Баркамол авлод тарбиялашда маънавий –маърифий тадбирларнинг таъсирчан услуб ва воситаларидан фойдаланиш



бет4/5
Дата03.01.2022
өлшемі31.5 Kb.
#451458
1   2   3   4   5
БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯЛАШДА МАЪНАВИЙ –МАЪРИФИЙ

Тадқиқот натижалариТаълим муассасалари олдида турган муҳим тарбиявий фаолият бу ёшларга эстетик, экологик, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва шунга ўхшаш бошқа турдаги тарбиявий ишларни ўргатишдан иборатдир.  Тарбиянинг ушбу турларини ёш авлодга сингдириш учун аввало таълим  муассасада ўтказиладиган талабалар  ҳис – туйғусини  шакллантиришга асосланган турли тадбирларда, тўгараклар фаолиятида миллий маданий-тарихий анъаналарга, урф-одатлар ва умумбашарий қадриятларга таянган ҳолда амалга оши­рилади. Масалан, эстетик тарбияни талаба-ёшлар онгига сингдириш мақсадида   таълим муассаларида  ташкил этилган “Талабалар театр студиялари”нинг ўрни каттадир. “Талабалар театр студияси”  томонидансаҳналаштирилган  ҳар бир  спектаклнитайёрлашда  студиянинг ҳар бир  “актёри” санъатни севишга, ардоқлашга, санъат орқали гўзалликни кўра билишга, шу гўзаллик орқали ўз она юртини улуғлашга, ундаги гўзалликни, чиройни асраб қолишга  интилса, саҳналаштирилган ҳар бир спектакл намойиши  уни томоша қилган ҳар бир талабада юқорида санаб ўтилган фазилатларнинг шаклланиши билан биргаликда уларнинг бўш вақтларни мазмунли ўтказилишида ҳам алоҳида бир воситани ташкил этади.
Яна бир мисол,   талаба-ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш  мақсадида олий  таълим муассасаларида ўтказиладиган “Тафаккур синовлари”  кўрик-танловининг  Низомшартларига кўра “гиёҳванликнинг салбий оқибатлари”, “диний экстремизм ва терроризм , миссионерлик ва прозелитизм каби таҳдидларнинг олдини олиш”, “одам савдоси”, “оммавий маданият” кабиларнингсалбий оқибатларига қаратилган мавзуларда  кичик-кичик саҳна кўриниши тайёрлаш белгиланган. Бу вазифаларни бажариш жараёнида танловда  иштирок этувчи жамоа аъзоларининг  “диний экстремизм”, тероризм”, “миссионерлик”, “прозелитизм”, “оммавий маданият” каби тушунчаларни чуқур ўрганилишига эришилса,кўрик-танловларда  томошабин сифатида иштирок этган талабаларгамазкур таҳдид ва иллаталарнингкелиб  чиқиш сабабларини,  салбий оқибатларини   тушунтиршга қаратилган  услуб ва воситалар – маъруза, давра суҳбати, учрашувларда айтилган фикрлардан кўра самаралироқ натижаларга эришилади.   
 Бугунги кунда мамлакатимизда қабул  қилинаётган қарор ва  фармонлар билан  талаба-ёшларни таништириб боришда ҳам таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирларнинг  танлов ёки  мусобақа шаклида ўтказилиши юқори самара беради.  Мисол тариқасида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил7 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш  бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ПФ-4947-сон Фармони ёки 2017 йил 12 январда имзоланган “Китоб  маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” ги фармойиши мазмун-моҳиятини ёшларга етказишнинг  самарадорлиги – талабаларнинг назарий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида ташкил этиладиган  “Тафаккур синовлари” танлови ҳамда “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон”, “Энг фаол китобхон гуруҳ” каби кўрик-танловларнинг  юқори савияда ташкил этилишига боғлиқ.
Бунда талаба-ёшлар кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритиш мақсадида , янги қабул қилинган қарор, фармон ёки фармойишнинг  мазмун-моҳиятини чуқур ўрганишга ҳаракат қилади,  мухлис, томошабин  сифатида иштирок этувчи талабаларга эса айтилмоқчи бўлган фикр таъсирчан воситалар (шеър, қўшиқ, театрлаштирилган саҳна кўринишлари) орқали етказилади.
Яна шуни ҳам  алоҳида таъкидлаш жоизки,  китоб ўқишинсон маънавиятини оширади.   Китоб эзгуликдан, олийжанобликдан, мардликдан ҳикоя қилади. тубанлик, номардлик, разолат ва хиёнатнинг қабиҳ юзини очиб беради,бундай ёмон хулқларга қарши нафрат уйғотади. Шу боис ёшларимизни  китобга меҳрли қилиб ўстириш маънавий ва тарбиявий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга моликдир.  Китобхонлик мусобақаларини ташкил этилиши эса талабаларда “китобхонлик маданияти”ни ҳамдакитобга  бўлган меҳр туйғусини  шакллантиради.
Таълим муассасаларида “Маънавият куни” тадбирлари доирасида  ташкил этиб бориладиган  саёҳатлар ҳам улар тарбиясида муҳим роль уйнайди. Яъни талаба-ёшларнинг марказий ҳамда  машҳур фан, давлат арбоблари, шоир ва ёзувчиларнинг уй-музейларига, муқаддас қадамжоларга уюштириладиган ташрифлари давомида уларга ватанпарварлик, инсонпарвалик, ҳалоллик, поклик каби туйғуларнинг чуқур сингдирилишига эришилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет