Denov 2020 Режа


Фуқаровийликни фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга ҳам ажратиш мумкин



бет2/3
Дата19.05.2022
өлшемі193.59 Kb.
#457206
1   2   3
9-mavzu slaydi

Фуқаровийликни фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга ҳам ажратиш мумкин:
  • -фуқаро масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса у дастлабки поғонада, яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш мумкин;
  • -агар фуқарода атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан маълум бир муносабати шаклланган бўлса уни фуқаровий позициясига эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин;
  • -агар фуқарода ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда бурчи учун амалий ҳаракатни бажариш кўникмаси мавжуд бўлса уни фаол фуқаро сирасига киритиш мумкин.

Фуқаровийликнинг тугал ёки тўкис эканлигини қуйидаги мезонлар воситасида талқин қилиш мумкин:
  • Агар фуқаровий позиция ҳали шаклланмаган, фуқаровий хусусиятлар, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учункурашиш истаги тўлиқ намоён бўлмаса фуқаровийликнинг энг қуйи даражаси намоён бўлади.
  • Фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишга мойил бўлса, у ҳақда ўз билим ва қобилиятини намоён қилишга тайёр бўлса, бунда фуқаровийликнинг ўрта даражаси намоён бўлади.
  • Агар фуқарода фуқаровий хусусиятлар ҳамда фаол фуқаролик позицияси тўлиқ шаклланган, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун амалий ҳаракатга кириш иштиёқи яққол намоён бўладиган бўлса уни юқори даражада фуқаровийлик сифатида талқин этиш мумкин.

Фуқаролик онги демократик қадриятлар, идеаллар, ҳуқуқ ва эркинликлар нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни англашдан иборат. Албатта ҳар бир давлат ва жамиятда демократик қадриятлар ўзига хос тамойиллир ва меъёрлар асосида қабул қилинади. Фуқаролик онги жамият тараққиётининг шундай босқичидаги руҳий ҳолатини англатадики, бу даврда демократик меъёрлар ва қадриятлар ҳаётнинг асосига айланади.
Фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради. Бу вазифалар таъсирлашган ҳолда ўзаро кесишадилар ва бир-бирини тўлдиради. Уларнинг кўпчилиги давлат ва унинг институтларига хосдир.
Демократик жамиятнинг барқарорлиги демократик қадриятлар билан бойишни тақозо этади. Бу жараён жамиятдаги фуқароларнинг ижтимоий эркин шароитда яшашга қанчалик тайёр эканликлари, яъни шахсларнинг фуқаровий етуклиги ва фаоллигига боғлиқ. Ўз навбатида фуқаровий етуклик ва фуқаровий мусъулият жамият аъзоларининг фуқаровий онги даражаси билан белгиланади. Айнан фуқаровий онг жамиятнинг маънавий, интеллектуал ҳамда ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини шакллантиради.
Фуқаровий онг жамиятни бирлаштиришга хизмат қилади, умумий манфаатлар йўлида фуқаролар ўртасида келишув бўлишига хизмат қилади. Жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий-маданий омиллар таъсирида фуқаровий онг ўзгариб боради ва фуқаровийлик тўғрисидаги ғоялар тараққиётида ўз аксини топади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет