дарахт тагида 
ётган кишининг олдига келдим. Қуёш соябонни четлаб унга 
тушиб турган эди. Соябонни тўғрилаб унга қуёш тушмай-


Аллоҳ суйган бандалар
30
диган қилиб қўйдим. Ётган киши уйғониб кетди. У Салмон 
Форсий разияллоҳу анҳу экан. Унга соябонни тўғрилаб қўй-
ганимни айтдим. Шунда Салмон: «Эй Жарир, дунёда Аллоҳ 
учун тавозели бўл. Чунки ким Аллоҳ учун дунёда тавозели 
бўлса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг даражасини кўтаради. 
Эй Жарир, қиёмат кунидаги дўзах зулмати нима эканини 
биласанми?» деди. «Йўқ, билмайман», деб жавоб қилдим. 
«Одамлар дунёда бир-бирига қилган зулмлардир», деди”.
Ойша разияллоҳу анҳо деди: “Сизлар ибодатларнинг 
энг афзалидан ғафлатда қоласизлар — у камтарликдир”.
Тавозе ҳақида сўралганида Фузайл ибн Иёз раҳимаҳул-
лоҳ бундай жавоб қилди: “Ҳаққа бўйсуниб, унга эргаши-
шинг, гарчи ёш боладан эшитсанг ҳам, энг илмсиз кишидан 
эшитсанг ҳам, қабул қилишинг — мана шу тавозедир”.
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ деди: “Камтар-
ликнинг боши — дунё неъматида сендан паст бўлган киши 
қаторига ўзингни қўйиб, ундан дунёинг билан устун эмас-
лигингни билишинг. Ҳамда дунё неъматида сендан юқори 
бўлган киши қаршисида қадрингни кўтариб, дунёси билан у 
сендан устун эмаслигини билишингдир”.
Қатода разияллоҳу анҳу деди: “Кимга мол-дунё, чирой, 
гўзал либос ёки илм берилган бўлса-ю, бироқ у тавозели 
бўлмаса, буларнинг бари унга қиёмат куни бало бўлади”.
Абдулмалик ибн Марвондан: “Қандай киши афзал 
бўлади?” деб сўралганида, у: “Куч-қудратга эга бўлатуриб 
камтар бўлган, хоҳлаб турган нарсасидан ўзини тийган ва 
қодир бўлатуриб ўч олмаган киши”, деб айтган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Тавозе — йўлингда 
учраган ҳар бир мусулмонни ўзингдан афзалроқ деб били-
шинг”.
Ҳикматларда айтилади: “Мўмин ўзини қанча паст деб 
билса, Аллоҳнинг наздида даражаси шунча баланд бўлади. 
Ўзини қанча юқори олса, Аллоҳнинг наздида қадри шунча 
пастлашади”.


Биринчи сифат | Камтарлик
31
“Аллоҳ учун ўзини хор тутган киши азиз бўлади. Аллоҳ 
учун тавозе қилган кишининг мартабаси юқори бўлади. Ал-
лоҳдан қўрққан киши омонда бўлади. Нафсини Аллоҳ учун 
сотган киши фойда қозонади”.
Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу деди: “Олийҳим-
матликни тақвода, бойликни ишончда, обрў-эътиборни 
камтарликда топдик”.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет