Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет19/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   177
1- (1)

ТАБИАТШУНОСЛИК ТАРИХИ


ТАБИАТШУНОСЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ:

БИРИНЧИ БОСҚИЧ–


натурфалсафа (антик давр) табиатшунослиги
Натурфалсафа (лотинча natura – табиат) табиат фалсафаси сўзидан олинган бўлиб, табиатнинг хусусиятларини фалсафий таҳлил этувчи фан маъносини беради. Бу фан қадимги Юнонистонда (Грецияда) пайдо бўлган. У ўзининг тарихий тараққиётида бир неча поғоналарни босиб ўтган. Улар қуйидагилар:
Қадимги Юнон НАТУРФАЛСАФАСИНИНГ БИРИНЧИ ҚА-
ДАМИ – иония даври табиатшунослиги. Бу даврда файласуфлар дунёнинг асосида ётувчи элементларни ахтарганлар.
Дунёнинг бирламчи элементлари ҳақидаги таълимотларга қуйидагилар киради: Эфеслик Гераклит (м.а.544–483) фикрича оламнинг асосида олов ётади. Милетлик Фалес (м.а.625–547) фикрича, оламнинг асосида сув ётади. Анаксимен (м.а.585–524) фикрича, оламнинг асосида ҳаво ётади. Анаксимандр (м.а.610– 546) фикрича, оламнинг асосида апейрон ётади. Пифагор (м.а.582– 500) фикрича, оламнинг асосида сонлар ётади ва дунё бешта элементдан – тупроқ, олов, сув, ҳаво ва эфирдан ташкил топган.
Қадимги Юнон НАТУРФАЛСАФАСИНИНГ ИККИНЧИ
ҚА-ДАМИ – афина даври табиатшунослиги ҳисобланиб, бу даврда атомистик таълимот яратилган ва унинг равнақи Арасту таълимотига бориб тақалади. Эмпедокл (м.а.483 – 423) оламнинг асосида ер, сув, ҳаво ва олов ётади деб ҳисоблаган. Унинг фикрича барча нарсалар шу тўртта элементнинг турли миқдорда бирикишидан ҳосил бўлган. Левкипп (м.а. 500–440) атомистик таълимотнинг асосчиларидан. Демокрит (м.а.460–370) Левкиппдан сўнг атомистик таълимотни яхлит фалсафий концепция сифатида ривожлантирган. Унинг фикрича:

  1. Бутун Коинот атомлар ва бўшлиқдан ташкил топгандир;

  2. Атомлар йўқолмайди, мангу ва атомлардан ташкил топган

Коинот абадийдир;

  1. Атомлар энг майда, бўлинмас, ўзгармас заррачалардир;

  2. Улар доимо ҳаракатда бўлиб, ўзиниг фазодаги вазиятини ўзгартириб туради;

  3. Атомлар катталиги ва шаклига кўра бир-биридан фарқ қилади. Аммо улар шу қадар кичкинаки, инсоннинг сезги органлари билан уларнинг борлигини сезиб бўлмайди;

  4. Моддий оламдаги барча предметлар турли шаклдаги ва турли тартибдаги атомларнинг бирикишидан ҳосил бўлгандир.

Арасту (м.а. 384 – 322) дунёни моддий ва илоҳий сабаблар ташкил этади деб шакл ва материя ҳақидаги концепцияни илгари сурган. Бу концепцияга биноан оламнинг асосида моддий пассив сабаб – материя ва актив сабаб – шакл ётади. Бу концепция 19 асрга келиб «гилеморфизм» деб атала бошлади.
Қадимги Юнон НАТУРФАЛСАФАСИНИНГ УЧИНЧИ
ҚАДАМИ – эллинистик давр табиатшунослиги. Бу босқич механика ва математика сингари фанларнинг ривожланиши билан ажралиб туради. Бу даврда ижод қилган табиатшунос файласуфлар табиатнинг асосида ётувчи ўлчамларни аниқлашган ва бу ўлчамларни таққослаш асосида математик ва геометрик билимларга асос солишган. Ундан ташқари табиатнинг замирида ётувчи физик жараёнларни кузатиш асосида дастлабки механик билимларни яратишган. Бу даврда қуйидаги мутафаккирлар етишиб чиққан: Евклид (м.а. 3-аср) геометриянинг асосий аксиомаларини асослаб берган. Унинг асослаб берган геометриясидан математиклар бугунги кунгача муваффақиятли фойдаланишади. Эпикур (м.а. 324–270) Демокритнинг таълимотини ривожлантириб, атомлар оғирликка ҳам эгадир деб ҳисоблайди. Атомларнинг ҳаракатланишининг сабаби уларнинг ичида жойлашган деган ғояни илгари сурган. Архимед (мил. ав. 287–212) йирик математик ва механик. Ричаглар қонуни, солиштирма оғирликни ҳисоблаш усули, винт, ойналардан фойдаланиш методи унга мансубдир.
НАТУРФАЛСАФАНИНГ ТЎРТИНЧИ ҚАДАМИ – қадимги рим даври табиатшунослиги. Бу даврда қуйидаги олимлар ижод қилган: Лукреций Тит Кар (мил. ав. I аср) Демокрит ва Эпикурнинг атомистик таълимотини ривожлантирган. У ўзининг «Нарсаларнинг табиати» асарида табиий борлиқнинг хусусиятлари тўғрисида фалсафий ғоялар берган. Юнон астрономи Клавдий Птолемей (90–160) оламнинг геоцентрик системасини асослайди. Унинг «Альмагест» асарида оламнинг марказида Ер ва унинг атрофида Ой, Қуёш ва бошқа сайёралар айланади, деган фикр берилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет