Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет81/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   177
1- (1)

Тафаккур шакллари нима?

Тафаккур уч хил шаклда намоён бўлиб, у тушунча, ҳукм ва хулосадан иборатдир.

  1. Тушунча нима?

Тушунча – предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шакли бўлиб, у рационал билишнинг асосини ташкил қилади. Шу сабабли тушунчага тафаккурнинг заминида ётувчи муҳим элемент сифатида қаралади.

  1. Белгилар нима?

Белгилар деб, предметларни бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода қилувчи томонлари ва хусусиятларидир.

  1. Ҳукм нима?

Ҳукм – предметга маълум бир белгининг (хоссанинг, муносабатнинг) хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. Ҳукм тугал мулоҳаза сифатида намоён бўлади.

  1. Хулоса нима?

Хулоса деб бир ва ундан ортиқ чин ҳукмлардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқариш жараёнини ифодаловчи тафаккур шаклига айтилади.

  1. Тафаккур қонунлари нимани ифодалайди?

Тафаккур қонунлари тўғри фикр юритиш қоидаларини ифодалайди.

  1. Қандай тафаккур қонунлари мавжуд?

Тафаккурнинг тўртта қонуни маълум: айният қонуни, нозидлик (зиддиятсизлик) қонуни, учинчиси мустасно қонуни, етарли асос қонуни.

  1. Айният қонуни нима?

Айният қонунига кўра, маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган фикр айни бир муҳокама доирасида ва айни бир вақтда, ўз ўзига тенгдир.

  1. Нозидлик қонуни нима?

Нозидлик қонунига кўра, айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмас, ҳеч бўлмаганда улардан биттаси албатта хатодир.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет