Аллоҳ суйган бандалар


Ҳалимликнинг фазилати ҳақида келган



Pdf көрінісі
бет17/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Ҳалимликнинг фазилати ҳақида келган 
ҳадислар
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтишича, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашаж Абдулқайсга: “Сенда 
Аллоҳ яхши кўрадиган икки хислат бор: ҳалимлик ва оғир-бо-
сиқлик”, дедилар
32
.
Ойша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган қуйидаги ҳа-
дисларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Аллоҳ Рафиқдир (бандаларига меҳрибондир, уларга ен-
гилликни хоҳлайди), ишларнинг ҳаммасида юмшоқликни яхши 
кўради”
33
;
“Аллоҳ таоло Рафиқдир (бандаларига меҳрибондир), юм-
шоқликни яхши кўради. Юмшоқлик учун қўполликка ва ундан 
бошқага бермаган нарсани беради”
34
;
“Юмшоқлик қай бир нарсада бўлса, унга кўрк беради, ни-
мада бўлмаса, уни нуқсонли қилади”
35
.
32
Муслим (1/189) ва Термизий(3/347).
33
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 10/449) ривояти. 
34
Муслим (Нававий шарҳи, 16/146) ривояти. 
35
Муслим (Нававий шарҳи, 16/147) ривояти.


Иккинчи сифат | Ҳалимлик
39
Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу деди: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким ҳалимликдан 
маҳрум қилинган бўлса, барча яхшиликдан маҳрум қилиниб-
ди», деганларини эшитдим”
36
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан қилинган ри-
воятда айтилишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам: “Сизларга дўзахга ҳаром бўладиган (ёки дўзах унга ҳаром 
бўладиган) киши ҳақида хабар берайми? (Одамларга) яқин 
бўлган, хушмуомала, мулойим ва очиқкўнгил ҳар бир кишига 
дўзах ҳаромдир”, деганлар
37
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Бир киши: «Эй Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор. 
Мен қариндошлик алоқаларини боғлаб силаи раҳм кўрсат-
сам, улар борди-келди қилмай алоқани узишади. Мен ях-
шиликлар ила вафо қилсам, улар ёмонликлар билан жафо 
кўргазишади. Кечиримли бўлиб ҳалимлик қилсам, улар 
менга қўполлик қилишади”, деди. Шунда Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар ҳақиқатда айтганингдек 
бўлсанг, уларнинг оғизларига қайноқ кулни солган бўласан. 
Ва модомики, шу ҳолда давом этар экансан, уларга қарши 
Аллоҳ таоло ҳузуридан бир ёрдамчи сен билан бирга бўла-
ди», дедилар”
38
.
Эҳтиромга лойиқ қувват одамларни енгиб, улардан ғо-
либ бўладиган жисмоний қувват эмас, балки ғазаб ўти қай-
наганда нафсни жиловлай оладиган, ўзини бошқара олади-
ган иймоний қувват эканини Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи 
ва саллам бизларга баён қилиб берганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Курашда одам-
36
Муслим (Нававий шарҳи, 16/140) ривояти.
37
Термизий (3/66) ривоят қилиб: “ҳасан ғариб ҳадис” деган.
38
Муслим (Нававий шарҳи, 16/115) ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
40
ларни йиқитиб ташловчи киши полвон эмас, ғазаби келганда 
ўзини ушлай оладиган одам ҳақиқий полвондир”
39
.
Бундан ташқари, мўмин одам бирон жоҳил, аҳмоқ ёки 
сўконғич ҳаёсизнинг бемаъни сўзлар билан ҳақоратлаб 
сўкканига эътибор бермай юз ўгириб кетса, Аллоҳ таоло 
уни ҳимоя қиладиган ва унинг ўрнига жавоб қайтаради-
ган бир фаришта билан уни қувватлайди. Зеро, Аллоҳ мў-
минларни мудофаа қилишни ўз зиммасига олган: “


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет