Аллоҳ суйган бандалар


Саҳобалар разияллоҳу анҳумнинг



Pdf көрінісі
бет22/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Саҳобалар разияллоҳу анҳумнинг 
ҳалимликларига мисоллар
Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу ўзига тўқ бой кишилар-
дан эди. Мистаҳ исмли қариндоши бўлиб, унга доим эҳсон 
51
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 5/230, Муслим (Нававий шарҳи, 14/187) 
ривояти.
52
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 11/196) ривояти.


Иккинчи сифат | Ҳалимлик
51
қилиб турарди. Мунофиқлар Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг 
қизи Ойша разияллоҳу анҳога туҳмат қилишган “Ифк” воқе-
асига Мистаҳ ҳам аралашиб қолади. Абу Бакр разияллоҳу 
анҳу Мистаҳга бундан буён эҳсон қилмасликка қасам ичади. 
Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни туширди: 
“Динда фозил ва 
дунёда бой-бадавлат бўлганлар ўзларининг камбағал 
қариндошлари, муҳтожлар ва Аллоҳ йўлидаги муҳо-
жирлардан алоқаларини узишга ва улар қилган гуноҳ 
сабабли уларга бераётган нафақаларини тўхтатиб қўй-
ишга қасам ичмасинлар. Ёмонликларини кечирсинлар 
ва уларни жазоламасинлар. Аллоҳ сизларни кечириши-
ни истамайсизларми?” (Нур, 22). Абу Бакр Сиддиқ рази-
яллоҳу анҳу: “Аллоҳ гуноҳларимизни кечиришини истай-
миз, албатта”, деб қариндоши Мистаҳга эҳсонини давом 
эттирди”
53
.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
Уяйна ибн Ҳисн Мадинага келиб, жияни Ҳур ибн Қайснинг 
уйига тушди. Ҳур Умар разияллоҳу анҳу ўзига яқин олади-
ган кишилардан эди. Зотан Умарнинг мажлислари ва кен-
гашларида асосан қорилар иштирок этар, бунда уларнинг 
ёшлари орасидаги фарқ эътиборга олинмас эди. Уяйна жия-
нига: “Эй жиян, сенинг амирга яқинлигинг бор экан, унинг 
ҳузурига киришимга изн сўрай оласанми?”, деди. Ҳур Уяй-
на учун изн сўраган эди, Умар разияллоҳу анҳу унинг ки-
ришига изн берди. Уяйна Умар ҳузурига кира солиб: “Ҳой 
Ибн Хаттоб, қасамки, сен бизни мўл-кўл бойликлар билан 
сийламаяпсан, бизга адолат билан ҳукм қилмаяпсан”, деди. 
Умар ғазабланиб, унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўл-
ганида Ҳур унга: “Эй мўминлар амири, Аллоҳ таоло пай-
ғамбарига: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет