Баркамол авлод тарбиялашда маънавий –маърифий тадбирларнинг таъсирчан услуб ва воситаларидан фойдаланиш



бет3/5
Дата03.01.2022
өлшемі31.5 Kb.
#451458
1   2   3   4   5
БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯЛАШДА МАЪНАВИЙ –МАЪРИФИЙ

Услуб ва материаллар. Шахс соғлом ва ҳар томонлама баркамол шаклланиши учун унда ўқишга интилиш ҳиссини такомиллаштириш билан чекланиббўлмайди. Улар онгида касб - ҳунар ва меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш, умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини тарбиялаш билан ўз ватани ва халқига нисбатан садоқатни шакллантириш, атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатда бўлиш туйғусини, ҳуқуқий онгини тарбиялаш лозим. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да маданий - эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда ўқув   юртидан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш таъкидланган ҳамда таълим сифатини яҳшилаш, унинг тузилмаси ва мазмун-мундарижасини такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилган.
                 Дарсдан ташқари таълимни урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиз, Республика ҳудудлари талаблари асосида ташкил этиб, унинг тармоғини кенгайтириб, ҳозирги замон талаблари даражасида ислоҳ, қилиш кун тартибида турган долзарб масаладир. Ҳозирги пайтда янги педагогик ва ахборот технологияси қонуниятлари асосида педагог олимларимиз таълим муассасаларидан ташқари таълимни ташкил этишнинг турли шакл ва усулларини ишлаб чиқиш йўналишида тегишли тадқиқотларни олиб бормокдалар.  Бу бир жойда тўхтаб турувчи жараён эмас. Ушбу «Талаблар» барча ўқув масканларидан ташқари таълим муассасалари ўқув - тарбиявий ишини режалаштиришда дастур ва услубий материаллар, методик қўлланмалар, ўқyв адабиётларини тайёрлашда муҳим ҳужжат бўлибҳизмат қилади.
   

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет