Биринчи сифат | Камтарлик
35
боланинг орқасига мингашиб олганча Мадинага кириб кел-
ди. Одамлар у зотга қараб турар эди”.
Синон ибн Салама Ҳузалий разияллоҳу анҳу айтади:
“Мадинада эканимизда болалар билан хурмо тергани чиқ-
дик. Қарасак, Умар разияллоҳу анҳу қўлида қамчиси билан
келаётган экан. Умарни кўрган
болалар хурмозор ичига
тарқалиб кетди. Мен этагимга солиб олган хурмолар би-
лан қотиб туриб қолдим. Ва: «Эй мўминлар амири, шамол-
да тўкилганларини олдим», дедим. Умар разияллоҳу анҳу
этагимдаги хурмоларга қаради, лекин урмади. Мен: «Эй
мўминлар амири, болалар йўлимни тўсиб, терган хурмо-
ларимни олиб қўйишади», дедим. Умар разияллоҳу анҳу:
«Йўқ, ундай бўлмайди, юр», деб уйимгача кузатиб қўйди”.
Абдуллоҳ Румий деди: “Усмон разияллоҳу анҳу кечасида
таҳорат сувини ўзи ҳозирлар, «Бирон хизматчига айтсангиз
тайёрлаб беради», дейилса: «Йўқ, асло, тун уларнинг ҳаққи,
дам олишсин», дер эди”.
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ деди: “Усмон разияллоҳу анҳу
устига ёпинчиқ ташлаб масжидда ухлаб ётганини кўрдим,
ҳолбуки, у мўминлар амири эди”.
Бухорий “Адабул муфрад”да ривоят қилишича, Али ра-
зияллоҳу анҳу бир дирҳамга
хурмо сотиб олиб, белбоғига
тугиб олди. Бир киши: “Келинг, мен кўтариб олай, эй мў-
минлар амири”,
деган эди, “Йўқ, рўзғор эгаси (юкини) ўзи
кўтариши лозим”, деди.
Журмуз деди: “Али разияллоҳу анҳуни кўрдим. Эгни-
да дағал матодан тикилган, болдирининг ярмига етадиган
изор ва шунга яқин узунликдаги ридо, қўлида қамчи билан
бозорга кетаётган экан. Бозордагиларни Аллоҳдан қўрқиш-
га ва ҳалол савдо қилишга ундаб: «Ўлчов ва тарозини адолат
билан тўла-тўкис тортинглар!» дер эди”.
Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу-
дан ҳасан санад билан келтирган ривоятда айтилишича,
Абдуллоҳ ибн Салом бир боғ ўтинни кўтариб бозордан ўта-
Аллоҳ суйган бандалар
36
ётганида: “Аллоҳ сизни ўтин кўтариб юришга муҳтож қил-
маган бўлса, нега бундай юрибсиз?” деб сўрашди. Абдуллоҳ
ибн Салом разияллоҳу анҳу: “Бу билан кибрни кетказишни
хоҳладим. Чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
ламнинг:
«Қалбида хантал уруғича кибри бўлган одам жан-
натга кирмайди», деганларини эшитганман”,
деб жавоб
қилди.
Собит ибн Абу Молик раҳимаҳуллоҳ деди: “Абу Ҳурайра
разияллоҳу анҳу бозордан бир боғ ўтин кўтариб келаётган
экан. У шу вақтда Марвон томонидан тайинланган амир
эди. Менга қараб: «Амирга йўлни бўшат, эй Абу Молик», деб
қўйди”.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мадраса-
ларида таълим олган авлод мана шундай эди. “Бу уммат-
нинг аввали нима билан ислоҳ бўлган бўлса, охири ҳам шу
билан ислоҳ бўлади”, деган сўзни
айтган имом Моликни
Аллоҳ Ўз раҳматига олсин.
Ким ислоҳ бўлишни ва нажот топишни истаса, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашсин. Саҳобалар, то-
беинлар ва уларга изма-из эргашганлар йўлини ўргансин.
Чунки устозлари ва имомлари Муҳаммад саллаллоҳу алай-
ҳи ва саллам ер устида юрган Қуръон бўлганлари каби, улар
ер устида юрган Ислом эдилар.