Учинчи сифат | Таҳажжудга туриш
57
таоло сизнинг ўтган ва келгуси гуноҳларингизни кечир-
ган-ку ахир», дейилганида:
«Шукр қилувчи банда бўлмайин-
ми?» деб жавоб бердилар”
66
.
Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кечалари намоз
ўқишга одатланинг, чунки у сиздан олдин ўтган солиҳларнинг
одати ҳамда Раббингизга сизни яқинлаштирувчи, ёмонлик-
ларга каффорат ва гуноҳдан тўсувчидир”
67
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан қилинган ри-
воятга кўра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай
деганлар:
“Таҳажжуд намозининг кундузидаги нафл намоздан
афзаллиги махфий қилинган садақанинг ошкор қилинган са-
дақадан афзаллиги кабидир”
68
.
Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳумо деди: “Жаброил алай-
ҳиссалом Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳу-
зурларига келиб:
«Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг,
барибир вафот этасиз, хоҳлаган амални қилинг, у ҳақда ал-
батта сўраласиз, хоҳлаган кишингизни яхши кўринг, барибир
ундан ажраласиз. Билингки, мўмин кишининг шарафи таҳаж-
жуд намозини ўқиши, азизлиги эса инсонлардан беҳожат бў-
лишидир», деди”
69
.
Амр ибн Абаса разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам бундай деганларини эшитган:
“Аллоҳ тао-
ло бандага энг яқин бўладиган вақт кечанинг охирги қисмида-
дир. Қодир бўлсанг, ўша вақтда Аллоҳни кўп зикр қил”
70
.
66
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 3/14), Муслим (Нававий шарҳи, 17/162)
ривояти.
67
Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид”да (2/251) айтишича, Табароний
«Кабир» ва «Авсат»да ривоят қилган.
68
Мунзирий «Тарғиб»да (2/28) айтишича, Табароний «Кабир»да ҳасан
санад билан ривоят қилган.
69
Мунзирий «Тарғиб»да (2/29) айтишича, Табароний «Авсат»да ҳасан
санад билан ривоят қилган.
70
Термизий ривоят қилиб: «ҳасан саҳиҳ ғариб» деган.
Аллоҳ суйган бандалар
58
Абу Дардо разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Уч тоифа
кишини Аллоҳ яхши кўради, уларга кулиб боқади ва улардан
хурсанд бўлади. Биринчиси — Аллоҳ йўлидаги жангда сафдо-
шлари енгилаётган бўлса ҳам ўзи собит туриб, то қатл қи-
лингунича ёки Аллоҳ нусрат бериб душмандан ғолиб бўлгунича
Аллоҳ учун жанг қилишда давом этган кишидир. Аллоҳ азза ва
жалла: «Жонини Мен учун бағишлаган бу бандамни кўриб қў-
йинглар!» деб айтади. Иккинчиси — кўркам хотини ва юмшоқ
тўшаги бўлса-да, кечаси туриб таҳажжуд намозини ўқиган
киши. Аллоҳ таоло: «Шаҳватини четга қўйиб Мени зикр қи-
ляпти, хоҳласа ухлар эди», дейди. Учинчиси — ҳамроҳлари би-
лан сафарга чиққан, юра-юра чарчаб кечаси барча ҳамроҳлари
ухлаб қолганида туриб намоз ўқиган ва қувончу ташвишида
Парвардигорига дуо-илтижолар қилган кишидир”
71
.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумо хабар беришича,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Икки
кишига ҳавас қилса бўлади: биринчиси — Аллоҳ таоло унга
Қуръонни (таълим) берган ва у кечаю кундуз уни ўрганиб ўр-
гатади ва намозларда тиловат қилади; иккинчиси — Аллоҳ
таоло унга мол-дунё берган ва у кечаю кундуз уни инфоқ қи-
лади”
72
.
Язид ибн Ахнас разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳа-
дисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Икки кишига ҳавас қилса бўлади: бири — Аллоҳ таоло унга
Қуръонни таълим берган ва у кечаю кундуз уни ўқиб амал қи-
либ юради. Шу кишига ҳавас қилиб: “Аллоҳ фалончига берга-
нидек менга ҳам берганида, мен ҳам у қилган ишларни қоим
қилар эдим”, деб орзу қилса бўлади; иккинчиси — Аллоҳ та-
оло мол-дунё берган киши ва у мол-дунёсидан инфоқ-эҳсон ва
71
Мунзирий «Тарғиб»да (2/33) айтишича, Табароний «Кабир»да ҳасан
санад билан ривоят қилган.
72
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 9/83) ривояти.
Учинчи сифат | Таҳажжудга туриш
59
садақалар қилиб юрадиган кишига ҳам (Аллоҳ фалончига бер-
ганидек менга ҳам берганида эди, мен ҳам у қилган ишларни
қилар эдим, деб) орзу-ҳавас қилса бўлади”
73
.
Фазола ибн Убайд ва Тамим Дорий разияллоҳу анҳумо-
дан ривоят бўлган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам дедилар:
“Ким кечасида ўн оят ўқиса, бир қинтор
миқдорича савоб ёзиб қўйилади. Бир қинтор эса дунё ва унда-
ги нарсалардан яхшидир. Қиёмат кунида Парвардигоринг азза
ва жалла айтади: «Ўқи ва кўтарилавер, ҳар бир оят учун бир
даража бор». Банда то ўзидаги оятларнинг охиргисига етгу-
нича кўтарилади. Аллоҳ таоло бандага: «Қўлингга ол», дейди.
Банда қўли билан ишора қилган ҳолда: «Эй Раббим, Ўзинг би-
лувчисан», дейди. Аллоҳ азза ва жалла: «Бу қўлинг билан аба-
дийликни, униси билан роҳатни ол», дейди”
74
.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо деди: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида бирор
киши туш кўрса, уни у зотга айтиб берарди. Мен ҳам, қани
эди бир туш кўрсам-у, уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алай-
ҳи ва
салламга айтиб берсам, деб орзу қилар эдим. Ўзим
ҳали уйланмаган ёш йигит бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг масжидларида ухлар эдим. Бир куни
туш кўрдим. Тушимда икки фаришта мени ушлаб дўзахга
олиб боришди. Қарасам, дўзах қудуқ каби атрофи ўралган
ва қудуқнинг устуни каби икки устуни бор экан. Дўзахда
ўзим танийдиган одамларни ҳам кўрдим. Шунда: «Эй Ал-
лоҳ, мени дўзах ўтидан асра! Эй Аллоҳ, мени дўзах ўтидан
асра! Эй Аллоҳ, мени дўзах ўтидан асрагин!” деб Аллоҳга
қайта-қайта илтижо қилдим. Бир фаришта келиб: «Қўрқ-
ма», деди. Кўрган тушимни Ҳафсага айтиб бердим. У Расу-
73
Мунзирий «Тарғиб»да (2/36) айтишича, Табароний «Кабир»да ривоят
қилган, ровийлари ишончли машҳур кишилардир.
74
Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид”да (2/267) айтишича, Табароний
«Кабир» ва «Авсат»да ривоят қилган. Ҳасан ҳадис.
Аллоҳ суйган бандалар
60
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб берган экан,
у зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Агар тунда намоз ўқи-
са, Абдуллоҳ қандай ҳам яхши одам бўларди-я!” дебдилар.
Солим айтади: “Абдуллоҳ мана шундан кейин тунда озгина
ухлайдиган бўлди”
75
.
Достарыңызбен бөлісу: