Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси



бет5/6
Дата06.06.2016
өлшемі5.19 Mb.
#117510
1   2   3   4   5   6

(9-расм)

Истемолчи мазкур бўлимдаги қўшиқ ва видеоларни томоша қилиши ва уни кўчириб олиши имконига эга. Бунинг учун эса у сайтнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозим.

Сайтдаги дастурларни эшитишда қисқа узилишларни кузатишимиз мумкин. Айниқса, бу видеоларни томоша қилишда 2-3 дақиқага чўзилади. Бу эса сайт истемолчисини зериктириши ва қизиқишининг сусайишига сабаб бўлиши мумкин.

Сайтнинг ўнг ойнасида “Саволлар” жойлашган. Унда қизиқарли саволлар бериб борилади. Шу орқали аудитория фикрини ўрганади.

Радиоканалда яхши анъана бор. Яъни ҳар йил “Йилнинг энг яхши қўшиқчиси” номинацияси бўйича танлов ўтказади. (10-расм) Мазкур блитс-савол шаклидаги лойиҳада “Сизнингча йилнинг энг яхши хонандаси ким?”, “Йилнинг энг яхши қўшиғи” каби саволлар берилади.

Шу ўринда онлайн радионинг яна бир ютуғини келтиришимиз ўринли. Унда анъанавий радиодан фарқли турда компьютер радиоканал адреси, телефони, факс ва электрон манзиллари, раҳбарият ва эшиттириш муаллифлари, фамилиялари ва бошқа маълумотлар биринчи бетларда жойлаштирилади. Бу эса, албатта, тингловчиларнинг онлайн радиога ишончини бир оз оширади. “Нукус ФМ” радиосида ҳам эшиттириш муаллифи, бошловчи, сайт модераторлари ҳақида маълумот бериб борилади. Бевосита фойдаланувчи уларга СМС тариқасида таклиф ва талабларини қолдириши мумкин.

Сайтдан радиоканал орқали бевосита узатиладиган “Кун мейманы”, “ФМ-салом”, “Ауа-яқ, билмедим”, “Радио концерт”, “Имканият плюс”, “Кутилмеген конырау” эшиттиришлари, “Кызлар гулдастеси”, “Мир звезд”, “Радио тест”, “Билесизбе?”, “20лык хит парад”, “Кулки усталары” дастурлари ўрин олган. Бироқ, онлайнда аудитория билан тўғридан–тўғри боғланадиган жонли эшиттиришлар кўп эмас. Мижозлар сайтдан ўзбек, қорақалпоқ, рус тилида фойдаланиши мумкин.

Демак онлайн радио очиқ-ошкора фаолият кўрсатади. Унда ОАВнинг бошқа турларига нисбатан радиоэшиттиришларнинг виртуал кенгликда жойлаштирилиши анча осон кечади. Чунки овозни интернетда жойлаштириш техник жиҳатдан ҳеч қандай муаммо эмас. Бунинг учун аудиоплатонинг ўзи кифоя.

“Нукус ФМ” радиоканалида ҳам эшиттиришларнинг овози анъанавий радиога нисбатан яхши эмас. Оҳанги паст.

Ҳар бир мухлис интернетдаги материалга ўз фикрини билдира олиши, ёки бирор мавзуда ўз мақоласини чоп эта олиши аудитория фаоллигини оширади. Жумладан, радио сайтларида ҳам тингловчи ўзининг фикрлари билан қатнашади. “Нукус ФМ” радиоканали сайтида ҳам ахборот истеъмолчиси узатилаётган эшиттириш, ахборотга ўз фикрини билдира олади. Компьютер дастурчилари томонидан келажак ҳақида берилган таърифларнинг бирида шундай тахмин бор эди : “ХХI аср том маънода уй овоз студиялари асри бўлади”21. Илмий башорат тўғри чиқмоқда. Айни кунга келиб, овоз ёзиш ва уни қайта ишлаш учун махсус овоз ёзиш студияларига боришнинг зарурати йўқ.

Радионинг интернетдаги эшиттиришларини жонли турда Мийригул Есимбетова, Бекзат Алланиязов, Рустем Бўрибаев, Даврон Халимов, Александра Белова (Аврора), Фарит Оринбаев (Бексултан), Гулзира Ембергеновалар олиб боради.

“Ауа-яқ билмедим” радио ўйинида фойдаланувчи бошловчи билан интернет орқали тўғридан тўғри боғланади. Бошловчи турли хил саволлар билан уни чалғитишга ва “Ауа-яқ билмедим” сўзларини айттиришга тиришади. Агарда сиз ушбу сўздан биронтасини айтиб қўйсангиз, билингки, ютқазасиз. Радио ўйинда ғолиб иштирокчи концерт дастури чиптасини қўлга киритади.

Шундай жонли дастурлардан бири “ФМ-Салем” 2011 йилнинг 22- сентябр соат 17:00дан 18:00гача узатилган. Бунда мухлислар салом-табрикларини смс ва жонли тарзда йўллаган. Масалан, Нукуслик Азиза Қараўзаклик дўсти Жадирага салом йўллайди. Салаўат исмли бола онасини тўғилган кўни билан табриклайди.

“Нукус ФМ” радиосидаги “Кўтилмеген мейман” эшиттиришининг бошловчиси иқтидорли ёшлар билан суҳбат олиб боради. У онлайн орқали 2011 йил 21-октябрь соат 17:00дан 18:00гача узатилган. Бошловчи Айшолпан Ўразимбетова Нукус Давлат педагогика институти қошидаги 1-сон академик лицей ўқувчиси Турсунгул Ўтарова билан суҳбатлашади. Эшиттириш давомида журналистнинг айрим камчиликларига кўз ёмиб бўлмайди. Яъни, “Сиз 2-синфингиздан бадиий китоблар ўқиб келмоқдасиз...” жумласини қўллайди. Бу ҳолат радиодаги баъзи журналистларнинг сўз билан ишлаш маҳоратининг етарли эмаслигини билдиради.

Тармоқнинг техник жиҳатдан яхши эмаслиги боис баъзида ўйин пайтида узилишлар ҳам бўлиб туради.

Радиоканал сайтдаги дастурларни тез-тез янгилаб бориб, аудитория билан мулоқат ўрнатадиган эшиттириш ва ўйинларни кўпроқ ташкил этса яна ҳам яхши бўлар эди.

Интернет эркинликни жиловламайди. У “очиқ минбар” вазифасини бажаради. Биз ундан истаган маълумотимизни олиш ва жойлаштиришимиз мумкин. Бунга эса чегара чизиғи тортилмаган. Мазкур ҳолат кейинчалик индувидуал интернет журналистикаси тушунчасининг пайдо бўлишига сабабчи бўлжа ажаб эмас. Ҳозирда хусусий ОАВ сонининг тобора кўпайиб бориши журналистиканинг ахборот бозорида ахборотни сотишга бўлган талабининг ошгани билан ҳам баҳолашимиз мумкин. Хусусан, интернет тармоғи бозорида ҳам ахборот сотилади. Бу бозорга маҳсулот олиб чиқиш эса ахборот бозорига таққослаганча анча осонироқ.

Ахборот тарқатиш ва алмашишда журналистиканинг турли шакллари бугунги кунда ривожланмоқда. Интернет журналистика эса унинг барча кўриниш ва хусусиятларини жамлаб ўзида мужассам этган. Интернетда радио, телевидение ҳамда матбуотнинг пайдо бўлиши унинг жамият ўртасидаги нуфузини янада ошириб юворди. Ҳозирда фойдаланувчиларнинг тармоқдаги матбуот кўринишидаги ахборотларни кўп истемол қилади. Аммо, онлайн радиоканал ва телевидениелар аудиторияси чекланган. Негаки, тармоқдаги радио ҳамда телевидение ҳалигача оммавий ОАВ лари ўрнини боса оладиган талабга жавоб берганича йўқ. Яъни, интернетга бир нечта программаларнинг юклатилиши унинг тезлиги ва сифатига ҳам катта таъсир ўтказади. Бу бўлса одамларни ўзидан қочиради. Айни пайтда онлайн тизимида ишлайдиган радиоканал ҳам телевидениелар аудитория эътиборини иложи борича ўзига қаратишга ҳаракат қилишмоқда. Турфа хил интеректив ўйинлар ва мукофотли викториналар билан ўзига жалб қилишга уринишмоқда. Бунинг натижасида эса...

“Нукус ФМ” радиоканалида тингловчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, дастурлар тайёрланади. Эшиттиришларнинг кўпчилик қисми кўнгил очар дастурлардан иборат. Ҳар хил радио ўйинлар, СМС дастурлар ҳамда радио лойиҳалар кун давомидаги узатиладиган эшиттиришларнинг асосий қисмини ташкил этади. Бу каби интерактив эшиттиришлар радио мижозларини қизиқтира олади. Радиоканалнинг www.karstars.com сайтида ҳам ушбу анъана яхши йўлга қўйилган. Сайт фойдаланувчилари сонини кўпайттиришда шундай радио лойиҳаларни амалга оширади. Бу эса сайт қаридорларини ўзига жалб қилади. Масалан, “Дос достын айнасы”, “Айланаман”, “Тун” эшиттиришлари мавжуд.

Шубҳасиз, бундай интерактив дастурларнинг онлайн радиоканалларда қўлланилиши мижозларни кўпайттириш мақсадига эришишда катта аҳамиятга эга. Аммо, унинг баъзибир эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган жиҳатлари ҳам бор.

- Қисқа узилишлар

- Тармоқнинг овоз сети яхши эмаслиги...

Масалан, “Нукус ФМ” радионалида ҳафтасига бир марта “Кўтилмаган қўнғироқ” эшиттириши узатилади. Баъзида онлайнда ҳам жонли турда олиб борилади. Аммо, дастур давомида қисқа узилишлар тез-тез кузатилади. Бу бўлса сайт мижозини ўзидан бездиришига олиб келади. “20 лик хит парад” эшиттиришида эса қорақалпоқ эстрада соҳасидаги “Энг, энг, энг...” лари аниқланади. Бунда сайтнинг “Эстрада” бўлимининг ўнг томонида “Саволлар” ойнасидаги саволга жавоб қолдиришингиз керак. Аудитория овозлари йил якунида ҳисобланади ва ғолиблар аниқланади. Мана шундай интерактив ўйинлар онлайн радиоканал учун ҳали оз. Негаки, сайт доимий мижозга эга бўлиши учун, аввало интерактив дастурларни кўпайттириши лозим. Шунингдек, бундай жонли эшиттиришларни тез-тез узатилса сайт тингловчилари сони янада кўпайган бўлар эди.

2.3 Қорақалпоғистон интернет журналистикасидаги оммавий коммуникативлик ҳамда коммуникацион жараёнларда хорижий тилларнинг аҳамияти ва ўрни

Ҳозирда Қорақалпоғистонда анъанавий оммавий ахборот воситалари интернет тизимига ўтиш жараёни кетмоқда. Яъни улар ўзларининг веб кўринишларини яратмоқда. Бу эса коммуникация жараёнининг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Негаки, электрон кўринишдаги оммавий ахборот воситасини нафақат биз, балки хорижий давлатлар ҳам фойдаланиши мумкин. Шунинг учун ҳам айни пайтда барча турдаги газета, телерадиоканаллар интернет журналистикаси талабларига жавоб беришга ҳаракат қилишмоқда. Бу талаблар ичида эса миллий ва хорижий тил алоҳида аҳамият касб этади. Масалан, биронта анъанавий газетанинг сайти фақатгина битта тилда бўлса, бу шу аудиториянинг ўқилиши учунгина хизмат қилади. Аммо унда хорижий тилларда ҳам ахборотлар узатилса бошқаларнинг ҳам ахборот олиш имкониятини кучайтиради. Бу эса тиллар ўртасидаги коммуникацияни ривожлантиради. Маълумотлар алмашинувини таъминлайди.

“Еркин Қарақалпақстан” ва “Вести Каракалпакстана” газеталарининг www.erkinkarakalpak.uz, “Қарақалпақстан жаслары”нинг www.qqjaslari.uz, “Jetkinshek” болалар газетасининг www.jetkinshek.uz, “Тўрткулнома”нинг www.turtkulnoma.uz ҳамда “Нукус ФМ” радиоканалининг www.karstars.com cайти фаолият кўрсатайтганлигидан хабарингиз бор. Ушбу сайтларда ҳар кунги янгилик ва мақола, эшиттиришлар мунтазам бериб борилади. Ва бу кўпинча қорақалпоқ, ўзбек, рус тилларида жойлаштирилади. Масалан, “Еркин Қарақалпақстан” газетаси сайтидаги мақолалар асосан қорақалпоқ ва рус тилида. Аудитория сайтдан фойдаланганда ўзи хоҳлаган тилга қўйиши мумкин. Агарда рус тилида мақолани ўқимоқчи бўлса, сайтнинг тепасида жойлашган “Тил” деган жойдан ўзгартириши мумкин. Тил ўрнатилгандан кейин эса мақолалар ҳам ўша тилга ўзгаради. Бу истеъмолчига кенг имконият тўғдиради. Тил воситасида ахборот олишдек коммуникацияни амалга оширади.

Айни пайтда аксарият оммавий ахборот воситалари ўз маҳсулотларини бир нечта хорижий тилларда аудиторияга тақдим этишга одатланмоқда. Сабаби, улар ахборотни тил воситасида сотишни йўлга қўйишни мақсад қилишади. Битта тил эса имкониятларни чеклайди. Глобал тил сифатида қаралаётган рус ҳамда инглиз тили эса ахборотнинг чегарани кесиб ўтишига кўмак беради. Ахборот бозорида муносиб жой олишини таъминлайди. Масалан, “Нукус ФМ” радиоканали эшиттиришларининг онлайн версиясини қорақалпоқ ва рус тилида сайтга киритади. “СМС салом”, “Биздан савол, сиздан...” эшиттиришлари эса анъанавий эфирда ҳам рус ва қорақалпоқ тилларида олиб борилади. Бу ўз навбатида аудиториянинг яна мулоқат алмашинишига сабаб бўлади. Мазкур радиоканал сайтидаги аксарият эшиттиришлар рус тилида жойлаштирилган. “Пикирлер” бўлимидаги сайтнинг мижозлари ҳам рус ҳамда қорақалпоқ тилларида шарҳлар ёзган. Бундан кўринадики, оммавий ахборот воситалари соҳасида чет тилларидан фойдаланиш анча самарали.



(11-расм)

2012 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташшабуси билан “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди22. Унда республиканинг барча ҳудудларида чет тили, асосан инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфидан бошланиши ва айрим Олий ўқув юртларида баъзи махсус фанлар чет тилида ўқитилиши белгиланди. Шунингдек, қарорда оммавий ахборот воситалари чет тилини ўрганишга доир ахборотлар узатиши ҳам киритилди. Бу барча турдаги ОАВ учун хорижий тилни кенг ривожлантириш имкониятини тақоза этади. Эндиликда онлайнда фаолият кўрсатаётган газета, телерадиоканаллардан ўз дастурларини хорижий тилларда ҳам бериш талаб қилинади. “Jetkunshek” газетасининг интернетдаги сайти фақатгина қорақалпоқ тилида ахборот узатади. (12-расм)



(12-расм)

Тўғри, у Қорақалпоғистондаги болаларнинг яккаю-ягона нашри ҳисобланади. Ваҳоланки, айни пайтда Қорақалпоғистонда бошқа миллат болалари ҳам яшайди. Мабодo улар сайтдаги ахборотлар билан танишмоқчи бўлса, қорақалпоқ тилини тушунмаса, янгиликларни ўқиш имконияти бўлмайди. Президентимизнинг чет тилларини ўрганишга боғлиқ қарорида хорижий тилларни ўрганиш биринчи синфлардан бошланиши таъкидланди. Шундай экан, ушбу электрон нашр келажакда ушбу масалаларга ҳам эътибор қаратиши керак.

“Еркин Қарақалпақстан” газетасининг электрон сайтида 2009 йил 12- февраль сонида қўйидаги “Продукция пользуётся спросом” мақоласи чоп этилган.

Раздел: Экономика. Автор: Редактор.

У Амета Жамалова свой бизнес, солидный и развивающийся. С уверенностью можно сказать, что потребителями выпускаемой им продукции являемся все мы, и пользоваться спросом она будет всегда. Экономист по образованию, проработавший много лет в системе снабжения Амет Жамалов сумел не только выдержать жесткую конкуренцияю, но и значетельно расширить ринок сбыта.

Комментарии: 5. Просмотров: 305. Подробнее…

Мазкур биргина мақола бир нечта одамлар томонидан ўқилган. Ҳаттоки, улардан бештаси ўз фикрларини билдирган. Бу коммуникациянинг бир кўриниши ҳисобланади. Бу материални биргина биз эмас, бошқа чет давлатларнинг аудиториялари ҳам ўқиши мумкин. Негаки, у рус тилида ҳам чоп этилаяпти.

Қорақалпоғистон Республикасидаги Тўрткул туманида чиқадиган “Тўрткулнома” газетасининг www.turtkulnoma.uz сайти мавжуд. Унинг ташкил этилганига кўп бўлганича йўқ. Аммо у туман миқиёсидаги газеталар ичида илк бора электрон кўринишга ўтгани саналади. Бироқ, сайт баъзида ишлайди, айрим вақтларда фаолиятини тўхтатади. Яна у фақат ўзбек тилида ўз мақолаларини интернетга жойлаштиради.

Ҳозирда интернетда қорақалпоқча блоглар ҳам яратилган. Масалан, журналист Бухорбой Тилеўмуродовнинг www.kkreporter.uz блогида доим янгилик ва таҳлилий мақолалар жойлаштирилади. Ва бу айни дамда фуқаро журналистикасининг шаклланишига замин яратмоқда. Бундан ташқари ушбу блогдаги мақолалар рус тилида ҳам чоп этилади.

14.10.2009 йил. “Жаналанып турыу кереклигин умыттыкпа?” мақоласида Нукус шаҳри марказида йўловчилар ташийдиган Дамас маркали машиналарнинг проезд пули қимматиганлиги ҳақида. Муаммолар ўрганиб чиқилади. Ҳаттоки, ушбу мақолага Қозоғистон, Россиядан бир нечта одамлар фикр билдиради. Мақола оммавийлашади.

Қорақалпоқ интернет журналистикасида коммуникация жараёнида хорижий тилнинг аҳамияти қуйидагича таснифланади:

- ахборотнинг оммавийликка айланиши. Бунда у чет давлатларга ҳам тарқалади.

- хабардорлик. Унда аудитория ўзи тушунадиган тилда ўша давлат янгиликлари ҳақида маълумотга эга бўлади.

- билим кўникмасини шакллантириш. Одам сайтга мурожаат қилганда инглиз ёки рус тилидаги янгиликларга кўзи тушса, ўқигиси, тушунгиси келади. Бу уларда тилни ўрганишга бўлган қизиқишни келтириб чиқаради.

- мулоқатнинг алмашиниши.

Қорақалпоқ интернет журналистикасида коммуникация жараёнида хорижий тилнинг муаммолари ҳам мавжуд:

- ҳамма журналистлар ҳам инглиз тилини яхши билавермайди.

- мақолаларни хорижий тилга таржима қилишга қўшимча куч ва вақт сарфланади.

- кўп тиллик аудиторияни чалғитади.

- программаларнинг ишлаш тезлигини пасайтиради.

Қорақалпоғистон интернет шароитида ушбу муаммоларни бартараф этиш бироз қийин. Негаки, ҳануз барча оммавий ахборот воситалари электрон тизимга ўтганича йўқ. Интернет журналистикаси энди ривожланмоқда. Хорижий тил воситасида коммуникацион тизимини интернет оммавий ахборот воситаларидаги аҳамияти ва ролини ошириш учун аввал электрон ОАВни тараққий эттириш мақсадга мувофиқ.

Шу ўринда қўшимча маълумот. Ҳозирда 200та ОАВга тегишли сайтлар мавжуд. ОАВнинг ушбу сайтлари ўзбек, рус тилларида фаолият кўрсатади. Масалан, Ўзбекистон телерадио компаниясининг www.mtrk.uz сайти ўз саҳифаларини шу иккита тилда очади. Кўп тиллик ахборотнинг жаҳон бозорига экспортини таъминлайди. Бундан ташқари у миллат, давлатлараро муносабатларни ривожлантиради. Коммуникация тизимини яхшилайди. Турли соҳалардаги ҳамкорликни кучайтиради.

Ҳозирда кўпчилик кабелли телеканаллар ўз кўрсатувларини турли тилларда узaтаяпти. Яъни улар дастурларни узатадиган шундай усуллардан фойдаланишмоқда. Бу узоқни кўзлаб амалга оширилаётган усул. Негаки, бу томошавинга ўз тилида ахборот олишга бўлган имкониятни яратади. Шундай экан, интернетда фаолият кўрсатаётган ОАВ учун хорижий тилларда ахборотларни узатиш жуда муҳим ва долзарб саналади.

Оммавий ахборот воситарига кўпроқ оммавийлик хусусият хос. Негаки, у ахборотни доим жамият учун тайёрлайди. Омма билан муносабат ўрнатади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта аудиторияга кириб боради. Фикр уйғотади, маълум воқеа, жараён ҳақида хабар беради. Шу нуқтаи назардан қараганда, у оммавий коммуникацияни амалга оширади.

Ҳозирда оммавий алоқанинг турли замонавий воситалари мавжуд. Улар орасида ОАВ бир тури дея тан олиган ва оммавий алоқани ҳаддан ташқари ривожлантирган интернетни айтиб ўтишимиз керак. Тармоқ одам, жой танламайди. Хоҳлаганча алоқа қилиш имкониятини яратади. Унда саноғсиз коммуникация бор. Масалан, ижтимоий сайтлар орқали одамлар бир бири юилан маълумот алмашади, гаплашади. Суҳбат давомида эса ким, нимадир ҳақида ахборот узатилади. Бу коммуникациями? Ундай бўлмаганда эди ижтимоий тармоқлардаги журналистика тушунчаси пайдо бўлмаган бўлар эди. Электрон нашр, телерадиоканалларнику айтмасак ҳам бўлаверади. Ундаги блог, сайтлар орқали узатилаётган ахборотларнинг ҳаммаси алоқа хусусиятини ўз ичига қамрайди. Демак, интернетнинг ўзи катта бир оммавий коммуникация.

Оммавий коммуникация характерини берадиган ўзига хос талаблар бор. Бу талаблар ичидаги энг муҳими бу маълумот бериш ҳисобланади. Масалан, бунга интернетдаги махсус яратилган блогларни ҳам олишимиз мумкин. www.kkreporter.uz блогида куннинг долзарб янгиликлари доимий бериб борилади. Танқидий, муаммоли мақолалар ўрин олади. Энг асосийси унда жамоатчилик билан ишлаш тизими яхши ривожланган. Яъни сайт муаллифи аудиторияга савол ташлайди. Бошқаларнинг фикри ўрганилади. 2009 йил журналист блогга “Пул айланысы кун тартибиндеги маселе” мавзусидаги мақоласини жойлаштирган. Бу кўпчиликни уйғотди. Фикрлар билдирилди. Муаммолар кўтариб чиқилди. Бу коммуникациянинг оддийгина бир кўриниши саналади. Зеро алоқа муаммоларнинг ҳам ечими ҳисобланади.

“Еркин Қарақалпақстан” газетасининг www.erkinkk.kr.uz сайти аудиторияни мамлакатимиз ва хорижда содир бўлган воқеалар тўғрисидаги сўнги ахборотни беради. Сиз уни хоҳлаганча истеъмол қиласиз. Хулоса чиқарасиз. Ўзингиз ва атрофингиздагиларнинг қандай яшаётганлиги ҳақида ОАВ нуқтаи назаридан маълумот оласиз. 2011 йилда сайтга жойлаштирилган “Адилетте гап коп” мақоласида Ўзбекистон Қаҳрамони Ағитай Адилов ҳақида гап кетган. Унинг машақатли меҳнати, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда қўшган ҳиссаси ҳамда тажрибали кенг ёритиб берилган. Мазкур мақола 123 одам томонидан ўқилган. Беш нафари ўз фикрини билдирган. Сайтдаги ушбу мақола нафақат хабар бераяпти, балки бошқаларни ҳам шундай эзгу ишларни қилишга ундаяпти. Бу жараённи эса яна оммавий коммуникацияга киритамиз. www.jetkinshek.uz сайтида ҳам оммавий хусусиятга эга ахборотлар жуда кўп. Масалан, сайтнинг 2013 йил 17-январдаги сонида “Пан олимпиадасы-2013” сарлавҳали мақола эълон қилинган. Унда жорий йилда фан олимпиадасида ғолиб бўлганлар ҳақида сўз кеткан. Бу ҳам аудитория учун қизиқ ахборот. Алоқанинг оммалашиши шундай электрон кўринишда амалга ошиши ҳам мумкин.

Ёшлар газетаси ҳисобланган “Қарақалпақстан жаслары”нинг www.qqjaslari.uz сайтида “Пикир” бўлими бор. Бўлимда аудитория журналистлар билан боғланиши, мақолалар ҳақида фикр билдириши ёки талабларини қолдириши мумкин. Бу ҳолатда электрон нашрда фақатгина журналистлар эмас, фуқаролар ҳам тенгдек иштирок этади. У ОАВ ходимлари ва аудитория ўртасидаги оммавий коммуникацияни юзага келтиради. Ҳозирда шу тенденция хорижий электрон ОАВ кенг қўлланилади. Ва бу жамият билан алоқанинг энг самарали усули дея баҳоланмоқда. Миллий ОАВ ва ижтимоий сайтларимиз бундан андоза олган ҳолатда алоқани яна мустаҳкамлади.

Айни пайтда мамлакатимиздаги интернетда фаолият кўрсатаётган ОАВ анъанавийлик характерга эга бўлиб улгурганича йўқ. Чет давлатларда эса у алла қачон оммавий кўринишни касб этди. У оммавий коммуникациянинг энг таъсирчан воситаси дея тан олинди. Негаки, одамларда уйда ўтириб газета, телевизор кўриш, ўқишга вақт йўқ. Улар маълумотни интернетдан тезда олишади. Интернет эса уларга битта воқеа тўғрисида турлича ахборот узатади. Муносабатларни беради. Сизга ҳам ўз фикрингизни қолдириш иимкониятини яратади. Яна оммавий коммуникация вужудга келади. Тўғри, ахборотни олишда интернетга мурожжат қилиш секин аста бизда ҳам кучаймоқда. Аммо миллий ахборот бозоримиздаги ахборотлар уларни тўла қониқтиролмаяпти. Электрон ОАВ яхши ишламаяпти. Масалан, “Нукус ФМ” радиоканалининг www.karstars.com сайтидаги эшиттиришларнинг янгиланмаганлигига тўрт ой бўлган. Ахборотлари бўлса жуда эскирган. www.qqjaslari.uz сайтида ҳам шундай ҳолат. Сайт гоҳ ишламайди, гох янгиланмагунча туради. Маълумот алмашилмайди. Унда оммавий коммуникацияга путур етади.

Ушбу электрон ОАВнинг бир нечта оммавий коммуникативлик хусусияти мавжуд:

- ахборотнинг иштирокчиси аудитория бўлиши;

- фикрлар билдирилиши;

- турли қараш, тўхтам, хулосаларнинг борлиги;

- Алоқанинг мурожжат шаклининг мавжудлиги в.ҳ.к.

Электрон ОАВнинг оммавий коммуникация воситаси сифатида бир нечта муаммолари ҳам бор:

- ахборот манбаининг кўплиги;

-анъанавий ОАВ нисбатан маъсулиятнинг камайиши; (Сайтнинг аудиторияси кўп эмаску деган тушунчанинг мавжудлиги )

- интернет ахборотига нисбатан ишончсизлик;

-алоқанинг чегара танламаганлиги. (Ижтимоий сайтлардаги ёзишмалар)

Энг катта муаммо бу ахборотга ишончсизлик ҳисобланади. Бу кўпроқ яратилаётган хусусий сайтларда учрашади. “Еркин Қарақалпақстан”, “Қарақалпақстан жаслары”, “Jetkinshek” газеталари сайтларига нисбатан бундай фикр шаклланмалиги мумкин. Сабаби, улар газета саҳифаларида эълон қилинган мақолаларнигина жойлаштиради. Аммо www.karstars.com сайти бундан мустасно. Негаки, ушбу сайтда нафақат эшиттиришлар, балки журналист ва аудиториянинг шахсий кузатишлари, муаммолари ҳам жойлаштирилади. Оммавий коммуникациядаги асосий муаммо ҳали ОАВ сайтларининг жамият билан муамоалага кириша олмаётганида ҳам. Тўғри, бизнинг ОАВ учун онлайн энди ривожланаётган соҳа. Бироқ унинг имкониятларини ҳам эсдан чиқармаслик керак. www.erkinkk.kr.uz сайтидаги битта мақолага ўттизта одам қатнашган. Ўн иккитаси фикр билдирган. Бу ёмон кўрсаткич эмас. Аммо сайтнинг доимий ишламаслиги, саҳифаларининг янгиланмаслиги унинг алоқасини чегаралайди. Аудитория бир икки марта унга киролмаса, кейин изламай қўяди. Сабаби, интернетда маълумотлар кўп.

Электрон оммавий коммуникациядаги яна битта муаммо бу алоқанинг чегара танламаслиги. Бу ижтимоий сайтларда яққол намоён бўлади. Бугунги кунда www.facebook.com, www.twitter.com, мой мир, www.odnoklassniki.ru каби сайтлар мавжуд. Унда миллионлаб одамлар бир вақтнинг ўзида ўтиради. Мулоқот қилади. Ахборот алмашинади. Бу ахборотлар эса турлича бўлиши мумкин. Ёзишмадаги ёзма коммуникация инсонни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳам қора кучлар одамларни эргаштиришда шундай сайтлар имкониятидан фойдаланади.

Оммавий коммуникация жонсиз, ўлик восита. Шу жумладан интернет ҳам. У фақат одамлар билан яшайди. Улар орқали бошқарилади. Илк бора матбуот пайдо бўлганда, у оммавий алоқа воситаси бўлиб хизмат қилди. Сўнгра аудивизуаллик хусусиятга эга телевидение ҳамда радионинг кашф этилиши матбуотни орқада қолдирди. Бундан кўринадики, инсон психологияси ва оммавий коммуникацияни қабул қилиш хусусияти нафақат матбуотга хос мантиқий фикрлашга, ундан кўра кўпроқ одамларнинг аудиовизуал фикрлаш, кўришига боғлиқ. Интернет яратилгунча аудиовизуаллик хусусиятлари билан телеканаллар оммавий алоқа қудратига эга бўлди. Тармоқ кириб келгандан кейин эса у ўзининг олдингидек аҳамиятини сусайттирди.

Фан-техника ривожланаверади. Тараққиёт одимлайверади. Янги оммавий коммуникация воситалари яратилаверади. Битта оммавий алоқа воситаси бошқасига ўрин бўшатиб бераверади. Шундай экан анъанавий ОАВ воситалари янги коммуникатция воситалари имкониятидан фойдаланиши зарур. Ҳозирда интернет кириб бормаган ҳудуд қолмади. У оддий коммуникация воситаси сифатида қараладиган бўлди. Афсуски, Қорақалпоғистонда унга журналистика воситаси сифатида қаралмаяпти. Ҳануз интернетда бор бўлсак бўлдида деган тушунча тарк этмаган. Туман газеталаридан “Тўрткўлнома” биринчи марта ташаббус билан электрон нашрини йўлга қўйган эди. Аммо у узоқ яшамади. Савол тўғилаверади. Нега электрон ОАВ тизими мамлкатимизда яхши ишламайди? Бунга иккита асосий сабабни кўрсатишимиз мумкин;

- журналистлар интернетни ОАВ воситаси эканлигини тан олишмаяпти;

- электрон ОАВ талабларини билишмайди.

Шу иккита муамммо бартараф этилса, электрон ОАВ фаолияти ҳам жонланади. Қорақалпоғистонда интернет журналистикаси ривожланади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет